en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 597
Subscribers
No data24 hours
-77 days
+830 days
Posts Archive
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @diyonatli

Расулуллоҳ «Сизларнинг яхшиларингиз» деган инсонларнинг 7 тоифаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
Расулуллоҳ «Сизларнинг яхшиларингиз» деган инсонларнинг 7 тоифаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир», деганлар (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир», дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – умри узун ва амали гўзал бўлганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Байҳақий ривояти); Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир», дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир», (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео ТИЛЛАРИМИЗ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН БАНД БЎЛСИН Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АЛЛОҲ СИФАТЛАРИ ҲАҚИДА АҲЛИ СУННА МАЗҲАБИ Шайх Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳнинг муташобеҳ сифатлари хақидаги оят ва ҳадислар ҳақида аҳли сунна ва жамоанинг тутган йўли ушбу сифатларни Аллоҳнинг Ўзига тафвиз қилиш (ҳавола қилиш, топшириш)дир. Яъни, ушбу оят ва ҳадислардаги асл мақсад, маънони фақатгина Аллоҳнинг Ўзи билади. Ушбу оят ва ҳадислардан инсон зеҳнга келадиган, яъни Аллоҳнинг қўли дейилганда худди бизнинг қўлимиз каби қўлни тушуниш маъноси ирода қилинмайди. Балки, бу сифатлардан ирода қилинган асл маънони Аллоҳнинг Ўзигина билади. (Яъни, Аллоҳнинг мутошобеҳ сифатлари ҳақида салафи солиҳлар шарҳ этишмаган, мазкур сифатларни аслини Аллоҳга ҳавола қилишган, ким бунга маъно бермоқчи бўлса, уни қаттиқ танқид қилиб қайтаришган). БАТАФСИЛ @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни уст
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади. Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. ( 2-қисм 38-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. ( 2-қисм 38-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/tJmi5B0vog0 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни Минодаги видолашув
#Ҳадис Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни Минодаги видолашув ҳажида: «Бу кунингиз, бу шаҳрингиз, бу ойингизда қон тўкиш ҳаром бўлгани каби сизларнинг қонингиз, молингиз ва обрўйингизга (тажовуз қилмоқлигингиз) ҳаромдир. Огоҳ бўлинг, етказдимми?» дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @diyonatli
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 29-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 29-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 26-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:30 ⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:50 ⏱ШОМ - 17:27 ⏱ХУФТОН - 19:00 🔗 Улашинг: @diyonatli

Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қиламизми? Дуода қўлни кўтариб дуо қилиш борасида жуда кўп ҳадислар келган. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганлари ҳам, қўл кўтаришга буюрганлари ҳам ривоят қилинади. Жумладан, имом Байҳақий Саҳл ибн Саъд разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар, қўллари бармоқларининг учлари елкалари баробар бўлар эди" дейилган бўлса, Сойиб ибн Язид разийаллоҳу анҳудан ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар, қўл кўтарар, кейин юзларига суртар эдилар" дейилади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳудан "Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода қўл кўтарсалар, юзларига суртмасдан уни туширмас эдилар" дейилади. БАТАФСИЛ @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СПОРТДА МУРАББИЙ БЎЛИБ ИШЛАШ CАВОЛ: Ман болалар футболида мураббий бўлиб ишлайман. Касбимни шариатга зид жойи
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СПОРТДА МУРАББИЙ БЎЛИБ ИШЛАШ CАВОЛ: Ман болалар футболида мураббий бўлиб ишлайман. Касбимни шариатга зид жойи йўқми? Ёшлигимизда ҳар-хил гапларни эшитганмиз. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз спорт билан шуғулланишдан қайтармайди. Балки, "Кучли мўмин кучсиз мўминдан афзалдир", деб бадантарбияга тарғиб қилади. Шундан келиб чиқиб, футбол билан шуғулланиш ва болаларни шуғуллантириш дуруст. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 ЭРКАКНИНГ ҒУРУРИ СИНМАСИН 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

#mujda Тавба эшиги доимо очиқ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар: "Жаннатнинг саккизта эшиги бор. Биттасидан бошқа
#mujda Тавба эшиги доимо очиқ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар: "Жаннатнинг саккизта эшиги бор. Биттасидан бошқа ҳаммаси очилиб-ёпилади. Фақат Тавба эшиги ҳамиша очиқдир. Бу эшикнинг очиқ туриши учун бир фаришта тайинланган. Шундай экан, ноумид бўлма, яхши амалларни кўпайтир!". 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат нима эканлигини биласиз
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кариҳ кўрадиган нарсаси билан биродарингни зикр қилмоғинг», дедилар. Шунда: «Айтган нарсам биродаримда бўлсачи?» дейилганида, у зот: «Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсанг биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 28-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 28-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 25-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:29 ⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:48 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:50 ⏱ШОМ - 17:30 ⏱ХУФТОН - 19:00 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА: “АЛЛОҲ ОСМОНДА!” ДЕГАНМИЛАР?! (4-қисм) “Аллоҳ осмонда!”, деб тўрт мазҳабнинг мужтаҳид имомларининг бирорталари айтганлиги ҳақида саҳиҳ ривоят йўқ! Сохта салафийлар мазҳаб бошилардан турли иқтибосларни ўзларининг иддиоларини ҳаспўшлаш мақсадида келтирадилар, холос. Аслида, ушбу гапларнинг Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга ёки бошқа аиммаларга нисбати шубҳали эканлигини уларнинг ўзлари ҳам яхши биладилар. Биз эса бошқа мўъмин-мусулмонлар, салафий бўлмаган ва ваҳҳобийликка мойил бўлмаган ватандошларимиз уларнинг бу ҳийлаларидан огоҳ бўлишлари ва ҳақиқатни билиб қўйишлари учун мазкур мавзуни алоҳида кўриб чиқишни лозим топдик. БАТАФСИЛ @diyonatli

#Видео ШАЙТОН ВАСВАСАСИДАН САҚЛАНИШ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БУ ҲОЛАТДА ҚАНДАЙ ТАҲОРАТ ОЛАМАН? CАВОЛ: Шамоллаб қолганим туфайли бир қулоғимдан йирингли қон оқа бошлади. Ҳ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БУ ҲОЛАТДА ҚАНДАЙ ТАҲОРАТ ОЛАМАН? CАВОЛ: Шамоллаб қолганим туфайли бир қулоғимдан йирингли қон оқа бошлади. Ҳозир даволаняпман. Шифокор қулоғингизга сув кирмасин деб тайинлаган. Бу ҳолатда қандай таҳорат олсам бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қулоғингизга сув тегиши дардингизни кучайтирса ёки даволанишни кечга суриб, сизга машаққат туғдирса, бу узрли ҳолат ҳисобланади. Токи соғайиб, сув тегиши мумкин бўлгунича ўша жойингизга сув теккизмасдан бошқа аъзоларни ювиб таҳорат олсангиз дуруст бўлади. Ғусл қилиш асносида ҳам шу кўрсатмага амал қиласиз. وشقوق أعضائه يمر عليها الماء إن قدر وإلا مسح عليها إن قدر وإلا تركه وغسل ما حولها. كذا في التبيين." “Инсоннинг бирор аъзосида жароҳат бўлса-ю, ювиш имкони бўлса, устидан сув юргизади. Бунинг иложи бўлмаса, лекин устидан масҳ торта олса, масҳ тортади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўша жой ювилмай, атрофи ювилади. “Табйин”да шундай келган” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli