en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 601
Subscribers
No data24 hours
-37 days
+830 days
Posts Archive
🕋🕋🕋🕋 Ассалому алайкум! Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratu

#Muslim_podcast  ❓ОЯТ ВА ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШ УЧУН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК? (Оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш осонми?) 🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси. @fitratuz

#mutolaa #Alloh #mulk 🐪 МЕНИНГ ҚЎЛИМДА ТУРГАН, АЛЛОҲНИНГ МУЛКИ 📖 “Эй инсонлар! Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳис
#mutolaa #Alloh #mulk 🐪 МЕНИНГ ҚЎЛИМДА ТУРГАН, АЛЛОҲНИНГ МУЛКИ
📖 “Эй инсонлар! Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиринглар ҳамда У Зот Сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан, яъни вақтинча қўлларингизда турган, эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзгаларни қўлларига ўтиб кетадиган Аллоҳ берган мол-давлатдан инфоқ-эҳсон қилинглар! Бас, сизлардан иймон келтирган ва инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун катта ажр-мукофот бордир!” (Ҳадид сураси, 7-оят).
💬 Халифа деб таржима қилинган сўз Қуръонда “мустахлафийна” деб келади. Бу сўз луғатда ўзини ўрнига бирор кишини ўринбосар қилмоқ маъносида – эгасини ўрнига бир ишни бажарадиган кишига ишлатилади. 🗣Масалан: Мол-мулк, сиз унда мустахлафсиз, яъни у сизни қўлингизда омонат, ҳақиқий эгаси сиз эмассиз, омонатдор қўлсиз холос! Уни сизга Аллоҳ кўрсатган ўринга ишлатишингиз учунгина берилган! 💬 Бир тўда туяси бор аъробийдан сўрашди, бу туялар кимники? Аъробий гўзал жавоб берди: Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Яъни, бу Аллоҳники! Мен уни тасарруф қилишга масъулман холос. 💬 “Мустахлаф” сўзини яна ҳам кенгроқ тушунсак, мол-мулкда сиз мустахлафсиз. Сиҳат-саломатлик! Сиз унда мустахлафсиз! Уни ўзини ўрнида ишлатишингиз лозим бўлади. Жамиятда ҳар бир кишини ўз вазифаси, ўрни бор. Сизни ҳам ўз ўрнингиз, вазифангиз бор. Ночорга ёрдам бериш, кучсизни ҳимоя қилиш ҳам жамият аъзоларини вазифаларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ сизга илм берган. Сиз унда мустахлафсиз! Ўзини ўрнида ишлатишга, яхши-ёмонни эслатишга, ҳалол-ҳаромни билдиришга масъулсиз! Аллоҳни олдида жавобгарсиз!.. 📂БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкоголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✅Telegram 📹YouTube 🌐Website 🌐Instagram🕊Twitter    🎧Taplink

🙋‍♂️ Axborot 24 | Haj-2025: hojilarning ilk guruhlari yurtimizga yetib keldi 💬 Batafsil “Axborot 24” dasturida Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР (1) Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган: 1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир. 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир. 3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир. 4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади. 5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади. 6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади. 7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади. 8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин. 9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. 10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир. 11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади. 12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади. 13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади. 14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир. 15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди. 16. Салавот айтиш бандани поклайди. 17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади. 18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир. 19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар. 20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади. 21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди. 22. Салавот айтиш фақирликни кетказади. 23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади. 24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади. 25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади. 26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди. 27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади. 28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади. 29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади. 30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади. “Энг шарафли уммат” китобидан. @mehrob_uz

Роббим танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум Жума муборак бўлсин! @fitratuz

#haj2025 #nocomment 😎 Ҳожиларимиз она Ватанга йўл олдилар 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#haj2025 😎 ҲАҚИҚИЙ ҲОЖИ ИБРАТ БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook #muftiy_minbari@muslimuzportal Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#xabar #haj2025 🛬Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда 📢 Бугун, 12 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари ю
+9
#xabar #haj2025 🛬Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда
📢 Бугун, 12 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.
🗣 Айтиб ўтиш жоиз, бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. 😄Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди. ✈️ Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда.  🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#дуо 🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО تقبل الله نسكك وأعظم أجرك وأخلف نفقتك Ўқилиши: Тақоббал Аллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак. Маъноси: Аллоҳ ҳажингизни қабул этсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарфлаган нафақангизни ўрнини тўлдирсин. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уйига қайтган ҳожига шундай дуо қилардилар. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#kun_hadisi 📚 Ким илм талаб қилиб, йўлга тушса... 📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу а
#kun_hadisi 📚 Ким илм талаб қилиб, йўлга тушса...
📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким илм талаб қилиб, йўлга тушса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди" (Имом Муслим ривояти).
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🅰️🔠     🏠 Жаннатдан уй     ☝️ Аллоҳнинг меҳрибонлиги     📖 Фотиҳа сураси – дардларга даво ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ @diyonatli

#haj_buyuk_ibodatdir #audio_kitob 😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР 00:00 Ғанимат кунлар 02:53 Видолашув тавофи 04:02 Узрли аёл видолашув тавофини қандай қилади? 04:28 Ҳожи номига муносиб бўлинг ✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 12-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 12-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 16-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:07 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 20:03 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @diyonatli

#xabar #haj2025 🛬 ҲОЖИЛАРИМИЗ 12 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ 📢 Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳ
#xabar #haj2025 🛬 ҲОЖИЛАРИМИЗ 12 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ
📢 Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.
🇺🇿Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар. ✈️Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган. 🤲 Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#xabar #haj2025 #jarayon 🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ ОЗОДАЛИК, ТЕЖАМКОРЛИК ВА ЎЗГАЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШДА БОШҚАЛАРГА ИБРАТ БЎЛДИЛАР Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @diyonatli

Олимга нимани насиҳат қиламан? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз
Олимга нимани насиҳат қиламан? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳнинг илм ва фазллари машҳур бўлаётган ва шуҳрат қозонаётган эди. У киши ўзларининг воқеаларини қуйидагича сўзлаб берадилар: «Мен «Сийратун-Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобини олти жилд қилиб тамомладим. «Муҳтарам Зотнинг сийратларидаги бирор жилва ёки кўриниш менинг ҳаётимда ҳам бўлганми ёки йўқ? Агар бўлмаган бўлса, у ҳолда қандай бўлади?» деган ўй қайта-қайта қалбимда тинчлик бермас эди. Шу мақсад учун Аллоҳнинг бирор валийсини қидирдим. Тҳана Бҳавандаги хонақоҳда яшайдиган ва Аллоҳ таоло файзларини таратиб қўйган Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари ҳақида эшитган эдим. Шундай қилиб, бир куни Тҳана Бҳаванга боришни ният қилдим ва сафарга чиқдим. Бориб, ҳазрат билан кўришдим ва бир неча кун у ерда турдим. Ортга қайтаётганимда ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳга: «Ҳазрат! Бирор насиҳат қилинг», дедим. У зотнинг хаёлларига ўша пайт: «Шундай катта алломага нима насиҳат қиламан? Илм ва фазли бутун дунёга машҳур бўлса», деган ўй келибди. Кейин: «Эй Аллоҳ! Қалбимга унинг учун ҳам фойдали бўлган ва менинг учун ҳам фойдали бўлган нарсани сол», деб дуо қилибди. Шундан кейин ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳга хитоб қилиб: «Эй биродар! Бизнинг йўлимизда бошидан охиригача ўзингизни хокисор тутишингиз керак», дебдилар. Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу сўзларни айтаётганларида қўлларини кўксиларига олиб бориб, паст тарафига бир зарба бердилар, зарба худди менинг қалбимга тушгандек бўлди». Ҳазратимиз Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бу воқеадан кейин Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини шундай хокисор тутдиларки, унинг мисли топилиши қийин эди. Бир куни қарасам, хонақоҳнинг ташқарисида ҳазрат Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ мажлисга келганларнинг оёқ кийимларини тартиблаётган эканлар. Шундай тавозеъ ва муҳаббатни Аллоҳ таоло у кишининг қалбида пайдо қилди ва кейин юксак даражаларга кўтариб қўйди». «Насиҳатлар гулдастаси» китобидан 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA