Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 586
Subscribers
-224 hours
-127 days
-130 days
Posts Archive
#Ҳадис
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидан сен ёд қилган қайси оят улуғ эканини биласанми?» дегандилар, мен: «Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм», дедим. Шунда у зот кўкрагимга уриб: «Илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@fitratuz
#muftiy_minbari
ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИСЛОМГА ОИД СЎЗЛАР ЁЗИЛГАН ГАЗЕТА ВА ЖУРНАЛЛАРНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ
CАВОЛ: Уйимизда турли тақвимлар, ислом динига оид сўзлар ёзилган газеталар бор. Шуларни ташлаб юборсам гуноҳкор бўлмайманми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Уламоларимиз ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадис ёзилган китоб, газета ва журналларни покиза матога ўраб кўмилади ёки уни эҳтиромини сақлаган ҳолда ёқиб юборилади. Албатта бундан мақсад, Аллоҳ таолонинг улуғ каломи ёки Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак ҳадислари ёзилган нарса оёқ остида қолиб кетишни олдини олишдир.
Қуръон оятлари ёки Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари ёзилган қоғозларни кўмишда ҳам ўша китоб ёки варақларнинг юзига тупроқ тортилмасдан худди вафот этган инсонни дафн қилингани каби чуқур қазиб, сўнг ён тарафидан ғовак ковлаб ўша ерга худди токчага қўйгандек кўмилиши керак, дейдилар уламоларимиз. Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
الْكُتُبُ الَّتِي لَا يُنْتَفَعُ بِهَا يُمْحَى عَنْهَا اسْمُ اللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَيُحْرَقُ الْبَاقِي وَلَا بَأْسَ بِأَنْ تُلْقَى فِي مَاءٍ جَارٍ كَمَا هِيَ أَوْ تُدْفَنَ وَهُوَ أَحْسَنُ كَمَا فِي الْأَنْبِيَاءِ
“Фойдаланиб бўлмайдиган китоблардан Аллоҳ таолонинг фаришталар ва Пайғамбарларнинг исми ўчирилади ва ёқиб юборилади. Ўчирмасдан туриб ҳам оқар сувга оқизиб юборишнинг зарари йўқ. Кўмиш ҳам мумкин. Кўмиш энг афзал йўлдир. Зеро, Анбиёлар ҳам дафн этилганлар” (“Дуррул мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ Ҳаскафийнинг мазкур гапларига қуйидагиларни қўшимча қилганлар:
وَكَذَا جَمِيعُ الْكُتُبِ إذَا بَلِيَتْ وَخَرَجَتْ عَنْ الِانْتِفَاعِ بِهَا يَعْنِي أَنَّ الدَّفْنَ لَيْسَ فِيهِ إخْلَالٌ بِالتَّعْظِيمِ ، لِأَنَّ أَفْضَلَ النَّاسِ يُدْفَنُونَ
“Шунингдек, эскириб, чириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган барча китобларни кўмиш афзал саналади. Бунда китобни эҳтиром қилишга зид ҳолат йўқ. Чунки инсонларнинг энг афзаллари ҳам ерга дафн қилинган” (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
МАНСАБ - МАРТАБА ХОРЛИКДИР ...
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни (намоз ўқилмайдиган) қабр каби қилманглар. Албатта, шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 30-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:15
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:37
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:44
⏱ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
23-моддаси.
📝 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (4-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 30-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:16
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:38
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:43
⏱ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
☪️AKSIRGANDA BAJARILADIGAN 4 AMAL
🌙 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar: “Alloh taolo bandasining aksa urishini yaxshi ko‘radi, esnashini yomon ko‘radi”.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@fitratuz
#Видео
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН САҲОБАЛАРДАН БИРЛАРИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Саудияда Исломни қабул қилганлар сони эълон қилинди
Саудия Aрабистони сўнгги йилларда Қироллик меҳмонлари томонидан Ислом динини қабул қилиш кўлами бўйича таъсирчан статистик маълумотларни эълон қилди.
Мамлакат Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилда Саудия Aрабистонида эркак ва аёлдан иборат 347 646 нафар киши Ислом динини қабул қилган, деб ёзади “IslamNews” “Saudi Gazette” матбуотига таяниб.
Шунингдек, йилдан-йилга Ислом динини қабул қилганлар сони жадал ўсиб бормоқда. Агар 2019 йилда Саудия Aрабистонидан 21 654 нафар меҳмон мусулмон бўлган бўлса, 2023 йилда уларнинг адади 163 319 кишига етди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗНИНГ АВВАЛГИ ҚАЪДАСИДА САЛАВОТГА ЎТИБ КЕТИШ
CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг иккинчи ракатида Аттаҳиятдан кейин туришни унутиб саловатни ҳам адашиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди.
Бу ҳақида “Фатовои оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَلَوْ كَرَّرَ التَّشَهُّدَ فِي الْقَعْدَةِ الْأُولَى فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَا لو زاد على التشهد الصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم كذا في التبيين ... فقال بعضهم: يجب عليه سجود السهو بقوله: اللهم صل على محمد وقال بعضهم: لا يجب عليه حتى يقول: وعلى آل محمد والأول أصح
“Намозхон аввалги қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб юборса, саждаи саҳв вожиб бўлади. “Табйин”да шундай. Баъзи уламолар “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадингача ўқиса, саждаи саҳв вожиб бўлади” деганлар. Яна бошқалари “Ва ала оли Муҳаммадингача ўқиса, вожиб бўлади”, деганлар. Энг тўғри гап биринчисидир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
РИЗҚНИНГ БАРАКАСИ НИМАДА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кеч кирганда Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яъни ўша кечаси буладиган турли офатлар етишидан кифоя қилади. Ёки ўша кечаси қоим бўлишига кифоя қилади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:16
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:38
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:41
⏱ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
#muftiy_minbari
🗣 ВАФОТ ЭТМАСИНГИЗДАН ОЛДИН УЛГУРИБ ҚОЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
@fitratuz
#Видео
ТАВБА ИСТИҒФОР САБАБ АЛЛОҲ ГУНОҲЛАРНИ КЕЧИРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
