en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 598
Subscribers
-124 hours
-17 days
+1030 days
Posts Archive
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Янги кун, солиҳ амаллар
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ... Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!! 👉 https://t.me/fitratuz

Ғордаги воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб бораётганларида ҳамроҳлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу
Ғордаги воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб бораётганларида ҳамроҳлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан Савр ғорига беркинишди. Кофирлар уларнинг изларидан қидириб, ғор оғзигача етиб келишди. Изқувар “Оёқ излари шу ерга келганда тугаган”, яъни ғор оғзига келганда тўхтаган деди. Ичкарида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу “Агар улардан бири оёқлари турган ерга қараса, бизни кўриб қолади” деб хавотир олганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига “Эй Абу Бакр, учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида гумонингиз қандай?” дедилар. (Имом Бухорий, Имом Муслим, Аҳмад, Ибн Абу Шайба, Ибн Абу Осим, Табарий ривоятлари) Аллоҳ таоло ғордаги ушбу ҳодиса ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: إِلاَّ تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ الَّذِينَ كَفَرُواْ ثَانِيَ اثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِي الْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللّهَ مَعَنَا فَأَنزَلَ اللّهُ سَكِينَتَهُ عَلَيْهِ وَأَيَّدَهُ بِجُنُودٍ لَّمْ تَرَوْهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ الَّذِينَ كَفَرُواْ السُّفْلَى وَكَلِمَةُ اللّهِ هِيَ الْعُلْيَا وَاللّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ “Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 40-оят). Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамроҳлари Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг эътиборларини Аллоҳ улар билан бирга эканига, уларни У Зотнинг инояти ўраб турганига, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига кўринмайдиган Зотлиги, шу боис ким Аллоҳ таолонинг инояти остида бўлса, уни ҳеч ким кўра олмаслигига, шу сабабли мушриклар, кофирлар ғор ичига ҳар қанча назар солмасинлар, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳаргиз кўра олмасликларига қаратмоқчи бўлдилар. Кофирларни ғорга киришдан ўргимчак уяси ёки кабутар тухуми тўсгани йўқ, балки Аллоҳнинг Ўзи тўсди. Агар мушриклар “Муҳаммад бу ғорга беркиниши ақлга тўғри келмайди” деган тақдирда ҳам, ғорда ҳеч ким йўқлигига кўнгиллари хотиржам бўлиши учун у ерга кириб кўришган бўларди. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўйлар ва ақллар устидан Ўзи ҳокимлик қилиб, Ўзи идора қилувчидир. Шу боис Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ғор оғзигача излаб келган мушрикларнинг хаёлларига ғорга кириб чиқиш фикрини келтирмади. Мабодо улар ғор ичига кирган тақдирда ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг Расули ва Расулининг ҳамроҳи Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга бўлгани учун мушриклар барибир кўра олишмаган бўларди! Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг “Саҳобалар ва солиҳлар қиссаси” китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин эмас, деб эшитдим. Уч мартадан кўпроқ ювиш мумкин эмасми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч марта ювиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган: عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ». Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”. Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларни далил қилиб, таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишни суннат дейишган. Саволда айтилгандек аъзоларни уч мартадан кўп ювиш икки хил мақсадда бўлиши мумкин. Биринчиси, уч марта ювиш суннат, деб эътиқод қилмайди. Шунинг учун уч мартадан кўп ювади. Бу хато ҳисобланади ва ҳадисдаги зулм қилибди, дейилган қайтариққа тушиб қолади. Иккинчиси, уч марта ювиш суннат эканини билади ва шунга эътиқод қилади. Аммо бирор сабаб туфайли кам ёки кўп ювса, ҳадисдаги ваъидга тушмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ бундай деган: وتثليث الغسل ولو اكتفى بمرة إن اعتاده أثم، وإلا لا، ولو زاد لطمأنينة القلب أو لقصد الوضوء على الوضوء لا بأس به وينبغي أن يقيد هذا بغير الموسوس أما هو فيلزمه قطع مادة الوسواس عنه وعدم التفاته إلى التشكيك “(Таҳоратдаги суннатлардан бири) ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишдир. Агар доим бир мартадан ювишни одат қилиб олса, гуноҳкор бўлади. Агар одат қилмай, баъзида шундай қилса, гуноҳ бўлмайди. Агар қалб хотиржамлиги учун ёки таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида зиёда қилса, зарари йўқ. Қалбни хотиржам қилиш каби сабаблар туфайли учтадан кўп қилиш васвасага учрамаган киши учундир. Васвасага учраган киши учтадан кўп ювмайди. У шайтон васвасасини узиш учун учта билан кифояланади. Қалбидаги шубҳага аҳамият бермайди”. (“Раддул муҳтор” китоби) Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстдарингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео Мўминлар яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтарадилар Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зикрларнинг афзали «Ла илаҳа иллалло
#Ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зикрларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЖУМА НАМОЗИДА ИККИ БАРОБАР САВОБГА ЭРИШМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari: farzandlarimizga e’tibor bermasak, bizni dunyoi oxiratda qiyinchilik kutmoqda, chunki bola-chaqa bizga omonat berilgan. 👉 @xushnudbek 👈

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! 👉 @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими? ЖАВОБ: Би
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга ҳақдор бўлса, уларга закот берсангиз бўлади. Фақат бу ҳолатда бир нарсани ҳисобга олиш керак. Ишчига меҳнат ҳақи бериши керак бўлган ўринда унга закотини бериб шу билан иш ҳақини ёпса, бу иш ҳақи бўлади, лекин закотни адо қилган бўлмайди. Яна ишчи олаётган иш ҳақи закот бериш ҳисобига камаймаслиги керак. Закот олиш ҳисобига одатдаги иш ҳақидан кам миқдордаги иш ҳақига келишсангиз, бу жоиз бўлмайди. Бериладиган закот иш ҳақига ўтиб кетади. Масалан, ходим “Агар менга закот бериб турсангиз, кам иш ҳақига розиман” деса ва шундай келишув қилинса, бундай келишув бўйича бериладиган закот ҳам иш ҳақига ўтиб, закотни қайта бериш лозим бўлади. Чунки юқорида айтилгандек закот беришда ҳийла қилиш бўлади. Бошқа турдаги ишчи, хизматчилар билан келишувлар ҳам шунга киради. Аммо иш ҳақи меъёрида бўлиб, ходим закот олишга ҳақли инсон бўлса, унга закот беришда мутлақо муаммо йўқ. Буҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади: وَكَذَا مَا يَدْفَعُهُ إلَى الْخَدَمِ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ فِي الْأَعْيَادِ وَغَيْرِهَا بِنِيَّةِ الزَّكَاةِ كَذَا فِي مِعْرَاجِ الدِّرَايَةِ “Шунингдек, ҳайит ва бошқа кунларда эркак-аёл ходимларга закот ниятида берадиган инъоми закотдан ўтади. “Меърожуд дироя”да шундай келган”. (“Фатово Оламгирия”китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстдарингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар олдинга ўзиб кетиш
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар олдинга ўзиб кетишди», дедилар. Шунда саҳобалар: «Муфарридлар деганингиз кимлар, эй Аллоҳнинг расули?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. 🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин. 🌐 @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 7-ИЮЛ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 7-ИЮЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:13 ⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:57 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 18:00 ⏱ШОМ - 20:03 ⏱ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР "ОРАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ, ОРАМИЗДА ҲЕЧ НАРСА ҚОЛМАГАН" КАБИ СЎЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ? CАВОЛ: Аёлим билан жанжал
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР "ОРАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ, ОРАМИЗДА ҲЕЧ НАРСА ҚОЛМАГАН" КАБИ СЎЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ? CАВОЛ: Аёлим билан жанжаллашиб қолдим. Кейин жаҳл устида: "Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган", деб юбордим. Бу ҳолатда никоҳимиз бузилмайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўша жанжалда талоққа оид ҳеч қандай гап айтмай, фақат: “Орамизда никоҳ йўқ” деган бўлсангиз, ниятингизга қаралади. Агар бу гапни ажрашиш ниятида айтган бўлсангиз, талоқ тушади. Агар ундай ниятда айтмаган бўлсангиз, талоқ тушмайди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган: "ولو قال لها: لا نكاح بيني وبينك، أو قال: لم يبق بيني وبينك نكاح، يقع الطلاق إذا نوى". “Эр хотинига ажрашиш ниятида: “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ йўқ”, деса ёки “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ қолмади”, деса, талоқ тушади. ولو قال: لم يبق بيني وبينك شيء ونوى به الطلاق لا يقع “Эр хотинига: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади” деса ва бу гапни гарчи талоқ, ажрашиш ниятида айтган бўлса ҳам талоқ тушмайди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстдарингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Мен бан
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Мен бандамни гумонидекдирман. Яъни, Менга қандай гумон қилса, ўшандоқ топади. Агар Мени зикр қилса, у билан биргадирман. Агар ёлғиз ўзи зикр қилса, Мен ҳам Ўзим зикр қиламан. Агар Мени жамоат орасида зикр қилса, Мен унинг жамоатидан яхшироқ бўлган гуруҳ орасида, яъни фаришталар орасида эслайман», деди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#zikr Аллоҳим, неъматларинг ва офиятда бардавом қил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отганида: اللهُمَّ إِنِّي أَ
#zikr Аллоҳим, неъматларинг ва офиятда бардавом қил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отганида: اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ "Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафиятин ва ситрин фаатимма ниъматака ъалайя ва ъафиятака ва сатрока фиддуня вал ахироҳ", деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради", дедилар (Ибн Сунний ривояти). Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишимни мукаммал қил. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6-ИЮЛ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6-ИЮЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:13 ⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:57 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 18:00 ⏱ШОМ - 20:04 ⏱ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#ОШИҚ Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васаллам ер остида эканлар мен ер устида юра олмаяпман! Билол Ҳабаший розияллоҳу анҳу @diyonatli

#Видео #Маъруза МЎМИНЛАР ОМОНАТДОРДИРЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA