en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 599
Subscribers
+524 hours
-67 days
+830 days
Posts Archive
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 11-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 11-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 10-ЖУМАДИС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:13 ⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:38 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:25 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#mutolaa #shifo #hadis 🤲 АЛЛОҲДАН СЕНГА ШИФО БЕРИШИНИ СЎРАЙМАН Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳа
#mutolaa #shifo #hadis 🤲 АЛЛОҲДАН СЕНГА ШИФО БЕРИШИНИ СЎРАЙМАН Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот қуйидаги дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар: أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ «Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллох таолодан сенга шифо беришини сўрайман» (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта ушбу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, бу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди», деганлар (Имом Термизий ривояти). «Насиҳатлар гулдастаси» китобидан ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤     📖 Сура бошида “бисмиллаҳ” айтиш     🧎‍♂️  Ташвишларни намоз билан енгишнинг уч босқичи 🎙 Уламолар ҳақида яхши гумонда бўлиш MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#mutolaa #hadis #zikr #duo 📿ҲАР КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду са
#mutolaa #hadis #zikr #duo 📿ҲАР КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🌙Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).
💬 Маъноси: Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим. ⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар» (Термизий ривояти).
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар (Термизий ривояти).
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️
Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар» (Термизий ривояти).
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤      🌏 Кўзингдан парда олиб ташланганида ☝️ Аллоҳим ожизлигимизга назар сол     🌙 Мазҳаб – бу умматдир MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

#mutolaa #faqih #muhaddis #imom_dorimiy 🌙 Фақиҳ ва муҳаддис олим Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 📕 Милодий тўққизинчи аср бошла
#mutolaa #faqih #muhaddis #imom_dorimiy 🌙 Фақиҳ ва муҳаддис олим Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 📕 Милодий тўққизинчи аср бошларида Ислом оламида ҳадисларни тўплаб, китоб қилиш кенг ривож топди. Улар орасида Имом Доримийнинг алоҳида ўрни бор. 🗺Имом Доримий дастлаб ўз юртида, сўнгра Дамашқ, Бағдод, Макка, Мадина каби илм-фан ва маданият тараққий этган шаҳарларда сабоқ олиб, билимларини оширди.
Аллома Муҳаммад ибн Иброҳим: “Имом Доримий ақлда, фаҳмда, фазлда, динда етук эди. У зотнинг ёд олиш зеҳни, ҳалимлиги, босиқлиги, тиришқоқлиги зарбулмасалдир”, деб таъриф берган.
📚 Илм йўлида узоқ йиллар олиб борган тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва изланишлари натижасида Имом Доримий ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларининг алломаси даражасига кўтарилди ва йирик муҳаддис сифатида шуҳрат қозонди. 🗣Имом Доримийнинг “Сунан” асари – кенг қамровли ва серқирра манба бўлиб, олимнинг тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича эгаллаган барча билимларининг асосини ўзида мужассам этган. Асарда бўлим ва бобларнинг фиқҳий тартибда берилиши муаллифнинг фиқҳий салоҳияти юксак даражада эканини исботлайди.
Муҳаддис Шамсуддин Заҳабий: “Имом Доримийнинг асари ўз даврининг энг мукаммал ва ишончли ҳадис тўпламларидан саналган”, деган.
✅Олимнинг илмий мероси ичида алоҳида ўрин тутган, кенг қамровли “Сунан” асари асрлар давомида долзарблигини йўқотмай, шу кунга қадар муҳим асарлардан бири сифатида алоҳида қадрланади. Имом Доримийининг ҳаёти ва илмий-маънавий мероси, хусусан, унинг “Сунан” асари юртимиз илм-фани ва маданияти тарихини чуқур ўрганиб, халқимизга етказишда, миллий қадриятларимизнинг тикланишида катта аҳамиятга эга. ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤     ❗️  Алдов-хиёнатдир      💧 Таомдан олдин қўлни ювишнинг 2 фазилати      📖  Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда Конституция ва қонунларнинг ўрни MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 9-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 9-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 8-ЖУМАДИС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:12 ⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:37 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:25 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 ФАРИШТА БИЛАН СЎЗЛАШГАНМИСИЗ? 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

#muftiy_minbari 📹 МУСУЛМОН УЧУН ЭНГ ОҒИР МУСИБАТ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 7-ЖУМАДИС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:09 ⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:35 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:25 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 ИНСОН ҚАДРИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook #muftiy_minbari@muslimuzportal Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

❄️ҚОР ПАРЧАСИНИ КЎРИБ, ТАФАККУР ҚИЛИНГ! 🌨 Осмондан чайқалиб тушаётган қор учқунларининг шакли бетакрордир. Қор зарраларининг бирортаси бошқасига ўхшамайди. ✍️ Балки шунча қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак, деган гумонга борарсиз. Йўқ, бир-бирига ўхшаш икки қор заррасини ҳеч тополмайсиз! ☝️ Роббимиз ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл ва ўлчовда яратган. ☪️ "Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир" (Наҳл сураси, 11-оят). 📍 (Тасвирда "Ҳазрати Имом" мажмуасидаги қиш фасли таровати) #tafakkur #qor MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

#tafakkur РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН? Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийма
#tafakkur РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН? Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди. 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

#mutolaa #saxiy #inson #madina 💚МАДИНАНИНГ ЭНГ САХИЙ ИНСОНИ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду
#mutolaa #saxiy #inson #madina 💚МАДИНАНИНГ ЭНГ САХИЙ ИНСОНИ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 💬Бир бадавий Мадина кўчаларига келиб, шаҳардаги энг сахий инсон ким эканини сўради. Одамлар: "Ҳусайн ибн Алий", дейишди. Бадавий Ҳусайн розияллоҳу анҳуни масжидда намоз ўқиётганида топди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг намоз ўқиб бўлишини кутиб, икки томонга салом бериши билан дардини тушунтириб: "Сизга ишонган одам пушаймон бўлмайди, дейишди", деди. Ҳусайн розияллоҳу анху дарҳол ўрнидан туриб, уйига қараб кетди, бадавий ҳам унинг орқасидан эргашди. 🪙У уйига етиб келиб, хизматкори Канбардан: "Ҳижоз мулкидан бирор нарса қолганми?" деб сўради. Канбар: "Ҳа, тўрт минг динор қолган", деди. Ҳусайн розияллоху анху: "Ўша пулни олиб кел, бу молга биздан ҳам муносиброқ одам келди", деди. Орадан кўп вақт ўтмай, Ҳусайн розияллоҳу анҳу қўлида тўрт минг динор билан қайтиб келди ва уни бадавийга бериб, агар оз бўлса, уни кечиришини сўради. Бўлган воқеадан ҳайрон бўлган бадавий динорларни қўлига олдию, йиғлаб: 💬 "Бир кун келиб, шундай мард одамнинг ер бағрига кетиши надомат бўлмайдими?" деди. Кейин қуйидаги шеърни ўқиди: Ўлурми шижоат, ўлурми мардлик?! Ер остида қолурми ёки сахийлик?! Ерга кўмилурми ё одамийлик?! Мардлик одамларнинг йўлин ёритур! Мардлик тунни айлар худди кундуздек. 📚 «Миллионер саҳобалар» китобидан ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤     🪴 Жаннат райҳонини ҳидлаганмисиз?      ❔ Одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?      📖 Мусулмон жиноятчи бўлмайди MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#muftiy_minbari 📹 САДОҚАТ - ОИЛА ПОЙДЕВОРИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

#muftiy_minbari 📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 6-ЖУМАДИС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:08 ⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:34 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:25 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:30 🔗 Улашинг: @diyonatli