Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 681
Subscribers
+524 hours
+37 days
+4630 days
Posts Archive
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
Қанчалик боймиз?..
Бир куни бой ота ўғли камбағаллик нима эканини тушуниши учун уни фақир оилага олиб борди. Улар ўша оилада бир неча кун яшаб, сўнг қайтиб келишди. Ота ўғлидан сўради:
– Бу қилган сафаримиздан қандай хулосалар чиқардинг?
Ўғли бундай жавоб берди:
– Бизда катта уй, уларда одий. Лекин уларнинг бағри кенг экан. Агар бизникига келиб шунча вақт яшамоқчи бўлганларида биз рози бўлмасдик, менимча. Биз керакли нарсаларни дўкондан оламиз, улар аксарини ўзлари етиштираркан. Ўзлари меҳнат қилиб етиштиргани учун исроф қилишмас экан. Бизда уй ишларини хизматкор қилади, улар эса бир-бирига ёрдам беришаркан. Ўзаро меҳр-оқибатлари ҳам ҳавас қиларли. Ўйлаб қарасам, аслида улармас, биз камбағал эканмиз...
Ота бу жавобни эшитиб ўйланиб қолди. Ўғли бундай жавоб беришини кутмаган эди.
Аслида биз ўзимизда бор нарсага эмас йўқ нарсага интиламиз олишга, эришишга харакат қиламиз. Биздаги бор нарса кимлар учундир орзу эканини унутамиз. Гоҳида қанчалик биз бой эканимизни англаш учун ўз ҳаётимизга бошқача назар билан қарашимиз керак бўлади.
Акбаршоҳ Расулов
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Парокандаликка етакловчи офат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ?
САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Мушкули борнинг дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Жамиятни емирувчи иллат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 14-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 22-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:14
⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:32
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:10
⏱️ШОМ - 17:49
⏱️ХУФТОН - 19:20
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
Расулуллоҳ ﷺ бу ҳақиқатни қандай билганлар?
Инсон осмонга кўтарилса нима бўлади?
Қуръонда инсоннинг осмонга кўтарилиши ҳақида нима дейилган?
Аллоҳ таоло Қуръон каримда бундай дейди: “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай” (Анъом сураси, 125-оят).
Доктор Салоҳиддин ал-Мағрибий (АҚШ космик тиббиёт ассоциацияси аъзоси ва Лондон космик тиббиёт институти профессори) Исломободда бўлиб ўтган Қуръон ва Суннадаги илмий мўъжизаларга бағишланган биринчи конференцияда маъруза қилган. У ўз нутқида инсон юқори қатлам атмосферага кўтарилганда унинг ҳолати қандай бўлиши ҳақида бундай деган эди: “Бизнинг тана ҳужайраларимиз ҳаво билан боғлиқ.
Кислород ўпка орқали кирганда, улар ҳаво билан тўлади. Бироқ инсон юқорироқ қатламга кўтарилганда ҳаво сийраклашади, ундаги кислород миқдори камаяди. Натижада босим тушади ва ҳужайралар сиқилади. Бу эса кўкракда сиқилиш ҳиссини вужудга келтиради.
Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло Қуръон каримда айтганидек: “Гўё у осмонга кўтарилиб кетаётгандек”.
Бу эса нафас олишнинг қийинлашишига олиб келади. Оятда айтилганидек: “унга кўксини тор ва сиқиқ қилиб қўяди”.
Доктор сўзида бундай давом этади:
— Денгиз сатҳидан 10 000 футгача (3 км) организмда сезиларли ўзгариш бўлмайди.
— 10 000 футдан 16 000 футгача (3–5 км) ҳаво камайганига организм мослаша бошлайди.
— 16 000 футдан 25 000 футгача (5–7,5 км) кўкрак сиқила бошлайди, одам боши айланиши, ҳушдан кетиши ёки йиқилиши мумкин.
Бу баландликда нафас олиш жуда қийинлашади. Самолёт учувчиларида кислород таъминоти тизими ишдан чиқса, айнан шундай ҳол юзага келади. Чунки қанчалик юқори кўтарилса, шунчалик ҳавода кислород камаяди, нафас олиш оғирлашади ва ҳаётий жараёнлар издан чиқади.
25.000 фут баландликдан кейин инсоннинг меъдасидаги газлар кенгайиб, диафрагмага босим қилади. Диафрагма эса ўпкага босим ўтказади. Шунинг учун кўкракда қаттиқ сиқилиш ҳисси пайдо бўлади. Бу ҳолат айнан Қуръон каримда айтилгани кабидир:
“Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай” (Анъом сураси, 125-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўлларида бу ҳақиқатни билиш учун учувчи аппаратлар ёки ҳаво кимёси асбоблари бор эди, деб айта оламизми?
Йўқ. у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан улканроқ нарсага Аллоҳнинг ваҳийсига эга эдилар.
Бу масала устида Жиддадаги Подшоҳ Абдулазиз университетининг тўрт нафар олими тадқиқот олиб боришган. Юшиди Козану — Япониянинг Токио шаҳридаги обсерватория директори бўлган олимга ушбу оятлар таржима қилинганда, у жуда ҳайратда қолган. У Қуръон каримдан оятларни эшитиб турди, у оятлар эса Козанунинг илм соҳаси — астрономия ва атмосфера ҳақида эди. Сўнг у бундай деди: “Қуръон карим ким томонидан келган бўлса, У барча нарсани, ҳар бир майда-чуйдасини ҳам билади”.
Илёсхон АҲМЕДОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ
САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар:
"تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق
“Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”).
“Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ
“Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#juma_suhbati
📖 Мавзу: УШР – БАРАКА ОМИЛИ!
🎤Юнусхон домла Мамарасулов – Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади", дедилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?" дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кўпайтирувчироқ”, дедилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 13-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 21-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:13
⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:31
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:10
⏱️ШОМ - 17:50
⏱️ХУФТОН - 19:20
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚАБРИСТОНДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
САВОЛ: Маҳалламиздаги қабристонда мевали дарахтлар бор. Уларнинг мевалари пишган пайтда, кўпчилик қатори биз ҳам кириб еб турамиз. Баъзилар бу иш жоиз эмас деб қолишди. Шунга динимизда нима дейилган?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақида Бурҳониддин ибн Моза роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: "Қабристондаги дарахтларнинг ҳукми иккига бўлинади:
1. Улар ер қабристонга айлантирилишидан олдин экилган бўлиши мумкин;
2. Улар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлиши мумкин. Агар дарахтлар ер қабристон қилинишидан олдин экилган бўлса, эккан одамнинг мулки бўлади. Шунинг учун, дарахтларнинг эгаси тирик бўлса, унинг розилиги билан ёки ундан сотиб олиб, кейин истиъмол қилиш жоиз бўлади. Агар дарахтларнинг эгаси улардан одамлар ейишларини мубоҳ қилган (рухсат берган) бўлса, у ҳолда сўрамасдан ейиш ҳам жоиз бўлади. Аммо эгасининг нияти маълум бўлмаса ёки эгаси вафот этган бўлса ва нима мақсадда эккани номаълум бўлса, у ҳолда улардан ейиш жоиз бўлмайди. Агар дарахтлар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлса, ушбу ҳолатда ҳам, улар эгасининг мулки ҳисобланади. Шунга кўра, бунда ҳам эгасининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар эгаси маълум бўлмаса ёки унинг нияти маълум бўлмаса, у ҳолда улар қабристоннинг мулки бўлгани учун, уларни сотиб, пулини қабристоннинг эҳтиёжлари ва таъмири учун ишлатилади” (“Муҳийт”). Демак, қабристондаги меваларни ейиш ёки бошқа экинларни олиш, уларни эккан эгасининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар бошқалар ейишлари ёки фойдаланишлари учун эккан бўлса, улардан ейиш жоиз бўлади. Аммо ўзи учун эккан бўлса, ёки нияти маълум бўлмаса, ёки ким эккани маълум бўлмаса, у ҳолда уларни пулга сотиб олиб ейиш ёки фойдаланиш жоиз бўлади холос.
Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, баъзилар қабристондаги мевали дарахтларнинг томири маййитнинг қони ва нажосатидан озуқа олгани учун, уларни ейиш макруҳ деган даъволарни қилишади. Бунга жавобан уламолар ушбу даъво ўринсиз ҳисобланади. Чунки дарахтларнинг илдизлари гарчи нажосатдан озуқа олса ҳам, истиҳола (бир нарсани бутунлай бошқа нарсага айланиши) йўли билан бошқа моддага айланади ва уларнинг меваларини ейиш ҳеч бир макруҳликсиз жоиз ва ҳалол бўлади деганлар ("Аҳкомул-жаноиз"). Аммо шундай бўлсада, қабристонларга мевали дарахтларни экмаслик тавсия қилинади. Зеро, уларнинг томирлари қабрларни ўпирилишига олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Жамиятни емирувчи иллат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@FITRATUZ
#Ҳадис
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 12-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 20-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:12
⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:30
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:15
⏱️ШОМ - 17:53
⏱️ХУФТОН - 19:25
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
#Muslim_podcast
📱🗣 PАYGʼАMBАRIMIZ SАLLАLLOHU АLАYHI VАSАLLАMNING VАFOTLАRIDАN KEYIN...
Paygʼambarimiz sallallohu alayhi vasallamning vafotlaridan keyin ixtiloflar juda kam edi. Odamlar bilmagan narsalarini asosan xalifalar va katta sahobalardan soʼrar edilar. Xalifalar qiyin masalalarni yechish uchun eng bilimdon sahobalarni yigʼib mashvarat qilishar va fatvo berishardi. Keyinchalik sahobalar turli shaharlarga tarqab ketdilar. Odamlar oʼzlari suhbatiga yetishgan olim sahobalarning fatvolariga amal qilishardi. Xususan, sahobalar davrining oxirida ahvol shunday edi. Shunday qilib odamlar ishonchli manbadan sof va toʼgʼri maʼlumotlarni olishardi va ularning soʼziga, baʼzi masalalarni hisobga olmasa, toʼliq amal qilishardi. Oʼsha davrning markaziy shaharlari Madinada avval Nofeʼ, u kishidan keyin Аbdulloh ibn Umar, Kufa shahrida Аbdulloh ibn Masʼud, Makkada Аbdulloh ibn Аbbos, Misrda Аbdulloh ibn Аmr ibn Osning (Аlloh ulardan rozi boʼlsin) fatvolariga amal qilinardi. Tobeʼinlar davrida ham ish xuddi mana shunday davom etdi. Odamlar asosan sahobalardan ilm olgan katta tobeʼinlarning fatvolariga amal qilishgan.
📝 Manbalar asosida tayyorlandi.
🎙 Suhandon: Muhammad Nur
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
https://t.me/diyonatli
