cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Uzbekyurist | Rasmiy kanal

Suxrob Babadjanov | Yurist ⚖️🇺🇿 TikTok - https://tiktok.com/@uzbekyurist Instagram - https://instagram.com/uzbekyurist Chat - https://t.me/uzbekyuristchat Savollarga javob - @uzbekyuristbot Admin - @Makhmudjon7834

Show more
Uzbekistan27 289The language is not specifiedLaw7 460
Advertising posts
274
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг: 🔹 Покистон Ислом Республикаси билан ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилинади ➖ Манба: (ЎРҚ–859, 05.08.2023 й.) 🔹“Умра” хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади ➖ Манба: (ВМҚ-345-сон, 08.08.2023 й.) 🔹Фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишда иштирок этиши мумкин ➖ Манба: (ЎРҚ–860-сон, 08.08.2023 й.) 🔹Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) 🔹Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди ➖ Манба: (ВМҚ-349-сон, 09.08.2023 й.) 🔹Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди ➖ Манба: (396-сон буйруқ, 10.08.2023 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
#Қонун ❗️Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди 🔰Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра: ▶️ Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: 👉 https://lex.uz/pdfs/6563061
Show all...
02:57
Video unavailableShow in Telegram
Surxandaryoda direktorning qamalishi qonuniymi? 3-qism
Show all...
03:00
Video unavailableShow in Telegram
Surxandaryoda direktorning qamalishi qonuniymi? 2-qism
Show all...
03:00
Video unavailableShow in Telegram
Surxandaryoda direktorning qamalishi qonuniymi? 1-qism
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳукумат_қарори ❗️“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди Ҳукумат қарори билан (279-сон, 07.07.2023й.) “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди 🔰 Низомга кўра, қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди: 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди; 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: 👉 https://lex.uz/pdfs/6526182
Show all...
Болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби: муҳим 10 саволга 10 жавоб Таълим 4 июн 2023 Айни кунларда фарзанди биринчи синф ёшига етган ота-оналарни қатор саволлар ўйлантираётган бўлиши табиий. Хусусан, болани мактабга бериш учун қандай ҳужжатлар керак? 1-синфга қабул қилинаётганда бола билан суҳбат, тест, имтиҳон ёки шу каби синовлар ўтказиладими? 1. Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими? Йўқ, болаларни давлат мактабларига 1-синфга қабул қилиш 2 хил усулда: – мактаблар томонидан рўйхатга олиш; – онлайн ариза бериш орқали амалга оширилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам қабул бепул амалга оширилади. 1-синфга онлайн ҳужжат қабул қилинадиган ҳудудлар ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 1 майгача тасдиқланиб эълон қилиниши лозим. Бу тоифадаги ҳудудларга асосан шаҳарлар киритилади. Бошқа ҳудудларда эса болаларни мактаблар томонидан рўйхатга олиш асосида 1-синфга қабул амалга оширилади. 2. Бола неча ёшдан 1-синфга қабул қилинади? 1-синфга болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. 3. Онлайн ҳужжат қандай топширилади? Ҳужжатлар 20 июндан 31 июлгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг портали орқали қабул қилинади. Ариза берилаётганда бола ўқийдиган таълим тили танланади. Агар танланган мактабда бола ўқишни истаган тил бўйича синф бўлмаса, бола яқинроқ ҳудудда жойлашган бошқа мактабга бириктирилади. 4. Онлайн юборилган ариза рад этилсачи…? Ариза 3 кунда кўриб чиқилади. Аризага нотўғри маълумотлар киритилган бўлса (масалан, яшаш жойи, боланинг ёши), ариза рад қилинади. Аризани рад қилишда ундаги камчиликлар кўрсатилиб, ариза берувчига хабар қилинади. Ариза берувчи мазкур камчиликларни бартараф қилиб қайта ариза юборади. 5. Ариза қабул қилингандан кейин нима қилиш керак? Онлайн ариза қабул қилингач, электрон порталлар орқали болани мактабга олиб бориш бўйича электрон навбат берилади. Ота-оналар ёки бошқа масъул шахслар электрон навбатда кўрсатилган муддатда бола билан мактабга боради, бунда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома ҳам олиб бориш керак. Мактабда 1-синфга қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат қабул комиссияси тузилади ва улар болани 1-синфга қабул қилиш билан боғлиқ ишларни расмийлаштиради. 6. Онлайн ариза бермайдиган ҳудудларда қабул қандай бўлади? Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда ҳар бир бола мактаб томонидан рўйхатга олинади. Уларнинг ҳужжатлари ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактабга бориб топширилади. Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: директор номига ариза; боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома; боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати. 7. 1-синфга қабул учун ҳам имтиҳон бўладими? Умумий қоидага кўра, болалар 1-синфга тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади. Айрим истиснолар мавжуд, масалан, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилишда боланинг қобилияти синовдан ўтказилади. 8. Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган тиллар учун суҳбат ўтказиладими? Ҳа, ўқиш бошқа тилда (рус, инглиз) бўладиган мактабларда бола билан суҳбат жараёнида боланинг танлаган тильда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлигини ўрганилади. Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа мактабга жойлаштириш чорасини кўради. Боланинг бошқа тилдаги кўникмасини ўрганиш бўйича саволнома Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиниши ва ҳар йили 20 июнгача мактаб биносига осиб қўйилиши шарт. 9. Болани мактабга қабул қилиш рад этилиши мумкинми? Ҳа, мумкин, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин: тиббий маълумотномада мактабда ўқиш тавсия этилмаган бўлса; танлаган тильда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса; берилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса. Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди. Камчиликлар бартараф қилингач қайта ҳужжат топшириш мумкин.
Show all...
10. Болани бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш мумкинми? Ҳа, мумкин. Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин. Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди. Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15 август кунлари қабул қилинади. Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.мактаб.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади. Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб бола мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъуллар боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотномани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади. Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади. Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.
Show all...
10. Болани бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш мумкинми? Ҳа, мумкин. Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин. Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди. Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15 август кунлари қабул қилинади. Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.мактаб.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади. Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб бола мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъуллар боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотномани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади. Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади. Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.
Show all...