en
Feedback
ORIFXO'JA ESHON MASJIDI

ORIFXO'JA ESHON MASJIDI

Open in Telegram

Фарғона вилояти Бағдод тумани "Орифхўжа эшон" жоме масжиди расмий телеграм канали. Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қурьон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маьрифат таратиш. @orifxoja_eshon

Show more
168
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-130 days
Posts Archive
#муфтий_минбари 📹 Талабага суянчиқ бўлайлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

Оламларга раҳмат пайғамбар «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шунчаки диний етакчи эмас, балки ажойиб ислоҳотчи, адолатли
Оламларга раҳмат пайғамбар «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шунчаки диний етакчи эмас, балки ажойиб ислоҳотчи, адолатли қози ва сиёсий донишманд эди. У аёллар ҳуқуқлари, камбағалларни ҳимоя қилиш ва жамиятда тенгликни ўрнатишда ўз давридан асрлар олдинга ўзиб кетган эди". Жон Эспозито (John L. Esposito), Жоржтаун университети профессори, исломшунос олим. Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Аёлларнинг ўзларини эркакка тенглаштиришлари - ахмоқлик. Улар эркакдан анча устундирлар. Чунки аёлга нима берсангиз, улар уни ортиғи билан сизга қайтаради. Агар сиз унинг танасига уруғ берсангиз, сизга уни фарзанд қилиб қайтаради. Агар сиз аёлга уй қуриб берсангиз, сизга уни шинам маскан қилиб қайтаради. Агар сиз унга масаллиқлар берсангиз, у сизга таом беради. Агар сиз унга биргина табассум ҳадя қилсангиз, у сизга бутун юрагини тортиқ қилади. Аёл зоти ўзига берилган ҳар қандай нарсани кўпайтиради ва мўл-кўл қилади. Шу сабабли агар унга бирорта ифлослик қилсангиз, бир дунё ахлатни қабул қилиб олишга тайёр туринг.

#ибрат • Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади. • Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди. • Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди. • Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди. • Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир.

Муфтий ҳазратнинг Қоҳира анжуманидаги нутқлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

#xushxabar #anjuman #taqdirlash 🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🇺🇿 Истиқлол Аллоҳ берган улуғ неъматдир! 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла    Абдуллаев 🔗 https://t.me/ubaydullohdomla

#muftiy_minbari 📹 Тинчлик неъматлар асосидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

Ҳаётини бошқаларнинг фикрига боғлаб қўйган одам ҳеч қачон бахт-саодатнинг таъмини билмайди. Бернард Шоу Тақво ҳамиша ҳамроҳин
Ҳаётини бошқаларнинг фикрига боғлаб қўйган одам ҳеч қачон бахт-саодатнинг таъмини билмайди. Бернард Шоу Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: гўдаклардаги қуйидаги бешта хислат агар катталарда бўлганида, улар авлиё бўлар эдилар: Ризқ ҳақида қайғурмайдилар; Касал бўлсалар Холиқдан шикоят қилмайдилар; Таомни кўпчилик билан бирга ейдилар; Қўрқсалар кўзларидан ёш оқизиб йиғлайдилар; Биров билан уришиб қолсалар, тезда ярашиб оладилар.

ЭР-ХОТИН ЎРТАСИНИ ЯХШИЛАЙДИГАН ДУО #дуо ❓ 2219-САВОЛ: Интернет тармоғида оилавий муносабатларни яхшилашга оид турли дуолар учрайди. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик, совуқчилик ва бефарқликни бартараф этиш, оилага меҳр-оқибат ҳамда хотиржамлик қайтариш учун қайси дуоларни ўқиш тавсия этилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда келган дуоларни ўқиб юрсангиз, иншааллоҳ, оилада барака, иноқлик пайдо бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У зот (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизга калималарни ўргатар эдилар: اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُلُوبِنَا وَأَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا، وَتُبْ عَلَيْنَا، إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعْمَتِكَ، مُثْنِينَ بِهَا، قَابِلِيهَا وَأَتِمَّهَا عَلَيْنَا “Аллоҳумма аллиф байна қулубина ва аслиҳ зата байнина ваҳдина субулас салам ва нажжина миназ зулумати илан нури ва жаннибнал фаваҳиша ма зоҳаро минҳа ва ма батон, ва барик лана фи асмаъина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зуррийятина, ва туб алайна, иннака антат таввабур роҳим, важъална шакирина линиъматика, муснийна биҳа, қобилиҳа ва атиммаҳа алайна” (Имом Абу Довуд ривояти). (Маъноси: Эй Аллоҳ, қалбларимизни бирлаштир, орамизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига бошла, зулматлардан нурга қутқар, фаҳш ишларнинг ошкоридан ҳам, яширинидан ҳам бизни узоқ қил, бизга қулоқларимиз, кўзларимиз, қалбларимиз, жуфтларимиз ва зурриётларимизда барака бер, тавбамизни қабул қил, чунки Сен тавбани қабул қилувчи ва Раҳийм зотсан. Бизни неъматингга шукр қилувчилар, у билан Сенга сано айтувчилар, уни қабул қилувчилар қил ва уни бизга батамом қилиб бер!). Оилада тинчлик-тотувликни таъминлаш учун яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим: оилавий бахт ва хотиржамликка фақат ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш билан эришиб бўлмайди. Бунинг энг гўзал йўли – жуфтининг кўнгли ва ҳурмати учун гоҳида ўз ҳақидан кечиб, ўзаро меҳр, кечиримлилик ҳамда фидойилик асосида турмуш кечиришдир. Чунки оила мустаҳкамлиги талаблар устига эмас, ўзаро муҳаббат, бир-бирига ён босиш ва кечиримлилик устига қурилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

🇺🇿Мустақилликнинг 35 йиллиги муборак бўлсин🎉 Мустақиллигимиз абадий бўлсин🤲
🇺🇿Мустақилликнинг 35 йиллиги муборак бўлсин🎉 Мустақиллигимиз абадий бўлсин🤲

#tabrik #istiqlol 🇺🇿 ИСТИҚЛОЛИМИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улуғ аллома бўлиб етишишнинг энг катта сабаби Қуръонни кўп ўқишдир! Ёсин ибн Юсуф Марокаший раҳимаҳуллоҳ айтишларича, у киши
Улуғ аллома бўлиб етишишнинг энг катта сабаби Қуръонни кўп ўқишдир! Ёсин ибн Юсуф Марокаший раҳимаҳуллоҳ айтишларича, у киши Шом қишлоқларидан бирида тахминан ўн ёшлардаги болани кўриб қолибдилар. Болалар уни ўзлари билан бирга ўйнашга мажбур қилишар, ҳоли-жонига қўйишмас экан. У бўлса болалардан қочиб, йиғлаган ҳолда Қуръонни тиловат қилар экан. Ёсин Марокаший айтадилар: «Ўша болага нисбатан қалбимда муҳаббат пайдо бўлди». Кейин олим унинг ортидан борибдилар. Қарасалар, отаси уни дўконга қўйиб қўйган экан. Болакай эса савдо-сотиқ билан иши бўлмай, тинмай Қуръон ўқир экан. Кейин Марокаший ҳазратлари масжидга, ўша боланинг устози ёнига бориб: «Шояд бу бола келажакда зоҳид ва обидлардан бўлса» дебдилар. Дарҳақиқат, орадан йиллар ўтиб, у бола Шайхул Ислом, фуқаҳо ва муҳаддисларнинг улуғларидан бири бўлиб етишди. Унинг исми Имом Нававий эди.

ЙИҒЛАЙМАН ЧУНКИ ДУНЁ БИЗЛАРНИ ОЛДИМИЗГА КЕЛМОҚДА Муҳаммад ибн Каъб Қуразийдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Язид Ҳасъамий таомга чақирилганида келди ва жиҳозланган уйни кўриб, ичкарига кирмай, ўтириб йиғлади. Нега йиғлаяпсиз”, дея ундан сўраганида: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафар қўшинни кузатиб Уқбатил вадо деган жойга етганларида бундай деган 28эдилар: "Сизларни динларингизни, омонатларингизни, ишларингизнинг хотимасини Аллоҳга ҳавола қилдим". Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг киядиган тўнига қимматбаҳо мўйнани қўшиб тикаётганини кўргач қуёшнинг чиқиш тарафига юзланиб, қўлларини чўзиб сизларга дунё пешвоз чиқмоқда, сизларга мол-дунё пешвоз чиқмоқда" дедилар. Бу сўзларидан биз дунё келиб устимиздан босиб қолармикин деган ҳаёлга бордик. Ҳозир сизлар энг яхши умматсизлар, ҳали вақти соати келиб сизларга битта ёғоч тавоқ эрталаб келса, кечга бориб яна бошқа ёғоч идиш келтирилади. Бирорталарингиз эрталаб бир кийимда чиқсангиз, кечки пайт бошқа бир кийимда чиқадиган бўласизлар. Худди Каъба беркитилгани каби уйларингизни беркитадиган бўласизлар дедилар. Абдуллоҳ айтди: қандаям йиғламайин, худди Каъбани беркитилгани каби уйларингизни беркитаётганларингизни кўрдим дедилар. (Ҳаким ривояти) «Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

photo content
+3

#muftiy_minbari 📹 Такфир фитнасига алданманг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜Имом Олусий: "Уммати Муҳаммадиядан бошқа бирон уммат ўз Набийсига саловот айтишга буюрилмаган",
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜Имом Олусий: "Уммати Муҳаммадиядан бошқа бирон уммат ўз Набийсига саловот айтишга буюрилмаган", деди. Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг", Аҳзоб сураси, 56-оят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловот айтганлардир”, дедилар. Имом Термизий ривояти.

ҲАДИС ТЎҚИШДАН САҚЛАНИНГ!   Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган, гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари сифатида келтирилаётган «Агар сизлар тик туриб сув ичишнинг жазоси қанчалик даҳшатли эканини билганингизда эди, ўша сувни томоғингизга қўл тиқиб чиқариб ташлаган бўлар эдингиз. Агар ўша пайтда сизлар билан бирга қанчалик даҳшатли қиёфадаги шайтон оғзини сувга теккизиб, сув ичаётганини кўрганингизда эди, сув ичишдан бутунлай воз кечган бўлар эдингиз» деган мазмундаги хабар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу каби матнлар сохта бўлиб, динимиз таълимотларига мутлақо тўғри келмайди. Ҳақиқатни англаш ва динимизга нисбатан жаҳолат билан иш тутмаслик зарур. Ислом дини манбаларида, хусусан, саҳиҳ ҳадис тўпламларида юқоридаги каби қўрқинчли таҳдидлар ва шайтоннинг сувга оғиз теккизиши ҳақида бирор-бир саҳиҳ ёки ҳақиқий ҳадис йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги «кўпроқ улашинг, савоб оласиз» деган чақириқларга учиб, асли номаълум бўлган матнларни тарқатиш катта хатодир. Қолаверса, уламоларнинг таъкидлашича, тик туриб сув ичишни тақиқловчи ҳадислар бор, лекин улар қатъий ҳаром ҳукмини эмас, шаръий талабни ҳам эмас, балки шунчаки одоб нуқтаи назаридан айтилгани билдиради. Шу билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам баъзи ҳолатларда (узр ёки зарурат юзасидан) тик туриб сув ичганлари саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган (масалан, Замзам сувини тик туриб ичганлари ривоят қилинган). Агар бу мутлақо даҳшатли гуноҳ ёки шайтоннинг амали бўлганида, У зот ҳеч қачон буни қилмаган бўлар эдилар. Исломда диний ҳукмлар фақатгина аниқ ва саҳиҳ далилларга асосланади. Ўз фикри ёки кимнингдир уйдирмасини Пайғамбаримиз номларидан тарқатиш жуда оғир гуноҳ саналади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон (ҳадис) тўқиса, дўзахдаги ўрнини тайёрлайверсин», деганлар (Мутавотир ҳадис). Дин – фикр ёки ҳиссиётларга асосланмайди. Билиб-билмай гапириш, ўз билганича фатво бериш ва диний матнларни нотўғри талқин қилиш жамиятда саводсизликнинг тарқалишига ҳамда одамларнинг қўрқув ва ваҳимага тушишига сабаб бўлади. Ҳар қандай диний хабарни кўрганда уни тарқатишдан олдин унинг манбасини текшириш, уламоларнинг сўзларига таяниш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Хулоса қилиб айтганда, ўтириб сув ичиш гўзал одоб ва тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам фойдали ҳисобланади. Лекин бу шаръий талаб, қатъий тақиқ ёки даҳшатли азоб келтирадиган гуноҳ эмас. Асоссиз, тўқима ва ваҳима уйғотувчи хабарларни тарқатишдан сақлайлик. Билиб-билмай динимизга нотўғри маълумотларни нисбат беришда Аллоҳдан қўрқайлик! Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

УММАТ БЎЛСАК... Мавлид ойи кирса чирой очар осмон, Салавотга тўлиб-тошар бутун жаҳон. Расулуллоҳ туғилмишлар ушбу ойда, Ер ку
УММАТ БЎЛСАК... Мавлид ойи кирса чирой очар осмон, Салавотга тўлиб-тошар бутун жаҳон. Расулуллоҳ туғилмишлар ушбу ойда, Ер куррасин қоқ маркази – улуғ жойда. Ўшал куни бутлар ерга қулаб тушган, Ҳидоятга ошуфта қалб кўкда учган. Қирқ ёшида бўлди ул зот Расулуллоҳ, Барчасига шоҳид эрур Каломуллоҳ. Баён этиб яхши-ёмон, ўнгу сўлин, Кўрсатганлар бизлар учун жаннат йўлин. Умр бўйи ёлғон-яшиқ билмаганлар, Итоатдан ўзга амал қилмаганлар. Отамиздан, онамиздан ўта ғамхўр Бўлганлари учун деймиз, минг ташаккур. Қурайшликлар тинч ҳаётга солгач зулмат, Эллик учда Мадинага қилган ҳижрат. Олтмиш учда бу дунёни тарк этганлар, Мавлосининг дийдорига тез етганлар. Ўзларидан қолдирганлар гўзал ибрат, Ҳам насиҳат, ҳам мурувват ҳамда ҳикмат. Уммат бўлсак, суннатларин ушлаш керак, Бидъатларни узил-кесил ташлаш керак. ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ