en
Feedback
Bolalar tibbiyoti (rasmiy)

Bolalar tibbiyoti (rasmiy)

Open in Telegram

✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar 🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari — Sog‘lom avlod uchun birgalikda!

Show more
9 999
Subscribers
No data24 hours
-917 days
-46330 days
Posts Archive
⁉️ Болаларда стресс ва эмоционал ҳолатни бошқариш •••• Стресс — бу организмининг ташқи ёки ички омилларга жавоб реакцияси бўл
⁉️ Болаларда стресс ва эмоционал ҳолатни бошқариш ••••
Стресс — бу организмининг ташқи ёки ички омилларга жавоб реакцияси бўлиб, болаларда ҳам турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Кичик ёшлиларда стресс кўпроқ уй шароити, таълим, тенгдошлар билан муносабат ёки ота-оналарнинг муносабати билан боғлиқ бўлади. Стресс ўз вақтида назорат қилинмаса, боланинг таълимдаги фаолияти, уйқу ва иштахаси, ҳатто жисмоний соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Муҳими: болаларда стресснинг энг кўп учрайдиган белгилари билан танишиб олайлик:
⸻ 🧠 Эмоционал белгилари • Кўп йиғлаш, хафагарчилик • Қўрқув ва хавотир • Асабийлик ва тез ғазабланиш • Ўзини ёлғиз ҳис қилиш 🤝 Хулқ-атвор белгилари • Таълимда қизиқиш пасайиши • Диққатни жамлай олмаслик • Тенгдошлар билан муаммоли муносабатлар • Гаджетга ортиқча ёпишиб олиш Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

#ОАВ | Самарқанд янгиликлари •••• “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

#live •••• “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

#live •••• “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

#live •••• “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

⁉️ Болаларда ақлий фаолиятни яхшилаш учун табиий усуллар •••• Ақлий фаолият — боланинг ўқиш, фикрлаш, эслаб қолиш ва масалала
⁉️ Болаларда ақлий фаолиятни яхшилаш учун табиий усуллар ••••
Ақлий фаолият — боланинг ўқиш, фикрлаш, эслаб қолиш ва масалаларни ҳал қилиш қобилиятидир. Унинг яхши ривожланиши нафақат таълимда, балки ҳаётда ҳам муваффақият калитидир. Боланинг ақлий фаолияти туғма салоҳиятга эга бўлса-да, уни тўғри турмуш тарзи ва одатлар орқали кучайтирадиган омиллар кўп.
⸻ 🧠 Табиий равишда яхшиланишига ёрдам берадиган омиллар: • Етарли ва мувозанатли овқатланиш (омега-3 ёғ кислоталари, витаминлар ва минералларга бой овқатлар) • Етарлича ва сифатли уйқу • Жисмоний фаоллик ва очиқ ҳавода ҳаракатланиш • Доимий китоб ўқиш ва савол-жавоблар • Янгича тажрибалар (пазллар, конструкторлар, бадиий машғулотлар) 🧘‍♀️ Ақлий фаолиятни кучайтирувчи табиий машғулотлар: • Ёдлаш ва эътибор машқлари (сўзларни ёки расмларни эслаб қолиш) • Мусиқа тинглаш ва чалиш машғулотлари • Ҳар куни камида 20 дақиқа китоб ўқиш • Мия гимнастикаси — кроссворд, судоку, мантиқий ўйинларБатафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан •••• Буйрак трансплантацияси: 10 ёшли қизалоқ учун бобоси донор бўлди bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

⁉️ Болаларда буйрак касалликларининг дастлабки белгилари ва уларни эрта аниқлаш •••• Буйраклар — бола организмининг қонни фил
⁉️ Болаларда буйрак касалликларининг дастлабки белгилари ва уларни эрта аниқлаш ••••
Буйраклар — бола организмининг қонни фильтрлаб, ортиқча сув ва зарарли моддаларни чиқаришда асосий органларидан бири. Буйрак касалликлари ўз вақтида аниқланмаса, улар боланинг умумий соғлиғига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Болаларда энг кўп учрайдиган буйрак касалликларининг дастлабки белгилари билан танишамиз:
⸻ 👶 Сийдик ранги ва ҳиди ўзгариши Сийдикда қизғиш ёки қон аралаш тус пайдо бўлиши Ўта ҳидли ёки жуда оч рангли бўлиши 💧 Сийдик чиқаришда муаммолар Жуда тез-тез ёки аксинча, кам сийдик чиқариш Сийдик чиқаришда оғриқ ёки ёниш ҳисси 🌿 Шишлар Эрталаб юз ва кўз атрофида шиш пайдо бўлиши Оёқ-қўлларда ёки қоринда шишлар ⚖️ Бола вазни ва умумий ҳолатда ўзгаришлар Сабабсиз вазн ортиши (сув тўпланиши ҳисобига) Холсизлик, тез чарчаш, иштаҳа пасайиши 🌡 Қўшимча белгилари Тана ҳарорати бироз кўтарилиши Бел ёки қорин соҳасида оғриқ Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

📍Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида •••• 🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 1
📍Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида •••• 🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 14-15-август кунлари Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади. —
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган: • кардиолог • пластик жарроҳ • невролог • умумий жарроҳ • уролог • онколог • педиатр
— 📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

⁉️ Болаларда тез-тез учрайдиган аллергиялар ва уларнинг олдини олиш •••• Аллергия — бола организмининг муайян моддаларга норм
⁉️ Болаларда тез-тез учрайдиган аллергиялар ва уларнинг олдини олиш ••••
Аллергия — бола организмининг муайян моддаларга нормадан ортиқ сезгирлик билан жавоб қайтариши. Унда иммун тизими оддий моддаларни “хавф” сифатида қабул қилади ва турли белгилари билан намоён бўлади. Аллергиялар нафақат ҳаёт сифатини пасайтиради, балки узоқ муддат давомида соғлиққа таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун уни эрта аниқлаш ва олдини олиш жуда муҳим. Болаларда энг кўп учрайдиган аллергия турлари ва уларнинг белгилари билан танишайлик:
⸻ 👶 Овқат аллергияси • Сут, тухум, ёнғоқ, балиқ, соя ва глютенга сезгирлик • Белгилари: тошма, қичишиш, баданда қизариш, ич кетиши, кўнгил айниши, юз ва лабда шиш ⸻ 🌿 Гулчанг (поллиноз) аллергияси • Ёз-баҳор мавсумларида ўсимлик гулчангларига сезгирлик • Белгилари: бирмунча тана ҳарорати кўтарилиши, кўз қичиши ва бурун битиши Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести. •••• • 2025 йилнинг биринчи ярмида энг яхши фаолият ол
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести. •••• 2025 йилнинг биринчи ярмида энг яхши фаолият олиб борган ҳудудий тиббиёт маркази сўровномаси якунланди — • Бола нутқида кечикишлар: замонавий тавсиялар ва ҳар ойлик ривожланиш қўлланмаси — • Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди — • Боғча ёшидаги болаларда хулқ-атвор муаммолари: замонавий ёндашувлар ва ёшга хос ривожланиш қўлланмаси — • ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ: ИЖРО ИНТИЗОМИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ — • Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида — • БОЛАЛАР МИЛЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА КЛИНИК ОРДИНАТУРА УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ! — • Боланинг уйқуси бузилаётган бўлса, нимага эътибор бериш керак? — • Тиббиётимиз ютуқлари: Соғлом ҳаётган қайтган болажон — • Ўзбекистон – Корея: болалар саломатлиги йўлида халқаро мулоқот — • 4 ойлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти — • Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида якунланди bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

📍 Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида якунланди •••• 🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар
+3
📍 Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида якунланди •••• 🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 7–8 август кунлари Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб, “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этди.
🩺 Акция доирасида: • 350 нафар бола бепул тиббий кўрикдан ўтказилди • 12 та жарроҳлик амалиёти бажарилди • маҳаллий шифокорлар учун 4 та амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилди
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимиз ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш ҳамда ҳудудий тиббиёт мутахассисларининг малакасини оширишга қаратилган. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди Вазирлик асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролар «ғайритаб
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди Вазирлик асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролар «ғайритабиий қобилиятларга эгалиги»ни иддао қилаётган шахсларга алданиб қолаётганини қайд этган. 👉 https://kun.uz/kr/29132813 Kun.uz расмий канали

#ОАВ | Факт24 •••• 🫀4 ойлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: болалар саломатлиги йўлида халқаро мулоқот •••• ☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Ба
+8
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: болалар саломатлиги йўлида халқаро мулоқот •••• ☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси аъзолари LEE SOO JIN хоним ҳамда жаноб KIM YOON бошчилигидаги делегация ҳамда KOFIH жамғармасининг Ўзбекистондаги вакилларини қабул қилди. —
🔘 Учрашув доирасида томонлар марказ ва Корея ўртасидаги амалдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, келгусида икки томонлама тиббий лойиҳаларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимида тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, меҳмонлар ушбу кунга қадар Марказда амалга оширилган ишлар тақдимоти ҳамда келгусидаги устувор вазифалар билан яқиндан танишдилар.
— 🤝 Музокаралар давомида болалар тиббиёти соҳасидаги долзарб ташаббуслар, айниқса, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари, ўқув курслари ва малака ошириш дастурларини биргаликда ташкил этиш бўйича қатор келишувларга эришилди. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан •••• 🏥 Тиббиётимиз ютуқлари: Соғлом ҳаётган қайтган болажон bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

📌 Боланинг уйқуси бузилаётган бўлса, нимага эътибор бериш керак? •••• 6 ой — боланинг ривожланишида муҳим бурилиш даври. Бу
📌 Боланинг уйқуси бузилаётган бўлса, нимага эътибор бериш керак? ••••
6 ой — боланинг ривожланишида муҳим бурилиш даври. Бу босқичда бола фақат жисмонан эмас, балки ҳиссий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам фаол ўсишни бошлайди. Шу билан бирга, айнан шу даврда ота-оналар уйқу тартибида турли ўзгаришларни сезиши мумкин. Қуйида айнан 6 ойда уйқу бузилишига таъсир қилувчи омиллар ва ота-оналарга фойдали тавсиялар берилган:
⸻ 🧠 1️⃣ Ривожланиш этапи (developmental leap) 6 ойда бола бошини аниқ ушлай бошлайди, ўгирила олади, қўли билан ушлаб, оғзига солади. Ақлий ва жисмоний ривожланиш кучайгани сари уйқу вақтинча нотинчлашиши мумкин. Чунки мияда янги кўникмалар шаклланмоқда. ⸻ 💡 2️⃣ Ажралиш қўрқуви (separation anxiety) 6 ойга келиб бола она(асосий парваришловчи)ни танийди ва узоқлашганда безовталанади. Бу ҳолат айниқса кечаси уйғониш билан намоён бўлади. Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

📢 ЭЪЛОН‼️ 📣 БОЛАЛАР МИЛЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА КЛИНИК ОРДИНАТУРА УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ! Болалар миллий тиббиёт маркази 2025-2026 ўқув йили учун Клиник ординатура (резидентура) га қуйидаги йўналишлар бўйича қабул бошланганлигини эълон қилади. Марказда мавжуд ихтисослик йўналишлари ва квоталар сони: 1️⃣ Болалалар анестезиология ва реаниматологияси – 12 та; 2️⃣ Болалар неврологияси – 6 та; 3️⃣ Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси – 12 та; 4️⃣ Болалар хирургияси – 12 та; 5️⃣ Болалар нефрологияси гемодиализ билан – 6 та; 6️⃣ Нейрохирургия – 4 та; 7️⃣ Оториноларингология – 6 та; 8️⃣ Педиатрия – 6 та; 9️⃣ Аллергология ва клиник иммунология – 6 та; Мутахассисликлар бўйича кириш имтиҳонлари тест синовлари шаклларида ўтказилади. Клиник ординатурада ўқиш жараёнлари замонавий талабларга жавоб берувчи ускуналар билан таъминланган бўлиб, марказ ўқув биносида симуляцион марказларда олиб борилади. Марказ халқаро JCI аккредитация стандартларидан ўтган, узининг ўқув моддий техник ва информацион ресурс базаларига эга. Ординатура шифокор талабаларига соҳа мутахассислиги бўйича дунёнинг замонавий тиббиёт муассасаларида касбий билим ва малакаларини оширишга юборилиши учун шароитлар мавжуд. ✅ Клиник ординатурага ўқишга кириш учун талабгорлар medtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали хужжат топширишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, қабул жараёнлари 21 август соат 23-59 га қадар (шу куни ҳам) давом этади. Мурожаат учун: 93-351-02-02 97-109-84-84 📍Lokatsiya bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази уролог ва ортопед шифокорлари ҳамкорлигида экстрофия ташхиси қўйилган беморга мураккаб жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. 📹 Батафсил лавҳада bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok