Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 599
Subscribers
No data24 hours
-37 days
+830 days
Posts Archive
Ё РОББИЙ! 🕋🕋🕋🕋
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
@fitratuz
#duo
Сўрамаса, ғазаб қилади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ "Эй сўралса рози бўладиган, сўрамаса ғазаб қиладиган Зот! Сендан бошқа ҳеч ким бундай бўла олмайди" деб айтарди.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ota
ОТА ДЕГАНДА...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
Сизни ҳам Оиша р.а онамиздек кўзингиз ёшланармикан
🎙 Муфтий Нуриддин домла
Ⓜ️анба: @Muftiy_Nuriddin_domla
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
Ё РОББИЙ! 🕋🕋🕋🕋
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
Ассалому алайкум
Жума муборак бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 9-МАЙ 1446 - ҲИЖРИЙ 11-ЗУЛҚАЬДА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:39
⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:11
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:30
⏱️ШОМ - 19:34
⏱️ХУФТОН - 21:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
#hikmat
Илм - ёд олиш учун эмас, балки фойда бериш учун ўрганилур.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#duo
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
1). «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.
2). «Роббишроҳ лий содри ва йассир лий амри ваҳлул ъуқдатан мин лисаний йафқоҳу қовлий» (Тоҳо сураси, 25-28-оятлар).
Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар.
3). «Робби зидни илман ва фаҳман» Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.
Илм олиш ниятида бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
📹 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ё РОББИЙ!
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
Ассалому алайкум
Жума муборак бўлсин!
@fitratuz
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ
Йўл бўйида ўтирманг!
“Йўл бўйида ўтиришдан сақланинглар. Агар ўтирсангиз, унинг ҳаққини адо этинглар”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ йўлнинг ҳаққи нима?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзни номаҳрамларга қаратишдан тийиш, ўтувчиларга азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#duo
Айюб алайҳиссаломнинг дуолари
﴿أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ﴾
Ўқилиши: "Анний массанийаз зурру ва анта арҳамур рооҳимийн".
Маъноси: "(Роббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан" (Анбиё сураси, 83-оят).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#siyrat
ЖИНЛАРНИНГ ИЙМОНГА КЕЛИШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙
СИЙРАТ
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
