en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 599
Subscribers
+324 hours
-17 days
+1030 days
Posts Archive
#Видео #Маъруза ЭЪТИҚОД ҚИЛИШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Халқаро конференцияга мақолалар қабул қилинади 2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчли
Халқаро конференцияга мақолалар қабул қилинади 2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференция материаллари алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши белгиланган. Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган етук уламолар, иқтидорли имом-хатиблар, таълим муассасаларининг мударрис-ўқитувчилари, исломшунос олим ва тадқиқотчилар, соҳа вакиллари ва салоҳиятли талабаларни ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этишга чақирамиз. Тезис матнини расмийлаштириш талаблари: 1. Тезис матни MS Office дастурининг WORD 2010 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 4 бетдан ошмаслиги лозим. 2. Тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, 1 нусхада топширилади. Тезисни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ҳар бир саҳифа остида ҳавола (сноска) тарзида берилади. 3. Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан (иккинчи қаторда) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Талабгорлар тезисларини 2024 йил 20 сентябрга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкилий қўмитаси: Н.Саминова (телеграм номери: 99 327-23-08)га электрон нусхада юборишлари мумкин. Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган тезислар чоп этилмайди. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚИЗ БОЛАГА “НОИЛА” ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ? CАВОЛ: Қизимга “Ноила” деб исм қўйганмиз. Бир танишим, бундай исм динимизда ножоиз исмлардан, чунки бу аввалги замонларда бир бутнинг номи бўлган, деди. Мен қизимнинг исмини ўзгартиришим керакми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиз фарзандга “Ноила” деб исм қўйш жоиз ва бу исмни ўзгартиришга зарурат йўқ. “Ноила” араб тилида “туҳфа”, “совға” каби маъноларни англатади. Уни “Аллоҳнинг туҳфаси”, деб талқин қилиш ҳам мумкин. Тўғри, жоҳилият даврида Маккадаги Сафо ва Марва тоғи оралиғида мушрикларнинг “Ноила” деб номланган санами бор бўлган. Лекин бу “Ноила” исмининг ножоиз эканига далолат қилмайди. Чунки бугунги кунда ҳеч бир мусулмон киши ўзининг қизига “Ноила” деб ўша бутни улуғлаш мақсадида исм қўймайди. Қолаверса, бу исм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида саҳобалар орасида маълум ва машҳур бўлган. Жумладан: 1. Ноила бинти Фарофиса. Машҳур саҳоба ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аёллари. 2. Ноила бинти Робиъ ибн Қайс ибн Омир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан. 3. Ноила бинт Саъд ибн Молик Ал-Ансория; 4. Ноила бинти Салома Ансорийя. Ибн Саъд ўзининг “Табақотул кубро” китобида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан эканини зикр қилган; 5. Ноила бинти Убайд ибн Ал-Ҳур Ал-Ансория (“Ал-Исоба фи тамйизис саҳоба” китоби). Шунингдек, саҳобалардан “Абу Ноила” – “Ноиланинг отаси” дея куня билан танилган саҳобалар ҳам бўлган. Масалан, Бадр ғазотида қатнашган саҳобалардан – Силкон ибн Салома Ал-Ашҳалийнинг ҳам кунялари “Абу Ноила”, деб аталган (Абу Нуаймнинг “Маърифатус саҳоба” китоби). Пайғамбаримиз алайҳиссалом одатда номақбул ва шариатга зид исмларни ўзгартирар эдилар. Масалан, Осия (гуноҳкор) исмини “Жамила” (чиройли, гўзал), “Ҳарб” (уруш) исмини “Силм” (тинчлик) деб ўзгартирганлар. Лекин мазкур “Ноила” исмли саҳобия аёлларнинг исмларини ўзгартирганлари маълум эмас. Шундан келиб чиқиб, қизингизнинг исмини ўзгартиришга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚҚА АЗОН ВА ТАКБИР АЙТИШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID

#Ҳадис Зиёд ибн Илоқа амакилари Қутба ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алай
#Ҳадис Зиёд ибн Илоқа амакилари Қутба ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлоқи вал аъмоли валъаҳва», деб айтардилар. Маъноси: «Аллоҳим, хулқларнинг, амалларнинг, хоҳиш-истакларнинг бемаънисидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман». Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

#Видео #Маъруза ФАРЗАНДГА ЧИРОЙЛИ ИСМ ҚЎЙИШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НИФОСЛИ АЁЛ ҚИРҚ КУН ИЧИДА ҲАЙЗ КЎРИШИ ҲАМ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Нифосли аёл қирқ кун ичида ҳайз кўриши ҳам мумкин
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НИФОСЛИ АЁЛ ҚИРҚ КУН ИЧИДА ҲАЙЗ КЎРИШИ ҲАМ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Нифосли аёл қирқ кун ичида ҳайз кўриши ҳам мумкинми? Масалан, аёл киши нифоси тугаётганини оч суюқлик келишидан билса ва яна қон келишни бошласа, бу қон ҳайз бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нифоснинг энг кўп муддати 40 кун деб белгиланган. Лекин бу дегани ҳар бир аёл албатта 40 кун нифос кўради дегани эмас. Ҳар бир аёлнинг нифос ва ҳайзда ўзининг одат куни бўлади. Яна бир нарсани билиш лозимки, бир аёл модомики нифос кўриш жараёнида экан, айни вақтда у ҳайз кўрмайди. Яъни нифос ва ҳайз бир вақтда жамланмайди. Қолаверса, икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги энг кам поклик 15 кун бўлиши керак. Агар нифос кўраётган аёлнинг нифоси тугаб, орадан 15 кун ўтмасдан яна қон кўриб қолса, бу ҳайз дейилмайди, балки агар бу ҳолат 40 кун ичида бўлаётган бўлса, кейинги қонни ҳам нифос дейилади. 40 кундан ўтиб кетгандан кейин бўлаётган бўлса, кейинги қон истиҳоза қони дейилади. Нифоси тўлиқ тугаб, ўн беш ва ундан кўп кунлар пок бўлгандан кейин қон кўрса, бу қон ҳайз қони дейилади. وَأَقَلُّ الطُّهْرِ بَيْنَ الْحَيْضَتَيْنِ أَوْ النِّفَاسِ وَالْحَيْضِ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا وَلَيَالِيهَا إجْمَاعًا “Икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги покликнинг энг кам муддати уламолар ижмосига кўра ўн беш кеча ва кундуздир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза Рабиъул аввал ойи Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 5-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:35 ⏱БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:56 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:55 ⏱ШОМ - 18:49 ⏱ХУФТОН - 20:20 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

Шайх, Аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида суҳбат (кириш) Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқда баъзи ваҳҳобий-салафийлар томонидан шайх, аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳга туҳмат ва бўхтонлар тарқатилмоқда. Ҳанафий мазҳаби ва мотуридий таълимотининг буюк алломасига асоссиз таъналар қилаётган мутаассибларга раддия ва толиби илмларга эслатма бўлиши учун замонамизнинг забардаст муҳаддис олими Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг Имом Кавсарий ҳақларидаги суҳбатларини эътиборингизга тақдим этишни маъқул деб билдик. 👇👇👇 https://bit.ly/3b0KVtD

#Видео #Маъруза ФАРЗАНДСИЗЛИК ҲАМ БИР СИНОВ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗДАН КЕЙИН БИРОВ “НАМОЗНИ КАМ ЎҚИДИНГИЗ”, ДЕСА... CАВОЛ: Тўрт ракатли намозни ўқиб тугатгандан кейин бошқ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗДАН КЕЙИН БИРОВ “НАМОЗНИ КАМ ЎҚИДИНГИЗ”, ДЕСА... CАВОЛ: Тўрт ракатли намозни ўқиб тугатгандан кейин бошқа бир киши: “Уч ракат ўқидингиз”, деса, лекин намозхон қалбида тўрт ракатдан кам ўқиганига шак бўлмаса, қандай йўл тутилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон ёлғиз ўзи намоз ўқиётган бўлсин ёки имом бўлиб, одамларга намоз ўқиб бераётган бўлсин, салом берганидан кейин битта адолатли (омонатдор, ишончли) киши мисол учун, “Сиз пешинни уч ракат ўқидинг” деса, намозхон тўрт ракат ўқиганига аниқ ишончи бўлса, хабар берувчининг гапига эътибор бермайди. Агар хабар берувчининг ростгўй ёки ёлғончи эканида шак қилса, эҳтиёт юзасидан намозни қайта ўқийди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: إذَا شَكَّ الْإِمَامُ فَأَخْبَرَهُ عَدْلَانِ يَأْخُذُ بِقَوْلِهِمَا رَجُلٌ صَلَّى وَحْدَهُ أَوْ صَلَّى بِقَوْمٍ فَلَمَّا سَلَّمَ أَخْبَرَهُ رَجُلٌ عَدْلٌ إنَّكَ صَلَّيْتَ الظُّهْرَ ثَلَاثَ رَكَعَاتٍ قَالُوا إنْ كَانَ عِنْدَ الْمُصَلِّي أَنَّهُ صَلَّى أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ لَا يَلْتَفِتُ إلَى قَوْلِ الْمُخْبِرِ ، كَذَا فِي الْمُحِيطِ وَلَوْ شَكَّ الْمُصَلِّي فِي الْمُخْبِرِ أَنَّهُ صَادِقٌ أَوْ كَاذِبٌ رُوِيَ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُعِيدُ الصَّلَاةَ احْتِيَاطًا “Агар имом неча ракат ўқигани шак қилса, икки адолатли киши унга неча ракат ўқиганини айтса, уларнинг гапига амал қилади. Бир киши ёлғиз намоз ўқиди ёки жамоатга имом бўлиб ўқиди. Салом бергандан кейин бир адолатли киши унга “Сиз пешин намозини уч ракат ўқидингиз”, деди. Бу масалада уламолар: “Агар намозхон тўрт ракат ўқиганига аниқ ишонч ҳосил қилса, айтган одамнинг гапига эътибор бермайди (“Муҳийт” китоби). Агар намозхон хабар берувчининг ростгўй ёки ёлғончи эканида шак қилса, имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган гапга кўра, эҳтиёт юзасидан намозни қайта ўқийди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИБ АЛЛОҲДАН НИМА СЎРАСАНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#КУН_ҲАДИСИ Бани Саламадан бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган
#КУН_ҲАДИСИ Бани Саламадан бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди. «Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар». Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган. @fitratuz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини А
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 4-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:34 ⏱БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:55 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:00 ⏱ШОМ - 18:50 ⏱ХУФТОН - 20:20 🔗 Улашинг: @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli