cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

№8👍👍 DOSTONBEK XUDAYNAZAROV👍👍

Show more
Uzbekistan82 916The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
146
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⚡️MAKTABGAChA HAMDA UMUMTA’LIM MUASSASALARI FAOLIYATINI TEKShIRISh IShLARINI TARTIBGA SOLISh ChORA-TADBIRLARI TO‘G‘RISIDA Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-aprel kungi 352-sonli qarori 🌐“Ziyoli Pedagog” kanaliga a’zo bo‘ling: ⤵️ https://t.me/ziyolipedagog
Show all...
Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс бера олади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўзғрисида”ги низомнинг 8-бандидаги “4-курсида” сўзлари “4-курсида, педагогига йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида” сўзлари билан алмаштирилди. Шундай қилиб 8-банд қуйидаги кўринишга келди: “Олий таълим муассасасининг “4-курсида, педагогига йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади”. Шу пайтгача олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларга фақатгина 4-курсга келибгина мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилган эди. Демак, эндиликда халқ таълими тизимидаги мактабларда педагогига йўналишлари бўйича кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган талабалар ҳам дарс бериши мумкин бўлмоқда. Фақат уларга ўрта махсус, касбий маълумот даражасидаги базавий тариф ставкасига тенг иш ҳақи ҳисобланади. 👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇 http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Show all...
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил @biz_maxsus

❗️Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали таълим гранти эълон қилади Хабарингиз бор, 1 йил аввал MetsenatUz лойиҳасини бошлаган эдик. Лойиҳадан асосий мақсад таълимга инвестиция киритиш, эҳтиёжманд талабаларга илм олишлари учун моддий кўмак бериш, жамиятда меценатлик (ҳомийлик) маданиятини шакллантириш эди. Тома-тома кўл бўлур деганидай, 1 йил давомида жами 5 млрд сўмдан ошиқроқ қийматдаги таълим гранти ва стипендиялар эълон қилинди. Биз бу лойиҳани тўхтатмоқчи эмасмиз, бор куч ва имкониятларимиз билан ушбу лойиҳани ривожлантириш устида бош қотиряпмиз. Бугун мамнуният билан MetsenatUz лойиҳасида навбатдаги таълим грантини эълон қиламиз. XushnudbekUz Телеграм канали номидан жорий қилинган таълим грантида 35 нафар талабага 3 млн сўмдан, жами 105 млн сўмлик маблағлар тўлаб беришни ният қилдик. Балки бу катта сумма эмасдир, балки кимларгадир ярим йиллик контрактини қоплаш учун ҳам етмас, лекин имкон қадар эҳтиёжманд толиби илмларга ёрдам бўлади, деган умиддаман. ℹ️ Маълумот: ушбу грант учун ажратилаётган маблағлар XushnudbekUz каналида эълон қилинган рекламалар ҳисобидан қопланади. 📲 ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ Таълим гарнти ҳақида маълумот: Қайси ОТМлар учун: Барча давлат, нодавлат, диний таълим муассасалари учун Қайси босқич учун: бакалавриатнинг барча босқичи Қайси таълим шакли учун: кундузги, сиртқи ва кечки Қайси жиҳатларга устунлик берилади: ўзлаштириш кўрсаткичи юқори, ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим, ногиронлиги бор талабалар. Квота сони: 35 нафар (бунинг 10 нафари ТДЮУ талабалари учун) Таълим гранти миқдори: 3 млн сўм (жами 105 млн сўм) Ариза топширишнинг сўнгги куни: 31 октябрь 📲 ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ P.S.: электрон тизим тўлиқ янгилангани учун, мабодо ҳужжат топширишда техник муаммо ёки тушунмовчилик бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин. 👉 @xushnudbek 👈
Show all...

#Тезкор Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда хориждагиларнинг даромадини солиққа тортиш бўйича ўз фикрини билдирди. Хориждаги юртдошларимиз ҳалол меҳнатлари билан топган пулларини солиққа тортсак бу адолатдан бўлмайди. 👇🏻 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Show all...
Шавкат Мирзиёев: — Қашқадарё бу - Ўзбекистон тарихида жуда катта салмоғи бор вилоят. — Қашқадарёсиз биз бирорта сиёсатимизни амалга ошира олмаймиз. — Қашқадарё халқини яхши яшашга ҳаққи бор. Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
Show all...
⚡️ФУҚАРОЛАРИМИЗДАН КЕЛАЁТГАН КЎП СОНЛИ МУРОЖААТЛАРНИ ИНОБАТГА ОЛИБ, СИЗНИНГ ЭЪТИБОРИНГИЗГА ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТМОҚДАМИЗ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – (71) 239-85-59; Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (71) 215-73-08 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси – 1107; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102; Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги – (71) 269-81-00; (71) 269-88-65; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги – (71) 232-50-54; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1003; Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1199; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги – (71) 203-00-50; Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – (71) 205-15-39; Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – (71) 239-24-21; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги – (71) 232-65-55; Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – (71) 239-41-12; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-37-12; Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги – 1006; Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги – (71) 239-33-79; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги – (71) 233-28-28; Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03; Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги – (71) 239 34 39; Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги – (71 ) 256-85-07; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05; Ўзбекистон Республикаси Марказий банки – (71) 200-00-44; Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси – 1108; Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси – 1140; Ўзбекистон Республикаси Халқ банки – 1106. Бизнинг канал: 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
Show all...

#Сўраган_эдингиз ОТА-ОНАЛАР ЎҚИТУВЧИНИНГ ДАРСИГА КИРИШИ МУМКИНМИ? #Савол Ассалому алайкум. Мен мактабда физика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Бир ҳафтадан буён менинг дарсимга 9-синф ўқувчиларининг ота-оналари киришиб дарсимдан турли хил камчиликлар топишиб ўқувчилар олдида ҳурматсизлик қилишяпти. Улар дарс жараёнида қатнашиш учун директордан рухсат олишмаган. Тўғриси уларнинг ташрифи мени дарс ўтишимга ҳалақит беряпти. Аслида ота-оналарнинг дарс жараёнига аралашишга қонунан ҳаққи борми? #Жавоб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналаминг (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас. Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим. Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди. Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак. ❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун: 👉фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши мумкин. Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса: 👉фуқароларга 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бизнинг канал 👇👇👇 https://t.me/dokument_Zamdirektor
Show all...
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u_pulatoff 📝 Савол юбориш вақтинча чекланган. Реклама жойлаш: @UNIHUB_Agentligi

💐 Т А Б Р И К Н О М А МЕҲРИБОН УСТОЗЛАР! 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан самимий муборакбод этаман! Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, улар халқ қахрамонларидир! АЗИЗ УСТОЗЛАР! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман! Доимо соғ-омон бўлинг! 🕋@MEHRLI_KANAL ┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄
Show all...
#Diqqat_tanlov Энди сизда устозингизга ноутбук совға қилиш имкони бор Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг оммабоп гуруҳларидан бири Maslahat.uz билан ҳамкорликда 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Меҳрининг чегараси йўқ устоз” ТАНЛОВини эълон қилади. 👩‍💻Келинг, байрам арафасида ўқитувчиларимизни эслаймиз, йўқлаймиз, табриклаймиз ва улар учун ноутбук ютиб олиб, совға қиламиз. Ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган, ўз қишлоғингиз, туманингиз, шаҳрингиз ва фарзандларингиз ўқитувчилари ва ўз фаолиятингиз ҳақида сўзлаб беринг. Танлов ғолиблари қуйидаги номинацияларда аниқланади: ✅“Устозингдан хабар ол” ✅“Улар ўз ҳаётларини болаларга бағишлаган”; ✅"Бошқаларга илм бериш орқали, биз ўзимизни англаймиз..."; ✅"Агар ер юзида ўқитувчи бўлмаганида ..."; ✅"Ўқитувчилар - бизнинг қаҳрамонларимиз..."; ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ: ☑️ Ижодий ишларингизни Maslahat.uz гуруҳидаги пост остига, ўз саҳифангизга ва бошқа ижтимоий тармоқларда #tanlov, #ustozingdan_xabar_ol #ustozlarga_ehtirom хэштеглари остида жойлашттиринг. ☑️ Танловга исталганча ижодий ёндошишингиз мумкин (матн, фото, видео). ‼️Танловда энг оммалашаган ва креатив ёндошилган иш ғолиб деб топилади. Танлов 2️⃣7️⃣ сентябрдан 1️⃣ октябргача (шу куни ҳам) давом этади. Ғолиблар 4 октябрь куни юқоридаги 5 та номинация бўйича аниқланади. 🎁ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛГАНЛАР НОУТБУКИНИ ЎЗИ ТИЛГА ОЛГАН УСТОЗИГА СОВҒА ҚИЛИШИ ИМКОНИ БЎЛАДИ! УСТОЗИНГИЗНИНГ МЕҲНАТЛАРИ УЧУН МИННАТДОРЛИК ИЗҲОР ЭТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ. ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ, ВАҚТ КЕТДИ! #Tanlov #ustozingdan_xabar_ol #ustozlarga_ehtirom
Show all...