ACHCHIQ HAQIQAT
Open in Telegram
Ўзбекистондаги ва энг ишончли янгиликлар канали, фақат долзарб воқеалар 24/7. Бизнинг расмий канал АОКАнинг 16.11.2022 йилдаги 0485910-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади. Биз адолат ва ҳақиқат учун курашмоқдамиз!
Show more1 699
Subscribers
No data24 hours
-157 days
-6130 days
Posts Archive
1 699
⚡️Сиз ва биз кутган кунлар...
☔Пойтахтда жадал ёмғир бошланди.
Узоқ кутилган қуруқ кунлардан сўнг пойтахтга куз ёмғирлари "ташриф буюрди".
Ёмғирлар шамолли, хазонрезги манзаралар фонида рўй беряпти.
https://t.me/achchiq_info
1 699
#Тезкор
⚡️‼️ Қибрайда “нарколаборатория” фош этилди 😳
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилган тадбирда, 1976 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонининг омборхонасида 12 туп каннабис етиштиргани аниқланган.
Маълум бўлишича, унинг уйидан қурол ҳам топилган.
https://t.me/achchiq_info
1 699
#АНА_ХОЛОС
❗️Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик 61 килодан ортиқ олтин билан қўлга олинди 😳
Улар олтинни эритиб, гўшт майдалагичлар ичига яширган. Аеропортда ноқонуний олиб ўтаётганида қўлга тушган.
https://t.me/achchiq_info
1 699
Ноябрда Ўзбекистонда “Кексалар учун туризм ойи” ўтказилади
Шу даврда нафақадагилар учун қатор чегирмалар амал қилади:
• Меҳмонхоналарда — 20% гача чегирма;
• Давлат музейлари ва маданий мерос объектларига — 10% гача чегирма;
• Зиёрат жойларига — 20% гача чегирма;
• Uzbekistan Airways’нинг ички рейс чипталарига 60+ эркаклар ва 55+ аёллар учун 15% чегирма;
• “Ўзбекистон темир йўллари”нинг барча ички қатновларига (“Афросиёб”дан ташқари) 20% чегирма.
https://t.me/achchiq_info
1 699
+1
КРЕМЛИ ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ, ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР, САҚИЧ, КОФЕ, ДАНАКЛИ МЕВАЛАРНИНГ МАҒЗЛАРИ...
Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати эълон қилинди.
https://t.me/achchiq_info
1 699
Жорий йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди
Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
Вазирнинг маълум қилишича, электр энергияси ва табиий газ нархлари келаси йили май ойида инфляция даражасида индексация қилинади.
https://t.me/achchiq_info
1 699
Ўзбекистонда тақиқланган манбaа ва контентларнинг янгиланган рўйхати
Олий суд ушбу материалларни экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топган.
https://t.me/achchiq_info
1 699
2026 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 7 фоиздан ошмайди
Давлатимиз раҳбари келаси йил учун асосий иқтисодий мақсадларни белгилаб берди.
👉https://t.me/achchiq_info
1 699
Судья бўлиш ёши 30 га туширилиши мумкин
Ўзбекистонда судьялик лавозимига номзод бўлиш учун ёш цензи 35 ёшдан 30 ёшга туширилиши кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра:
➖ судья бўлиш учун номзод ўттиз ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга фуқаро бўлиши керак;
➖ олий суд раиси, ўринбосарлари ва судьяларига гувоҳномаларни Президент тақдим этади;
➖ бошқа судлар судьяларига эса гувоҳномаларни Олий суд раиси беради.
https://t.me/achchiq_info
1 699
Ойлада хиёнатни қандай билиш мумкин?
Психологлар тавсияси
Бугунги кунда оилалардаги энг оғриқли мавзулардан бири — бу хиёнат. Ҳар бир инсон учун ишонч ва садоқат оилавий муносабатларнинг асосидир. Аммо баъзан муносабатларда совуқлик, узоқлашиш ёки яширин сирлар пайдо бўлади. Психологлар айтишича, хиёнатни ҳис қилиш — фақат далил эмас, балки интуиция ва эмоционал ўзгаришларни тўғри тушуниш билан ҳам боғлиқ.
Қуйида психологлар томонидан қайд этилган бир нечта аломатлар келтирилган:
1️⃣ Муносабатда совуқлик ва сукут.
Аввалги яқинлик, қизиқиш ва мулоқот йўқолса, турмуш ўртоқ узоқлашишни бошласа — бу ички узилиш белгиси бўлиши мумкин.
2️⃣ Телефон ёки ижтимоий тармоқларда махфийлик.
Телефонни доимо қўлидан туширмаслик, паролларини ўзгартириш, хабарларни яшириш — бу ҳам хиёнат аломати бўлиши эҳтимоли бор.
3️⃣ Ўзини тутишда кескин ўзгариш.
Кимдир тўсатдан ташқи кўринишига ортиқча эътибор бера бошласа, кийиниш услуби ёки атирлари ўзгарса — бу ҳам эътибор талаб қилади.
4️⃣ Эмоционал узоқлашиш.
Ишончли муносабатда ҳиссий яқинлик бўлади. Агар у йўқолса, суҳбатлар қисқарса ва одам доимо банд бўлишни баҳона қилса — бу ички узилишдан дарак бериши мумкин.
5️⃣ Молиявий ўзгаришлар.
Номаълум харажатлар, яширин тўловлар ёки тўсатдан ўзгарган сарфлар ҳам кўпинча хиёнат билан боғлиқ бўлади.
🧠 Психолог маслаҳати:
Хиёнатни аниқлашда шошма-шошарлик ва айблов — энг катта хатодир. Аввало, сокинликни сақлаш, суҳбат орқали ҳақиқатни билиш муҳим. Чунки баъзан инсонда стресс, ишдаги муаммолар ёки ички тушкунлик сабабли ҳам муносабатда ўзгаришлар бўлиши мумкин.
❤️ Энг тўғри йўл — очиқ мулоқот ва ишонч.
Психологлар таъкидлайдилар: агар оилангизни асрашни хоҳласангиз, хиёнатни қидиришдан аввал муносабатингизга эътибор беринг. Ҳар куни яқин инсонингизни эшитинг, уни тушунинг ва меҳрингизни билдиринг.
Оила — бу муҳаббат ва ишонч биноси. Агар унга ғамхўрлик қилсангиз, у ҳеч қачон емирилмайди.
https://t.me/achchiq_info
1 699
Фирибгарликдан огоҳ бўлинг!
Бугунги кунда дунёдаги энг катта муаммолардан бири — фирибгарлик. Технологиялар ривожланиши, интернетнинг ҳар бир хонадонга кириб бориши нафақат қулайлик, балки хавфни ҳам олиб келди. Афсуски, бугун кўплаб одамлар онлайин ёки телефон орқали турли кўринишдаги фирибгарлик қурбони бўлмоқда.
💻 Интернет орқали фирибгарлик
Интернетда энг кўп тарқалган усуллардан бири — ёлғон онлайн дўконлар. Улар арзон нарх, “чегирма”, “совға” деган сўзлар билан одамларни ишонтиришади. Пул ўтказилгандан сўнг эса, ё маҳсулот келмайди, ёки бутунлай бошқа нарса келади.
Шунингдек, айрим фирибгарлар Telegram, Instagram ёки SMS орқали “сиз ютуқ совринни ютдингиз”, “сизнинг картангиз блокланди” каби хабарлар билан одамни шоширишади. Бу вақтда одам ҳиссиётга берилиб, маълумотларини ёки коди орқали пулларини йўқотиб қўяди.
☎️ Телефон орқали фирибгарлик
Яна бир хавфли усул — телефон қўнғироқлари орқали. Фирибгарлар ўзларини банк ходими, давлат хизматкори ёки почта вакили деб таништириб, сизнинг шахсий маълумотларингизни сўрайди. Эсда тутинг:
> Ҳеч қачон ҳақиқий банк ходими сиздан картангиз рақами, пин-коди ёки СМСдаги кодни сўрамайди!
🧠 Қандай қилиб ўзингизни ҳимоя қилиш мумкин?
1. Номаълум манбаларга ишонманг.
2. Ҳар қандай “ютуқ”, “арзон таклиф” ёки “фойдали инвестиция” деган хабарларга шубҳа билан қаранг.
3. Шахсий маълумотларингизни, айниқса банк картаси маълумотларини ҳеч кимга берманг.
4. Интернетда харид қилишда фақат ишончли, текширилган дўконлардан фойдаланинг.
5. Агар шубҳали ҳолат бўлса — ИИВ ёки киберхавфсизлик хизматларига мурожаат қилинг.
💬 Хулоса
Фирибгарлик — бу нафақат пул йўқотиш, балки инсоннинг ишончига зарба. Шунинг учун ҳар биримиз огоҳ бўлишимиз, яқинларимизни ҳам ҳушёрликка чақиришимиз керак.
🛡️ Огоҳ бўлинг — бугунги дунёда ҳимоянгизнинг энг катта қуроли — билим ва ҳушёрликдир!
1 699
🔊Олтин тушиши ҳисобига доллар қарийб 100 сўмга кўтарилади
📍23 октябр куни амал қиладиган доллар курси 90–91 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
https://t.me/achchiq_info
1 699
Қашқадарёда 5 ёшли қизчани сотган ҳамшира қамалди
Ҳамшира 5 ёшли қизчани 2 маротаба – қарийб 20 млн ва 15 минг долларга пуллаган.
Суд аёлни 2 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этган ва БҲМнинг 30 баравари миқдорида жаримага тортган.
https://t.me/achchiq_info
1 699
❗️2030 йилгача Ўзбекистонга 25 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш ислоҳотлари натижасида 2030 йилга бориб мамлакатга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сони 25 миллион нафарга, ички сайёҳлар эса 50 миллион нафарга етиши мумкин.
Мамлакатдаги халқаро аеропортлар сони 18 тага етди, яна 7 та аеропорт таъмирланмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида янги халқаро аеропорт қурилиши жараёнда.
Ҳозирда 51 та хорижий авиакомпания Ўзбекистонга доимий қатновларни амалга оширмоқда. Шу билан бирга, АҚШдан 22 та замонавий Boeing самолёти харид қилингани мамлакатни Европа, АҚШ ва Осиё билан боғлайди.
«Белгиланган мақсадга эришиш учун ҳар ойда камида 2 миллион туристни қабул қилишимиз лозим. Президентимизнинг аеропортлар, рейслар ва меҳмонхоналар сонини кўпайтиришга қаратилган ислоҳотлари бу имкониятни яратади», — деди вазир Азиз Абдуҳакимов.https://t.me/achchiq_info
1 699
❗️Оҳангаронда маҳкум қочиб кетди, ҳибсхона ходимларига жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жазони ўтаётган маҳкум қочиб кетгач, ҳибсхона ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълумотларга кўра, 31 ёшли маҳкум мактабдан қайтаётган 3-синф ўқувчисини зўрлаган. У аввал 14 ёшга тўлмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани учун 16 йилга қамалган эди. Ҳозирда у қайтадан қўлга олинди ва янги жиноят иши очилди.
Жабрланувчи қиз “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари ёрдами билан ҳимояга олинди.
Шунингдек, ҳибсхона ходимларига ҳам хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш (Жиноят кодекси 214-модда) бўйича иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
https://t.me/achchiq_info
1 699
#диққат #тарқатинг
❗️Ўзбекистондаги барча вилоят ҳокимларини телефон рақамлари
Агар сизда вилоят ҳокимлигига мурожаатингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.
Расмни сақлаб олинг ва яқинларга ҳам юбориб қўйинг.
https://t.me/achchiq_info
1 699
⚡️Энди поликлиникада навбат кутиш шарт эмас.
Ҳудудларда босқичма-босқич янги тизим ишга туширилмоқда.
https://t.me/achchiq_info
1 699
Бу дунёни муҳаббат қутқаради!!
Бугунги тез суръатда ўзгараётган дунёда инсонлар орасидаги руҳий узилиш, хиссий совуқлик ва беэътиборлик тобора кучайиб бормоқда. Ахборот оқими, рақобат, моддийликка интилиш инсон қалбини синовга солмоқда. Бироқ шундай бир куч борки, у барча яраларни битказиши, инсонни яна инсонга айлантириши мумкин. Бу куч — муҳаббат.
Муҳаббат — руҳнинг шифоси
Муҳаббат фақат икки инсон орасидаги ҳиссиёт эмас. У кенг маънода — меҳр, ҳамдардлик, кечирим ва фидокорлик тимсоли. Психология нуқтаи назаридан муҳаббат — инсон руҳиятидаги энг юқори даражадаги эҳтиёж. У инсонга хавфсизлик, маъно ва турмушга ишонч бағишлайди.
Муҳаббатсиз инсон ўзини йўқотади, руҳий бўшлиқка тушади. Шунинг учун психологлар ҳар бир инсонни, аввало, ўзини севишга, ўз қадрини билишга чорлайдилар. Чунки ўзига муҳаббат қила олмаган одам, бошқаларга ҳам соғлом муҳаббат bera олмайди.
Жамиятда муҳаббат етишмаётгани нимадан далолат беради?
Бизнинг жамиятда баъзан меҳр орнига танқид, тушуниш ўрнига хукм қилиш авж олган. Ижтимоий тармоқларда нафрат ва салбий фикрлар сони кўпаймоқда. Бу ҳолат — руҳий очлик белгисидир. Инсон муҳаббатга, эътиборга, самимийликка чанқаган ҳолда, унинг ўрнини ғазаб ва совуқлик билан тўлдиради.
Муҳаббат — энг катта психологик ресурс. У болада ишончни, ота-оналарда сабрни, жуфтликларда уйғунликни, жамиятда тинчликни таъминлайди. Шунинг учун муҳаббатсиз оила — руҳий боғлиқликсиз оиладир. Муҳаббатсиз миллат — ўз инсонийлигини йўқотган миллатдир.
Нима қилиш керак?
Психологик нуқтаи назардан муҳаббатни жамиятда қайта тиклаш учун қуйидагилар муҳим:
1. Ўзингизни эшитинг. Қалбингиз нимага муҳтожлигини билинг. Руҳий тинчлик муҳаббатдан бошланади.
2. Яқинларингизни ҳис этинг. Уларга вақт ажратинг, тингланг, қўллаб-қувватланг.
3. Тушунишни ўрганинг. Ҳар бир инсоннинг оғриғи бор. Танқид ўрнига ҳамдардлик кўрсатинг.
4. Меҳрни сўз билан эмас, амал билан намоён этинг. Бир илтифот, бир самимий табассум ҳам дунёга нур бағишлайди.
5. Муҳаббатни авлодларга ўтказинг. Болаларга севги ва ишонч муҳитини яратиш — келажакда соғлом жамият пойдеворидир.
Хулоса:
Бу дунёни илм, технология ёки қонун эмас — муҳаббат қутқаради. Чунки муҳаббат бор жойда эзгулик, инсонийлик ва тинчлик мавжуд бўлади. Агар ҳар бир инсон қалбида озгина бўлса ҳам меҳр, кечирим ва ҳиссиёт тирилиб борса — жамият ҳам шундай тирилади.
Муҳаббат — бу кучсизлик эмас, бу — энг олий куч.
У дунёдаги ҳар бир дардга шифо, ҳар бир қалбга нур олиб киради
https://t.me/achchiq_info
1 699
Ассалому алайкум, хурматли каналимиз обуначилари!
Бизнинг таҳририят жамоаси сизларга соғлик-саломатлик ва барака тилаган ҳолда қуйидаги хизматларни таклиф этади:
🎬 Мусиқа клиплари профессионал суратга олиш хизмати
📢 Турли йўналишдаги реклама видеоларини тайёрлаш
📄 Барча хизматларимиз расмий лицензияlangan бўлиб, шартнома асосида амалга оширилади.
✅ Сифат – кафолатли!
✅ Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув!
✅ Бизнинг жамоа – ўз ишининг усталари!
📞 Мурожаат учун телефон:
+99890 125-10-97
👉 Агар сиз ҳам ўз брендингизни янада кучайтирмоқчи бўлсангиз ёки видеолар орқали кенг аудиторияга чиқмоқчи бўлсангиз — биз билан боғланинг!
Сиз тасаввур қилган ғоя – биздан амалий натижа!
Хурмат билан https://t.me/achchiq_info жамоаси.
1 699
⚡️Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири генерал-полковник Рустам Аҳмедов 82 ёшида вафот этди
Рустам Аҳмедов 1943 йил Фарғона вилоятининг Боғдод туманида таваллуд топган.
У 1991–1992 йилларда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Мудофаа ишлари бўйича вазири Миллий гвардия қўмондони бўлган.
1992–1997 йилларда эса Ўзбекистон Мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.
У 1995 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени ва 2018 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
