en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 599
Subscribers
+524 hours
-67 days
+830 days
Posts Archive
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

#Видео ИНСОННИ ЭШИТГАН ГАПИНИ БОШҚАЛАРГА ГАПИРИШИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кўрмаган тушини кўрдим, деб
#Ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кўрмаган тушини кўрдим, деб айтса, қиёмат куни қўлига иккита арпа бериб, уни бир-бирига боғлаш буюрилади. У эса бу ишни ҳаргиз қила олмайди. Ким бир жамоанинг (ўзаро) суҳбатига қулоқ солса, улар эса бунинг тарқалишини кариҳ кўришса, қиёмат куни эшитган кишининг икки қулоғига қалайи қуйилади. Ким бирор сурат чизса, чизган кишини қиёмат кунида азоблаб, унга жон киритишга буюрилади. У эса бунинг уддасидан чиқа олмайди», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлди
Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!! Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар! @fitratuz

Жума кунида шундай вақт борки... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келт
Жума кунида шундай вақт борки... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”. Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, деганлар. Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим: 1. Ғусл қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”. 2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш. 3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш. 4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш. 5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик. 6. Каҳф сураси ўқиш. 7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган. Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир; Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир. 8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео МЎМИН ОДАМ ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Буюк_имом #иқтибос Аллома Абу Бакр Косоний раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “У зот ҳадис мунаққидларидан бўлган. Унинг ма
#Буюк_имом #иқтибос Аллома Абу Бакр Косоний раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “У зот ҳадис мунаққидларидан бўлган. Унинг мазҳабида ҳадис муқаддам қилинади. Гарчи оҳад (битта санадли) ҳадис бўлса ҳам қиёсдан устун туради”, деганлар. 📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ? CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган: "كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم." “Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади: ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره “Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”. Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбеҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Ўз айбини билиш йўллари. (41-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Ўз айбини билиш йўллари. (41-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/gZj2Rj1T0mY Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео УЧ НАРСА ИНСОННИ МАҚОМ, ҲАЙБАТИНИ ОШИРАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тои
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тоифа киши борки, уларда аниқ мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунича ундаги нифоқлик хислати кетмайди. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Агар аҳдлашса (шартнома тузилса), бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #yil #elon 📢 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди 🟢Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 💬 Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.
🗣Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Мазҳаб имомлари сўзини Пайғамбаримиз ﷺнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Соҳта салафийларга ўх
Мазҳаб имомлари сўзини Пайғамбаримиз ﷺнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Соҳта салафийларга ўхшаган мазҳабни инкор қилувчи тоифалар орасида шундай савол юради: "Тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми?". Аслида, бу жуда ҳам чалғитувчи савол ҳисобланади. Аслида биз тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан устун қўймаймиз, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тушунишда уларнинг тушунчаларини ўзимизникидан афзал деб биламиз. Фиқҳий ҳукмларда гоҳида Имоми Абу Ҳанифа, Имоми Молик, Имоми Шофеъий ёки Имоми Аҳмад ҳадиснинг зоҳирий маъносига зид бўлган фикр билдиришган ҳолатлар бор. Бунинг сабаби ҳадиснинг заифлиги ёки унинг саҳобий ёки тобеинда тўхтагани, бошқа ҳадис билан бекор қилингани ёки унинг санад ва матн жиҳатдан бошқалардан пастлигини кўрганликлари сабабли бўлади. Ёш ва илмда тажрибасиз йигитлар эса, баъзи имомларнинг "Агар ҳадис тўғри бўлса, у менинг мазҳабимдир" ёки "агар менинг мазҳабим ҳадисга зид келса, менинг мазҳабимни деворга уринг", "ҳамманинг гапи қабул қилиниши ҳам, рад этилиши ҳам мумкин, фақат ушбу қабр соҳиби бундан мустаснодир" деган сўзларини қўллаб, жамоатнинг фикрини чалғитмоқчи бўладилар. Ҳақиқат шуки, имомлар — Аллоҳ улардан рози бўлсин — бу гаплари билан фақат уларга етиб келмаган ҳадисларга ишора қилганлар, аммо бу жуда камдан-кам учрайди. Уларга етиб келган ҳадисларни тушунишда ижтиҳод қилганлар ва ўз қоидалари асосида улардан ҳукм чиқарганлар. Бир ҳадиснинг имомларга етиб келмаганини исботлаш жуда қийин, чунки улар барчаси ҳам ҳадис билимдонлари саналадилар. Масалан, Имоми Моликнинг "Ал-Муватто", Имоми Абу Ҳанифанинг "Муснад", Имоми Шофеъий ва Имоми Аҳмаднинг ҳам "Муснад" асарлари бор. Улар ва мазҳаб издошлари ҳам ҳадис билимдонлари бўлиб, улардан ҳеч нарса махфий қолмаган. Аслида суннат бизларга улар орқали, уларнинг мазҳабдаги издошлари орқали етиб келган. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚОРАМОЛ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ЕМ-ХАШАКДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ? CАВОЛ: Биз қорамол боқиб, семиртириб сотиш билан шуғулланамиз. Шу ҳайвонлар учун турли хил ем-хашак сотиб оламиз. Қорамолни қийматини ҳисоблаб закот чиқарамиз. Уларга бериш учун олиб қўйилган емлардан ҳам закот бериладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот уч турдаги маҳсулотдан берилади: тилла-кумуш, йилнинг кўп қисмида яйловда юрадиган чорва ҳайвонлар ҳамда тижорат маҳсулотларидан. Сиз қорамол учун закот бераётганингиз тўғри. Чунки бу тижорат учун қилинмоқда. Аммо улар учун олинган ем-хашаклардан закот берилмайди. Чунки уни сотиш учун эмас, балки ҳайвонга едириш учун сотиб олгансиз. Қолаверса, закот бериладиган маҳсулотда кўринадиган ва унинг бир қисмига айланадиган маҳсулотдан закот берилади, кўринмайдиган маҳсулотдан закот берилмайди. Дейлик, кийим тикиб сотиш билан шуғулланадиган чевар кийим учун керак бўладиган газлама, ип, тугма каби нарсалар сотиб олади. Бу одам мана шу маҳсулотларнинг ҳаммасидан закот чиқаради. Чунки тугма ва ип каби матога қўшиладиган нарсалар матода кўриниб, унинг бир қисмига айланади. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ وَآلَاتُ الْمُحْتَرِفِينَ هَذَا فِي الْآلَاتِ الَّتِي يَنْتَفِعُ بِنَفْسِهَا ، وَلَا يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ وَأَمَّا إذَا كَانَ يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ كَمَا لَوْ اشْتَرَى الصَّبَّاغُ عُصْفُرًا أَوْ زَعْفَرَانًا لِيَصْنَعَ ثِيَابَ النَّاسِ بِأَجْرٍ وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْلُ كَانَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا ، وَإِنْ لَمْ يَبْقَ لِذَلِكَ الْعَيْنِ أَثَرٌ فِي الْمَعْمُولِ كَالصَّابُونِ وَالْحُرْضِ لَا زَكَاةَ فِيهِ “Илм аҳлининг китоблари, хунармандларнинг асбоб-ускуналаридан закот берилмайди. Бу ускуналарнинг ўзидан фойдаланилади ҳамда асари маҳсулотда қолмайди. Агар ушбу ускуналар асари маҳсулотда қоладиган бўлса, улардан закот берилади. Масалан, бўёқчи одамларнинг кийимини ҳақ эвазига бўяб бериш учун сариқ ёки заъфарон бўёқларини сотиб олиб, сотиб олганига бир йил тўлган ҳамда закот нисобига етган бўлса, закот беради. Совун, ишқор сингари асари маҳсулотда қолмайдиган нарсалардан закот берилмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ТАҲАЖЖУД ИНСОННИ САЛОБАТЛИ ҚИЛАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli