en
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Open in Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Segment.uz

Channel Segment.uz (@segmentuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 70 844 subscribers, ranking 3 732 in the News & Media category and 981 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 70 844 subscribers.

According to the latest data from 10 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 40 over the last 30 days and by -3 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 18.53%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 13.18% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 13 127 views. Within the first day, a publication typically gains 9 334 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 11 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

70 844
Subscribers
-324 hours
+187 days
+4030 days
Posts Archive
Вазир ёки ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича режасини тақдим этади Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият раҳбарларининг коррупцияга қарши масъулияти ва ҳисобдорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини депутатлар иккинчи ўқишда қабул қилди. Лойиҳада вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартиб назарда тутилмоқда. Мазкур лойиҳани ишлаб чиқиш Президентнинг 21.04.2025 йилдаги ПФ-71-сон Фармонида кўзда тутилган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Венгриялик ёзувчи Ласло Краснахоркаи адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. Мукофот унинг "апокалиптик даҳшат шароит
Венгриялик ёзувчи Ласло Краснахоркаи адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. Мукофот унинг "апокалиптик даҳшат шароитида санъатнинг қудратини яна бир бор исботлаган ишончли ва теран ижоди учун" берилди. Telegram | Instagram | Facebook

“2+6” дастурига мувофиқ ёшларга субсидия ажратилади
Бу бўйича Ҳукумат қарори (632-сон, 08.10.2025 й.) билан тегишли Низом тасдиқланди.
Низомга кўра, "2+6" дастури белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ариза берувчи ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки 2 ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги 6 ойгача ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутади. "2+6" дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади: ▪️Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача; ▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача; ▪️туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 1 бараваригача. Агентлик томонидан 2025–2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади. Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади. Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқитиш харажати учун: ▪️ ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун белгиланган тартибда электрон платформа орқали рўйхатдан ўтган; ▪️ ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи электрон платформага интеграция қилинган ўқув марказларига "2+6" дастури доирасида субсидия ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларн
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади. Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади. Telegram | Instagram | Facebook

1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг “техпаспорт” (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома)ни алмаштириш талаб этилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Ибрагимова Шахло Алимбаевна Cавдо-саноат палатаси раисининг хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда тадбирк
Ибрагимова Шахло Алимбаевна Cавдо-саноат палатаси раисининг хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўқувларни ташкил этиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1.6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1.6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1.6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирда Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган Абдулазиз Комилов “Давра” подкастида қатнашиб, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи тафсилотларига тўхталди. Шунингдек, у Ўзбекистонни АҚШдан қандай манфаатлари борлиги ҳақида ҳам гапириб ўтди.
“Минтақавий ва халқаро масалаларга президент Трамп билан бизнинг дунёқарашимиз, бизнинг муносабатларимиз бир-бирига жуда яқин бўлаяпти”, деди Абдулазиз Комилов.
Telegram | Instagram | Facebook

Маҳаллий Enter Engineering компанияси Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси қурилишига тайёргарлик кўриш учун субпудратчи сифатида танланди. Бу ҳақда 6 октябрь куни АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Қалмуратов Жиззах вилояти Фориш туманидаги атом станцияси жойлашув майдонида ўтказилган матбуот-тури вақтида маълум қилган. Ҳозирда АЭС жойлашув майдонида Enter Engineering қурилиш-монтаж базасини барпо этмоқда. У ерда конструкцияларни олдиндан йиғиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, база доирасида қурилиш ва монтаж материаллари учун омборлар, бетон аралаштириш узеллари ташкил этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди Таъкидланишича, фавқулодда вазиятларнинг 70 фоиз
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди Таъкидланишича, фавқулодда вазиятларнинг 70 фоиздан ортиғи аҳоли хонадонларидаги носоз жиҳозлар ва хавфсизлик маданиятига риоя қилмаслик оқибатида юзага келмоқда. Шунинг учун тизим ишини маҳаллаларда ташкил этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар билан ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча ва хонадонни қамраб олиши зарурлиги таъкидланди. Соҳада рақамли технологиялар ва замонавий техник воситалардан фойдаланиш даражаси анча паст, бу борадаги ишлар ханузгача замон талабларига мослаштирилмаган. Шу боис, соҳада рақамли инфратузилма яратиш, фавқулодда вазият ҳақида хабар беришдан бошлаб, уни тўлиқ бартараф этишгача бўлган ҳамма жараёнларни рақамлаштириш, шунингдек, янги ишлаш механизмларини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади. Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё — Россия” форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook

Прокуратура органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди ДХХ томонидан коррупцияга қарши амалга оширилаётган тадбир доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили 25 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Улар фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиш ва солиқ текширувларини ноқонуний деб топишда ёрдам беришни ваъда қилишган. Аниқланишича, улар бундан аввал ҳам зарар миқдорини камайтириш эвазига норасмий раҳбардан 108 минг доллар олишган. Жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Faqat SalomUy'da — eksklyuziv taklif! Sergelida joylashgan "New Life Darkhan" xonadonlarini 40% boshlang'ich to'lov bilan, oy
Faqat SalomUy'da — eksklyuziv taklif! Sergelida joylashgan "New Life Darkhan" xonadonlarini 40% boshlang'ich to'lov bilan, oyiga atigi 6 mln so'mdan muddatli to'lov asosida xarid qiling. ⚡ Shoshiling - taklif 31-oktyabrgacha amal qiladi! 📞 Aloqa markaziga qo'ng'iroq qiling: (78) 113 95 39 📱 Menejerga Telegram orqali yozing Maslahat olish #reklama 16+

Кредит карталари комиссия тўловлари бўйича антимонополия регуляторга сўров жўнатди Рақобат қўмитаси тижорат банкларининг кредит карталари орқали коммунал, таълим, тиббиёт ва солиқ тўловларини нақд пул ечишга тенглаштириб, мижозлардан ортиқча тўлов ундираётгани ҳолатини ўрганишни сўраб, Марказий банкка расмий сўров йўллаган. Қўмита регулятордан: ➖ давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш, ➖ истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ҳамда асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўришни сўраган. Telegram | Instagram | Facebook

“Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда Лойиҳа билан фуқароларнинг
“Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда Лойиҳа билан фуқароларнинг нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги 7 соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) 8 соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда. Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти. Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди. Telegram | Instagram | Facebook

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–178-сон,
+1
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди. Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди. 2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари: ▪️ соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини; ▪️ маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини; ▪️сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради. Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Фармоннинг тўлиқ матни Telegram | Instagram | Facebook

Centrum Air bilan Guanchjouga sayohat!Centrum Air aviakompaniyasi eng mashhur yonalishlarga doimiy reyslarni ochmoqda! Endi sayohat qilish yanada qulayroq! ✨Toshkentdan Guanchjouga togridan-togri reyslar sizni kutmoqda. Xitoyning biznes va savdo markaziga qulay va tez yetib boring. 💰Sayohatlaringizni oldindan rejalashtiring va chiptalarni avvalroq bron qiling – erta bron qilinganda eng yaxshi narxlar mavjud! Narxni bilish #reklama 16+ booking.centrum-air.com

1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларн
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади. Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади. Telegram | Instagram | Facebook