Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 681
Subscribers
+524 hours
+37 days
+4630 days
Posts Archive
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 2 октябрь, пайшанба куни
⏰ соат 18:30 дан бошлаб
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 12-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ғуломиддин домла Холбоев иштирокида жонли эфирга узатилади.🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: MuslimUzLive 😎 Facebook: MuslimUz 📱 Instagram: Muslimuzportali 📱 Telegram: Muslimuzportali ✅ Шунингдек, Фатво марказининг қуйидаги саҳифалари орқали ҳам кузатишингиз мумкин: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МУЗОРАБАДАГИ БОНУСЛАР
САВОЛ: Бир тижоратчи ўз бизнесини ривожлантириш мақсадида бир шахсдан музораба асосида маблағ олган. Ушбу тижорат фаолияти давомида маълум бир заводдан катта миқдорда товарлар харид қилган. Йил охирида завод томонидан ушбу харид миқдори муносабати билан бонус тариқасида маълум миқдорда пул берилди. Савол шундан иборатки: музораба фойдасини тақсимлашда мазкур бонус пул ҳам фойда сифатида қараладими? Ва шу бонусдан ҳам сармоя эгаси улуш оладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатда бонус ҳам фойда қаторида келишилган ҳиссага кўра тақсимланади. Чунки музориб, яъни ишни бажарувчи томонга завод томонидан берилган мазкур бонус айнан музораба йўли билан қилаётган тижорати орқали келган. Музорабанинг шартларидан бири музораба орқали амалга оширилган ишдан тушган фойданинг келишувга кўра бўлинишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир”, деганлар.
Имом Бухорий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 2-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 10-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:01
⏱️БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:19
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:25
⏱️ШОМ - 18:08
⏱️ХУФТОН - 19:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
#muftiy_minbari
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Барча илм аҳллари мўътабар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#мақола
ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР – МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЯТ СОҲИБЛАРИ
Ўқитувчи ва мураббий шахси жамиятда беқиёс аҳамиятга эга. Улар авлоддан-авлодга илм ва маънавиятни етказувчи, миллатнинг маърифатпарвар келажагини бунёд этувчи шахслардир. Шу боис ҳам 1-октябрнинг мамлакатимизда Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида нишонланиши миллий маънавиятимизнинг муҳим кўрсаткичидир.
Таълим тарихига назар ташласак, ўқитувчи ҳамиша жамиятда билим тарқатиш, маърифат уруғини ёйиш, ёшларни инсоний фазилатлар асосида тарбиялаш билан шуғулланган. Шарқ мутафаккирлари таъкидлаганидек, илм – инсонни камолотга етаклайдиган асосий йўлдир. Бу йўлда устозлар энг масъулиятли ва шарафли вазифани бажаради.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда педагогик соҳани ривожлантириш, таълим тизимини модернизация қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Янги ўқув дарсликлари, замонавий лабораториялар, рақамли технологиялар таълим жараёнига жорий этилаётгани устозлар меҳнатини самарали қилишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиши давлатнинг устозларга бўлган юксак эҳтиромидан далолатдир.Ўқитувчи фақат билим берувчи эмас, балки маънавий тарбиячи ҳамдир. У ҳар бир шогирднинг қалбида инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳр-оқибат ва адолат ҳисларини уйғотади. Жамиятнинг маънавий қиёфаси, авлодлар орасидаги узвийлик айнан устозлар орқали таъминланади. Ўқитувчи ва мураббийлар жамиятнинг маърифатли, комил ва ватанпарвар авлодини тарбиялайдиган буюк шахслардир. Уларнинг меҳнатини қадрлаш, уларнинг мақомини юксалтириш – бу миллатнинг келажагига бўлган энг катта сармоядир. Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳамид домла Маликов
#muftiy_minbari
Илм энг катта бойликдир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 1-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 9-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:59
⏱️БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:19
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:25
⏱️ШОМ - 18:10
⏱️ХУФТОН - 19:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗИ
САВОЛ: Бомдод намозини эркаклар масжидда тонгни ёришган пайтида ўқишлари мустаҳаб эканини ўқиб қолдим. Аёллар ҳам бомдод намозини тонгни ёриштириб ўқишлари мустаҳабми, ёки азон айтилганидан кейин ўқисалар бўлаверадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муздалифада турган ҳожилардан бошқа барча эркакларнинг бомдод намозини тонгни ёриштириб ўқишлари мустаҳаб саналади. Лекин бу ҳукм аёлларга тегишли эмас. Чунки аёллар бомдод намозини вақти киргандан кейин, тонг ёришмай ўқишлари мустаҳабдир.
Аёллар учун бомдоддан бошқа барча намозларни масжиддаги жамоат ўқиб бўлганидан кейин ўқишлари мустаҳаб саналади, яъни шундай қилсалар, савоб оладилар, аммо қилолмасалар, балки намознинг вақти кириши билан ўқисалар, гуноҳкор бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир мусулмон кишига илм талаб қилиш фарздир”», дедилар.
Имом Ибн Можа ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Шогирдлик номига муносиб бўлайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 30-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 8-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:58
⏱️БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:18
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:30
⏱️ШОМ - 18:11
⏱️ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ФАРЗ ВА ВОЖИБНИНГ ФАРҚИ
САВОЛ: Фарз ва вожибнинг фарқи нимада? Масалан, қурбонлик қилиш фарз эмас, вожиб экан. Фарз бўлмагани учун қурбонлик қилмаган киши гуноҳкор бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уларнинг амал қилиш жиҳатидан фарқи йўқ, балки фарз ва вожибнинг ҳар иккаласига ҳам амал қилиш лозим ва зарурдир. Шу сабабли ҳам фарз учун гоҳида вожиб, вожиб учун эса гоҳида амалий фарз сўзи ишлатилади, чунки маъно жиҳатидан улар жуда яқин ва уларнинг иккаласига ҳам амал қилиш зарурдир. Иккаласини ҳам тарк этиш гуноҳдир. Лекин эътиқод жиҳатидан улар ўртасида истилоҳий фарқ мавжуд. Яъни, Фарзни инкор қилган киши кофир бўлади, вожибни инкор қилган киши эса, кофир бўлмайди, балки қаттиқ гуноҳкор бўлади. Шунга кўра, қурбонлик зиммасига вожиб бўлган одам беузр уни тарк қилса, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Барча уларга салавот айтади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 29-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 7-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:57
⏱️БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:16
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:30
⏱️ШОМ - 18:13
⏱️ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
