cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

40-мактаб матбуот хизмати

Ушбу каналда мактабнинг таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни кузатиб боришингиз мумкин Мурожаат учун @N_Nazokat_N

Show more
Advertising posts
445
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-1930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Дунё Ҳамма фақат ўзин ўйларкан, Савоб-гуноҳ бари бир жойда. Дўстинг ўзга боққа бўйларкан, Гар келмаса сендан бир фойда. Томошабин бўлиб яшарсан – Дунё ҳикмат тўла дарсхона. Ҳасрат билан тўлиб тошарсан, Бир қарасанг – олам арзхона. Қилсалар ҳам, майли, ёмонлик, Эзгуликни бир ватан тутгин. Дил озорлик, ташвишу ғамни Бир лаҳзага, майли, унутгин. Яхшилик қил, токи бор фурсат, Бир кун чинга айланар рўё. Ортингдан жим кузатиб қолар Сафари ҳеч қаримас дунё... Дилобар Жўраева
Show all...
01:43
Video unavailableShow in Telegram
📌 Корея мактабларида манавият соати Ўқувчиларга телефоннинг ўқишга қандай салбий таьсири борлигини ва келгусида унинг зарарларини ажойиб тарзда тушинтиришмоқда. Бизда ҳам тарбиявий соатлар шу тарзда ташкил этилса, янада самарали бўлади.
Show all...
6.29 MB
Photo unavailableShow in Telegram
*** Ҳеч кима маълум эмас ҳоли паришоним менинг, Осмонни тийра қилди оҳу афғоним менинг. Мен нечун шод этмайин бул хаста кўнглумни бугун, Келди ҳолимни сўраб ул шўх жононим менинг. Эй ситамгар, келгилу эмди шаҳид эткил мени, Мавж урсун Карбало даштида бу қоним менинг. Чун Сурайё бормусан, афлокдин боломусан, Бу фалакда кўрмадим, эй кўзи чўлпоним менинг. Нозу истиғно била келгил, мени ҳолимни сўр, Термулиб доим йўлунгда чашми гирёним менинг. Тобакай жабру ситам бирла юрурсан, эй рафиқ, Чиқти, Машраб, ушбу ғамдин бу азиз жоним менинг. Бобораҳим МАШРАБ
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
* Кун ҳикмати Ҳамма юксакликда яшашга интилади, англашмайдики, асл бахт ўша юксакликка чиқиш лаҳзаларидадир. Габриэл Гарсиа МАРКЕС
Show all...
04:42
Video unavailableShow in Telegram
USMON AZIMning “BAXSHIYONA” dostonidan. Alpomish va Barchin suhbati. “Olamda ko’p erur ibora, Bir so’z bor, og’riqdan iborat. U Vatan, Barchinim, u - Vatan, Bolamga Vatan de ilk bora!..” (QAQNUS dan esdalik)
Show all...
IMG_2994.MP424.63 MB
Photo unavailableShow in Telegram
БИР КЎПРИКМАН Бир кўприкман, Ўз билгича ҳеч ким босиб ўтолмас, Таққа тўхтар, иккиланар, етиб кетиб олдимга. Манфаатни маёқ қилган судралувчи неки кас Чин самимий хизматингни чақиб кўрар олтинга. Айтишар-ку, тошқин дарё асли кўп-кўп ирмоқли, Довдиратиб ташламаса илоншакл кўрк, башанг. Менга шараф элдан элга бир хор кўприк бўлмоқлик! Остимдаги оғзин очган юҳолардан қўрқмасанг! Кўприк бўлай, бу заминдан узилмаса оёғинг, Самоларга сачраганинг Бўлса гар ҳақ ортидан. Ўткир-ўткир чарх урилган Айтар сўзинг – яроғинг, Олов-олов руҳинг ёнса Тирикликнинг шартидай! Кўприк бўлай!
Show all...
01:03
Video unavailableShow in Telegram
Рабиндранат Тагор (Тҳакур) ҲИКМАТЛАР Хуршид Даврон таржимаси Гўзаллик туйғусини сингдирмай туриб тўлақонли баркамол инсонни вояга етказиш мумкин эмас. Юлдузлар ўзларини ёнарқуртларга ўхшатишларидан қўрқмайдилар. Олов таратган ёруғликдан миннатдор бўл, аммо оташга чидаб, сабру матонат билан сояда турган шамдонни унутма. Фақат кучга ишонган одам заифдир. Ҳатто қароқчилар тўдаси ҳам қандайдир ахлоқий мезонларга амал қилади, улар бутун дунёни таласалар ҳам, бир-бирларини таламайдилар. Қуриган дарёга ўтмишини эслатма. Кайфу сафога берилиб, ҳар қандай завқу шавқни унутиб қўямиз. Қуёш деб йиғлайверма, юлдузларни ҳам унутма. Яхшилик қилиш ҳақида тўхтовсиз ўйлаган одамнинг яхшилик қилишга вақти бўлмайди. Менинг мавжудлигим мўъжизаларнинг мўъжизасидир, мен ҳар куни бу мўъжизадан ҳайратга тушаман. Ҳаётдаги орзуларимиз фарзандларимиз қиёфасига кира бошлайди. Одам ҳайвонга айланса, у ҳайвондан баттар бўлади.
Show all...
Rabindranat_Tagor_Olov_taratgan_nurdan_minnatdor_bo'l_ammo_.mp49.03 KB
👍 1
«⸺ Ҳамма нарсанинг вазни бўладими? Кўз ёшнинг-чи, кўз ёшнинг вазни қанча? ⸺ Бу вазиятга боғлиқ. Масалан риёкорнинг кўз ёши шамолдан ҳам енгил, қорни оч болакайнинг кўз ёши эса ер шаридан оғирроқ...» © Жанни Родари, «Рим эртаклари»
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Начора кимгадир ёқсам-ёқмасам! Айтинг, неча пулга сотилар қадр, Гуноҳми гар сизга кулиб боқмасам?! Сизга илтифотлар қилолмам, узр, Начора кимгадир ёқсам-ёқмасам! Малика Тавфиқ
Show all...
Ҳаёт ва адабиёт “АСРГА ТАТИГУЛИК КУН” РОМАНИ ҚАНДАЙ ЁЗИЛГАН ЭДИ? ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ҲИКОЯ ҚИЛАДИ: (Давоми) Жисмонан вояга етган навқирон пайтида асир олинган одам беш йил, кўпи билан ўн йил тутқунликка бардош беради. Кейин ҳар қандай инсон боласи каби унинг кўнглида ҳам аста-секин норозилик уйғонади, қўллари ўз-ўзидан қурол-яроқ излаб қолади, хаёлида қўзғолон пишиб етилади. Бўлажак қўзғолончини олдиндан тушовлаб қўйишнинг бирдан-бир ёки бирламчи воситаси – уни манқуртга айлантириб сақлаш ҳисобланарди. Бунинг учун, энг аввал, асирнинг сочлари таг-туги билан устарада қириб олинарди. Сўнг асирнинг бошига янги сўйилган туя терисидан ёки мол терисидан қийқим кийдириларди. Мол терисининг қийқимини қирғизлар "шири" дейишарди. Терининг чаккага тушиб турган қисми гир айлантирилиб хомтеридан тўқилган чилвир билан танғиб боғланади. Асир икки томонлама азоб исканжасига тушиб қолади. Дастлаб, аста-секин қурий бошлаган тери бужмайиб, бош чаноғини сиқаверади; сўнгра янги ўсиб чиққан соч толалари терини тешиб ўтишга ожизлик қилиб, йўналишини ўзгартиради ва минглаб игналар бош терисига санчилади: шу тарзда вақт ўтиши билан асаб тизими ишдан чиқади ва хотира йўқотилади. Бошига шири кийдирилган асирнинг оёқ-қўллари боғланиб, сувсиз-овқатсиз ҳолда жазирама қуёш остига ташлаб қўйилади. Бир-икки ҳафтадан сўнг асир ё ўлиб қоларди, ё манқуртга айланарди. Агар ўлса, азоблардан қутулиб кетарди; тирик қолса, иш қуролига айланарди: ўз исмини ҳам, насл-насабини ҳам, ўтган кунларини ҳам эслай олмасди, фақат хўжайиннинг хоҳиш-иродасига бўйсуниш кераклигини биларди, холос. Инсоният даҳшатли зўравонлик қуролини яратиш борасида жуда топқирлик қилади. Лекин, мана шундай варварлик қаршисида бошқалари ҳеч нарса бўлмай қолади. МУСТАБИД ТУЗУМ ҲУКМ СУРГАН ДАВРДА БУТУН ЖАМИЯТГА, СЕН БИЛАН МЕНИНГ, ҲАММАМИЗНИНГ ДУНЁҚАРАШИМИЗГА МАФКУРАВИЙ ШИРИ КИЙДИРИБ ҚЎЙИЛДИ. Шу йўсин ҳамма ва ҳар бир киши қаттиқ бўйинтуруқ асосида ягона тутум манфаатларига итоат эттирилди. Бир сафар мен поездда Москвага кетаётган эдим. Бойқўнғир космодромидан навбатдаги космик кема учирилгани тўғрисида радиодан хабар берилаётган пайт биз Қизилўрда вилояти бўйлаб бораётгандик. Асрлардан бери жизғанак бўлиб ётган саҳрога тикилганимча дераза олдида узоқ ўйга толдим. "Асрга татигулик кун” романимнинг хомаки режаси ўша пайтларда туғилди. Инсоният ўзга сайёраларда ҳаёт борлигини кўпдан бери муҳокама қиляпти, ўзларига ўхшаш ақл-идрокли мавжудот борлигига чин дилдан ишоняпти... Агар Ер сайёрасининг ўзи сайёрамиздан ташқаридаги ақл-идрокли мавжудотлар томонидан маҳдудликка маҳкум этилган бўлса нима бўлади? Гўё кўзим ярқ этиб очилгандай бўлди. Мана шу фикр хаёлимга тинчлик бермай қўйди. Ёшлик пайтимда эшитганим манқурт тўғрисидаги афсона кутилмаганда хаёлимда янгича талқинга учради. – Қадим замонларда иродаси кучли, жисмонан бақувват инсонлар бошга кийдирилган чамбарак воситасида ақл-идрокидан, маънавий дунёсидан маҳрум этилади, синдирилади. Бу – жузъий ҳодиса. Бир-бирини маҳв этишга тайёр турган икки тузум мафкуравий пойга натижасида коинотга чиқиб борсаю ким-кимдан зўрлигини намойиш этиш мақсадида Ер юзига чамбарак кийдириб қўйишса, нима бўлади? Қандайдир бир кишининг шахсий фожиаси ҳаммани ёппасига ўз комига тортиб кетадиган кун яқин қолмадими? Мусибатнинг бегонаси бўлмайди. Фожиа қамровидан, узоқ-яқинлигидан қатъи назар, ҳар доим фожиа бўлиб қолаверади. Инсониятга хавф солиб турган ҳалокатдан огоҳ этиб қўйишни истардим. Шу истак туфайли асар ёзилди. “Чўққида қолган овчининг оҳу зори” китобидан
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.