Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali Ishonch tel: 71 202-47-00 mwr@minwater.uz www.facebook.com/www.water.gov.uz/ www.instagram.com/suvxojaligivazirligi/ Manzil: Toshkent sh., M., Ulug‘bek t., Qorasuv mavzesi-4, 11
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Channel Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi (@tgminwater) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 32 012 subscribers, ranking 1 853 in the Politics category and 2 472 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 32 012 subscribers.
According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -987 over the last 30 days and by -15 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 4.17%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 3.64% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 1 336 views. Within the first day, a publication typically gains 1 165 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 3.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Ishonch tel:
71 202-47-00
mwr@minwater.uz
www.facebook.com/www.water.gov.uz/
www.instagram.com/suvxojaligivazirligi/
Manzil:
Toshkent sh., M., Ulug‘bek t., Qorasuv mavzesi-...”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.
БАХМАЛДА "НУШКЕНТ" КАНАЛИНИНГ 4 КИЛОМЕТРИ БЕТОНЛАШТИРИЛАДИВазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 мартдаги "Ирригация тизимларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув танқислигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилояти Бахмал туманидаги «Нушкент» каналида бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Каналнинг жами 4 километр қисмини бетонлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар шундан 1,5 километрида ишлар якунланди. Айни пайтда қолган қисмларда бетонлаш ишлари давом эттирилмоқда. "Нушкент" канали орқали Ғаллакон ва Сангзор ҳудудларидаги 845 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари суғориш суви билан таъминланади. Шу боис каналнинг техник ҳолатини яхшилаш мазкур ҳудуддаги фермер хўжаликлари учун муҳим аҳамиятга эга. Канал ўзанининг бетонланиши сувнинг тупроққа сингиб йўқолишини камайтириб, уни экин майдонларига барқарор етказиб бериш имконини оширади. Шунингдек, каналдан фойдаланиш самарадорлиги юксалиб, уни сақлаш ва тозалаш ишлари енгиллашади. Сирдарё–Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
ТАДҚИҚОТЛАРДАН РУҲЛАНИБ, ЯНГИЛИКЛАР ЯРАТАЙЛИКБугун ижтимоий тармоқларда, аниқроғи, “TOMCHI” каналида, сув йўқотишларини камайтиришнинг нисбатан оддий усулларидан бири — сув юзасини олтибурчак шаклдаги сузувчи пластмасса қопламалар билан ёпиш технологияси ҳақида ўқиб қолдим. Манбада келтирилишича, ушбу қопламалар сув юзасига эркин ташланади ва бир-бирига жипс жойлашиб, катта майдонни қоплайди. Ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра, қопламалар сув юзасининг 96–99 фоизгача қисмини ёпиши ва буғланишни 95 фоизгача камайтириши мумкин. Технологиянинг яна бир афзаллиги — сув юзасига қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишини чеклаши. Натижада сув ўтларининг кўпайиши секинлашади, айрим шароитларда ҳид ва газларнинг тарқалиши ҳам камаяди. Қопламаларнинг махсус конструкцияси уларнинг сув юзасида барқарор туришини таъминлайди. Сувга ташланганидан кейин уларнинг муайян қисми сув билан тўлиб, оғирлашади ва шамол ҳамда тўлқин таъсирига нисбатан чидамли ҳолатни эгаллайди. Ҳисоб-китобларга кўра, сув юзасининг 1 квадрат метр майдонини қоплаш учун тахминан 28 дона шундай элемент талаб этилади. Агар битта қопламанинг манбада кўрсатилган нархи 0,43 АҚШ доллари деб олинса, 1 квадрат метр майдон учун материал қиймати тахминан 12 АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур технологиядан суғориш ҳовузлари, тиндиргичлар, оқова сув ҳавзалари, айрим турдаги сув омборлари ва бошқа очиқ сув иншоотларида фойдаланиш мумкин. Бу маълумотлар мени бир фикрга ундади. Тайёр технологияни шунчаки қабул қилишдан кўра, ундан руҳланиб, ўз шароитимизга мос янги ечимларни излаш муҳим эмасми? Сув хўжалиги соҳасидаги инноваторлар ва изланувчиларга шу муносабат билан иккита таклифни айтмоқчиман. Биринчиси, маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиб, сузувчи қопламаларнинг янада арзон, мустаҳкам ва маҳаллий иқлим шароитига мос турларини яратиш мумкин. Иккинчиси, бундай тажрибаларни ўрганишнинг ўзи янги ғояларга йўл очади. Оддий ечимларни синовдан ўтказиш, уларни такомиллаштириш орқали сув йўқотишларини камайтиришнинг бошқа, янада самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул усулларини топиш мумкин. Баъзан катта инновация мураккаб технологиядан эмас, оддий муаммога бошқача нигоҳ билан қарашдан бошланади. Сувнинг ҳар бир томчиси қадрли экан, уни асрашга қаратилган ҳар бир янги ғоя ҳам эътиборга лойиқ. Шуҳрат Суюнов
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИДА СУВ ҲИСОБИ РАҚАМЛАШТИРИЛАДИАмударё–Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида балиқчилик хўжаликларини сув билан таъминлаш тартибини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Президентнинг 2026 йил 2 июлдаги "Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, ҳар бир балиқчилик хўжалигининг сувга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини аниқ ҳисоблаш, сув олиш ҳажмини шунга мувофиқ белгилаш ва етказиб берилган сув ҳисобини юритиш масалаларига эътибор қаратилди. Бу жараёнда шартномаларни электрон шаклда расмийлаштириш, замонавий сув ўлчаш воситаларини ўрнатиш ҳамда маълумотларни рақамли тизим орқали назорат қилиш режалаштирилган. Бундай ёндашув балиқчилик хўжаликларига сувни белгиланган миқдорда ва ўз вақтида етказиб бериш билан бирга, унинг ортиқча сарфланишига йўл қўймаслик имконини беради. Шунингдек, сунъий сув ҳавзаларида интенсив усулда балиқ етиштиришни кенгайтириш, сувдан бир неча босқичда фойдаланиш ва маҳсулот ҳажмини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Йиғилиш якунида сув таъминоти билан боғлиқ ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказиш, электрон шартномаларни расмийлаштириш ва назорат тизимини йўлга қўйиш юзасидан масъулларга вазифалар берилди. Амударё–Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати.
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
БУХОРОДА БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИБалиқчилик аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорлар даромадини оширишда муҳим ўрин тутади. Шу боис кейинги йилларда соҳани ривожлантириш, замонавий усулларни жорий этиш ва балиқчилик хўжаликларининг сув таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бухоро вилоятида президентимизнинг 2026 йил 2 июлдаги "Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижросига бағишлан семинар ташкил этилди. Ўқув семинарида вилоятдаги соҳа мутахассислари, сув хўжалиги ташкилотлари масъуллари ҳамда балиқчилик хўжаликлари вакиллари иштирок этди. Иштирокчиларга балиқчилик хўжалигини ташкил этиш ва унинг фаолиятини юритиш, сувга бўлган эҳтиёжни аниқ ҳисоблаш, сув олиш лимитларини белгилаш ҳамда сув етказиб бериш бўйича шартномаларни расмийлаштириш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш ва интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича зарур тавсиялар берилди. Бугунги кунда Бухоро вилоятида балиқчилик билан шуғулланувчи 350 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Улар табиий ва сунъий сув ҳавзаларида, шунингдек, интенсив усулда балиқ етиштирмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги вакили Биродар Бурхонжонов балиқчилик хўжаликлари учун муҳим масалалардан бири сув таъминоти эканини қайд этди. Унинг таъкидлашича, тасдиқланган сув лимитлари ва амалдаги тартиблар асосида тадбиркорлик субъектларига сувни кафолатли етказиб бериш чоралари кўрилади. Очиқ мулоқот шаклида ўтган семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди. Билдирилган таклиф ва муаммоларни ўрганиш, уларга амалий ечим топиш бўйича ҳам фикр алмашилди. Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати.
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
ЁШ МУТАХАССИСЛАРНИ СОҲАГА ЖАЛБ ЭТИШ — УСТУВОР ВАЗИФАЗарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ёшлар бандлиги ва кадрлар билан ишлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда ёш мутахассисларни сув хўжалиги соҳасига кенг жалб этиш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда келгусида масъул вазифаларни ишонч билан топшириш мумкин бўлган кадрлар захирасини шакллантириш масалалари кўриб чиқилди. Ёш ходимларнинг фақат назарий билими билан чекланиб қолмасдан, амалиётда тажриба орттиришига шароит яратиш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун уларнинг малакасини мунтазам ошириш, касбий кўникмаларини ривожлантириш ва тажрибали мутахассислар билан ҳамкорлигини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. Йиғилишда кадрларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда уларнинг билими, салоҳияти ва иш натижасига асосланиш, мазкур жараёнларда адолат ва очиқликни таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шунингдек, раҳбар ва масъул ходимларнинг ёш мутахассислар билан ишлаш борасидаги жавобгарлигини ошириш зарурлиги билдирилди. Ёшларнинг янги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш соҳага билимли ва ташаббускор кадрларни жалб этиш ҳамда уларнинг тизимда узоқ муддат ишлашига замин яратиши таъкидланди. ✍️ Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
ХОРАЗМДА ТУНДА ҲАМ КАНАЛЛАР БЕТОНЛАШТИРИЛМОҚДАУрганч ва Хонқа туманлари ҳудудларидан ўтувчи “Қуловот” каналини реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. “Қуловот” каналини реконструкция қилишнинг биринчи босқичи доирасида каналнинг 10,2 километр қисми бетонлаштирилиши белгиланган. Айни пайтда объектда ишлар икки сменада, кундузи ва тунги вақтларда ҳам ташкил этилган. Бунёдкорлик ишларига 15 та махсус техника ҳамда 40 нафарга яқин ишчи-хизматчи жалб қилинган. Бугунги кунга қадар каналнинг 7 километр қисми бетонлаштирилди. Қолган участкаларда ҳам ишлар белгиланган график асосида изчил давом эттирилмоқда. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, каналнинг ПК122+00 дан ПК222+00 гача бўлган қисмида фойдали иш коэффициенти 0,90 гача ошади. Натижада ҳар йили фильтрация ҳисобига йўқотилаётган ўртача 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шунингдек, Урганч, Хонқа ва Қўшкўпир туманларидаги 29 400 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
📍 Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Иттифоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Собирсой сув омбори, Булунғур тумани «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Ўнг-Қирғоқ канали, «Оқтош», «Олмазор», «Фозил Йўлдош», «Чангал» МФЙлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Бедона коллектори, Паяриқ тумани «Қирқовул», «Бешчўрош» МФЙлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув коллектори, Ургут тумани «Хўжабаланд» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Янги Ургут канали ҳамда «Бешкон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қоратепасой сойи минтақа майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун мўлжалланган сув фонди ер участкалари тадбиркорлик субъектларига электрон аукцион орқали реализация қилинмоқда. ⏺️ Савдо санаси: 2026 йил 24–25–28 сентябрь. ⏺️ Лотлар билан батафсил танишиш учун қуйидаги ҳаволаларга ўтинг: 165-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207312 166-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207285 167-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207299 168-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207313 169-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207286 170-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207300 171-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207314 172-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207287 173-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207301 174-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207315 175-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207288 176-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207302 177-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207316 178-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207289 179-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227883 180-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207303 181-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207317 182-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207290 183-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207304 184-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227856 185-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227870 186-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227884 187-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207291 188-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207305 189-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207319 190-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207292 191-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227857 192-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227871 193-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227885 194-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227872 195-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207306 196-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227873 197-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227912 198-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207320 199-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25227860🔴 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширинг ва ушбу инвестиция имкониятларидан самарали фойдаланинг. ✅Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 🌐Web-sayt | 📹Telegram | 📹You Tube
☀️ Muzliklar ayniqsa yoz oylarida, sug‘orish uchun suv eng zarur bo‘lgan davrda tabiiy suv ombori vazifasini bajaradi. Issiq va qurg‘oqchil iqlimga ega O‘zbekiston va Turkmaniston kabi quyi oqim davlatlari yuqori tog‘larda shakllanadigan suv resurslariga katta darajada bog‘liq.⚠️ Biroq iqlim o‘zgarishi tufayli Markaziy Osiyo muzliklari so‘nggi 50 yil ichida 20–30 foizga qisqargan. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда она яшар, яшайди Ватан. Уни жўн нарса деб ўйламанг ҳаргиз, Ҳайҳот! Қўзғалмасин бу Қалб дафъатан!..Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Инсон қалби” шеърини ўқир эканман, кўз олдимга бугун қутлуғ ёшини қарши олаётган техника фанлари доктори, профессор Малика Раҳимбердиевна Икрамова гавдаланади. Сув хўжалиги мураккаб муҳандислик тафаккури, аниқ ҳисоб-китоб ва катта масъулият талаб этадиган соҳа. Бу йўналишда юқори илмий даражага эришган аёл олималар эса кўп эмас. Малика Икрамова ана шундай кам сонли, илмий салоҳияти ва амалий натижалари билан алоҳида ўрин эгаллаган олималардан биридир. Уни яқиндан билганлар, аввало, вазминлиги, фикрининг теранлиги ва самимиятини таъкидлайди. Малика Раҳимбердиевнада олимга хос талабчанлик билан аёлга хос нафосат, қатъият билан мулойимлик, билим билан камтарлик уйғунлашган. Малика Икрамова 1956 йил 10 сентябрда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида зиёли оилада туғилган. 1978 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини имтиёзли диплом билан тамомлаб, муҳандис-гидротехник мутахассислигини эгаллаган. Меҳнат фаолиятини ўша йили САНИИРИда кичик илмий ходим сифатида бошлади. Кейин олий таълим тизимида лаборатория мудири, ассистент, катта ўқитувчи ва доцент сифатида фаолият юритди. Бу йиллар унинг илмда тобланган, назария ва амалиётни уйғунлаштиришга ўрганган даври бўлди. Унинг илмий изланишлари дарё ўзанларидаги жараёнлар, гидравлика, сув олиш иншоотлари, сув омборларининг иш режими ва сув ресурсларини комплекс бошқариш каби муҳим йўналишларни қамраб олди. 1991 йилда номзодлик диссертациясини, 2019 йилда эса “Текислик дарёлари оқим ҳажмини бошқариш ва дарё ўзанининг қайта шаклланиши” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Унинг раҳбарлиги ва иштирокида бажарилган тадқиқотлар Амударё, Зарафшон, Чирчиқ–Оҳангарон, Аму–Қашқадарё, Аму–Сурхон ва Аму–Бухоро каби йирик сув хўжалиги тизимларида қўлланди. Дарёлардан сув олишни такомиллаштириш, сув омборларининг иш режимини илмий асосда бошқариш, геоахборот технологиялари ва компьютер дастурлари орқали сув ресурсларини ҳисобга олиш бўйича ишланмалар амалий самара берди. Малика Икрамованинг илмий мероси 160 дан ортиқ илмий мақола, маъруза, монография, дарслик, ўқув қўлланмалари ҳамда 16 дан ортиқ ихтиро ва дастурларда ўз ифодасини топган. Унинг ташаббуси ва иштирокида 15 дан ортиқ гидротехник иншоот таъмирланди, реконструкция қилинди ёки янгидан қурилди, 50 та “ақлли сув” гидропости ўрнатилди. Замонавий сув ўлчаш асбобларини амалиётга жорий этиш, сув тежовчи технологияларни тарғиб қилишда ҳам унинг муносиб ҳиссаси бор. Малика Икрамованинг илмий фаолияти Ўзбекистон доираси билан чекланмаган. У БМТ Тараққиёт дастури, ФАО, Европа Иттифоқи, Осиё тараққиёт банки, GIZ, CAREC каби нуфузли халқаро ташкилотлар лойиҳаларида мутахассис, маслаҳатчи, эксперт ва раҳбар сифатида иштирок этган. Бу орқали Ўзбекистон сув хўжалиги илмининг салоҳиятини халқаро миқёсда ҳам муносиб намоён этди. Малика Раҳимбердиевнанинг латофати фақат ташқи кўринишда эмас. Чин латофат унинг муомаласида, одамни тинглай билишида, муносабати ва одобида намоён бўлади. Унинг вазминлигида мағрурлик йўқ, талабчанлигида қўполлик, билимдонлигида ўзини кўз-кўз қилиш йўқ. Малика Раҳимбердиевнада ҳавас қилса арзийдиган яна бир жиҳат бор: касб ва аёллик фазилатлари бир-бирини тўлдирган. У катта олим бўлиб ҳам самимий, талабчан бўлиб ҳам мулойим, юксак илмий мартабага эришиб ҳам камтарин қолиш мумкинлигини ўз ҳаёти билан кўрсатиб келмоқда. Малика Икрамованинг ҳаёт йўли илмга кириб келаётган ёш қизлар учун ҳам гўзал ибрат: аёл киши илмда юксак чўққиларни забт этиши, мураккаб муҳандислик соҳасида ўз ўрнини топиши ва айни пайтда самимияти, назокати ҳамда аёллик латофатини асраб қолиши мумкин. Шундай инсонларга киши ҳавас қилади. Малика Раҳимбердиевна Икрамованинг ҳаёт йўли ана шундай мазмунли ва нурли умрнинг гўзал намунасидир. Шуҳрат Суюнов
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
O‘zbekiston Respublikasi Suv xo'jaligi vazirining birinchi o‘rinbosari – Suv xo‘jaligi obyektlarini ekspluatatsiya qilish agentligi direktori - Zokir Ishpulatov "O'zbekiston-2030" strategiyasining 62-maqsadi haqida!📱Bizga obuna bo'lishni unutmang! Bizni 📱Instagram |📱Facebook | 📱YouTube manzillarda ham topishingiz mumkin!
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
МИНГБУЛОҚДА БАЛИҚЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИМингбулоқ туманида балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш, тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда туманда фаолият юритаётган 300 нафардан ортиқ балиқчилик хўжалиги тадбиркорлари иштирок этди. Шунингдек, Балиқчиликни ривожлантириш маркази директори О. Мусаев, Мингбулоқ тумани ҳокими, Норин–Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти ҳамда Сув хўжалигида хавфсизликни назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари қатнашди. Йиғилишда балиқчилик хўжаликларининг бугунги фаолияти, уларнинг сув таъминоти, мавжуд сув ресурсларидан тежамкор ва самарали фойдаланиш, интенсив усулларни кенг жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш, замонавий технологиялар ва самарали бошқарув усулларини амалиётга татбиқ қилиш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди. Таъкидланганидек, балиқчилик тармоғининг барқарор ривожланиши аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлар даромадини ошириш ҳамда ҳудуд иқтисодиётига қўшимча имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этади. Йиғилиш якунида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш ва соҳадаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Норин–Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
📍 Андижон вилояти, Андижон шаҳри, «Сой» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Андижон сой канали минтақа майдонида туристик хизматларни ташкил этиш учун мўлжалланган сув фонди ер участкалари тадбиркорлик субъектларига электрон аукцион орқали реализация қилинмоқда. ⏺️ Савдо санаси: 2026 йил 24–25 сентябрь. ⏺️ Лотлар билан батафсил танишиш учун қуйидаги ҳаволаларга ўтинг: 23-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176136 24-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176132 31-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176135 42-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176139 43-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176130 44-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176133 45-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176137 47-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176134 48-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25207259 51-участка: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=25176131🔴 Туризм инфратузилмасини ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг ва янги инвестиция имкониятларидан фойдаланинг. ✅Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 🌐Web-sayt | 📹Telegram | 📹You Tube
САМАРҚАНДДА БАЛИҚЧИЛИКДА СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИСув ресурсларининг ҳар бир куб метридан самарали фойдаланиш бугун балиқчилик тармоғини ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, сув таъминоти чекланган шароитда маҳсулдорликни ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва мавжуд сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш тармоқ олдида турган асосий вазифалардан биридир. Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлашга бағишланган йиғилишда ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мулоқот давомида балиқчилик хўжаликларининг сувга бўлган реал эҳтиёжини аниқлаш, сув олиш ҳажмларини асосланган ҳисоб-китоблар асосида белгилаш ва сув таъминотида тартиб-интизомни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, сув етказиб бериш шартномаларини электрон тарзда расмийлаштириш, сув сарфини замонавий ўлчов ва рақамли назорат воситалари орқали кузатиб бориш зарурлиги таъкидланди. Бу, ўз навбатида, сувдан фойдаланишда ҳисобдорлик ва шаффофликни ошириш имконини беради. Йиғилишда анъанавий усуллар билан бир қаторда, сунъий сув ҳавзаларида интенсив технологиялар асосида балиқ етиштиришни кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Бундай ёндашув кам сув сарфлаган ҳолда юқори ҳосилдорликка эришиш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва соҳага инвестициялар жалб этишда муҳим омил бўлиши қайд этилди. Балиқчиликнинг барқарор ривожланиши аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш билан бирга, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳудуд иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади. Йиғилиш якунида балиқчилик хўжаликларига сув етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш, сувнинг беҳуда сарфланишига йўл қўймаслик, интенсив технологияларни кенг татбиқ этиш ҳамда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИСирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–122-сонли Фармони ижросига бағишланган семинар ташкил этилди. Тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Б. Шарофов, Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи М. Турдибоев, бошқарманинг марказий аппарати ходимлари, тизим ташкилотлари раҳбарлари, Жиззах вилояти балиқчилик ташкилотлари, вилоят статистика бошқармаси ҳамда «Туронбанк» АТБ вакиллари иштирок этди. Семинарда Фармонда белгиланган устувор вазифалар, хусусан, сув объектларини ижарага беришнинг шаффоф механизмларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, ҳисоб ва мониторинг жараёнларини рақамлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, балиқчилик тармоғи учун берилаётган имтиёзлар, қуёш панелларини ўрнатишга ажратиладиган кредит ва субсидиялар, ёпиқ сув айланма тизимларини жорий этиш, айланма маблағлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш, наслли она балиқларни импорт қилиш, кредит фоизларини компенсация қилиш ҳамда кредитлар бўйича кафиллик бериш тартиблари юзасидан батафсил маълумот берилди. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Балиқчиликни ривожлантириш маркази» ташкил этилиши, ушбу тузилманинг тармоқни илмий-амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологияларни кенг жорий этишдаги ўрни ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди. Тадбирда Жиззах вилоятида балиқ етиштириш ҳажмини 2026 йилда 30 минг тоннага, 2027 йилда эса 40 минг тоннага етказиш бўйича белгиланган мақсад ва вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мавжуд сув объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, балиқчилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда интенсив технологияларни кенг татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди. Семинар якунида Фармон ижросини тўлиқ таъминлаш, сув объектларидан самарали фойдаланиш, балиқчилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИПрезидентимизнинг 2026 йил 2 июлдаги ПФ–122-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сув ресурслари чекланган шароитда балиқчиликни самарали ташкил этиш, тармоқда ягона бошқарув тизимини йўлга қўйиш, етиштирилаётган балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш ҳамда замонавий интенсив технологияларни кенг жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувнинг ҳар бир томчисидан юқори натижа олиш, балиқ етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда соҳадаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлиги таъкидланди. Йиғилиш давомида тармоқ субъектларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, интенсив усулда балиқ етиштиришни кенгайтириш, замонавий технологияларни қўллаш орқали маҳсулдорликни ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Асосий мақсад — сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланган ҳолда балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришдан иборат. Балиқчилик тармоғининг изчил ривожланиши, ўз навбатида, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ҳамда ҳудуд иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДААндижон вилоятида 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув хўжалиги объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари изчил олиб борилмоқда. Хусусан, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги насос станцияларининг барқарор ишлашини таъминлаш, агрегатларнинг техник ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда Андижон туманидаги «Раиш Хакент-1» насос станциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Насос агрегатлари ва ёрдамчи ускуналарнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, зарур қисмлари таъмирланмоқда. Шунингдек, бошқарманинг марказий таъмирлаш цехларида ҳам насос агрегатлари ва бошқа техник жиҳозларни таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда. Мазкур чора-тадбирлар насос станцияларининг ишончли ва узлуксиз фаолиятини таъминлаш, техник носозликларнинг олдини олиш ҳамда келгуси суғориш мавсумига пухта тайёргарлик кўришга хизмат қилади. Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Расмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
