Historical Posts
Open in Telegram
📷 Butun insoniyat tarixining eng qiziqarli lahzalari fotosurat va videolarda.
Show more495
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-1230 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
December '24
December '240
in 0 channels
November '24
+1
in 1 channels
Get PRO
October '240
in 0 channels
Get PRO
September '240
in 0 channels
Get PRO
August '24
+2
in 0 channels
Get PRO
July '240
in 0 channels
Get PRO
June '240
in 2 channels
Get PRO
May '240
in 0 channels
Get PRO
April '24
+4
in 0 channels
Get PRO
March '24
+40
in 3 channels
Get PRO
February '24
+7
in 0 channels
Get PRO
January '24
+14
in 0 channels
Get PRO
December '23
+93
in 2 channels
Get PRO
November '23
+306
in 4 channels
Get PRO
October '23
+2
in 0 channels
Get PRO
September '230
in 0 channels
Get PRO
August '23
+146
in 0 channels
Get PRO
July '230
in 0 channels
Get PRO
June '230
in 0 channels
Get PRO
May '230
in 0 channels
Get PRO
April '230
in 0 channels
Get PRO
March '230
in 0 channels
Get PRO
February '230
in 0 channels
Get PRO
January '23
+3
in 0 channels
Get PRO
December '22
+1
in 0 channels
Get PRO
November '22
+2
in 0 channels
Get PRO
October '22
+3
in 0 channels
Get PRO
September '22
+2
in 0 channels
Get PRO
August '22
+3
in 0 channels
Get PRO
July '22
+2
in 0 channels
Get PRO
June '220
in 0 channels
Get PRO
May '22
+13
in 0 channels
Get PRO
April '22
+111
in 0 channels
Get PRO
March '22
+8
in 0 channels
Get PRO
February '22
+5
in 0 channels
Get PRO
January '22
+11
in 0 channels
Get PRO
December '21
+24
in 0 channels
Get PRO
November '21
+160
in 0 channels
Get PRO
October '21
+11
in 0 channels
Get PRO
September '21
+5
in 0 channels
Get PRO
August '21
+4
in 0 channels
Get PRO
July '21
+5
in 0 channels
Get PRO
June '21
+2
in 0 channels
Get PRO
May '21
+5
in 0 channels
Get PRO
April '21
+383
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 December | 0 | |||
| 08 December | 0 | |||
| 07 December | 0 | |||
| 06 December | 0 | |||
| 05 December | 0 | |||
| 04 December | 0 | |||
| 03 December | 0 | |||
| 02 December | 0 | |||
| 01 December | 0 |
Channel Posts
Мактабларда одоб дарслари бор... ҳафтасига бир соат... Саҳрода ҳафтасига бир томчи сув билан суғориб дарахт кўкартириш мумкинми? Яна... мактабда «сўкма» деб ўргатадилар, уйга борганида сўкишдан бошқа нарсани эшитмайди...
Тоҳир Малик
| 2 | Аслида больешивклар озчилик бўлганлар.
1903 йил, Брюсселда «Российская социал-демократическая рабочая партия»(РСДРП)нинг II съезди бўлиб ўтади. Ўша тарихий қурултойда партия иккига ажралганди-Большевик ва Меньшивикларга.
Партияда икки қарашли аъзолар бор эди. Бир томондан Мартов Ю. О. етакчилик қилган ўрта қарашли гуруҳи бўлса, иккинчи томондан ҳаётни қон билан ўзгартиришни талаб этаётган В.И. Ленин бошчилигади радикаллар гурҳи эди.
Мартов, партияда ҳар хил тоифдаги мазлум фуқаро аъзолик қилишини истарди. Аммо Ленин партияда, унинг буйруқларини сўзсиз бажарадиган проффесионал инқилобчи-ақидапарастлар бўлиши керак деб ҳисобларди. (Бориб-бориб Ленин бу ақидани-мафкура, кадрлар партия бошқарув тизмини эса-Вертикал Ҳокимият деб атай бошлайди).
Ўша съезда Ленин ва тарадорлари озчиликда эдилар.
Юқорида айтилган Мартов гуруҳида ҳам қарама-қаршиликлар бор эди. Бахслар туфайли БУНД (Яҳудийлар социалистик партияси) ва иқтисодчи либераллар қанотлари съездни ташлаб чиқиб кетадилар.
Шу тариқа партиянинг ўрта қарашли томони камчиликда қолиб, бу гуруҳ партия йўналишини танлашда овозлар сони жиҳатидан ютқазадилар. Иккинчи, Ленин бошчилигадиги радикал томон эса, автоматик равишда кўпчиликка айланиб, партия бошқарувига келиб БОЛЬШЕВИКЛАРга айланадилар.
©️ | 360 |
| 3 | No text... | 325 |
| 4 | СССРни қўмсаётган катта авлодга ажабланаман. Ҳам СССР даврини мақтайди, ҳам ҳозирги даврни ёмонлайди, ҳам ёшларни билимсиз, деб атайди.
Ғалати тарафи шу:
Катта авлоднинг бир қисми давлатнинг ер ва мулкларини ўзлаштирди. Бир қисми қараб, томошабин бўлди. (Озгина зийраклар мустасно)
Коллежда ва институтда биздан пора олди. Ҳамма жойга ёлғон, пора ва таъма аралаштириб, пачағини чиқарди. Ҳаммасини қилганлар - катта авлод!
Энди эса ҳамма қинғир ишни ўзга сайёраликлар қилгандек, СССРни қўмсаб ўтиришибди. Яна камига ёш авлодни билимсизликда айблаб!
Ҳа, биз ёшлар тарбиясиз, билимсиз ва дангасамиз. Бизни шундай сиз етиштирдингиз!
©️Sanjar_xoja | 462 |
| 5 | Яқинда АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун туристик визалар муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтиргани ҳақида хабар берилган эди. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Қозоғистон ёки Қирғизистон фуқароларидан фарқли ўлароқ ўзбекистонликларга узоғи билан бир йиллик виза берилишини оғриқ билан эслатмоқда. Унинг ёзишича, бу Американинг эмас, кўпроқ Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамасининг муаммоси ёки ҳаракатсизлиги оқибатидир.
Гап шундаки, АҚШ қонунчилигида “сиздан угина, биздан бугина” (reciprocity) талаби мавжуд. Яъни модомики Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун 10 йиллик виза бермас экан, Америка ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ўн йиллик виза тартибини жорий қилолмайди.
Иқтисодчининг ёзишича, бугунги кунда бир йиллик АҚШ туристик визасини олган ўзбекистонлик 180 кун ушбу мамлакатда бўлиб туриши, бир неча марта ташриф буюриши мумкин. Аммо Ўзбекистон АҚШ фуқароларига туристик визани атиги 30 кунлик муддат билан беради. Мабодо америкалик талаба Ўзбекистонда ўқимоқчи бўлса, бир йиллик виза олиши мумкин. Ўзбекистонлик талаба ҳам, докторант ҳам бир йилдан ортиқ муддатга виза ололмайди. Тўрт йил ўқиса, ҳар йили визасини янгилаши зарур бўлади. Хуллас, саломга яраша алик.
Ваҳоланки, Қозоғистон америкаликлар учун визасиз режим жорий қилган. Агар америкаликнинг таълим ёки бизнес мақсади бўлса, унга 10 йиллик виза берилади. Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун 10 йиллик таълим ва бизнес визаларини беришни жорий қилса, бундан ўзимизнинг қоракўзлар ҳам ютади. Пули, вақти тежалади.
Чиндан ҳам, Ўзбекистон Американи олабўжи кўришни тўхтатиб (агар муаммо шунда бўлса), АҚШ фуқаролари учун виза режимини бекор қилиши ва 10 йиллик визалар беришни бошлаши учун аллақачон фурсат етиб келган. Чунки бундан фақат ва фақат Ўзбекистон фуқаролари ютади. Ташқи ишлар вазирлигимиз, Америкадаги элчихонамизнинг асосий миссияларидан бири ҳам аслида ўзбекистонликлар учун қулай виза режимига эришиш бўлиши керак. Ўзбекларнинг қозоқ ёки қирғизлардан кам жойи йўқ. Американинг олдида ҳам.
©️ davletov | 376 |
| 6 | Афғон уруши қаҳрамони Руслан Аушев 2001 йили Душанбе шаҳрига келганида Аҳмадшоҳ Масъуд ҳам шу шаҳарда меҳмон эди. Урушнинг икки қаҳрамони, собиқ рақиблар ўзаро суҳбатлашдилар.
"Кўкрагингдаги қизил медаль нима" сўради Масъуд.
- СССР қаҳрамони медали....
Масъуд давом этди:
-Эсингдами сен уруш пайти Панжшерда мендан енгилгандинг?
Нима сизларда ютқазган жангчини қаҳрамон қилишадими?
Руслан хижолат бўлиб тан олди:
- Ҳақиқаттан, Масъуд бир гал мени енгган эди. Ҳаттоки машинам портлаб, зўрға тирик қолганман.
Эслатиб ўтамиз Руслан Аушев Афғон урушининг энг машҳур қаҳрамонларидан бири. Унинг гуруҳи Қобулдаги энг кучлиси бўлган. Аммо Масъуд билан 1986-йилги тўқнашувда мағлуб бўлган ва қаттиқ яраланган эди.
2004 йили Аушев Беслан мактабидаги террорчиларга ҳужум қилиб, кўпчилик ўқувчиларни қутқариб қолган ягона шахс бўлган. | 442 |
| 7 | Ор қиламан… | 601 |
| 8 | “Ари уясидаги тартиб“.
“Асаларичи“ фильмидан лавҳа. | 495 |
| 9 | 1415 йил 25 октябр куни Франциянинг Азенкур туманида француз ва инглизлар ўртасида катта жанг бўлиб ўтади.
Французлар, асир тушган ҳар бир инглиз аскарининг ўрта бармоғини кесиб ташлашларини маълум қиладилар.
Нега айнан ўрта бармоқ? Чунки ўрта бармоғи йўқ аскар узун инглиз камондан ўқ узолмай, фойдасиз ҳолатга келиб қоларди.
Инглиз камони тис (yew) ўсимлигидан таёрланар ва камондан ўқ отиш эса “pluck yew” (юлиб олиш) деб номланарди.
Кутилмаганда ўша куни жангда инглизлар ғалаба қозонадилар ва французларга ўрта бармоғларини кўрсатиб, уларни мазах қилиб куладилар.
Бора бора, сўзлашувдаги қийин “PLUCK YEW” ибораси “FUCK YOU”га ўзгариб кетади. | 1 437 |
| 10 | Қизил жосус
1940 йили, Леон Троитский Мехикодаги ўз хонасида Рамон Меркадер номли инсонни қабул қилди. Троитский унинг олиб келган қоғозларини титкилаётганида, Рамон альпинистлар чўкичи билан Сталиннинг энг катта рақибининг миясини мўлжаллади....
Бақир-чақир бошланиши ила Рамон қочди. Соқчилар уни отмоқчи бўлса-да, қон кетаётган бошини ушлаб олган Троитский уларни тўхтатиб қолди. Рамонни тез орада ушлаб, суд қилишди. 20 йил беришди. Троитский эса 1 суткагина яшади холос.
Вазифа бажарилди. Коммунист иродасини намоён қилиб, бекам-у кўст хожасининг рақибини янчди ва 1960 йил қамоқдан чиқди.
СССР да уни илиқ кутиб олдилар. 4 хонали квартира ва "Совет Иттифоқи қаҳрамони" унвонини беришди. Кейинроқ эса Фидел Кастро ҳукуматига юборишди.
Бир қотил бир совет йўқсили йиллаб эриша олмайдиган даражадан ҳам ўтиб кетди.
Меркадер 1978 йил ўлди. Уни советсеварлар қаҳрамон, антисоветчилар қотил ва доҳийнинг лайчаси сифатида эслашади. | 13 110 |
| 11 | Франция, Европа ва жаҳоннинг энг улуғ маърифатчиларидан бири, файласуф адиб Шарль Луи де Монтескьё бундан тахминан уч юз йил олдин деспотик (зулмкор мустабид) давлатлар хақида шундай деган экан:
Бундай давлатларда ҳeч нарса тузатилмайди, ҳeч нарса яxшиланмайди; у eрда иморатлар фақат уй эгасининг умри ўлчамида қурилади; у eрда зoвурлар қазилмайди, дараxт экилмайди; тупроқ [ер] нима бeриши мумкин бўлса чиқариб [суғриб] олинади, лекин эвазига ҳeч нарса қайтармайдилар. У eрда ҳамма нарса ташландиқ [хароба], ҳамма жoй саҳродир. | 575 |
| 12 | Бугун Қўқоннинг кўчалари қонга тўлиб, уйларига ўт қўйиб, ёшу қари, аёлу эркакларини тириклайин ёқиб отиб ўлдирилганига роппа роса 106 йил бўлди. Бу кунни унутишимиз учун ҳам 23 февраль “Ден зашитника Отечества” деб номлашган.
106 йил аввал армани дашноқ террорчилари ва “большевиклар” Туркистон мухториати Ўзбек давлатини қулатиб, халқини қирғин қилган.
Сурат Қўқон шаҳрининг ҳозирги маркази, 1918
Ўзбеклар гуруҳидан олинди. | 1 440 |
| 13 | Яман нима учун бу мамлакат доимо қашшоқ ва ёмон яшайди? Гўёки бу ерга қарғиш теккандай. Яманда ичимлик суви билан доимий муаммо бор, мамлакат аҳолисининг 80 % тоза ичимлик сувидан бебахра. Мамлакат худудидан ягона Валид Даби дарёсигина оқиб ўтади. Яман дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан биридир. Камига доимо фуқаролар уруши бўлиб туради. Сабаби, Хусийлар деб номланувчи айирмачи гуруҳ кучлари ҳукумат билан мутлақо келишмайди.
Яманнинг релъефи, хусийларни, йирик ҳарбий тўқнашувларидан яширинишига жуда қулай ғор, жарлик, қоя, чўл ва водийлардан иборат. Яманни афсуски ҳеч уруш тарк этмаябди.
Хуллас Яман очарчилик, ташналик, касаллик ва қашшоқлик ботқоғидан ҳеч чиқа олмаяпти. Диктатура, феодализм ва қулчилик давом этмоқда. | 572 |
| 14 | Алишер Навоий ҳақида 20 та факт
Бугун, 9 февраль куни буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.
1️⃣ Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.
2️⃣ Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.
3️⃣ Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшидан мактабда таълим ола бошлаган.
4️⃣ Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёддан билган.
5️⃣ Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.
6️⃣ Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.
7️⃣ Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.
8️⃣ Алишер Навоий 15-16 ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган «икки тилли» шоир сифатида танилган.
9️⃣ Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.
1️⃣0️⃣ Алишер Навоий туркий тильда ёзган шеърларига Навоий, форсий тильдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами «Девони Фоний» деб номланган.
1️⃣1️⃣ Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган «Гули» исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.
1️⃣2️⃣ Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.
1️⃣3️⃣ Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.
1️⃣4️⃣ Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат «Ҳилолия» қасидасини ёзади («ҳилол» – янги чиққан ой).
1️⃣5️⃣ Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.
1️⃣6️⃣ Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.
1️⃣7️⃣ Навоий туркий тильдаги илк «Хамса»ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.
1️⃣8️⃣ Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50 минг мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.
1️⃣9️⃣ Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир «ҳатто табиат ҳам мотам тутди» дея таърифлаган.
2️⃣0️⃣ Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган. | 809 |
| 15 | Алишер Навоий ҳақида 20 та факт
Бугун, 9 февраль куни буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.
1️⃣ Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.
2️⃣ Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.
3️⃣ Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшидан мактабда таълим ола бошлаган.
4️⃣ Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёддан билган.
5️⃣ Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.
6️⃣ Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.
7️⃣ Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.
8️⃣ Алишер Навоий 15-16 ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган «икки тилли» шоир сифатида танилган.
9️⃣ Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.
1️⃣0️⃣ Алишер Навоий туркий тильда ёзган шеърларига Навоий, форсий тильдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами «Девони Фоний» деб номланган.
1️⃣1️⃣ Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган «Гули» исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.
1️⃣2️⃣ Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.
1️⃣3️⃣ Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.
1️⃣4️⃣ Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат «Ҳилолия» қасидасини ёзади («ҳилол» – янги чиққан ой).
1️⃣5️⃣ Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.
1️⃣6️⃣ Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.
1️⃣7️⃣ Навоий туркий тильдаги илк «Хамса»ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.
1️⃣8️⃣ Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50 минг мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.
1️⃣9️⃣ Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир «ҳатто табиат ҳам мотам тутди» дея таърифлаган.
2️⃣0️⃣ Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган. | 1 |
| 16 | Айбланувчи судяга қараб:
- минг бор, узр сўрасам бўладими деса
Судя, - 2 минг бор узр сўрасангиз ҳам қонун сизни кечирмайди дебди.
- 5 минг марта узр сўрасамчи, деса,
Яна 1000 қўшингда, бошқа пора олманг деб оқлаворипти ... 😊 | 454 |
| 17 | Амир Темур ва Грузия.
Грузия подшоҳлиги азалдан атрофдаги мусумон султонликлари билан жиққа мушт эди. Орада кучаяр, кейин яна пасайишни бошларди. XIV аср 80 йилларида қирол Баграт V мамлакатни бошқарар ва Темурга қарши Тўхтамиш билан битим тузиб, мусулмонлар устига ҳужум қиларди. Ниҳоят Соҳибқирон 1386 йил 21-22 ноябрда Тбилиси шаҳрини тор-мор қилди. Қирол асир олиниб, исломга киритилди.
Аммо Эронда бошланган исён сабабли Темурбек ортга қайтгач, шахзода Георг Темур аскарларига ҳужум қилиб отасини қутқаради. Амир Темур навбатдаги маротаба фақат 1395 йилдагина Грузияга ҳужум қилади. Бутун мамлакат тор-мор қилиниб, 700 шаҳар бузиб ташланади. Грузия подшоҳи Георг Темурга таслим бўлади. Грузиянинг Олтин Асри якунланади. Георгнинг ўзи бир оз ўтиб навбатдаги босқинчи- Қора Юсуфга қарши жангда ҳалок бўлади.
Темурнинг бу ҳужумлари 1395 йилдан 1405 йилгача тўхтовсиз давом этган ва гуржи халқига катта вайроналик келтирган. | 539 |
| 18 | Илмнинг ярми ёзилади, ярми унутилади. Ёзилганларнинг ярми нашр қилинади, ярми кесиб ташланади.
Нашр қилинган китобларнинг ярми сотилади, ярми қолиб кетади. Сотиб олинганларининг ярми ўқилади, ярми ўқилмайди.
Ўқилган нарсанинг ярми тушунилади, ярми тушунилмайди. Тушунилган нарсанинг ярмига амал қилинади, ярми амалсиз қолади. | 533 |
| 19 | Араблар Сансони, ўз ишининг устаси
Муҳаммад Саад ал-Беши – бугунги кундаги Саудия Арабистонининг бош жаллоди хисобланади.
« Бир кунда иккита, учта, тўртта гунохкорнинг калласини оламан, уларнинг сони мен учун муҳим эмас. Мен Аллоҳ берган вазифани бажараман холос , шунинг учун қанча буюртма бўлмасин мен чарчаш нималигини билмайман », – дейди жаллод.Ал-Беши Саудларнинг бош жаллоди сифатида 1998 йилдан бери ишлаб келмоқда. Ишининг дастлабки йилларида табиийки уни хам хаёжон босган,аммо йиллар ўтиб ўз ишига мехри ошиб кўникма хосил қилади,хозирги кунда бу унинг севимли машғулотидир.
Бирорта интервьюсида жаллод умри давомида қанча одамни қатл қилганини, бунинг учун қанча мукофот пуллари олганини айтмаган. Бироқ юқори профессионализми учун қирол хукумати томонидан Қилич билан мукофотланганини мақтаниб ўтишдан тийилмаган. У қирол совғасини жуда ардоқлайди ва унинг ўткир тиғ каби сақланишини кузатиб боради. Унинг фарзандлари хам қиличнинг тозалигини, ўткир бўлишини таъминлашда кўз қулоқ бўлиб отасига ёрдам бериб турарканлар.
Муҳаммад Саад ал-Беши – еттита фарзанднинг бахтиёр отасидир. Унинг фарзандларидан бири ота изидан бориб жаллодлик касбини танлаганидан отанинг боши осмонда. Жаллодлик ўта нозик касб бўлиб, унда мохирлик ва зарбани аниқ бериш санъати мужассамлашган. Ал-Беши махкум қилинганларни бошини кесаркан тезкорлик ва аниқ зарбага эътибор қаратади. Қўл ва оёқларни кесишда эса у шамширнинг ўрнига ханжардан фойдаланишни маъқул кўради. "Қўлни мен билакдан кесаман, оёққа келсак хукумат уни қайси қисмидан кесишимни кўрсатма беради ва мен махкумни ўша еридан кесаман" дейди фахр билан Арабистоннинг бош жаллоди. | 815 |
| 20 | Шунақаси ҳам бўлади
Бир киши хотини олдингидай эшитмаётганини пайқаб қолди. Бундан ташвишга тушди, балки қулоғига махсус эшитиш ускунаси тақиши керакдир, деган ўй ҳам ўтди бошидан. Шундай мулоҳазалар билан доктор ҳузурига йўл олди. Ҳар ҳолда, мутахассис билан маслаҳатлашган яхши-да.
Унинг арзини тинглаган шифокор бир синов усулини ўргатди:
– Хотинингиздан қирқ қадам нарида турасиз, одатий суҳбатдагидай товушда гапириб кўрасиз. Агар эшитмаса, масофани ўттиз қадамга қисқартирасиз. Яна бўлмаса, йигирма қадам. Хуллас, сизни эшитгунча яқинлашаверасиз.
У бу тажрибани ўша кун оқшомдаёқ қўллашга киришди. Хотини ошхонада куймаланиб юрганини кўргач, қирқ одим нарига борди-да:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз? – деди.
Жавоб йўқ. Одам масофани ўттиз қадамга қисқартириб, саволини қайтарди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Яна жавоб йўқ. Энди йигирма метр масофада туриб сўради:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Наҳотки! Яна жавоб бўлмади-ку!
Эр ошхона эшиги яқинига келди-да, сўровини тағин такрорлади:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Тавба-тавба! “Нима бало, аёлимнинг қулоғи том битганми?!” деб ўйлади у. Бу сафар хотинига жудаям яқин келди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Ва ниҳоят шу гал аёли жавоб берди:
– Дадажониси, бешинчи марта қайтаряпман: ош дамлаяпман, ош.
Биз кўпинча муаммони қаршимиздаги кишилардан ахтарамиз. Балки айб ўзимиздадир. Буни эса хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Оқил одамнинг энг устун жиҳати бошқаларни эмас, ўз нуқсонлари ҳақида мушоҳада юритиши ва уларни тўғрилашидир. | 520 |
