en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 664
Subscribers
+124 hours
-27 days
+4130 days
Posts Archive
#Raddiya 🌙 ИМОМ АЪЗАМ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ – МАЗҲАБИМИЗ АСОСЧИСИ   🎙Ҳасанбой домла Кенжаев, Хоразм вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир сафар оиламиз билан бир нечта давлатларга саёҳат
Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир сафар оиламиз билан бир нечта давлатларга саёҳат қилиш учун йўлга чиқдик. Бир давлат чегарасига етиб борганимизда, у ерда жуда катта тирбандликка дуч келдик. Кун ботгунича шу ерда қолиб кетдик. Тирбандлик сабаб чегарадан ўта олмадик. Машинадаги ука-сингилларим асабийлашган, кимдир хавотирда, кимдир эса ғазабда эди. Фақат отам хотиржам эди. У сокинлик билан: — Бу ҳам ўтиб кетади, — деди. Сўнг қўшиб қўйди: — Йиллар ўтгач, сизлар бу воқеани эслайсизлар ва унга кулиб қўясизлар. Дарҳақиқат, ҳозир онам бу воқеани ҳар сафар эслаганда, табассум билан ҳикоя қилади. Бу ҳаётдаги оддий, аммо муҳим ҳақиқатни кўрсатади: ҳеч бир ҳолат доимий эмас. Инсон қийинчиликка дуч келганда, оғриқ кўпинча ўз ҳақиқий ҳажмидан каттароқ кўринади. Худди шундай, қувончли лаҳзалар ҳам бизга абадийдек туюлиши мумкин. Отам ҳам ўша куни қийналган эди, аммо хотиржам эди. Чунки у бу қийинчилик ҳам ўтиб кетишини биларди. У бахтли кунларда ҳам хотиржам эди, чунки бахт ҳам абадий эмаслигини англарди. Баъзилар буни совуққонлик деб аташи мумкин. Мен эса буни қалб хотиржамлиги деб атайман. Бу шундай хотиржамликки, инсонга яхши кунларда ҳам, қийин кунларда ҳам ўзини барқарор ҳис қилишга ёрдам беради. Бу тамойил отамнинг сўнгги кунларида ҳам яққол намоён бўлди. У ҳаётининг охирги кунларида ҳам ажойиб хотиржамлик ва ички осойишталик билан яшади. Ҳатто отам бундай деб айтарди: — Ҳатто оғриқ ҳам ўтиб кетади. Ўлим ҳам ўтиб кетади. Унинг сўнгги кунларидаги хотиржамлик ҳолатини ҳали ҳам тўлиқ тушуниб етолмайман. Бу қоида машҳур ҳикматга ўхшайди: “Ҳеч нарса абадий эмас”. Қийинчиликлар ҳам ўтади, қувончлар ҳам ўтади. Шунинг учун инсон ҳар бир ҳолатда мувозанатни сақлашни ўрганиши керак.   Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Расулуллоҳ ﷺ ёш болаларга қандай муносабатда бўлганлар? Умму Холид ёшлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдилар
Расулуллоҳ ﷺ ёш болаларга қандай муносабатда бўлганлар? Умму Холид ёшлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига боргани ҳақида сўзлаб беради. У Ҳабашистондан отаси билан бирга келган ва эгнига сариқ рангли кўйлак кийганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб: “Сана, сана (Ҳабашистон лаҳжасида “яхши” деган маънони англатади)” дедилар сўнгра қизалоқ билан кулишиб, ҳабаш лаҳжасида гаплашдилар. Чунки қизалоқ Ҳабашистонда туғилгани учун фақат шу лаҳжада гаплаша оларди. Қизалоқ жажжи қўлларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўйлакларининг орқасига киритиб, чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган пайғамбарлик муҳрини ўйнай бошлади. Буни кўрган қизалоқнинг отаси қаттиқ танбеҳ берди. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни тинч қўй!” дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб унинг ҳаққига: “Кўйлакингни кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин. Кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин”, деб дуо қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари сабабли ўша қизнинг умри узун бўлди. Эскиргунича чиройли кийимларни киярди, кейин янада чиройлисини сотиб оларди. Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик болага қандай муносабатда бўляптилар. Жажжи қизалоққа қанчалик меҳрибонлик кўрсатдилар. Болаларнинг қизиқувчанлиги, ўйинқароқлигини яхши билганлар ва шунга муносиб жавоб қайтарганлар. Биз ҳам бундан ўзимизга ўрнак олишимиз керак. Зеро, бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга нисбатан муомаларига оид суннатлари, хулқларидан биридир. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Муборак кун Сабр қилинг, сизга етса офат, Кутинг, ортидан тезда келар бахт. Бир тажриба қилиб кўринг: Бомдод намозини ўқигани
Муборак кун Сабр қилинг, сизга етса офат, Кутинг, ортидан тезда келар бахт.   Бир тажриба қилиб кўринг: Бомдод намозини ўқиганингиздан сўнг ўн-ўн беш дақиқа қиблага қараб тавозеъ билан ўтиринг, зикр ва дуони кўпайтиринг. Аллоҳдан гўзал, муборак, бахтиёр кун сўранг. Ундан бугунги кунингизга муваффақият, ёмонлик ва мушкул ишлардан паноҳ сўранг. Бу кунингизга кенг ризқ ва унинг яхшилигини тиланг. Чунки ризқ, шодлик ва яхшилик Аллоҳдангина сўралади. Аллоҳ насиб қилса мана шу кун сиз учун бугунги манфаатли, муборак ва гўзал кунингиз учун кафил бўлади. Агар сиз бирор амални бажарсангиз, тавозеъ билан ўтириб хушовоз ва таъсирли қорининг қироатини тингласангиз қалбингиздаги хиралик, шак ва гумонлар ювилиб кетади. Шунда сиз гўзал ва қалбингиз хотиржам бўлганини ҳис қиласиз. Шуъла: Қила олмайдиган ишларингиз туфайли ғам еманг. Бунинг ўрнига қила оладиган ишларингизни янада гўзал бажаришга ҳаракат қилинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. https://t.me/diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! https://t.me/diyonatli

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik https://t.me/diyonatli https://www.instagram.com/reel/DYEI4PMC-JL/?igsh=NWo4enkybmg3bHFy

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 19-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 19-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 4-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:07 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:06 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Видео ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фаҳш ишларга ундайди. Аллоҳ (эса
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фаҳш ишларга ундайди. Аллоҳ (эса) сизларга Ўзидан мағфират ва фазл (бойлик) ваъда қилади. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир. Бақара сураси 268-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning beshinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumidagi nutqi ✈️Telegra
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning beshinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumidagi nutqi ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Бу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Агар Аллоҳни инкор қилаётган олимлар Қуръони каримн
Бу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Агар Аллоҳни инкор қилаётган олимлар Қуръони каримни инсоф билан ўрганиб чиққанларида унга иймон келтирган бўлардилар. Мисол учун, қуйидаги ояти каримага эътиборингизни қаратинг: ﴿وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ آَيَتَيْنِ فَمَحَوْنَا آَيَةَ اللَّيْلِ وَجَعَلْنَا آَيَةَ النَّهَارِ مُبْصِرَةً لِتَبْتَغُوا فَضْلًا مِنْ رَبِّكُمْ وَلِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ وَكُلَّ شَيْءٍ فَصَّلْنَاهُ تَفْصِيلًا﴾ “Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Роббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят). Ушбу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли аслида. Аллоҳ таоло “кундузни ёруғлик қилдик” демоқда. Аллоҳ таоло кўрсатиш манбаи сифатида кундузни айтмоқда. Лекин тасвирларни бизнинг кўзимиз кўрсатадими ёки кундузми? Кўпчилик тасвирларни кўзлар кўрсатади деб ўйлайди. Бироқ илмий ҳақиқат шуки биз ёруғлик туфайлигина кўра олар эканмиз. Олимлар аниқлашича қуёшнинг нури бир нарсага тегиб синади. Кейин кўз соққамизга келиб урилади ва биз ўша нарсани кўрамиз. Демак, кўзимиз ўзи мустақил равишда тасвирларни кўра олмас экан. Нарсаларга тушган нур туфайли кўра олар эканмиз. Агар нур йўқ бўлса кўзимиз ҳеч нарсани кўра олмайди. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг куздузни кўрсатувчи қилганини англаш қийин эмас. Мана шунинг ўзи энг катта мўжизалардан бири эмасми, ахир. Агар Қуръони карим Аллоҳнинг каломи бўлмаса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бунчалик аниқ илмий ҳақиқатларни ким ўргатган? Агар Қуръонда келган бирорта маълумот нотўғри бўлиб чиққанида бу дин бутунлай ноҳақ эканлиги аён бўларди. Қуръони каримдаги ана шундай мўъжизалар унинг Аллоҳнинг каломи эканлигидан дарак беради. Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг "Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muharram_oyi 🌙 МУҲАРРАМ ОЙИ – ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1448 ЙИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 18-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 18-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 3-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:07 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:06 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Расулуллоҳ ﷺ ёш болаларга қандай муносабатда бўлганлар? Фарзанд ҳаётимиздаги энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз со
Расулуллоҳ ﷺ ёш болаларга қандай муносабатда бўлганлар? Фарзанд ҳаётимиздаги энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганда эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилар эди”. Демак, орамизда ёш болаларнинг борлиги бу барчамиз учун Аллоҳнинг раҳмати экан. Буни асло унутмаслигимиз лозим. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Бугунги кун билан яшанг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бахтли инсонларнинг бири айтади: “Гўзал кун дунё бизни эмас биз уни бошқа
Бугунги кун билан яшанг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бахтли инсонларнинг бири айтади: “Гўзал кун дунё бизни эмас биз уни бошқарган кундир. У – биз у кунда нафсимиз хоҳиш истакларига бўйсунмаган, уларга ўзимиз эгалик қилган кундир". Бу куннинг мен эслаб қолиб, умуман унута олмайдиган хотиралари бўлади. Нафсим устидан ғолиб бўлган, бирор ишни эплай олиш ёки эплай олмаслик гумонлари азобидан чиқиб кета олган куним ғоятда ажойиб кундир. Инсонлар билиб мени мақташи ёки ҳеч ким билмаслиги ва мақтамаслиги мумкин бўлган икки иш орасида иккиланиб турган кунимнинг гўзаллиги мақтов деган нарсани улоқториб ҳеч ким билмасада ҳаётим давомида доимо ўзим эслаб юрадиган ишни бажарган кунимдир. Чўнтакларим пулга тўлган бўлсада қалбим олийжаноб туйғулардан бўшаб қолган куннинг гўзаллиги қўлим бўшлигини кўнгил ҳувиллашидан устун қўйган кунимдир. Кунлар гўзал, унлардаги энг гўзал нарса эса оз бўлсада бахтиёрликдан насибам бўлишидир. Лекин насибам мени ўзимнинг қилган амалимга кўра мени топиб олади, шунинг учун ҳам у кўпдир, алҳамдулиллаҳ. Шуъла: Ўзингизда бор нарса билан бахтиёр бўлинг, Аллоҳ сизга тақсим қилиб берган нарсага рози бўлинг. Имкониятингиз ёки ҳаракатингизга муносиб бўлмаган орзу хаёлларни тарк этинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 17-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 17-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 2-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:07 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:06 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Мақола ҲИЖРИЙ 1448-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин. Азиз мусулмонлар! Бугун Ҳижрий 1448-йилнинг биринчи куни — Муҳаррам ойи кириб келди. Барчангизни янги ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло ушбу янги йилни юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга барака, қалбларимизга иймон ва тақво йили қилиб берсин. Ҳижрат – Ислом тарихидаги буюк воқеа Ҳижрий тақвим Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратлари муносабати билан бошланган. Ҳижрат нафақат бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, балки куфрдан иймонга, гуноҳдан тоатга, жаҳолатдан маърифатга ўтиш рамзидир. Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
«Муҳожир — Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк этган кишидир».
(Имом Бухорий ривояти)
Демак, ҳар бир мусулмон ўз ҳаётида маънавий ҳижрат қилиши, гуноҳлардан воз кечиб, яхшиликлар сари интилиши лозим. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло улуғ қилган тўрт ҳаром ойдан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойлар сони ўн иккидир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлардир» (Тавба сураси, 36-оят)
Муҳаррам ана шу муқаддас ойлардан бири бўлиб, унда қилинган яхши амалларнинг савоби кўпайтирилади. Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойидаги рўзадир». (Имом Муслим ривояти)
Ўз-ўзимизни ҳисоб-китоб қилайлик Янги ҳижрий йил кириб келиши ҳар бир мусулмон учун ўтган ҳаётини сарҳисоб қилиш имкониятидир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Ҳисоб-китоб қилинмасингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилингиз».
Ўтган йилда қилган хатоларимиз учун тавба қилиб, янги йилни яхши ниятлар, солиҳ амаллар ва эзгу мақсадлар билан бошлашимиз лозим. Аллоҳим! Бизларни Ҳижрий 1448-йилда Ўзинг рози бўладиган амалларга муваффақ этгин. Қалбларимизга иймон, хонадонларимизга барака, фарзандларимизга солиҳлик ато қилгин. Юртимизни тинч, халқимизни омон қилгин. Ўтган гуноҳларимизни мағфират айлаб, келгуси кунларимизни хайрли қилгин. Омийн, ё Роббал оламийн! Ҳижрий 1448-йил ҳар бир хонадонга саодат, барака, хотиржамлик ва Аллоҳнинг раҳматини олиб келсин. Муҳаррам ойининг файзу баракоти барчамизга насиб этсин. Ҳижрий 1448-йил муборак бўлсин! 🌙🤲 Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби https://t.me/diyonatli

#Мақола ҲИЖРИЙ 1448-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин. Азиз мусулмонлар! Бугун Ҳижрий 1448-йилнинг биринчи куни — Муҳаррам ойи кириб келди. Барчангизни янги ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло ушбу янги йилни юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга барака, қалбларимизга иймон ва тақво йили қилиб берсин. Ҳижрат – Ислом тарихидаги буюк воқеа Ҳижрий тақвим Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратлари муносабати билан бошланган. Ҳижрат нафақат бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, балки куфрдан иймонга, гуноҳдан тоатга, жаҳолатдан маърифатга ўтиш рамзидир. Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
«Муҳожир — Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк этган кишидир».
(Имом Бухорий ривояти)
Демак, ҳар бир мусулмон ўз ҳаётида маънавий ҳижрат қилиши, гуноҳлардан воз кечиб, яхшиликлар сари интилиши лозим. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло улуғ қилган тўрт ҳаром ойдан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойлар сони ўн иккидир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлардир» (Тавба сураси, 36-оят)
Муҳаррам ана шу муқаддас ойлардан бири бўлиб, унда қилинган яхши амалларнинг савоби кўпайтирилади. Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойидаги рўзадир». (Имом Муслим ривояти)
Ўз-ўзимизни ҳисоб-китоб қилайлик Янги ҳижрий йил кириб келиши ҳар бир мусулмон учун ўтган ҳаётини сарҳисоб қилиш имкониятидир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Ҳисоб-китоб қилинмасингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилингиз».
Ўтган йилда қилган хатоларимиз учун тавба қилиб, янги йилни яхши ниятлар, солиҳ амаллар ва эзгу мақсадлар билан бошлашимиз лозим. Аллоҳим! Бизларни Ҳижрий 1448-йилда Ўзинг рози бўладиган амалларга муваффақ этгин. Қалбларимизга иймон, хонадонларимизга барака, фарзандларимизга солиҳлик ато қилгин. Юртимизни тинч, халқимизни омон қилгин. Ўтган гуноҳларимизни мағфират айлаб, келгуси кунларимизни хайрли қилгин. Омийн, ё Роббал оламийн! Ҳижрий 1448-йил ҳар бир хонадонга саодат, барака, хотиржамлик ва Аллоҳнинг раҳматини олиб келсин. Муҳаррам ойининг файзу баракоти барчамизга насиб этсин. Ҳижрий 1448-йил муборак бўлсин! 🌙🤲 Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari Янги ҳижрий йил муборак! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA