Парникчилар
Open in Telegram
Томорка, очик ер ва теплица шароитида ўстирилувчи ўсимликлар ҳақида энг фойдали ва қизиқарли маълумотлар. Магазин манзили: Фаргона вил,Яйпан шахри. Савoл ва таклифлар админ 👉 @aziz_1881
Show more2 899
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
2 899
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз!
Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!
🌸 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊👇
@Yashin_xabarlar24
https://t.me/+zT96I58FlfkxMjEy
2 899
Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида гул чангчиси асаларилар ҳар йилги каби кўп эмас.
Буни кўпчилик асаларилар фаоллашиши учун айни дам об-ҳаво шароити совуқроқ деяётган бўлса, яна кимлардир январдаги аномал совуқлик уларнинг кўпини қириб юборди дейишмоқда.
Яна бошқа кишилар боғдорчилик йўналишида охирги йиллар турли хил кимёвий препаратларнинг сепилиши йилдан йилга уларнинг камайиб бораётганига олиб келмоқда деган фикрда.
Жануб ва марказий вилоятларда ҳозирча асаларилар анча фаол ва улар дарахт гулларини чанглаш ва ҳосил ушлашида ўз хизматларини бажармоқда, аммо водий ва Тошкент вилоятида ҳозирча улар кўп эмас. Сизларда қандай вазият?
2 899
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГГА ШАКЛ БЕРИШ
Иссиқхоналарга экилган бодринг 8-10 барг бўлганда ҳар бир барг қўлтиқларида ҳосил элементлари кўрина бошлайди.
Бунда 1-2-3-4-5 барг кўлтиқларидаги ҳосил элементлари ҳамда ён шохлари бутунлай олиб ташланади. Бундай шакл берилганда илдизи яхши ривожланиб, бақувват ўсиб, сифатли ва мўл ҳосил олинади.
Кейинги 6-барг қўлтиғидан бошлаб мева элементлари қолдирилади, ён шохлари олиб ташланади, бундай шакл бериш 10-барггача давом этади. 11-баргдан бошлаб ён қўлтиқларидан ҳосил ҳам, ён шох ҳам қолдирилади. Ён шохдан 1 та ҳосил, 1 та барг ёки 2 та ҳосил, 2 та барг қолдирилиб, учи чилпиб ташланади.
Бундай шакл бериш тепа симгача давом этади, кейин яна барг қўлтиқларидаги ҳосил қолдирилиб, ён шохлар олиб ташланади, бодринг тепа симдан пастга караб қайтариб туширилади, ундан кейин унинг учини чилпиб ташланса, ҳосил етилишини тезлаштиради.
Бодринг бир пояли қилиб ўстирилади. Унинг пастки эскирган барглари олиб турилади.
2 899
ОЛМА БИТИ – APHIS POMI
ЗАРАРИ. Олма, нок ва беҳига зарар етказиб, баргларни буриштириб қўяди, баъзан тўкиб юборади, ёш новдаларни ўстирмай қинғир-қийшиқ қилиб қўяди, ҳосилни камайтириб юборади, мева ширасини сўриб, сифатини пасайтиради. Ёш мева дарахтларига катта зиён етказади.
ТАЪРИФИ. Ранги яшил, баъзан сариқ-яшил бўлади, қанотли битлар қора рангли бўлади. Вояга етган битларнинг узунлиги 2 мм, қорин учи қорамтир, шира найчалари қора, танаси нок шаклида бўлади.
ҲАЁТ ДАВРИ. Дарахтларнинг ёш новдаларида тухумлик ҳолатида қишлайди. Баҳорда куртаклар ёзилишидан олдин личинкалар чиқиб, аввал бўртган куртаклардаги ширани, кейинчалик барг ва гуллардаги ширани сўради. Вояга етган дастлабки битлар олма қийғос гуллаган вақтгача пайдо бўлади. Битлар ёз бўйи 15 тача бўғин беради. Хонқизи, сирфид пашшаси, олтинкўз, яйдоқчи каби фойдали ҳашаротлар битларнинг миқдорини камайтириб туради.
УЙҒУНЛАШГАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ. Зараркунанда кучли зарарлаган шохларни кўкламда қирқиб ташлаш ва уларни боғдан олиб чиқиб ташлаш лозим. Ҳосил учун аҳамияти бўлмаган эркак новдалар ҳам кўкламда ва ёзда қирқиб ташланади, чунки буларда битлар омма- вий ривожланади. Битлар 60% дан ортиқ новдаларни зарарлаган- да кимёвий кураш чораларини қўллаш тавсия этилади. Куртаклар бўртиш вақтида ёғли воситаларни қишлаётган зараркунандаларга қарши пуркаш энг самарали ҳисобланади.
КУРАШ ЧОРАЛАРИ. Куртаклар бўртиш вақтида минерал мойлар билан таркибида хлорпирифос ёки диазинон бўлган воситалар- ни аралаштириб ишлов берилади. Вегетация даврида эса тарки- бида спиротетромат, тиоклоприд, имидоклоприд, ацетамиприд ёки диазинон бўлган препаратлар билан ишлов берилади.
@agromir_yaypan
2 899
O‘ZBEKISTON PIYOZ EKSPORTIGA KIRITGAN VAQTINCHA CHEKLOVNI BEKOR QILDI
🧅2023-yil 15-martdan O‘zbekiston Respublikasi Hukumati piyoz narxi barqarorlashganligi sababli piyoz eksportiga qo‘yilgan vaqtinchalik cheklovni bekor qildi.
Ma’lumot uchun: Piyoz narxining keskin o‘sishi, aholining ichki iste’mol talabini qondirish hamda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash maqsadida Hukumat topshirig‘i bilan O‘zbekiston Respublikasida 2023-yilning 1-apreliga qadar piyoz eksportiga vaqtincha cheklov o‘rnatilgan edi.
#oziq_ovqat #zaxira #piyoz #eksport
WWW • TELEGRAM • FACEBOOK • YOUTUBE • INSTAGRAM
2 899
ўз сохамизни мутаҳасисимиз !
сизга ҳам улашмоқчимиз !
🍋лимон 🍈апельсин 🍊мандарин 🥝киви 🍌банан 🥭кумкуват
🍑мушмула 🥥хандон писта
кўчатлари сотамиз !
навига кафолат берамиз !
маслаҳат агрогехникалар йил давомида ўргатамиз !
Ўзбекистон бўйича даставка бор
агротехник тадбирлар ёзилган
махсус китобча берилади.
бундай кафолатни фақат биз берамиз !
кўчатларимиз сони оз қолди шошилинг !!!
етказиб бериш хизмати
ташриф буюрганлар учун нархлардан чегирма бор.
ушбу каталог да кўчатларни расми ва нархлари маълумотлари ёзилган кириб кўриб хозироқ қўнғироқ қилинг !
🐔манзил Фарғона қува Lakatsiya
🍋 @sitrus_admin
📞 +998911295500
Instagram telegram youtube
sayt Facebook tiktok
2 899
🍅🍅🍅Помидор теплицанинг сердаромад манбаларидан бири!!!
📸Каналимиз азоси томонидан юборилган расмлар!
📹Сизхам оз томоркангиздан туширилган расмларни бизга юборинг👇
@aziz_1881 каналимиз почтаси!
2 899
Ўзбекистон туманида чигит экиш ишлари бошланди
Баҳор фаслида кунлар исиши билан далаларда деҳқончилик ишлари бошланади. Баҳорнинг ҳар бир кунини ғанимат билган деҳқон борки, ерга уруғ қадайди. Мақсади мўл ҳосил олиш.
Ўзбекистон туманидаги “Каримжон Эргашев” фермер хўжалиги даласида чигит экиш мавсуми олдидан кўргазмали амалий семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, "Булут текстил" пахта-тўқимачилик кластери масъуллари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар мутасаддилари ва бир гуруҳ нуронийлар иштирок этдилар.
Дастлаб тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни янги мавсум ҳамда яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклаб, чигит экиш, уни парвариш қилишдаги энг муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтишди. Хусусан, чигит экиш агротехник талаб ва меъёрлари, техникалар созлиги, чигитни бир текис ундириб олиш билан боғлиқ жараён яна бир бор амалий машғулот тарзида тушунтириб берилди.
Қайд этилишича, жорий йилда Ўзбекистон туманидаги 160 та фермер хўжаликларида 4 минг 400 гектар майдонга пахтанинг “С-8290”, “Наманган-77” навли ва янги нав уруғлари экилади. Экиш мавсумида жами 40 та, шундан 16 та юқори унумли, 24 та оддий, шундан 16 та янги моделдаги ўғитлаб экиш сеялкалари ишлатилади. Экиш олдидан ҳар гектар майдонга 300 килограмдан аммафос ўғит, етарли миқдорда ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг заҳираси яратилган.
Мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади. Чигитни муддатидан олдин ёки кеч экиш кутилган натижани бермайди. Тупроқ ҳарорати 10 сантиметр чуқурликда 13-14 градусга етганида чигит уруғини қадаш учун энг қулай муддат саналиб, уруғ қисқа кунларда кўтарилишни бошлайди. Туксиз чигит туклига нисбатан 5-6 кун кечроқ экилади.
Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялькаларини ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.
Семинар сўнгида кекса нуронийлар томонидан бўлғуси ҳосилга барака тиланиб, дуои фотиҳалар қилинди.
@uzbaxborotxizmati
2 899
Yer yong‘oq – qumoq va unumli tuproqlarga talabchan, sho‘rlangan va botqoqlangan yerlarda yaxshi o‘smaydi. Urug‘i 12-15° da unib chiqadi, maysasi -1° sovuqda nobud bo‘ladi. O‘suv davri 150-170 kun. O‘zbekistonda yer yong‘oq sug‘oriladigan yerlarga ekiladi, hosildorligi 20-40 s/ga. Mevasi tarkibida 48-66% yog‘, 23-38% oqsil va 22% gacha uglevodlar bor. Poyasi, bargi chorva va hayvonlari uchun yaxshi oziqa. Yer yong‘oq tuproqda biologik azot to‘plab, tuproq unumdorligini oshiradi. 2-3 marta haydalib boronalangan maydonlarga bahorda (aprel oxirida) tuproq harorati 14-15° ga ko‘tarilganda ekiladi. Fosforli va azotli o‘g‘itlarga talabchan. Gektariga 70-100 kg urug‘lik sarflanadi. O‘sish davrida 4-6 marotaba sug‘oriladi. Qator oralariga ishlov beriladi, o‘suv davrida 2-3 marta chopiq qilinadi, ildiz bo‘g‘zi tuproq bilan ko‘milsa, hosildorlik ancha oshadi.
2 899
📌Гўнгдан тўғри фойдаланяпмизми?
🐂Ҳайвонлар гўнгидан деҳқончиликда фойдаланиш бизга аждодларимиздан меърос десак янглишмаган бўламиз. Доно халқимиз гўнгнинг тупроқ ва ўсимлик учун фойдали эканлигини ўз кузатишларида англаб етиб, ундан фойдаланишга катта эътибор қаратишган. Ҳозирги кунда ҳам деҳқонларимиз орасида гўнгдан фойдаланмайдигани бўлмаса керак. Лекин бир нечи деҳқонларимизнинг гўнгни чириган ҳолда ишлатиш керакми ёки "янги чиққан"нини ҳам ишлатса бўладими, қабилида берган саволларини телеграм месенжерларида учратяпмиз. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ўз изланишларимизни сиз деҳқонларимиз билан бўлишишни ният қилдик.
🤔Энг аввало гўнг нима ўзи деган саволга жавоб берамиз. Ҳайвонда ҳам инсонда бўлган сингари истеъмол қилган озуқаларининг бир қисми қоринни тўйдиради ва қолган қисми эса чиқинди сифатида танадан чиқариб ташланади. Илмий жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, ошқозонда организм учун керакли қисми ферментация бўлиб тана учун энергияга айланади, тўлиқ ферментация бўлишга улгурмаган қисми чиқинди бўлиб танадан чиқариб ташланади.
Гўнгни чириган ҳолда ишлатиш тупроққа ва ўсимликка кўпроқ фойда келтиради. Юқорида айтганимиздек "янги чиққан" гўнг ошқозонда тўлиқ ферментация жараёнидан ўтмай туриб, ташқарига чикариб ташланган. Шунинг учун унинг таркибидаги озуқаларнинг ҳаммаси ҳам ўсимлик ўзлаштира оладиган кўринишга келмаган бўлади. Бу озуқаларни ўсимлик ўзлаштира оладиган ёки истеъмол қила оладиган кўринишга келтириш учун тупроқдаги микроорганизмлардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари микроорганизмлар чиримаган гўнг таркибидаги патоген спораларини йўқ қилади. Чиримаган гўнгга қўшилган ҳайвон сийдиги таркибидаги аммиак ва карбомид (мочевина)ни органик моддаларга айлантиради. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, гўнгни чиритиш орқали фойдалилик коэффицентини ошириш мумкин.
🙏Қадрли деҳқонлар! Ўз деҳқончилигингизда гўнгни чириган ҳолда ишлатасизми ёки чиримаган ҳолда, хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола. Лекин экологик тоза, соф маҳсулотлар етиштиришни унутманг! Табиий ва органик етиштиринг!
@agromir_yaypan
2 899
Буғдой трипси – Haplothrips tritici
Хаёт кечириши : Буғдой трипси личинкалик даврида ўсимлик қолдиқларида, тупроқ кесаклари остида ва ер ёриқларида қишлайди. Эрта бахорда харорат 8 С дан ошганда, личинкалар уйғона бошлайди. Вояга етган трипслар апрел – май ойларида пайдо бўлади.
Бунда трипслар бошоққа ёпирилади ва уни санчиб-сўриб шикастлайди. Баъзан трипснинг кўплигидан бошоқлар қора ранга кириши кузатилади. ❗️Ушбу зараркунанда барча ғалладош экинларни зарарлайди. Трипс зарарлаган буғдой бошоқчаларидаги дон қобиғи рангсизланади, бошоқ эса буралиб ўсади. Доннинг миқдори сезиларли равишда камаяди.
Трипсга карши Агросплан,Агроборий,Карат-супер,Урелл Д каби юкори самарали инсектицидлар кулланилади.
@agromir_yaypan
2 899
Бор элементи ҳужайранинг ўсиши, нуклеин кислоталарнинг, гармонларнинг синтезланишида, мембрана хусусиятлари сақланишида ва ҳужайраларда кимёвий реакциялар кетишида фаол иштирок этади. Ўсимликларда борнинг етишмаслиги ўсимликларнинг тури ва ёшига қараб кенг спектрларда намоён бўлади. Бор етишмаслигининг ўзига хос белгилари ёш баргларнинг ва янги куртакларнинг қорайиб некрозга (чиришга) учрашидир. Ёш баргларда некроз барг пластинкасининг асос қисмида юзага келади. Поялар эса ноодатий мўрт ва қаттиқ бўлиб қолади. Ўсимлик устки қисмларида ўсувчи куртаклар тўкила бошлайди. Мевалар, резавор мевалар, илдизмеваларда некрозга учраш жараёнлари яққол намоён бўлади.
Ўсимликларда бор етишмаслигида таркибида бор элементи мавжуд бўлган юқори сифатли суюқ ўғитлар қўлланилади.
@agromir_yaypan
2 899
Repost from O‘zbekiston tumani hokimligi
Фотожамланма: Кўклам нафаси
🌷Салом кўклам, ассалом, баҳор!
(Ўзбекистон тумани Жонобод қишлоғи)
📸 Муаллиф: Т.Султонов
@uzbaxborotxizmati
2 899
⚡️ПАХТА-2023: Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ҳам фермерлар 2023 йил ҳосили учун чигит экиш ишларини бошладилар. "Комил Хамдам" фермер хўжалигидан лавҳалар.
Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!
👉 @AgroOlamUz 👍
