Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 675
Subscribers
+124 hours
+27 days
+4130 days
Posts Archive
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
+9
#xabar #Iordaniya #talaba #muloqot
💬 ИОРДАНИЯДАГИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.
💬 Мулоқотда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим йўналишидаги янгиликлар, илм олиш ва инсонларга фойда келтиришнинг савоби ҳамда она Ватанга садоқат ва мазкур олийгоҳни тамомлагандан кейин юрт тараққиёти ва мусулмон уммати саодатига ҳисса қўшиш каби масалаларга алоҳида тўхталдилар. 🏫 Иордания университети раҳбарияти ўзбек талабаларининг одоб-ахлоқи, илм олишга чанқоқлиги, меҳр-муҳаббати, ақл-заковати ва устозларга бўлган эҳтиромини жуда юқори баҳолади.🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗДА САЛОМ БЕРИШ ЭСДАН ЧИҚСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?
САВОЛ: Баъзи ҳолларда намоздан кейин салом бериш эсдан чиқиб қолади, сўнг ёдга тушади. Мана шундай пайтда нима қилинади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда саломни унутиб, бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) ўтириб қолса-ю, кейин ёдига тушиб қолса, агар намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, унда саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Яъни, тезда саждаи саҳв қилиб, сўнг аттаҳиёт, салавот ва дуоларни ўқиб салом бериб тугатади. Агар намозни бузадиган иш қилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса “алҳамду лиллаҳ” (Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга “ярҳамукаллоҳ”(Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга “ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у “яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум (Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТУТ ВА ЁНҒОҚ ДАРАХТЛАРИ ТАГИДА ШОМДАН КЕЙИН ЎТИРИШ ВА УХЛАШ
САВОЛ: Шомдан кейин тут ва ёнғоқ дарахтларини тагида ўтириш ва ётиш мумкин эмас, жинлар тегади дейишади. Шу гап тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси ва изни билан бўлади, деб эътиқод қилиши шарт. Жинларнинг борлиги Қуръон ва ҳадисларда зикр қилинган. Улар турли овлоқ жойлар, ташландиқ уйлар ва бошқа жойларни маскан тутиб яшашади. Лекин улар инсонларга ҳар доим ҳам зарар етказа олмайдилар.
Ёнғоқ дарахти остида кўп ўтириш ва ухлашга келсак, у тиббий жиҳатдан зарарли бўлгани учун тавсия қилинмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, ёнғоқ дарахтидан кўп миқдорда эфир ажралиб чиқади. Бу эса, инсон нафас олганида унинг марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Шунга кўра, ёнғоқ ва шу каби дарахтлар остида узоқ муддат бўлишдан қайтариш шаръий эмас, балки тиббий сабабларга кўра айтилган бўлиб, бу ишларни жинларга боғлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#пайпоқ
📹 Пайпоқларга масҳ тортишнинг ҳукми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 28-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 7-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
Ё РОББИЙ!
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
Ассалому алайкум, яхшилар!
Жума кунингиз муборак бўлсин!!!
@fitratuz
#mutolaa #is
🤲 🌧 ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
💬Бу йил куз фасли ёғингарчиликсиз ўтаётгани, яқин кунларда ҳам ёмғир кутилмаётгани эътиборидан республикамизнинг барча масжидларида истисқо намозини ўқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
🧎♂️ Истисқо намозини адо этиш учун катта жамоат бўлиши эътиборидан истисқо намозини жума намози вақтида адо этиш айни муддаодир. Зеро, ривоятларда пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам жума намози вақтида истисқо дуосини ўқиганлари келтирилади.
🌙 Фиқҳий китобларимизда истисқо намозидан олдин унга руҳан тайёргарлик кўрилиши баён этилган. Жумладан, ўтган гуноҳларни ёдга олиб, унга тавба қилиш, истиғфор калимасини кўп айтиш, ўзгаларнинг ҳақини адо этиш, қарзларни узиш, ўзаро аразлашганлар бўлса ўртани ислоҳ қилиб, бир-бирларидан розилик олишлари, моддий имкониятга эга кишилар камбағал ва муҳтожларга садақа ва эҳсон тарқатишлари тавсия этилади.
📢 Демак, эртага ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади. Намозга ният қилишда: 💬 “Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”, дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради.🤲 Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади. 💬 Батафсил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Мўмин ғийбатчи бўлмайди
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #Iordaniya
📣 ЎЗБЕКИСТОН ВА ИОРДАНИЯ ФАТВО МАРКАЗЛАРИ
ИЛМИЙ ҲАЙЪАТИ ТУЗИЛДИ
🗓 Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот жаноблари билан учрашув ўтказдилар.🤝 Мулоқот давомида икки идора фатво марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
📘 Хусусан, фатво мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши, замонавий шаръий масалаларда қўшма фатволар ишлаб чиқиш, фатво бериш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек, доимий илмий мулоқот ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.🕌 Учрашувда Иордания бош муфтийси юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби улуғ муҳаддис ва мутакаллимларнинг ислом цивилизацияси ривожидаги беқиёс ўрнига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон уламоларининг илмий мероси бутун мусулмон олами учун улкан муҳим манба эканини таъкидлади. ✅ 📑 Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:
⏺🇺🇿🤝🇯🇴 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Иордания Фатво маркази ўртасида илмий ҳайъат ташкил этилди. Ушбу ҳайъат замонавий масалалар бўйича фатво тайёрлаш, илмий таҳлиллар ўтказиш ва методологик қўлланмалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. ⏺📜 Ижтимоий-диний муаммолар ҳамда долзарб масалалар юзасидан биргаликда фатво ишлаб чиқади ва жамоатчиликка эълон қилади. ⏺🌐📚 Икки мамлакат фатво марказларининг илмий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш мақсадида фатволар, жума тезислари ва илмий нашрларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда уларни кенг оммага етказиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.ℹ️ Маълумот учун: Иордания Фатво маркази 1921 йилда ташкил этилган бўлиб, мусулмон мамлакатлари орасида фатво масалаларини тизимли равишда тартибга солган илк муассаса ҳисобланади. Марказ замонавий ҳаётда юзага келаётган янги шаръий масалалар бўйича фатволар эълон қилади ва фатво бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #Iordaniya #vaqf
🤝 ИОРДАНИЯ ВАҚФ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНАДИ
🗣Шу йил 25 ноябрь куни Аммон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Муслим ал-Халояла жаноблари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мулоқот ўтказдилар.💬 Учрашувда икки давлат раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат вақф муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва диний таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга эришилаётгани эътироф этилди.
✅Шунингдек, музокараларда ўзбекистонлик мутахассислар вақф йўналишида замонавий малака ва кўникмаларга эга бўлишида алоқаларни ўрнатиш ҳамда муштарак илмий лойиҳаларни амалга ошириш, вақф мулкларини бошқариш бўйича мавжуд тажрибани ўрганиш мақсадида Иорданияда малака оширишларини йўлга қўйиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, учрашувда қуйидаги натижаларга эришилди: 🟢- Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларининг Иорданияда малака ошириш курслари ҳамда амалиёт ўташларини яқин ойларда ташкил этиш; 🟢- Вақф мулкларини тасарруф этишдаги илғор ва замонавий тажрибаларни ўрганиш учун “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларини яқин кунларда Иорданияга ишчи сафарларини уюштириш; 🟢- Иорданиялик профессор олимлар томонидан вақф мулклари тартиблари, тарихи, бугуни ва истиқболлари тўғрисида касб-маҳорат машғулотлари ўтказиш кабиларга келишилди.ℹ️ Маълумот ўрнида, Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазирлиги вақф мулклари, зиёратгоҳлар, хайрия фондларини бошқариш, ҳаж, умра сафарларини ташкил этиш, масжидлар, имомлар фаолиятини юритиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, диний таълим, Қуръони каримни курслари, Мусҳафлар чоп этиш ва жума тезисларини ёзиш каби фаолият турларига бошчилик қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аксирганларида қўлларини ёки кийимларини оғзиларига қўярдилар ва у билан овозларини пасайтирардилар”.
Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍 27 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 27-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 6-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:23
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:02
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
#Muslim_podcast
📱🗣FАTVO – АLLOH VА UNING RАSULI NOMIDАN GАPIRISHDIR
Islomda fatvoning oʼrni va taʼsiri muhim boʼlishi bilan birga oʼta masʼuliyatli vazifa ham hisoblanadi. Chunki fatvoda Аllohning hukmlarini bayon qilish maqsad qilinib, unda halol-harom, savob-gunoh, jannat-doʼzax orasidagi amallar koʼrsatib beriladi.
Imom Shotibiy rahmatullohi alayh fatvo berish masʼuliyati haqida toʼxtalib quyidagilarni taʼkidlaydi: “Muftiy – hukmlarni yetkazishda Rasululloh sallalllohu alayhi vasallamga oʼrinbosar va U zotning merosxoʼri hisoblanadi. Shu bois u Rasululloh sollalllohu alayhi vasallam nomlaridan gapiradi”.
📝 Manbalar asosida tayyorlandi.
🎙 Suhandon: Muhammad Nur
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#muftiy_minbari
Салом мўминнинг шиоридир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
#xabar #anjuman
🤝🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИОРДАНИЯДА ИККИ ТОМОНЛАМА МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗАДИ
🗣Шу йилнинг 24–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича хизмат сафарида бўлади.
💬
Ўзбекистон делегацияси Иордания бош муфтийси ва Фатво маркази раҳбари Аҳмад Ҳасанот ҳазратлари, Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Халояла жаноблари, Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари доктор Абдусаттор Қудо, Иордания халқаро ислом илмлари университети раҳбарияти ва бир қатор соҳага дахлдор мутасаддилар билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.✅Сафар давомида қуйидаги вазифалар амалга оширилади: ⏺- меморандумлар ва қўшма дастурларда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий этиш; ⏺- Иордания Фатво маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шаръий масалаларга жавоблар тайёрлаш юзасидан мулоқотлар қилиш; ⏺- Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва шу каби касб-маҳоратни ошириш курсларида диний соҳа ходимлари сонини ошириш; ⏺- иорданиялик олимлар асарларини ўзбек тилига таржима қилиш; ⏺- илмий марказлар, таълим муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйиш, устоз ва талабалар алмашинувини муҳокама қилиш; ⏺- Иорданиянинг вақф мулкчилиги, масжидларни бошқариш, қадамжоларни сақлаш тажрибасини ўрганиш ва ўзаро зиёрат туризмини ривожлантириш; ⏺- бошқа соҳага дахлдор мутасадди идоралар билан ҳамкорлик масалаларини йўлга қўйиш. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli
