en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 589
Subscribers
-424 hours
No data7 days
+330 days
Posts Archive
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қон кўрган вақтларда эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Қон кўрмайдиган бўлиб қолган ҳолатда қандай йўл тутилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган. Жумладан, “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган: وأقلُّ الطُّهر خَمْسَة عشَرَ يَوماً ولا حَدَّ لأكثرِه لأنه قد يَمتدُّ إلى سنةٍ وإلى سنتين، وقد لا تحيضُ أصلاً، “Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”. Демак, аёлларга шариат томонидан қўйилган айрим рухсат ва тақиқлар ундан келаётган қон сабабли экан. Модомики, қандайдир сабаб билан у тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза КИМ ШУ СУРАНИ 10 МАРОТАБА ЎҚИСА УНГА ЖАННАТДА ҚАСР ҚУРИЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz
#Видео #Маъруза ҲEЧ НАРСАГА ЭҲТИЁЖИ ЙЎҚ ЗОТГА ҲАММАМИЗНИ ЭҲТИЁЖИМИЗ БОР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz
#muftiy_minbari 🌙 ОЗОРГА АЙЛАНГАН ЯХШИЛИК 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Repost from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қон кўрган вақтларда эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Қон кўрмайдиган бўлиб қолган ҳолатда қандай йўл тутилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган. Жумладан, “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган: وأقلُّ الطُّهر خَمْسَة عشَرَ يَوماً ولا حَدَّ لأكثرِه لأنه قد يَمتدُّ إلى سنةٍ وإلى سنتين، وقد لا تحيضُ أصلاً، “Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”. Демак, аёлларга шариат томонидан қўйилган айрим рухсат ва тақиқлар ундан келаётган қон сабабли экан. Модомики, қандайдир сабаб билан у тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz
#Видео #Маъруза КИМ ШУ СУРАНИ 10 МАРОТАБА ЎҚИСА УНГА ЖАННАТДА ҚАСР ҚУРИЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айлани
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!.. Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 17-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 17-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:26 ⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:02 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:35 ⏱ШОМ - 19:42 ⏱ХУФТОН - 21:15 🔗 Улашинг: @diyonatli

🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ 🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамизда
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ
🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.
☪️
Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.
🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУОЛАР Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ёмғирни кўрсалар: «Эй бор Худоё! Нафли ёмғир (қилгин)», дер эдилар». Бухорий ва Насаий ривоят қилишган. Насаийнинг лафзида: «Эй бор Худоё! Буни нафли ёмғир қилгин», дейилган. Шарҳ: Баъзи ёмғирлар фойдали бўлиб, ундан бутун мавжудот наф олади. Баъзилари эса селга айланиб, ҳаммаёқни хароб қилади. Яна бошқа биридан кейин эса турли ҳашоратлар тарқаши ёки гуллаб турган мевалар зарар топиши мумкин. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаши билан Аллоҳ таолога илтижо қилиб, уни хайр-барака ва манфаатли ёмғир қилишини сўрар эканлар. Биз мўмин-мусулмонлар ҳам ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ёмғир ёққанида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига биноан, ўқимоғимиз лозим. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза АЛЛОҲ ҲEЧ НАРСАГА МУҲТОЖ ЭМАС Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#огоҳлик ❗️Iqror manzili: Bularning javobi Sodiq Samarqandiy zimmasida ©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Исро кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига иккита қ
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Исро кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига иккита қадаҳ келтирилди. Бирида шароб, иккинчисида сут бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг икковига қараб туриб сутни олдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: «Аллоҳга ҳамд бўлсин. У сизни ҳақ бўлган Ислом фитратига ҳидоят қилди. Агар шаробни олганингизда, умматингиз залолатга кетар эди», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 16-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 16-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:28 ⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:03 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:35 ⏱ШОМ - 19:41 ⏱ХУФТОН - 21:15 🔗 Улашинг: @diyonatli

Ҳар бир мўмин билиши керак! (1 қисм) “Рисолатул мустаршидийн” асарининг муаллифи Ҳорис ибн Асад Муҳосибий мўминларга насиҳат ўлароқ қуйидаги гапларни айган. Таъкидлаш лозимки, бу насиҳатларга амал қилишга ҳар бир мўмин киши муҳтождир: “Ниятингни текширгин, мақсадингни аниқлагин. Зеро, савоб олиш ниятга боғлиқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқидир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади”. Доимо Аллоҳга тақвода бўл! Зеро, “Мусулмон – одамлар унинг қўли ва тилидан саломат бўлган кишидир. Мўмин – одамлар унинг ёмонликларидан омонда бўлган кишидир”. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
“Аллоҳга итоат қилиш орқали Унга тақво қил, Аллоҳга тақво қилиш орқали Унга итоат қил, қўлларинг мусулмонларнинг қонидан, қорнинг уларнинг моли(ни ейиш)дан тилинг уларнинг обрўси(ни тўкиш)дан қўрқсин”.
Ҳар лаҳзада ўзингни ҳисоб-китоб қил. Ҳар нафасда Аллоҳни муроқаба қил (сени кўриб турганини ҳис қил). Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилингиз, амалингиз (қиёмат куни) тарозида тортилишидан олдин уни ўзингиз тортингиз. Барча нарса ошкор бўладиган кундаги катта намойишга тайёргарлик кўрингиз”.
Дининг ҳаққида Аллоҳдан қўрқ, барча ишларингда Аллоҳдан умид қил, бошингга тушган мусибатга сабр қил. Алий розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Фақат гуноҳингдангина қўрқ, фақат Роббингдан умид қил. Билмайдиган одам то билиб олгунича сўрашдан уялмасин. Кимда-ким билмайдиган нарсаси ҳақида сўралса “Билмайман” дейишдан уялмасин”.
Билки, иймондаги сабрнинг ўрни жасаддаги бошнинг ўрни кабидир, бош кесилса жасад ҳам кетади. Обрўинг ҳаққида сени ғазаблантирадиган гапни эшитсанг, афв қил, ўтиб юбор. Албатта, бу мардлик ишлардандир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Кимки Аллоҳдан қўрқса (ўч олиб) ғазабини қондирмайди, ким Унга тақво қилса, хоҳлаганини қилавермайди. Қиёмат куни бўлмаганда эди (вазият) сизлар кўриб тургандан бошқача бўларди”.
Ўзингни ҳимматинг (ёки ўзингни ғаминг, ишинг) билан шуғуллан! Бошқанинг айбини қўйиб, ўз айбингни тўғрилаш билан шуғуллан. Ахир айтиладику: “Кишининг кўзига ўз айби қолиб одамларнинг айби кўриниши ёки ўзи қилган ишда одамларга ғазаб қилиши ёки шеригига озор бериши ёки одамлар ҳақида беҳуда гапларни айтиши унга айб ўлароқ кифоя қилади”. Юқорида ният ҳақида гап кетди. Шу ўринда ният ҳақида бироз тўхталиб ўтмоқчимиз. Ният – қалбнинг бирор нарсани қасд қилиши, уни қилиш ёки қилмасликка азм-у қарор қилишидир. Шайх Муҳаммад Ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳ “Иъломул муваққиъийн”да айтадилар: “Ният – ишнинг боши, устуни, асоси, пойдевори ҳисобланади. Чунки у амалнинг руҳи ва етакчиси-да. Амал унинг кетидан эргашади, унинг устига бино қилинади. Ният дуруст бўлса амал ҳам дуруст бўлади, ният бузуқ бўлса амал ҳам бузуқ бўлади. Ният билан Аллоҳнинг тавфиқи, ёрдами келади, ният бўлмаса банда ёрдамсиз қолади. Ниятга қараб дунё ва охиратда даражалар бир-биридан фарқли бўлади”. “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli