Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 598
Subscribers
+524 hours
-67 days
+830 days
Posts Archive
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 5-ЯНВАР 1446 - ҲИЖРИЙ 5-РАЖАБ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:49
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:13
⏱️ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 4-ЯНВАР 1446 - ҲИЖРИЙ 4-РАЖАБ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:49
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:12
⏱️ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
ИККИ ҲАРАМДА ШОМ АЗОНИДАН КЕЙИН НАФЛ ЎҚИШ
#Ҳаж_умра
❓1503-CАВОЛ: Икки ҳарамда Шомга азон айтилгандан кейин такбиргача 10-15 дақиқа кутилар экан. Шу вақтда тавофнинг икки ракат намозини ўқиб олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда шом намозини тезлаштиришга тарғиблар келгани учун ундан аввал нафл намоз ўқиш макруҳ дейилади. Чунки нафл ўқиш шомни кечиктиришга сабаб бўлади. Аммо икки ҳарам каби азон билан такбир орасида маълум вақт белгиланган жойларда азон ва такбир орасида таҳиятул-масжид ва тавоф намози каби нафл намозларни ўқиб олиш мумкин. Қолаверса, фақиҳлар шомнинг азон ва такбири орасида қисқа икки ракат намоз ўқийдиган муддат кутиш макруҳликка олиб келмайди, дейишган (“Фатҳул Қодийр” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, дуога айланиб, қабул бўлсин!
Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 3-ЯНВАР 1446 - ҲИЖРИЙ 3-РАЖАБ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:22
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:45
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:11
⏱️ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИЁТГАНГА БОШҚАНИНГ ИҚТИДО ҚИЛИШИ
CАВОЛ: Бир киши хуфтон намозини махфий ўқиётганда бошқа одам келиб иқтидо қилса, шу ҳолда давом этадими ёки жаҳрий қиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда, яъни жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозларда шу иш содир бўлиб қолса, ёлғиз намоз ўқиётган инсон имомга айланиб, қироатни жаҳрий қилиши вожиб бўлади. Жаҳрий қилишда ўқиётган ракатидаги Фотиҳани қайтадан бошлаб жаҳрий ўқийди. Бу масала фиқҳий манбаларимизда қуйидагича ёритилган:
رجل يصلي وحده فجاء رجل واقتدى به بعدما قرأ الفاتحة أو بعضها يقرأ الفاتحة ثانيا ويجهر
“Бир одам ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Фотиҳани тўлиқ ёки баъзисини ўқиётганда бошқа бир одам келиб унга иқтидо қилса, Фотиҳани жаҳрий қилиб, қайта ўқийди”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Шунингдек, имом барча такбир, салом ва шу кабиларни жаҳрий айтади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
https://t.me/Mulla_qozi_uz.
БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
https://t.me/Mulla_qozi_uz
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
