en
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Open in Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Segment.uz

Channel Segment.uz (@segmentuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 70 844 subscribers, ranking 3 732 in the News & Media category and 981 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 70 844 subscribers.

According to the latest data from 10 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 40 over the last 30 days and by -3 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 18.53%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 13.18% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 13 127 views. Within the first day, a publication typically gains 9 334 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 11 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

70 844
Subscribers
-324 hours
+187 days
+4030 days
Posts Archive
Президент: Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади. Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди. Telegram | Instagram | Facebook

Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади. Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади. Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади. Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан ажратилади. “Ана шу айтиб ўтган бешта манба ҳисобидан келгуси бир йил учун 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ беряпмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев. Telegram | Instagram | Facebook

Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди. Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга қаратилади. Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм берилади. Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади. Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтириши, яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Telegram | Instagram | Facebook

Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади. Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади. Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади. Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан ажратилади. “Ана шу айтиб ўтган бешта манба ҳисобидан келгуси бир йил учун 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ беряпмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев. Telegram | Instagram | Facebook

Пойтахтга Хитойдан 202 дона янги «Yutong» электробуслари олиб келинди. Таъкидланишича, бугунги кунга қадар Тошкентга 1 мингдан ортиқ автобуслар олиб келинган, улардан 524 таси электробуслар. 2025 йилнинг II чорагида пойтахтда кунлик йўловчи ташиш ҳажми 1,4 миллион кишига етказилди, хизмат ҳажми 27 фоизга ошди. 2030 йилгача бўлган стратегияга мувофиқ, жами 1 200 дона электробус харид қилиш режалаштирилган. Натижада, жамоат транспорти паркидаги электробуслар улуши 63 фоизгача етади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди
+3
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди. Биз мамлакатимиздаги кўплаб хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётини ижобий томонга ўзгартираётган “Women in Business” ва ”Youth in Business” дастурлари қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни юксак қадрлаймиз, — дея фикр билдирди Саида Мирзиёева. Telegram | Instagram | Facebook

Centrum Air bilan parvoz qiling.Centrum Air aviakompaniyasi endi eng mashhur yo'nalishlarga muntazam reyslarni taklif qiladi! Sayohat qilish vaqti keldi — endi bu yana ham qulay va arzonroq! ✨Dubay, Istanbul, Tbilisi, Olmaota, Jidda, Guanchjou, Mineralniye Vodi, Moskva va boshqa shaharlar sizni kutmoqda — O'zbekistondan to'g'ridan-to'g'ri reyslar bilan! 💰Chiptalarni oldindan band qiling — erta bron qilish orqali eng yaxshi narxlar sizga nasib qiladi! Narxni bilish #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Ўзбекистонда 8 ойда 81 киши оилавий зўравонлик учун озодликдан маҳрум этилган 2025 йилнинг январь-август ойларида Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 298 киши судланган. Бу кўрсаткич 2024 йил бўйича 472 нафарни ташкил этган бўлиб, шулардан 150 нафари озодликдан маҳрум этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича эса ушбу даврда 7 минг 624 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Бу 2024 йилда 16 минг 524 тани ташкил этган. 2025 йилнинг 8 ойи мобайнида оилавий зўравонлик оқибатида фуқаролик ишлари бўйича судларга никоҳни бекор қилиш учун 47 ариза берилган бўлиб, улардан 37 таси, яъни ҳар бештадан тўрттаси қаноатлантирилган. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, бошқарувни такомиллаштириш ва унинг хусусий сектор учун жозибадорлигини
Шавкат Мирзиёев сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, бошқарувни такомиллаштириш ва унинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди. ➖ Янги ёндашув асосида сув ҳисобини юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. “Suv hisobi” ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув миқдори аниқ ҳисобланади ва истеъмолчиларга электрон тарзда маълум қилинади. ➖ 2026 йил апрелига қадар “Давлат сув кадастри” ахборот тизими ишга туширилади. У орқали сув ресурсларига оид маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралардан йиғилади ва ягона базада шакллантирилади. ➖ Бундан буён сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш масалалари билан алоҳида вазир ўринбосари шуғулланади. ➖ 2026 йилдан бошлаб ходимларни рағбатлантириш тизими амалий натижаларга боғланади, яъни етказилган сув миқдори ва фойдаланилган ҳажм ўртасидаги тафовут асосида баҳоланади. ➖ 2026 йилда Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларнинг 50 фоизи, 2027 йилга бориб эса Наманган вилоятидаги барча насос станцияларини хусусий шерикликка бериш режалаштирилмоқда. ➖ Муассасаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида сув солиғидан тушган маблағларнинг 40 фоизини ўзининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтиришига рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Yuklab olish #reklama avo.uz

❗️Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Бу ҳақда Ҳукумат қарори (637-сон, 10.10.2025 й.) билан тегишли низом тасдиқланди.
Низом, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатларни тақдим этишда ягона талабларни белгилайди.
Зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни Рўйхатга киритиш зарурати ҳақидаги ходимларнинг таклифлари икки нусхада тайёрланиб, иш берувчи ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига юборилади.
Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва иш берувчига тақдим қилиш учун Комиссия қуйидагиларни текширади, жумладан: ▪️иш жойининг режаси ишлаб чиқаришлар, ишлар ва ускуналар жойлашган корхонанинг бош лойиҳасига мослигини; ▪️технологик жараёнга, ускуналарни ишлатиш бўйича қоидаларга риоя этилганини, жиҳозлар, асбоблар ва ускуналар созлигини; ▪️жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва яроқлилиги, ҳимоя кийимининг мавжудлиги ва мослигини; Текшириш вақтида аниқланган меҳнат шароитларининг белгиланган меъёрларга нисбатан бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар аттестация ўтказилишига қадар бартараф этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. Уларни давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратилади. Жумладан, фаолиятни расмийлаштириш, банк ҳисобварақлари очиш ва бошқариш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, ҳисоб-китоблар қилиш ва фискал чекларни шакллантириш ушбу рақамли платформалар орқали юритилади. ➖2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, бу жараёнларда “QR-код” ва “tap to pay” технологиясидан фойдаланилади. Ҳужжатларни масофавий биометрия ва “SMS хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаш мумкин бўлади. Бу маълумотлар қоғоз нусхадаги ҳужжатлар билан тенглаштирилади. “Кунлик тўлов” тартиби тажриба тариқасида жорий этилиб, ходимларга тўловларни электрон ҳамён орқали тўлаш имконияти яратилади. ➖2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. ➖Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талаби этиб белгиланади. Рақамли платформадаги пул айланмалари тўғрисидаги маълумот кредит ажратишда инобатга олинади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг таниқли намояндаси, мамлакатимизнинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рус
Ўзбекистон Қуролли Кучларининг таниқли намояндаси, мамлакатимизнинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов 82 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев ва бир қатор амалдорлар ҳамдардлик билдирди. Telegram | Instagram | Facebook

Жоэл Мокир, Филипп Агион ва Питер Ховитт иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари бўлишди. Мукофот уларнинг иқтисодий ўс
Жоэл Мокир, Филипп Агион ва Питер Ховитт иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари бўлишди. Мукофот уларнинг иқтисодий ўсиш ва инновациялар назариясига қўшган фундаментал ҳиссаси учун берилди. Бу назария технологик ўзгаришлар ва "бунёдкор бузғунчилик" мамлакатларнинг узоқ муддатли фаровонлигини қандай шакллантиришини тушунишга ёрдам беради. Telegram | Instagram | Facebook

Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши м
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади. ➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади. ➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади. ➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин. ➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Осака шаҳрида ташкил этилган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга — “Мавзунинг
+2
Осака шаҳрида ташкил этилган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга — “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медалга сазовор бўлди. Тақдим этилган “Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория” концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. "Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман", — дейилади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабарида. Telegram | Instagram | Facebook

UnionPay kartasi bilan oyiga 80$ gacha keshbek! Hamkorbank UnionPay karta egalariga xaridlar vaqtida foyda olish uchun noyob
UnionPay kartasi bilan oyiga 80$ gacha keshbek! Hamkorbank UnionPay karta egalariga xaridlar vaqtida foyda olish uchun noyob imkoniyatlarni taqdim etadi. 1-oktabrdan boshlab, Xitoyda amalga oshirilgan xaridlar uchun xarid summasining 1% miqdorida keshbek olishingiz mumkin; Maksimal keshbek miqdori — har bir karta uchun oyiga 80 AQSH dollarigacha. Hamkorbank tomonidan chiqarilgan UnionPay kartasi orqali Pinduoduo platformasida amalga oshirilgan onlayn xaridlarda quyidagi darhol chegirmalar taqdim etiladi: 50 yuandan boshlab xarid qilganda — 3 yuan chegirma; 100 yuandan boshlab xarid qilganda — 10 yuan chegirma; Aksiya davomida har bir karta bo‘yicha chegirmalardan 10 martagacha foydalanish mumkin. UnionPay kartasini Hamkorbank filiallarida tez va bepul rasmiylashtiring — foydani bugunoq boshlang!" Batafsil #reklama 16+ hamkorbank.uz

❗️Президент фармонига кўра: 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби бекор қилинади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код бериладиПрезидент Telegram | Instagram | Facebook