en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 605
Subscribers
+324 hours
+147 days
+3030 days
Posts Archive
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 18-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 18-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 27-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:15 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:40 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:03 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Muslim_podcast  📱🗣MAVLUDNI NISHONLASH JOIZMI (1-QISM) 🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

Repost from Muslim.uz
#yangiliklar Абу Дабидаги халқаро конференция тафсилотлари (2025 йил 15-17 декабрь) 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋🕋🕋🕋 #ҲИКМАТ Тавбанинг тўғри бўлиши гуноҳингни билиш билан, амалингнинг тўғри бўлиши мағрурликдан воз кечишинг билан, шук
🕋🕋🕋🕋 #ҲИКМАТ
Тавбанинг тўғри бўлиши гуноҳингни билиш билан, амалингнинг тўғри бўлиши мағрурликдан воз кечишинг билан, шукрингнинг тўғри бўлиши камчилигингни билишинг биландир.
Умар ибн Хаттоб р.а. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Нега Фиръавннинг жасади сақлаб қолинган? 1975 йилда Фиръавн Рамзес IIнинг қабри топилганидан бери, олимларни бир савол ҳайрат
Нега Фиръавннинг жасади сақлаб қолинган? 1975 йилда Фиръавн Рамзес IIнинг қабри топилганидан бери, олимларни бир савол ҳайратга солмоқда. 3000 йилдан ортиқ вақт илгари ҳалок бўлган жасад қандай қилиб бугунги кунгача бу қадар яхши ҳолда сақланиб қолган? Бу савол билан қизиққанлар орасида франциялик машҳур тадқиқотчи доктор Морис Бюкай ҳам бор. Фиръавннинг жасади илмий тадқиқот учун Францияга юборилди. Кўплаб таҳлил ва текширувлардан сўнг, доктор Морис Бюкай Фиръавн жасадидан топилган туз зарралари унинг денгизда ҳалок бўлганига очиқ далил эканлигини аниқлади. Қуръон бу ҳақиқатни 1400 йил аввал баён этган эди. Фиръавн денгизда ғарқ бўлгани ва унинг жасади Аллоҳ таоло томонидан сақланиши ҳақида хабар берган. Матто ва Луко инжилларида фақат Фиръавннинг ҳазрат Мусо алайҳиссаломни қувгани ҳақида сўзлайди, аммо унинг денгизда ҳалок бўлиши ёки жасадининг сақланиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Шу ҳақиқатни англаганидан сўнг, доктор Морис Бюкай Исломни қабул қилди. Шунингдек, Британия музейининг “Қадимги Миср” бўлимида ЕА32751 инвентар рақами остида мўмиёланмаган, ёши 3000 йилларга тенг дея тахмин қилинган сажда ҳолатидаги қадимий жасад сақланади. Айрим манбаларга кўра бу жасад Рамзес Иккинчининг ўғли Мернептахга (эр. ав. 1212-1202-й.) тегишли деб қаралади. Чунки тарихий маълумотлар Қуръонда тилга олинганидек яҳудийларнинг Мисрдан қувғин қилиниши айнан ушбу Фиръавн даврига тўғри келишини тасдиқлайди. Бугунги кунда Фиръавннинг денгизда ҳалок бўлиб, минглаб йиллар ўтса-да, жасадининг сақланиб қолгани — Аллоҳ таолонинг улуғ қудрати ва оятларидан биридир. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг “Юнус” сураси, 90–92-оятларида бундай дейилган: “Ва Бани Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳаддан ошган ва туғён қилган ҳолда уларни таъқиб этдилар. Токи унга ғарқ бўлиш етганида: “Бани Исроил иймон келтирган зотдан ўзга илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман”, деди. Эндими! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?! Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар”. Ҳақиқатдан ҳам, Қуръон Фиръавннинг жасади сақланиб қолишини олдиндан хабар берган ва бугунги кунда унинг мумияси Қоҳира шаҳридаги Миср Қироллик мумиёлари музейида сақланмоқда. Пўлатхон КАТТАЕВ, ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Маймун ибн Маҳрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар касалнинг олдига ки
#Ҳадис Маймун ибн Маҳрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар касалнинг олдига кирсанг, ҳақингга дуо қилишини сўра. Чунки уларнинг дуолари худди фаришталарнинг дуосига ўхшайди”, дедилар. Имом Ибн Можа, Имом Ибн Сунний ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 17-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 17-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 26-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:15 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:40 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:01 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

#muftiy_minbari Уларни қадрлаш – инсонийлик белгиси 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Ўз мақомини топган табаррук Қуръон 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар касал ёки маййитни
#Ҳадис Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар касал ёки маййитнинг олдида ҳозир бўлсангиз, фақат яхши гапни айтинглар. Чунки фаришталар айтаётган нарсангизга омин, деб туришади”, дедилар. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 25-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:15 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:40 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:01 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Аллоҳ таоло марҳамат қилади: شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَ
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Аллоҳ таоло марҳамат қилади: شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ яъни: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир...” (Бақара сураси 185-оят). Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИККИ ҚИБЛАЛИ МАСЖИД САВОЛ: Икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси ҳақида турли ривоятлар ўқидим. Айрим ҳадисларда бу ҳодисада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари иштирок этганлари айтилса, бошқа ҳадисларда фақат саҳобалар бўлгани айтилади. Шунингдек, воқеа содир бўлган масжидлар ҳам турлича келган. Бу ҳодиса айнан қайси масжидда бўлган ва Пайғамбар алайҳиссалом унда иштирок этганмилар? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатан ҳам бу борада зоҳиран қараганда ихтилофли кўринадиган турлича ривоятлар келган. Айрим ривоятларда бир намозда икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси Қубода содир бўлгани, бу пайтда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидун Набавийда намоз ўқиганлари келган. Шунингдек, икки қиблага қараб ўқилган намоз айрим ривоятларда пешин бўлган дейилса, баъзиларида аср ёки бомдод бўлгани айтилган. Аммо муҳаққиқ уламолар мазкур ривоятлар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ эканини таъкидлаб, воқеа қуйидагича бўлганини айтганлар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина ташқарисида Бану Салама уруғидаги Бишр ибн Баро ибн Маърурнинг онасини зиёрат қилганлар. У Набий алайҳиссаломга таом пиширган ва шу пайт пешин намозининг вақти кирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоблари уларнинг масжидида намоз ўқишган. Пешиннинг икки ракатини ўқиб бўлганларида, Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қибланинг ўзгаргани ҳукмини олиб тушган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бузмаган ҳолда орқага айланганлар, асҳоблари ҳам ортга бурилишган. Шунинг учун ўша масжид “Икки қиблали масжид” номини олган. Мадина яқинидаги ана шу масжиднинг икки қибласи бўлиб, унинг ўрни бугунги кунгача сақланиб қолган. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтдилар ва бу вақтда аср намози бўлган эди. У зот алайҳиссалом Мадинадагилар билан Масжидун Набавийда аср намозини Каъбага қараб ўқидилар. Кейин шу ерда намоз ўқиганлардан бир киши йўлга чиқиб, Бану Ҳорисанинг масжиди олдидан ўтиб қолди. Бу масжидда қибла ўзгарганидан бехабар қавм Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиётган эди. Уларга қибланинг ўзгарганини айтди. Қавм намозни бузмаган ҳолда, Каъба тарафга ўгирилишди. Кейин ана шу киши ёки бошқаси Қубога боради. Бу вақтда Қубо аҳли Байтул Мақдисга қараб, бомдод намозини ўқишаётган эди. Шунда уларга қибланинг Каъбага ўзгарганини айтади. Улар ҳам намозларини бузмаган ҳолда, Каъбага юзланиб олишади. (“Фатҳул Борий”, “Шарҳи Саҳиҳи Муслим”) Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#Quronda_zikr_etilgan_shifobaxsh_nemat 🍎 АНОР – ЮРАККА ШИФО, САРАТОНГА ҚАРШИ КУРАШАДИ
📖 "Шунингдек, узумзор боғлар, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни (чиқардик)" (Анъом сураси, 99-оят).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг олдига келсалар ёки у
#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг олдига келсалар ёки у ҳузурларига олиб келинса: “Азҳибил баъса Роббан нааси ишфи ва анташ шаафий лаа шифааъа иллаа шифааъука шифааъан лаа юғодиру сақоман”, деб дуо қилардилар. Маъноси: “Ё инсонларнинг Робби! Зиённи кетказ. Шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқ. Ҳеч қандай дардни қолдирмайдиган шифо(бер)!”. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 24-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:14 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:40 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz