O'zLiDeP-Buxoro
Open in Telegram
O'zLiDeP Buxoro viloyat Kengashi Mazkur kanalda tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash, ishbilarmonlik muhitini yaxshilash va aholi farovonligini oshirishga oid loyihalar yoritiladi. Taklif va murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz Rasmiy sayt: uzlidep.uz
Show more4 101
Subscribers
-3824 hours
-1 2997 days
-1 51630 days
Posts Archive
4 093
+3
😎Янги мактаб биносида қурилиш сифати ўрганилди
🔍Қоракўл тумани сайловчилари билан ўтказилган учрашув доирасида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Комилжон Рўзиев ҳамда Бобомурод Очиловлар томонидан ҳудуддаги ижтимоий объектлар ҳолати ҳам ўрганилди.
✈️Жумладан, "Тожикенти" МФЙ ҳудудидаги 27-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. 275 ўринга мўлжалланган мактабда айни пайтда дарслар 2 сменада ташкил этилган.
✈️Депутат саъй-ҳаракатлари билан мактаб ҳудудида 120 ўринли, 2 қаватли янги қўшимча бино барпо этилмоқда. Бино 4 та синф хонаси ва замонавий фан кабинетларини ўз ичига олади. Лойиҳа учун 2 млрд сўм маблағ ажратилган.
✈️Ўрганиш давомида депутатлар томонидан қурилиш ишларининг бориши ва сифатига алоҳида эътибор қаратилиб, масъулларга аниқ тавсиялар берилди.
✈️Таълим муассасаларида муносиб шароит яратиш ва амалга оширилаётган ишлар сифатини таъминлаш — депутатлик назоратида.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #DeputatFaoliyati #JamoatchilikNazorati
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
+7
😎САЙЛОВЧИЛАР ВА ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ: МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИ —ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
🔍БАТАФСИЛ
✈️Қоракўл туманининг “Реги Ҳайдар” МФЙ ҳудудидаги Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Комилжон Рўзиев томонидан сайловчилар ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов ҳам иштирок этди.
🗣Мулоқот аввалида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли ҳаётидаги амалий натижалари хусусида фикр алмашилди. Хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратилди. Бу жараёнларда ЎзЛиДеП депутатларининг ташаббускорлиги ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #DeputatFaoliyati #Uchrashuv
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
+5
😎 ДЕПУТАТ АҲОЛИ ЭҲТИЁЖИ УЧУН ДОЛЗАРБ ЛОЙИҲАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАДИ
🔍Маълумки, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова томонидан Бухоро вилоятидаги ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги иккинчи мавсумида етарлича овоз тўплай олмаган, бироқ аҳоли ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилган эди.
🔍Ўрганишлар жараёнида депутат ваколат доирасида мавжуд маблағни фақат битта лойиҳага йўналтиришни эмас, балки бир нечта ҳудуддаги энг зарур муаммоларни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратди.
✈️Хусусан, Қоровулбозор туманидаги Тинчлик МФЙда жойлашган 135 ўринли “Булбулча” мактабгача таълим ташкилотида мусиқа ва спорт заллари мавжуд эмаслиги, фасад қисмини таъмирлаш, беседкалар ўрнатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш зарурати аниқланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди. Шунингдек, Бухоро туманида аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммолар асосида "Новметан" ва "Работи Поён" МФЙларидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратиш бўйича лойиҳалар танлаб олинди.Бу эса ташаббусли бюджет жараёнида етарлича овоз тўплай олмаган бўлса-да, аҳоли учун ҳаётий аҳамиятга эга масалалар эътибордан четда қолмаётганини кўрсатади. 🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонованинг ҳудудлардаги ўрганишлари муаммони жойида кўриш ва уни ўз ваколати доирасида ечимини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. #Uzlidep #XalqBilanBirga #TashabbusliByudjet #ParlamentNazorati 📱Bizni kuzatib boring!
4 093
Repost from Buxoro viloyati Kengashi
#media_reja
Xalq deputatlari viloyat Kengashi raisi J. Ashurovning 2026 yil 25 avgustda tasdiqlangan MEDIA-REJAsi asosida xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati O.Xamidov tomonidan soʻm nega mustahkamlanmoqda? 2024–2026-yillar makroiqtisodiy tahlili yuzasidan fikr-mulohazalar bildirildi.
👇 👇 👇
➡️Batafsil
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:👇 👇 👇Facebook / Telegram / YouTube / Instagram / Veb-sayt
4 093
+1
😎АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида Когон туманидаги Б.Нақшбанд МФЙда туман Кенгаши депутати М.Шарипова ташаббуси билан «Камбағалликни қисқартириш: жаҳон амалиёти ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия ва маҳалла масъуллари ҳамда «Аёллар қаноти» фаоллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда камбағалликни қисқартиришнинг самарали механизмлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликнинг олдини олиш, оилалар даромадини ошириш ҳамда фуқароларнинг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Давра суҳбати давомида камбағалликни қисқартириш бўйича жаҳон амалиёти ва Ўзбекистон тажрибаси қиёсий таҳлил қилиниб, маҳаллаларда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳолини даромадли меҳнатга жалб этиш ва янги бандлик имкониятларини яратишга доир вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳалла аҳолисини қийнаётган муаммолар, мавжуд имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, билдирилган мурожаатларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #Deputat_Mahallada
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
+2
😎 ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ВА АМАЛИЙ ЁНДАШУВ МАРКАЗИДА
😎ЎзЛиДеПнинг асосий мақсадларидан бири — ёшлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, тадбиркорлик ва бандлик имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашишдан иборатдир.
✈️Шу мақсадда ЎзЛиДеП Бухоро вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидов ҳамда вилояти ҳокими ўринбосари Бахтиёр Адиловлар томонидан Шофиркон ва Пешку туманларида олий таълим муассасаси битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
✈️ Мулоқотлар давомида иш излаётган ёшларнинг мутахассислиги, касбий салоҳияти ва меҳнат бозоридаги имкониятлари таҳлил қилиниб, уларни муносиб иш ўринларига йўналтириш, иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мавжуд вакансиялардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
🔍Битирувчини шунчаки ишга жойлаштириш эмас, балки унинг эгаллаган мутахассислиги ва салоҳиятига мос, барқарор иш ўрни билан таъминлаш муҳим. Ўрганишлар якунида масъулларга битирувчилар билан тизимли ишлаш, уларнинг бандлигини мунтазам мониторинг қилиш ва ишга жойлашишида индивидуал кўмак кўрсатиш бўйича вазифалар белгиланди. Бу эса ёшларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаши, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ва ҳудуд иқтисодиёти учун малакали кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #JamoatchilikNazorati
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
Repost from Buxoro viloyati Kengashi
#media_reja
Xalq deputatlari viloyat Kengashi raisi J. Ashurovning 2026 yil 25 avgustda tasdiqlangan MEDIA-REJAsi asosida xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati H. Ro‘ziyev tomonidan davlat budjetining ijtimoiy yo‘nalishini kuchaytirish, xususan, ta’lim va sog‘liqni saqlash sohalariga ajratilayotgan mablag‘lar yuzasidan fikr-mulohazalar bildirildi.
👇 👇 👇
➡️Batafsil
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:👇 👇 👇Facebook / Telegram / YouTube / Instagram / Veb-sayt
4 093
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!🎂
#_Бугун_туғилган_кун 🎉🎉🎉
Бухоро давлат тиббиёт институти ядро тиббиёти ва тиббий радиология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жонибеков Жасурбек Жонибековични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз.
Туғилган кун муносабати билан Жасурбек Жонибековичга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилаймиз.
Ҳурматли Жасурбек Жонибекович! Олий таълим тизимидаги илмий- педагогик, шунингдек, партиявий ва депутатлик фаолиятингиз ҳамиша самарали ва бардавом бўлсин!
Ҳурмат билан O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
4 093
+2
😎 БОЗОРЛАРДА НАРХ-НАВО ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ СИФАТИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИДА
😎ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» тамойили, аввало, аҳолининг кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилувчи масалаларни жойларда ўрганиш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш ва мавжуд муаммоларга амалий ечим топишни назарда тутади.
🔍Шу мақсадда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари М.Раҳматова ҳамда Ғ.Пўлатов томонидан Ғиждувон туманидаги бозорларда аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоcи, таъминоти ва сифати депутатлик назорати доирасида ўрганилди.
✈️Ўрганиш давомида асосий истеъмол маҳсулотларининг бозордаги мавжудлиги ва нархлари, маҳсулотларни сақлаш шароитлари, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, шунингдек, аҳолига таклиф этилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди.
✈️Депутатлар тадбиркор ва сотувчилар билан мулоқот қилиб, ҳалол рақобат муҳитини таъминлаш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини қўллаб-қувватлаш, нархларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан тавсиялар бердилар.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #JamoatchilikNazorati
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
+3
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Xitoy Kommunistik partiyasi Markaziy qoʻmitasi Xalqaro aloqalar boʻlimi mudiri Lyu Xaysin boshchiligidagi Xitoy Xalq Respublikasi delegatsiyasini qabul qildi.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с заведующим Отделом международных связей Центрального комитета Коммунистической партии Китая Лю Хайсином.
#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
4 093
😎Бухоро шаҳрида “Сиёсатга бир қадам” лойиҳаси ўтказилди
✈️ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Бухоро давлат техника университетида “Сиёсатга бир қадам” лойиҳаси доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
✈️Тадбир давомида ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан таништириш ҳамда сиёсий жараёнлардаги фаоллигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
😎Шунингдек, иштирокчиларга ЎзЛиДеПнинг ёшларга оид лойиҳалари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятлар ҳамда ёшларнинг қонунчилик ташаббусларидаги иштироки ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир якунида фаол ёшлар билан фикр алмашилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
#UzLiDeP #XalqBilanBirga #SiyosatgaBirQadam
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
😎ҲАР БИР ОИЛА — ЭЪТИБОРДА, ҲАР БИР МУАММО — НАЗОРАТДА
🔍O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, уларни манзилли ҳал этиш, бандликни таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга қаратилган ишлар Бухоро шаҳрида изчил давом этмоқда. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Раъно Исматова ҳамда Кенгаш котибияти масъуллари томонидан Ситораи Моҳи-Хосса МФЙда “маҳалла еттилиги” фаолияти комплекс ўрганилиб, аҳоли билан хонадонабай ишлаш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, бандликни таъминлаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
🔍“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эса Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ҳоким ёрдамчиси кўмагида ажратилган кредитлар ҳамда олиб берилган махсус ускуналар ҳолати ўрганилди. кўрсатилаётган бундай манзилли ёрдам оилаларни фақат қўллаб-қувватлабгина қолмай, унинг ўз меҳнати орқали барқарор даромад топиши ва камбағалликдан чиқиши учун имконият яратиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Зеро, “Халқ билан бирга” тамойилининг амалий ифодаси — ҳар бир оиланинг муаммосини эшитиш, ечимини топиш ва инсонларни муносиб даромад манбаига эга қилишдир.
#OʻzLiDeP #XalqBilanBirga #DeputatFaoliyati #KambagʻallikdanFarovonlikSari
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
+1
😎 "ЗАРГАРОН" МАҲАЛЛАСИДА КАМБАҒАЛЛИК ВА БАНДЛИК МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
🗣Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2026 йил 3 сентябрь куни ўтказилган селектор йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ҳар бир оиланинг даромад манбаларини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ҳамда O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастурида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г.Шарапова Ғиждувон туманидаги «Заргарон» маҳалласида ўрганиш олиб борди.
🔘Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ижтимоий ҳолат, аҳоли бандлиги ва камбағал оилалар билан олиб борилаётган манзилли ишлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
📊 Бугунги кунда маҳаллада 59 та оила камбағаллик реестрига киритилган. Йил бошида 130 нафарни ташкил этган ишсизлар сони амалий чора-тадбирлар ва манзилли кўмаклар натижасида 53 нафарга қисқартирилган.
✈️ Депутатлик ўрганиши давомида муаммони аниқлаш билан чекланиб қолмасдан, унинг амалий ечимига эришиш, аҳоли мурожаатларини масъуллар билан биргаликда ҳал этиш ва ҳар бир оиланинг фаровонлигини таъминлаш масалалари устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #JamoatchilikNazorati
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
😎 Фаровон оила” – мустаҳкам жамият пойдевори
🔍O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутати Малика Ишходжаева ҳамкорлигида "Кўкалдош" МФЙ БПТда “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда хотин-қизлар, партия ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
✈️ Тадбирда оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Тадбир иштирокчиларига оила фаровонлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #FarovonOila
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
Repost from Buxoro viloyati Kengashi
#media_reja
Xalqaro hamkorlik — Jondor tumani ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyotining muhim omili
Xalq deputatlari viloyat Kengashi raisi J.Ashurovning 2026-yil 25-avgustdagi tasdiqlangan MEDIA-REJAsi asosida tayyorlandi.
Mazkur video rolikda xalq deputatlari Jondor tumani Kengashi deputati L.Behbudova tomonidan Jondor tumani ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyotining muhim omili haqida soʻz yuritiladi.
👇 👇 👇
BATAFSIL
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:👇 👇 👇Facebook / Telegram / YouTube / Instagram / Veb-sayt
4 093
+2
😎Мурожаатдан амалий ечимга: “Тахтахон” маҳалласида депутатлик назорати
🔍Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши 40-Соҳибиёни сайлов округи депутати Г.Шарапова ҳамда Ғиждувон тумани Кенгаши депутатлари Ф.Ашуров ва Н.Қосимовалар билан ҳамкорликда “Тахтахон” маҳалласида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва даромад манбаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни депутатлик назорати тартибида ўргандилар.
✈️Айни пайтда маҳаллада 4450 нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, 15 та камбағал оила ва 72 нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ўрганишлар давомида 87 нафар фуқаро билан сўровномалар ўтказилиб, уларнинг муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилди.
😎ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастурида белгиланганидек, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқот қилиш, ҳар бир оиланинг даромадини ошириш учун мавжуд имкониятларни ишга солиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
✈️Шу нуқтаи назардан, “Тахтахон” маҳалласида асосий эътибор ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш, камбағал оилалар учун барқарор даромад манбаларини яратиш ва маҳалланинг мавжуд иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилди. Масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ижросини кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
#Uzlidep #XalqBilanBirga #JamoatchilikNazorati
📱Bizni kuzatib boring!
4 093
Repost from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Live
😎 Стратегик шерикликни мустаҳкамлашда партиялараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга
🗣Самарқандда «Марказий Осиё – Хитой» сиёсий партиялари мулоқоти доирасида «Марказий Осиё – Хитой мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишида сиёсий партияларнинг ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Анжуманда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов маъруза қилди.
📰Бугун Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама стратегик шерикликнинг юксак даражасига кўтарилди. Давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратмоқда. Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлиги нафақат сиёсий келишувлар, балки аниқ иқтисодий натижалар билан ҳам мустаҳкамланмоқда. Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланган. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17,2 миллиард доллардан ошган, мамлакат ташқи савдосининг 21 фоиздан кўпроғи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Хитой инвестициялари ҳисобига янги корхоналар ташкил этилмоқда, иш ўринлари яратилмоқда, замонавий технологиялар жорий этилиб, тадбиркорлар учун янги имкониятлар очилмоқда. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланиши партиялараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. Бу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Хитой Коммунистик партияси билан алоқаларни ривожлантириш эса нафақат партиялар, балки халқлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик учун ҳам янги имкониятлар яратади.#uzlidep #konferensiya 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
4 093
Repost from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 O‘zLiDeP ва Тожикистон Халқ демократик партияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди
#uzlidep #hamkorlik #memorandum
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
