«O’zaviatsiya» Agentligi
Open in Telegram
Oʼzbekiston Respublikasi transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi ————— Web-site: https://www.uzcaa.uz Facebook: https://www.facebook.com/CivilAviationAgency
Show more639
Subscribers
+224 hours
+27 days
+3630 days
Posts Archive
Инновационная новость
ГУП Центр «Узаэронавигация» запустил сервис проверки срока действия разрешений, выдаваемых для БПЛА, с помощью QR-кода.
После утверждения разрешения на полет заявителю выдается разрешение с QR-кодом, которое можно распечатать или сохранить на мобильном устройстве.
Статус данных можно проверить, отсканировав этот QR-код.
При этом общение между оператором и правоохранительными органами станет намного проще.
Напоминаем, что порядок получения лицензии на беспилотные летательные аппараты осуществляется в соответствии с постановлением Кабинета Министров от 15 ноября 2022 года № 658 «О дополнительных мерах по регулированию использования беспилотных летательных аппаратов в Республике Узбекистан».
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Инновацион янгилик
«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК томонидан ҚР-код ёрдамида учувчисиз учиш аппаратлари учун тақдим этилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини текшириш хизмати ишга туширилди.
Парвоз учун руҳсат тасдиқланганидан сўнг, аризачи учун мобил қурилмада чоп этилиши ёки сақланиши мумкин бўлган ҚР-кодли рухсатнома берилади.
Мазкур ҚР-кодни сканерлаш ёрдамида маълумотлар ҳолатини текшириш мумкин.
Шу билан бирга, оператор ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги мулоқот ҳам янада осонлашади.
Эслатиб ўтамиз, учувчисиз учиш аппаратлари учун руҳсат олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдалашни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Делегация Узбекистана провела ряд встреч в ходе Второго глобального симпозиума ИКАО
С 30 мая по 1 июня в Сеуле проходит второй глобальный симпозиум Международной организации гражданской авиации (ИКАО) по поддержке внедрения стандартов (GISS), на котором участвуют Генеральный секретарь ИКАО, министры транспорта государств-членов ИКАО, главы авиационных властей и другие представители авиационной индустрии.
Делегацию Узбекистана представляют Министр транспорта Республики Узбекистан Илхом Махкамов и директор Агентства “Узавиация” Тохир Назаров.
На площадке форума делегация Узбекистана провела ряд двухсторонних встреч с генеральным секретарем ИКАО Хуан Карлос Салазар, с директором бюро технического сотрудничества ИКАО Хорхе Варгас и Региональным директором ИКАО Николас Ралло. На встречах были обсуждены вопросы сокращения выбросов углерода, дальнейшего развития сотрудничества Узбекистана с ИКАО и подготовка персонала гражданской авиации.
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Ўзбекистон делегацияси иккинчи ИКАО симпозиуми доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди
30 майдан 1 июнгача Кореянинг Сеул шаҳрида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартларини тадбиқ этишни қўллаб - қувватлаш бўйича умумжаҳон симпозиуми (GISS) бўлиб ўтмоқда, унда ИКАО Бош котиби, ИКАОга аъзо давлатларнинг транспорт вазирлари, авиация маъмурлари раҳбарлари ва бошқа авиация соҳаси вакиллари иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистон делегациясидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илхом Махкамов ва “Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистон делегацияси Симпозиум доирасида ИКАО Бош котиби Хуан Карлос Салазар, ИКАО техник ҳамкорлик бюроси директори Хорхе Варгас ва ИКАОнинг минтақавий директори Николас Ралло билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди. Учрашувларда углерод чиқиндиларини камайтириш, Ўзбекистоннинг ИКАО билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва фуқаро авиацияси ходимларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Делегация Министерства транспорта и Агентства «Узавиация» участвует в симпозиуме ИКАО
Делегация Узбекистана участвует на Глобальном симпозиуме по поддержке внедрения (GISS), организованном Международной организацией гражданской авиации (ИКАО), который проходит в Сеуле, Республика Корея, с 30 мая по 1 июня 2023 года.
Подробнее
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Транспорт вазирлиги ҳамда “Ўзавиация” агентлиги делегацияси ИКАО симпозиумида иштирок этмоқда
Ўзбекистон делегацияси 2023 йил 30 майдан 1 июнгача Корея Республикасининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан ташкил этилган ИКАО стандартларини тадбиқ этишни қўллаб - қувватлаш бўйича умумжаҳон симпозиумда иштирок этмоқда.
Транспорт вазирлиги ҳамда “Ўзавиация” агентлиги делегацияси ИКАО симпозиумида иштирок этмоқда
Ўзбекистон делегацияси 2023 йил 30 майдан 1 июнгача Корея Республикасининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан ташкил этилган ИКАО стандартларини тадбиқ этишни қўллаб - қувватлаш бўйича умумжаҳон симпозиумда иштирок этмоқда.
Узбекистан успешно прошел аудит ИКАО
по обеспечению надзора за безопасностью полетов
Узбекистан успешно прошел аудит ИКАО. Эксперты международной организации провели комплексную проверку для оценки работы системы обеспечения безопасности полетов в Узбекистане и выдали положительное заключение.
Подробнее
Ўзбекистон парвозлар хавфсизлиги назоратини таъминлаш бўйича ИКАО аудитидан
муваффақиятли ўтди
Ўзбекистон ИКАО аудитидан муваффақиятли ўтди. Халқаро ташкилот экспертлари томонидан Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлиги тизимининг ишлашини баҳолаш бўйича комплекс аудит текшируви ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.
Батафсил
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) аудиторлари Ўзбекистон Республикасида навбатдаги аудит текширувини ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан навбатдаги аудит текширувини ўтказиш мақсадида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) аудиторлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Режага асосан, ИКАО аудиторлар гуруҳи жорий йилнинг 17 – 29 май кунлари “Ўзавиация” агенлигида текширув олиб бориши, шунингдек,
шу давр мобайнида "Uzbekistan Airways" АЖ ва унинг бўлинмаларига, "Ўзаэронавигация" ДУК марказига, "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига ташрифи режалаштирилган.
Подробнее
9 май-Хотира ва Қадрлаш куни
9 май куни “Ўзавиация” агентлиги вакиллари -Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирда иштирок этдилар.
Тадбирда Иккинчи Жаҳон уруш қатнашчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида фаолият кўрсатган фахрийларига алоҳида эътибор ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Маросимда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган "Мангу олов" мажмуасига гулчамбарлар қўйилди.
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Халқаро форум!
Самарқанд шаҳрида “Аэронавигация хизматларини жорий этиш” (ANSISG-Air Navigation Services Implementation Support Group/06) ва “Учувчисиз тизимлар парвозларини ташкил этиш” (UTM U-Space, Urban Air Mobility) бўйича Европа ва Шимолий Атлантика ИКАО гуруҳининг 6-халқаро йиғилиши форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Форумни “Ўзавиация” агентлиги директори
Тохир Назаров очиб берди. Сўнг ИКАО ташкилотининг вакили Свен Халле ИКАО норматив ҳужжатларидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.
Тадбир якунида йиғилишда иштирок этган хорижий мамлакатлар вакиллари ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тақдим этишди.
Тадбир ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтди.
Илк парвоз!
“Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров “Silk Avia” авиакомпаниясининг тантанали тадбирида қатнашди.
“Silk Avia” Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси ҳисобланиб у жорий йилнинг 25 - апрель куни ўзининг илк тижорий рейсларини амалга оширишга эришди.
Tадбир давомида меҳмонлар авиакомпаниянинг илк йўловчилари сифатида Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида парвоз этишди. Тадбир юқори даража ва кутаринки руҳда якунланди.
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Баҳорнинг янгиланиш байрами!
Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Айниқса, тинчлик ва соғлиқни улуғлайдиган, ҳаётни, яшариш ва янгиланишни шарафлайдиган байрам — Наврўзнинг бу йилги қадри ўзгача.
Сизларни “Ўзавиация” агентлиги номидан янгиланиш ва ёшариш байрами бўлмиш Наврўз айёми билан муборакбод этамиз.
Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга оширалаётган эзгу ишларимизга омад ёр бўлсин! Она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод, осмонимиз мусаффо бўлсин азиз дўстлар!
Хайрия хашари!
Бугун, 2023 йил 18 март куни “Ўзавиация” агентлигида ҳукумат фармойишига асосан (91–Ф, 04.03.2023 й.) умумхалқ баҳор байрами Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги ходимлари ҳамжиҳатлигида хайрия ҳашари ўтказилди.
Тадбир давомида Агентликнинг ички ва атроф йўлаклари ободонлаштирилди. Дарахтларни оқлаш ва кесиш ишлари ташкиллаштирилди. Агентликка туташган махалла кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишларига махалла аҳолисига кўмаклашилди.
Тадбирда “Ўзавиация” агентлигининг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди.
Халқаро хотин-қизлар куни!
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда Агентлик раҳбари эркаклар жамоаси номидан азиз аёлларни кириб келаётган байрам билан қутлади.
“Ўзавиация” агентлиги директори барча аёл ходимларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва кўтаринки кайфият тилади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларга гуллар ва совғалар топширилди.
uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Халқаро хотин-қизлар куни!
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда Агентлик раҳбари эркаклар жамоаси номидан азиз аёлларни кириб келаётган байрам билан қутлади.
“Ўзавиация” агентлиги директори барча аёл ходимларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва кўтаринки кайфият тилади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларга гуллар ва совғалар топширилди.
Қонунчиликдаги ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги ҳамда
2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
2023-йил 27-январдаги буйруғлари билан “Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш” авиация қоидасига (ЎзР АҚ-195) ўзгартиришлар киритилди.
Қўйидаги ўзгартиришлар тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда амалга оширилган бўлиб жорий йилнинг
14 февралидан кучга кирди.
Алишер Навоий туғилган кунга 582 йил тўлди
Бугун “Ўзавиация” агентлигида ўзбек адабий тили асосчиси ва давлат арбоби Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоийга бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни Давлат тили бўйича директор маслаҳатчиси Р.Гулямов очиб берди.
Маърузада мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Тадбир якунида ёшлар етакчиси Л.Шорасулова А.Навойининг гўзал ғазалларидан ўқиб эшитирди.
Аудитга тайёргарлик
Бугун «Ўзавиация» агентлигида Озарбайжон Республикасидан келган эксперт гуруҳи ўз ишини бошлади.
Ташрифдан мақсад 2023 йил 17-29 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган аудитга тайёргарлик кўришга кўмаклашишдир.
Озарбайжон Республикаси томонидан ИКАО аудитини тайёрлаш ва муваффақиятли ўтказиш бўйича катта тажрибани инобатга олган ҳолда, ушбу мутахассислар АНС, АГА соҳаларига жалб қилинади.
