BMB HOLDING
Open in Telegram
🌐 www.bmb-holding.uz ✉️ info@bmb-holding.uz ☎️ (+998 55) 517-22-99 🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Show more1 111
Subscribers
-124 hours
+247 days
+4730 days
Posts Archive
1 111
#Таъзия
BMB HOLDING жамоаси Бош директорининг ўринбосари Мавлонов Бобур Мардоновичнинг оналари Сабоҳат она Шодмонованинг вафоти муносабати билан марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Марҳуманинг охиратлари обод, жойлари жаннатдан бўлсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
1 111
4 СЕНТЯБРЬ - BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИ РАИСИ БЕКЗОД АКМАЛОВИЧ МАМАТҚУЛОВНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИ!
Бекзод Акмалович Маматқуловнинг раҳбарлиги ва ташаббуслари остида BMB HOLDING бугунги кунда турли соҳаларда изчил фаолият олиб бориб, янги лойиҳаларни амалга ошириш, бизнес йўналишларини кенгайтириш ва замонавий ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш борасида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда.
Тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, янги бизнес йўналишларини йўлга қўйиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда Бекзод Акмаловичнинг ташаббускорлиги, раҳбарлик салоҳияти ва стратегик ёндашуви муҳим аҳамият касб этмоқда. BMB HOLDING таркибидаги компанияларнинг изчил ривожланиши, янги иш ўринларининг яратилиши ва турли соҳалардаги фаолиятнинг кенгайиши ҳам ушбу саъй-ҳаракатларнинг амалий самараларидан саналади.
Бекзод Акмаловичнинг фаолиятида мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг муҳим йўналишларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, Ўзбекистон спорти ривожига муносиб ҳисса қўшишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, футзалга қаратилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлаш ушбу спорт турини юртимизда янада оммалаштириш, ёш ва иқтидорли спортчиларни рағбатлантириш, профессионал муҳитни шакллантириш ҳамда миллий футзалимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Ушбу сана муносабати билан Маматқулов Бекзод Акмаловичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Янги лойиҳалар ва эзгу ташаббуслари муваффақиятли давом этиб, меҳнатлари самараси юксак натижаларда намоён бўлишини тилаб қоламиз.
Оилалари бағрида доимо соғ-саломат, хотиржам ва бахтли ҳаёт кечириш, фарзандлар камолини кўриш насиб этсин.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Бекзод Акмалович!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
1 111
Ўзбек ва жаҳон футболи афсоналари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб — 5:4, ҳамюртларимиз фойдасига! 🇺🇿⚽️
2–3 сентябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган мазкур тадбир нафақат футбол мухлислари учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди, балки халқаро спорт муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли мамлакатлар спорт жамоатчилиги ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Шунингдек, тадбир аҳоли, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилишга хизмат қилди.
Жаҳон футболи афсоналарининг Тошкентда бўлиб ўтган тадбирларда иштироки эса юртимизда спортга бўлган қизиқишни янада ошириб, футбол орқали дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
1 111
МУСТАҚИЛЛИК - ҚАЛБИМИЗДАГИ ҒУРУР, ЮРТИМИЗНИНГ БУГУНИ ВА ЭРТАНГИ КУНИГА БЎЛГАН ИШОНЧИДИР.
Бу улуғ айём - тинчлик ва осойишталик, бирдамлик ва эзгу орзулар, юксак мақсадлар сари биргаликда интилиш тимсоли демак.
Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, халқимиз қалби хотиржам, юртимиз келажаги янада порлоқ бўлсин!
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
1 111
ҲУРМАТЛИ ВАТАНДОШЛАР!
Сизларни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Озод ва обод Ватанимизнинг ҳар бир куни тинчлик, тўкин-сочинлик ва юксалиш байрами бўлсин.
Халқимизга соғлик-омонлик, хонадонларингизга файзу барака, Ватан тараққиёти йўлидаги эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
1 111
+9
ЯХШИ ДАМ МЕҲНАТГА ҲАМДАМ!
Жорий йилнинг 29-30 август кунлари BMB HOLDING тизимида фаолият юритиб келаётган раҳбар ва ходимлар учун Жиззах вилоятининг сўлим ва бетакрор ҳудудларидан бири - Зомин тоғлари бағрида жойлашган Za’faron Premium Hotel мажмуасига навбатдаги сафар ташкил этилди.
Ташрифнинг асосий мақсади ходимларга кундалик иш жараёнидан бироз узилиб, ҳордиқ чиқариш билан бирга, жамоадаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва корпоратив руҳни оширишдан иборат бўлди. Шу билан бирга, сафарнинг муҳим қисми бўлган teambuilding тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоада ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва бирдамлик муҳитини кучайтиришга хизмат қилди.
Саёҳат давомида самимий суҳбатлар, табиат бағридаги ҳордиқ ва кўнгилочар дастурлар ходимларга иш муҳитидан ташқарида биргаликда вақт ўтказиш ва янги таассуротлар олиш имконини берди. Дам олиш дастурининг ёрқин лаҳзаларидан бири эса ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида ташкил этилган концерт бўлиб, у барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар бағишлади.
Зоминнинг мусаффо ҳавоси, бетакрор табиати ва хушманзара масканлари эса сафарга алоҳида файз бағишлади.
Зеро, кучли жамоа - бу фақат бир мақсад сари меҳнат қиладиган ходимлар эмас, балки умумий қадриятлар атрофида бирлашган, бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган ва ҳамкорликда юқори натижаларга интиладиган ягона кучдир.
BMB HOLDINGда ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни ривожлантириш ва соғлом корпоратив муҳитни шакллантиришга қаратилган ташаббуслар муҳим аҳамият касб этади. Зоминдаги ушбу сафар эса ана шу йўналишдаги яна бир мазмунли қадам бўлди.
