Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 590
Subscribers
+124 hours
+17 days
-330 days
Posts Archive
#Аудио #Маъруза
Аллоҳнинг йўлига чақириш одоблари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Ҳадис
Марсад ибн Абдуллоҳ Язаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Молик ибн Ҳубайра розияллоҳу анҳу қачон жаноза намозини ўқимоқчи бўлиб, жамоатдагиларни оз деб ҳисобласалар, уларни уч сафга ажратардилар. Кейин: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир кишига уч саф бўлиб жаноза намози ўқилса, унга жаннат вожиб бўлади», деб айтганларини эшитдим», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аудио #Маъруза
Намоз ҳақида
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatliАССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
#sunnat
Суннатдаги илмий мўъжизалар
💧Тик туриб сув ичманг!
ҲАДИС: Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривояти).
ФОЙДА: Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сув ўтириб ичилса аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир".
🌐@ahsan_edu
#muftiy_minbari
БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur
Нега иймон келтирмади?
“Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади. У тезда чўғи қизиб турган оловга кирадир. Ва унинг ўтин кўтарган хотини ҳам. Унинг бўйнида эшилган арқон” (Масад сураси).
Ушбу сура Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Лаҳабнинг тириклик вақтида нозил бўлган. Ўша пайтда Маккада бошқа кофирлар ҳам кўп эди. Уларнинг аксарияти ҳидоят топиб мусулмон бўлдилар. Абу Лаҳаб ҳам улар каби иймон келтириши мумкин эди. Лекин агар у иймон келтирганида ҳақиқат юзага чиқмасди.
Нега? Чунки Аллоҳ таоло унинг кофир бўлиб ўлишини, жаҳаннамга киришини эълон қилиб бўлди. Агар у ёлғондан “иймон келтирдим” деб айтиб қўйганида ҳам мусулмонларни мот қилган бўларди. Бироқ илоҳий амр бунга тўсқинлик қилди. У ҳатто ёлғондан бўлса ҳам иймон калимасини айта олмади. Чунки Абу Лаҳабнинг ихтиёри мутлоқ, ҳақиқий маънода эркин эмас эди, худди бошқаларники каби.
Хўш, Абу Лаҳаб одамларни тўплаб: “Муҳаммад ўзича пайғамбарман деяпти. Унга осмондан ваҳий келаётган эмиш, айтишича мен кофир бўлар эканман. Лекин ҳаммангизнинг олдингизда мен шаҳодат калимасини айтаман ва уни мот қиламан” деганида нима бўларди?
Лекин ундай бўлмади. Ундай қилиш Абу Лаҳабнинг ҳатто хаёлига ҳам келмади. Бу Аллоҳнинг иродаси, ҳукми ҳар нарсадан устун эканлигига очиқ-ойдин далил эмасми?! Исломнинг энг катта душманига динни шарманда қилиш имконияти берилди ахир! Хоҳлаганида шарманда қилиши мумкин эди. Аммо, Аллоҳ унинг хоҳлашини ҳам истамади.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Қарз ва бошқа масалалар бўйича савол
САВОЛ: Ассалому алайкум! 1. Қарз бериш бўйича саволим бор эди, кўпинча пластик картамда оз миқдорда пул бўлади масалан 30 40 минг сўм, базида танишларим менга телефон қилиб пластигингда пул бўлса телномеримга пайнет қилиб юбор деб айтади, мен пластигимда пул бор десам ўзимга керак ундаги пул, пластигимда пул йўқ десам ёлғон гапирган бўламан, агар ҳоп деб телномерига пайнет қилсам танишимни эсидан чиқиб пулни бермайди ваҳоланки мен ўзим кам болса ҳам шу пулга эхтиёжим бор бўлгани учун у пул эсимдан чиқмайди вос кечиб кетолмай эслаб юраман бермади деб, агар шу пулни бер десам узи кам пул сўрашга ноқулай бўлади шунақа ҳолатларда қандай йўл тутсам бўлади? 2. Ёлғиз намозхон маслан очиқ жойда олдига сутра қўймасдан намоз ўқиётганда қанча масофадан унинг олдидан кесиб ўтса бўлади? Масалан мен намоз ўқиябман олдимда сутра йўқ мени олдимдан бир киши 5 метр наридан кесиб ўтди шу мумкинми ёки 10 метрлардан кесиб ўтиш керак эдими? 3. Тахорат қилаётганда оғиз ғарғара қилинадими йўқми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Қарз беришга мажбур эмассиз. Қарз олиб сўнгра қайтармасликни ўзига одат қилиб олганларга очиқчасига “ортиқча пулим йўқ” денг.
2). Саҳро каби кенглик жойда бўлса саждагоҳига назарини қаратиб турганида унинг кўзига тушмайдиган узоқликдан ўтса бўлади. Катта масжид ичида намоз ўқиётган бўлса унда ҳам шундай. Масжид кичик бўлса ёки кенглик жойда бўлмаса ўтиши мумкин эмас. Шунга кўра 5-10 метрдан ўтса зарари йўқ.
3). Таҳоратда бурунга ва оғизга сув олиб уларни чайишда муболаға қилиш суннат. Оғизни чайишда бу амал ғарғара ила амалга ошади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.
Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.
Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
@diyonatli
#Руҳий_тарбия
Намоз (12-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан.
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/eWKlxKObEDg
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
#Аудио #Маъруза
Ҳаж китоби
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatliЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar |@muslimuzportal🇺🇿 Уламоларга бешик бўлган юрт - ЎЗБЕКИСТОН заминида ўтказилган "Бухорои шарифнинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзуидаги анжуман (26.11.2023)
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
☪️ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ АЛЛОҲНИНГ ТАВФИҚИГА ЛОЙИҚ БЎЛА ОЛАМИЗ? (2 ҚИСМ)
😄Аллоҳнинг тавфиқига эришай десангиз қуйидагиларни қилишингиз даркор:
1) Ўзгаларга яхшилик қилинг, одамларнинг ҳожатини чиқаринг, зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг маҳбуби одамларга манфаати энг кўпидир”.
2) Қуръонни ўрганинг ва ўргатинг. “Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганиб, ўргатганларингиздир”.
3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаринг, Аллоҳ таоло бу ҳақда айтади: “Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир” (Оли Имрон сураси, 104-оят)
4) Солиҳ кишилар билан ҳамсуҳбат бўлинг, токи улар сизни тоатга чорласинлар, маъсиятдан қайтарсинлар. “Фақат мўмин билангина дўст бўл. Таомингни фақат тақводор кишигина есин”.
5) Доим ҳусни-хулқ узра бўлинг, кўнглингиз пок бўлсин! Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз – хулқи гўзалларингиздир”.
6) Оила қуришда ўзингизга солиҳа жуфт танланг, негаки солиҳа аёл дин ва дунё ишларингизда сизга ёрдам беради. Бошида Аллоҳдан узоқ бўлган, солиҳа аёлга уйлангандан кейин эса аёли уларнинг ҳаётини ўзгартириб юборган қанчадан-қанча одамларни кўрдик! Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Дунё бир матоҳдир, дунёнинг энг яхши матоҳи эса солиҳа жуфтдир”.
7) Оилангизга эътиборли бўлинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳлига яхши бўлганларингиздир. Мен аҳлига энг яхшингизман”. Оиланинг ҳаққи дўстлар, ошна-оғайниларникидан муқаддам туради!
8) Ўзингизга алоқадор бўлмаган ишларга аралашманг, сабаби Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзига алоқадор бўлмаган нарсаларни тарк этиш киши исломининг гўзаллигидандир”.
9) Аллоҳдан сизни гап-сўзларда, юриш-туришда тўғриликка йўналтиришини сўранг. Бу Аллоҳ таоло каломида айтган ҳикматнинг айни ўзидир: “У зот кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади” (Бақара сураси, 269-оят)
10) Кўп-кўп дуо қилинг, Аллоҳга ўзингизни доим заиф, ҳожатманд эканингизни намойиш этинг. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтарканлар: “Мен дуойим ижобат бўлмаслигидан қўрқмайнман, қалбимда дуога муҳтожлик сезмай қолишимдан қўрқаман. Чунки дуо қилиш сизга илҳом этилса, ижобати ҳам бирга келади”.
11) Ўзингизни доим ҳисоб-китоб қилиб боринг. Бирор ибодат қилсангиз “Роббим мендан қабул этади”, дея Роббингиз ҳақида яхши гумон қилинг. Агар бирор гуноҳ қилиб, кейин ундан тавба қилсангиз, Аллоҳдан тавбангизни қабул этишини сўранг.
12) Аллоҳдан сизга соғлом қалб ва ҳақгўй тил ато этишини сўранг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таолонинг дўстлари – кўрилганда Аллоҳ таоло эсланадиган зотлардир”.
13) Аллоҳни кўп зикр қилинг. Бу ибодатларнинг энг осонидир. Аллоҳ таоло Қуръонда: “Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз” (Бақара сураси, 152-оят)
14) Аллоҳ сизни қандай иш ва қандай амаллар узра қоим этагнига қаранг! Аллоҳ таоло наздида мезонингизни, баҳойингизни билмоқ истасангиз ғам-ташвишингиз, амалларингиз Аллоҳ учун бўляптими ёки йўқми, шунга боқинг!
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 28 - НОЯБРЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:01
⏱БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:25
⏱ШОМ - 17:03
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Аудио #Маъруза
Коҳин ва Аррофларнинг ҳукми
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli