cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞

🖼 Rasm 🎵 Music 📋 Text 📽 Video ⁉️ Savol 🎁 Tabrik 😍 Gif 🌍 Xabarlar 📃 She'r 🌹 Ramantika 🎬 Klip Bizdan uzoqlashmeng. Talab va takliflar uchun.

Show more
Advertising posts
10 409
Subscribers
+924 hours
+537 days
+11430 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Media files
330Loading...
02
Media files
933Loading...
03
Агар сиз, ўз қалбингизда хотиржамлик ва сокинлик топмасангиз…уни овора бўлиб бошқа жойдан қидирманг... Ҳаётда севишни ўрганинг. Меҳр улашишни билинг. Одамларга яхшилик қилинг. Сизга ёмонлик қилганларни кечиринг. Ҳар ишда шошилмай қарор қабул қилинг. Энг муҳими: керагингиз йуқ жойдан кетишни билинг. Иззатингиз борида, улар ҳайдамасларидан ва баҳона қидирмасларидан аввалроқ...✍❤️❤️
921Loading...
04
ришга журъати етмаётганини сезган Собиржон: – Жобирова, ростини айтинг, ўша тунда соат иккидан тонггача уйдамидингиз ёки қаергадир чиқдингизми? – деди. – Уйда эмасдим, узр... – Қаерда эдингиз? – Мен... – деб Гулҳаё йиғлаб юборди, кейин ёшларини артиб, – ўша ерга борган эдим, узр... – деди. – Аниқроқ қилиб гапиринг, Турдиевнинг уйига борган эдим, демоқчимисиз? – деди Собиржон. – Ҳа. Фарҳод ёзишдан тўхтаб, Гулҳаёга ачиниш би- лан қаради. У «хайрият, жиноят очилди, лекин шу нимжонгина аёл иккита одамни қандай ўл- дирди экан? Бечора, жаҳл устида ўлдириб қўйиб, энди пушаймон қиляпти. Шу иккита ароқхўрни ўлдириб нима қиларди, энди ёш умри қамоқдаўтади. Умримда биринчи марта қотилга раҳмим келяпти...» деб ўйлаб яна ёзишда давом этди. – Демак, сиз собиқ эрингиз ва унинг жазмани ўлдирилган вақтда ўша ерда эканингизни тан олдингиз, тўғрими? – Т-тўғри... – Сиз уларни ўлдириш учун олдиндан тайёр- гарлик кўриб, нимадир кўтариб борганмидин- гиз? – Ҳа... – Қўлингизда нима олиб боргансиз? – Болта... – Сиз Турдиевнинг бошига болта билан уриб ўлдирганингизни тан оласизми? Жамиловани қандай ўлдирдингиз? Ҳаммасини айтиб беринг! – Ҳа, ҳаммасини айтиб бераман. Ниманидир айтишни эсимдан чиқарсам, воқеа қандай бўл- ганини тушунмай қолишларингиз мумкин, узр, – деди Гулҳаё терговчига қараб. Энди ундаги ик- киланишдан асар ҳам қолмаган, бор ҳақиқатни гапиришга шайланиб ўтирарди. – Хўш, қотилликни битта ўзингиз амалга ошир- дингизми ёки кимлардир ёрдам бердими? Ҳам- масини бир бошдан гапириб берасизми ё савол- га жавоб берасизми? – Агар қарши бўлмасанглар, бир бошидан га- пириб берсам. Фақат гапим чўзилиб кетса ҳам, бўлманглар, илтимос. – Вақтимиз бемалол, сиз ростини айтишингиз лозим. Чунки бу – айбингизни маълум даражада енгиллаштиради. – Мен рост гапиришга одатланганман, узр, ха- вотирланманг, ёлғон ишлатмайман.V БОБ Гулҳаё Жаъфарнинг уйида кечган ҳаётини худди бошқа бир оламда яшагандек ҳис қилар- ди. У олам жуда жирканч бўлиб, меҳр-оқибат, уят-андиша, ор-номус каби одамийлик туйғула- ридан йироқ эди. Бу ерда бир-бирини алдаш, ўзидан кучсизни хўрлаш, дўппослаш, ҳақорат- лаш, ўзидан кучлига ялиниш, пул учун ҳамма нарсадан кечиб юбориш, адолатсизлик ҳукмрон- лик қиларди. Гулҳаё разолат оламида қанча яшаган бўлса, у шунча пайт бу оламга кўника олмай азобланди. У онасининг «Қизим, аёл киши борган жойида тошдек қотиши керак, уларни қандай бўлсалар, шундайликларича қабул қилгин, деган гапла- рини ерда қолдирмасликка ҳамда фарзандлари учун бу ҳаётга кўникишга бор кучи билан ури- нар, лекин уддасидан чиқолмай қийналарди. Гулҳаё ўзининг шундай балоларга гирифтор бўлишида ҳеч кимни айбламасди, бунда фақат ўзини айбдор деб биларди. «Мени ҳеч ким маж- бурлаб эрга бермади. Ўшанда мен ўн тўққиз ёшга кириб, вояга етган, ақлим жойида, инсти- тутнинг иккинчи курсини тугатган, аълочи тала- ба эдим. Менга фақат ота-онам томонидан тур- мушга чиқиш ҳақида таклиф бўлди, холос... Мен аҳмоқ таклифни рад этиш ота-онанинг юзини ерга қаратиш, деб билибман. Онамни айблашга мутлақо ҳаққим йўқ, чунки у уйдан кўчага чиқмаган, бундан қирқ йил олдин мактабни тугатганича қолиб кетган аёл, фақат рўзғор ишларининг устаси. Дадам эса деярли ҳеч нима демадилар, агар мен кескин қаршилик билдирсам, улар ҳам мен томонда бўлишлари аниқ эди. Акамнинг менга раҳми келгани кўриниб турарди. Хуллас, ҳаммасига ўзим айбдорман...» Гулҳаё ана шу фикрда тўхтаганди. Жаъфар тўй куни бўкиб ичиб, ҳатто Гулҳаёга бир оғиз сўз айтолмай тарашадек қотиб ухлаб қолди. Жаъфар уйлангунча кайфда юришга ўр- ганиб бўлган эди. У ичмаган пайтлари оғзида носи ёки сигаретаси бўларди. У ичиб олса, маст- лигидан жанжал кўтарар, ичмаганида ичгиси келиб тўполон қиларди. Хуллас, уйда ҳамиша уруш-жанжал бўлиши унинг учун одатий ҳол
10Loading...
05
эди. Балки бу Жаъфар раҳматли ота-онасининг аллақаерларда ичиб келиб, бақириб-чақириб уришганларини, бир-бирини ҳақоратлаганлари- ни кўравериб кўзи пишиб қолганидандир, деб ўйларди Гулҳаё. Айниқса, уларнинг вафотидан сўнг Жаъфарнинг қандайлиги яққол кўриниб қолди. У ишлаган пайтлари маошини ичкиликка сарфлагани, кўпинча ишсиз юргани боис, ҳа- миша иқтисодий етишмовчиликда яшардилар. Гулҳаё ота-онасидан мунтазам ёрдам олишга мажбур эди. У шундай яшашга ҳам рози, фақат болаларнинг ёнида дўппосламаса, дерди. У эри ичмаган пайтларида: – Дадаси, узр, кеча кўп ичиб юборибсиз, роса шовқин кўтардингиз, болалар қўрқиб ўтакала- ри ёрилди. Сиздан илтимос, шу зормандани ич- манг, хўпми? – деб юмшоқлик билан тушунти- ришга уринарди. Жаъфар ҳам бунга кўниб: – Тўғри айтасан, ташлашим керак, – деб қўярди. Лекин у яна ичиб келар, хотинини дўппослар, кайфи тарқаганида:Дадаси, кўряпсизми? – деб мўматалоқ бўлиб кетган ерларини кўрсатиб, – нима қилдингиз? Ахир болаларнинг кўзи олдида калтакладингиз, – деб йиғларди Гулҳаё. – Ҳа, энди жанжал бўлмайдиган уй бўладими. Бир бўп қопти-да. Бошқа такрорланмайди. Сен озгина пул бериб тур. – Нима, яна пул сўраяпсизми? Барибир таш- лай олмайсиз. Сиз даволанишингиз керак. – Нима дединг, мени алкашга чиқаряпсанми? – Узр, хақиқатни тан олишингиз керак, илти- мос қиламан, шифокорга учранг. Мен болалар- ни ўйлаб шундай деяпман, дадаси... Гулҳаё сўзини тугатмасидан унинг юзига тар- саки тушди. У бу гап эрига ёқмай, охири жан- жал билан тугашини билса ҳам, тез-тез такрор- лашга мажбур бўларди. Жаъфар қайнотаси ва қайнонасининг оиласига аралашишини қатъ- иян ман қилиб қўйганди, фақат пулларини қа- бул қиларди. Хотинининг ор-номус туфайли ҳеч қаерга арз қилмаслигига ишонган Жаъфар уни ҳар хил баҳоналар билан истаганча дўппослар, ҳақоратларди. Гулҳаё нима қилишини билмай қийналарди. Агар бу азоблардан қутулиш учун болалари- ни олиб уйга кетса, фарзандлари отасиз тирик етим бўлишади. Улар билан бу ерда қолса, бо- лалар отасидан фақат шафқатсизлик, сўкиниш, ҳақоратлашни ўрганишади. Бу эса фарзандлари учун ёмон ўрнак, холос. Қандай йўл тутса тўғри бўлади? Иккинчи январ кечаси Жаъфар ичиб уйга келди. У кириши билан: – Бор, пул олиб чиқ! – деди эшикни очган Гулҳаёга.Пул қолмаган, маошимни энди оламан. – Мен дўстларимга ҳозир пул олиб чиқаман, деганман. Тезроқ пул чиқар! – деб бақирди Жаъ- фар. – Пул йўқ деяпман-ку, қаердан оламан, да- даси? – Бор, қўшниларникидан қарз сўра! – Шу маҳалда-я? Жаъфарнинг бақиришидан уйғониб кетган болалар хоналаридан чиқиб титраб туришарди. – Тез бўл, калтак емай десанг, пул топ! – Илтимос, дадаси, уйга киринг, аччиқ чой дамлаб бераман, дамингизни олинг, – дейиши билан Жаъфар Гулҳаёни дўппослай бошлади. – Дада, ойимга тегманг. Мен сизни ёмон кўра- ман, сиз ёмонсиз! – деб йиғлаб унинг курткаси- дан тортқилаган беш яшар ўғлини Жаъфар ита- риб юборди. Бола юзтубан йиқилди. Икки яшар қизалоқ қичқириб йиғларди. – Дадаси, болалар қўрқиб кетишди. Шунчалар бешафқатмисиз, эй Худо, бу қандай кўргилик! – деб нола қиларди Гулҳаё. Жаъфар анча пайт сўкиниб уйдан пул излаб, ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб изғиб юрди. Иккала бола қўрққанларидан онасидан паноҳ из- лаб, пинжига тиқилганича ўтирардилар. Гулҳаё эрининг кўзлари қонга тўлиб бақиришидан унинг бир балони бошламоқчи эканини сезиб, уйга қўнғироқ қилсаммикан, деб ўйлади. Ахир деярли ҳар куним шундай-ку, бундан баттарла- рига ҳам чидаганман, уларни безовта қилмасли- гим керак, балки тинчиб қолар, деган хаёлда бо- лаларини қучоқлаганича ўтираверди. Жаъфаризлаган нарсасини тополмаганидан сўнг жаза- вага тушиб бақира бошлади. – Йўқол, чиқ уйдан, бор қўшнилардан қарзга пул олиб кел! – деб Жаъфар Гулҳаёни қўлидан тортиб, ташқарига итарди.
560Loading...
06
бўлганидан кейин ҳам у сизни безовта қилдими? – Йўқ... – У сиз ҳақингизда кимгадир нималардир деб, шаънингизга доғ туширадиган гаплар айтгани- ни эшитганмисиз? – Йўқ. – Сизнинг Турдиевнинг ўз уйини бегона би- ровга, тўғрироғи, у билан яқин муносабатда бўл- ган марҳума Жамилова Сокинанинг ўғлига ме- рос қилиб қолдириш ҳақида ҳужжатлаштирга- нидан хабарингиз бормиди? – Йўқ. – Агар бундан хабар топганингизда Турдиев- дан хафа бўлиб, уни болалари билан кўришиши- га қаршилик қилармидингиз?Йўқ, чунки у шундоғам болаларини кўргани келмади, узр. – Сизда Турдиевнинг бирга яшаган вақтин- гизда етказган жабрлари, унинг бегона аёл би- лан юриб, унинг боласига ғамхўрлик қилаётгани учун ундан қасд олиш ҳисси пайдо бўлганми? – Узр, йўқ, мен фақат ундан қутулганимга ен- гил тортганман. – Айтинг-чи, сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тунда қаерда эдингиз? – Уйда. – Туни билан уйда бўлдингизми ёки икки-уч соатга уйни тарк этиб қаергадир бордингизми? – Мен уйда эдим, ҳеч қаерга бормаганман, узр. – Жобирова, ҳар гапда узр сўрашингиз шарт эмас. Фақат саволларга жавоб беришингиз керак. – Узр, майли. Собиржон ердан кўзини олмай, тортиниб аранг гапираётган Гулҳаёнинг «узр» сўзини қўшмасдан гапира олмаслигини билиб, ортиқ бунга эътибор бермай қўйди ва терговни давом эттирди. – Мен гапингиз ёлғонлигини исботлаш учун оилавий шифокорингиз Шафоат Қурбонова кўр- сатмасининг айрим сатрларини ўқиб бераман, – деб Собиржон бир варақ қоғозни қўлига олиб ўқий бошлади. «Муниса опанинг алаҳсираб, иситмалаб ёти- шидан Гулҳаё қаттиқ қайғуриб, унинг атрофи- дан кетмади. Иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тахминан соат иккилардан кейин у кўринмай қолди. Мен бир нимани топиб бериш учун Фаррухдан Гулҳаёни чақириб келишини сўрадим. У синглисининг хонасида йўқ эканини айтиб, хотинини уйғотиб чиқди. Менга кераклинарсаларни келинлари Нилуфархон бериб тур- ди. ...Муниса опанинг кўзини очмай ётишидан қўрққан Солиҳ ака ва Фаррух унинг ёнидан жил- мадилар. Тонг ёришиб қолганида Солиҳ ака мен- дан Гулҳаёнинг мазаси қочиб қолибди, хонасига бориб бир кўриб қўйинг, деб илтимос қилдилар. Мен борсам Гулҳаёнинг аъзои бадани қалтирар, у устки кийимида, енгил курткасида кўрпага бурканганича ётарди...» – Собиржон кўрсатма- ни ўқишдан тўхтаб, Гулҳаёга назар ташлади. У терлаб кетган, ерга тикилганича рўмолчаси би- лан юзи, пешанасини артарди. – Хўш, бунга нима дейсиз? – деди Собиржон. – Мен... узр, мен тобим қочиб хонамда ётиб қолгандим... – Буни кимгадир айтганмидингиз? – Ҳеч кимга айтмаганман. – Жобирова, сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тунги соат иккидан тонгга- ча қаерда бўлганингизни бизга айтиб беришин- гиз керак, – деди Собиржон қатъий қилиб. Гулҳаё индамай ерга тикилганича ўтирарди. У секин: – Мен уйда эдим, – деди. Собиржон ўрнидан туриб, дераза олдига кел- ди ва туфлисига тикилганича букчайиб ўтирган Гулҳаёга қараб: – Айтинг-чи, Жобирова, сиз ҳамиша устки ки- йимда, яъни курткада ухлайсизми? – деб сўради. – Йўқ... – Айнан ўша тунда нега устки кийимларингиз билан ётганингизни изоҳлаб беринг! Гулҳаё жим эди.Сиз жим ўтирсам, бошқа саволга ўтишади, деб ўйламанг. Айнан мана шу саволга жавобин- гиз жуда муҳим, чунки шу вақт орасида иккита одам ўлдирилган. Бири сизнинг собиқ эрингиз Турдиев Жаъфар, иккинчиси у билан яқин му- носабатда бўлган Жамилова Сокина. Ўзингиз сезаётган бўлсангиз керак, саволга фақат тўғри жавоб берсангизгина, бу савол бошқа такрор- ланмайди. Агар қутулиб кетаман деган ниятда нотўғри жавоб берсангиз, ўзингизга янада қи- йин бўлиб, сизга нисбатан гумонимиз баттар ор- тади. Гулҳаё бошини кўтариб, Собиржонга қаради. У бир нима демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади, бироқ яна фикридан қайтиб ерга қаради. Унинг гапи-
1720Loading...
07
Болалар қалтирашиб: – Ойижон, ойижон! – деб онасининг ортидан югурдилар. Жаъфар уларни ялангоёқ қорга чи- қиб кетганларига мутлақо эътибор бермай: – Бор, ҳаммаларинг йўқол, кўзимга кўринма- ларинг! – деб қутуриб бақирарди. Қаҳратон совуқда дийдираб турган болала- ри касал бўлиб қолишидан қўрқиб, аввал эрига эшикни очишини сўраб ялинган Гулҳаё чорасиз қолгач, жон ҳолатда уларни кўтариб, қўшнини- кига югурди... У ана шу воқеадан сўнг болаларни отасиз тар- биялаганим афзалроқ деган қатъий қарорга кел- ди. Ота-онасининг бағрида Гулҳаё ҳам, болалари ҳам ҳеч нимага зориқмай яшардилар. Жаъфар болаларини эсидан чиқариб юборгандек эди. У икки йил ичида бирор марта фарзандларини йўқлаб келмади. VI БОБ Давоми бор.
730Loading...
08
ЗУЛАЙХО МАШАРИПОВА ҚАСОС ХИССИ 10 қисм Дедиктив қисса Собиржон Фаррухнинг гапларини эшитиб: – Сиз Жаъфарни ўлдириш ниятида бориб, унга қўлимни ҳам урмай ортимга қайтдим, де- моқчимисиз? – деди. – Ҳа, худди шундай. Мен ҳозир сизларга воқеа қандай бўлган бўлса, шундайлигича сўзлаб бер- дим. Бу ўғил бола гап, ҳеч қандай ёлғони йўқ. – Бу воқеа қачон бўлганди? – Ўттиз биринчи мартдан биринчи апрелга ўтар кечаси, тунга соат бир-иккилар орасида. Эртаси куни ўзимни босиб олганимдан кейинЖаъфарнинг нотариусдаги гапларини ота-онамга айтдим. – Иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар ке- часи тунда қаерда эдингиз? – Уйда эдим. Ўша кечаси онамнинг мазалари қочиб, иситмалаб қолдилар, туни билан улардан хавотирланиб, ҳеч қайсимиз ухламадик. – Доктор келдими? – Ҳа, қўшнимиз врач, Шафоат опа оилавий шифокоримиз. У киши туни билан ойимнинг ёнидан жилмадилар. – Синглингиз Гулҳаё ҳам шу ердамиди? – У ҳам шу ерда эди, ҳа... – Ишончингиз комилми? – Албатта, дадам Шафоат кеннойидан Гулҳаё- нинг ҳам тоби қочгани учун кириб кўриб қўйи- шини илтимос қилгандилар. – Соат тунги бир-иккиларда синглингиз қаер- далигини аниқ айтоласизми? – Мен ойимдан хавотир олганим учун, очиғи, Гулига эътибор бермагандим. У уйда бўлади-да, бошқа қаерга ҳам борарди. – Майли, ҳозирча сизга бошқа саволимиз йўқ, кетаверишингиз мумкин. Ўзингиз сезган бўл- сангиз керак, сизлар оилангиз билан ҳаммангиз Турдиев Жаъфар ва Жамилова Сокинанинг ўли- мида шубҳа остидаги одамлар, гумондорлар ҳи- собланасиз. Шунинг учун бизнинг рухсатимиз- сиз шаҳардан ташқарига чиқишга ҳаққингиз йўқ. Бу тўғрида огоҳлантирилганингизни билди- риб имзо чекинг, – деб Собиржон Фаррухга бир варақ қоғоз узатди. Фаррух ўрнидан тураркан, Собиржонга юз- ланди.Сизга бир илтимосим бор эди... Фарҳод пиқ этиб кулиб юборди. Собиржон унга қараб қўйиб: – Хўш, нима демоқчисиз? – деб сўради. Фаррух Фарҳоднинг бемаврид кулганига ажаб- ланиб назар ташлади, кейин яна Собиржонга қаради. – Агар иложи бўлса, менинг Жаъфарники- га борганимни оиламиздагиларга, умуман ҳеч кимга айтмаслигингизни сўрайман. Очиғи, сиз- ларга ўғил бола гапни айтсам, у ерга борганим – катта хатоим. Бу билан оиламиз шаънига доғ туширдим. Эшитсалар дадам ҳеч қачон кечир- масалар керак, деб қўрқаман. Шунинг учун ўти- ниб сўрайман, агар мумкин бўлса... – Мен «хўп» деб ваъда беролмайман. Бу нарса терговнинг бориши билан боғлиқ. Агар сизлар ҳаммангиз терговда фақат ростини гапираётган бўлсанглар, ким билади, балки айтмасман... Фаррух чиқиб кетди. Фарҳод ўрнидан туриб: – Мен сизга нима дегандим, эсингиздами? Ҳам- маси келишиб олган, деганим тўғри эканми? Энди сиз ҳам ишондингизми, Собиржон ака? Нима, булар бизни калака қиляптими ёки шун- чалик гўл деб ўйлашяптими? Ҳаммаси безрайиб туриб, тўтиқушга ўхшаб бир гапни такрорлаши- ни-чи. Улар ҳаммаси биргалашиб бориб, икки одамни ўлдирганларини яширмоқчи бўлишяпти. Одамга алам қиладигани, содда муғамбирлар ўзларини қўй оғзидан чўп олмайдиган кишилар- дек кўрсатиб, усталик билан қотилликларини хаспўшламоқчи бўлишлари. Собиржон деразадан кўчага тикилганича қош- ларини чимириб хаёлга толган эди.IV БОБ Терговчилар марҳумнинг собиқ хотини Жо- бирова Гулҳаёни сўроқ қилишдан тергов учун муҳим ҳисобланган кўп нарса кутаётгандилар. Собиржон эшикни тақиллатиб кирган Муниса опага салом берди. – Мен Гулҳаё билан келган эдим, – деди у ол- дин Собиржонга, кейин Фарҳодга қараб. – Майли, қизингиз кирсин, сиз уни ташқари- да кутиб ўтиришингизга тўғри келади, – деди Собиржон. – Хўп. Гулҳаё, киравер, қизим, – деди у эшик- ка қараб. Гулҳаё кириб терговчи кўрсатган стулга ўтир- ди. Собиржон савол берар, Гулҳаё маъюс жавоб бе- рар, Фарҳод компьютердан кўзини узмай ёзарди. – Марҳум Турдиев билан никоҳларингиз бекор
2480Loading...
09
Media files
10Loading...
10
Media files
86637Loading...
11
Media files
10Loading...
12
Media files
1827Loading...
13
Ака, сингил ва янга Гарчи замон мумсиқроқ,                                Олам жуда тор эди. Бир онадан туғишган Ака-сингил бор эди. Қўл учида кун кўриб Яшар эди акаси. Узатилган сингил ҳам Ўзга уйнинг бекаси. Беш боланинг ҳаммаси Мурғак эди, ёш эди. Шунинг учун аканинг Чайнагани тош эди. Тинмас эди куну тун Елкалари хўп яғир. Ўшандай бир замонда Савдо тушди кўп оғир. Хабар келди тилпонда Сингил ётиб қолибди. Чорасизмиш, куёви Ғамга ботиб қолибди. Ака, янга шу онда Югурдилар, елдилар. Сингилларин уйига Тонг саҳарда келдилар. Сингил шўрлик бир ахвол Ётар эди қалтираб. Қаватида қизчаси Ўтирарди мўлтираб. Куёв қургур, қарангки, На бир чора этибди. Хабар бергач акага, Шошиб ишга кетибди. “Қаратамиз,- деди янга,- Олиб боринг дўхтирга. Хафа бўлманг куёвдан Унинг вақти йўқтир-да”. Элтдилар ва топдилар Докторларнинг зўрини. Тугатдилар бир кунда Топган қуту қўрини. Доктор айтган дорилар Топилармиш Москопдан. Ака шўрлик ҳоли танг Кўзи тинди ҳисобдан. “Туринг,– деди хотини,– Нега тошдай қотасиз? Ана қўйлар, ғам еманг, Бозор куни сотасиз”. Қўйлар бари сотилди Қўра қолди ҳувиллаб. Пулнинг эси йўқ экан, Кетаверди шувиллаб. Ҳафта ўтмай докторлар “Янги дори” дедилар. “Бу касалнинг ягона Шудир кори” дедилар. Қотиб қолди кўзлари Бир нуқтага тикилди. Ака шўрлик ҳоли танг Елкалари букилди. Шу туришда унинг-чун Дунё ўзи дор эди. Ўн эркакча ҳимматли, Лекин ёри бор эди. “ Ялинманг ҳеч кимсага Қайдан қайга чопасиз. Омон бўлса бошингиз Бир кун барин топасиз. Сотинг,– деди,– ана сиз, Ёлғизгина сигирни. Пайғамбарлар сийлаган Ахир, мунгли сағирни. Тош остида эмасдир Билинг, икки қўлингиз. Сийласангиз сингилни Худо берар йўлингиз”. Сигирни ҳам сотдилар Харж қилдилар бемалол. Аммо сингил кундан кун Сўлиб борар бемажол. Доктор деди:”Оғир дард, Умид фақат худодир”. Янга деди:”Курашгум, Ўнта жоним фидодир”. Яна деди:”Айтинг сиз, Бунга шифо бор қайда?” Доктор деди:”Чораси Япон деган бир жойда. Икки буйрак қуриган, Шунинг учун кўп беҳол. Ўша ёққа элтсангиз, Яшаб кетар эҳтимол. Элтмоқ, лекин у ёққа Жуда қиммат бўлармиш...” Инсон учун зўр бойлик Билинг, ҳиммат бўлармиш. Қандай куч бор аёлда Ёлғиз худо билади. Бел бойласа дунёни Остин-устун қилади. Доктор сўзи акани Бир сонияда ўлдирди. Янга уни бир силтаб Сўнг ўзига келтирди. “Бу дард билан қасдма-қасд Ким енгарга ўйнайман. Синглингизни энди мен Тузатмасдан қўймайман. Сотинг,– деди,– ҳовлини, Бир кунимиз кўрамиз. Боллар катта бўлгунча Ижарада турамиз. Дунёнинг бир қавати Бизга ўхшаш одамдир. Ташвиш қилманг ҳар недан, Ризқ бергувчи эгамдир. Номусингиз – синглингиз, Яшайсизми ҳеч орсиз? Биз кўнамиз ҳар нега Бошимизда Сиз борсиз”. Кўзларида ўт чақнаб, Гапни шундай дўндирди. Ҳушсиз, ҳолсиз эрини Уй сотишга кўндирди. Ота ҳовли сотилди Ҳар томонга чопдилар. Излай-излай охири Ижара уй топдилар. Янга қолди болларин Ўраб эски чопонга. Ака эса сингилни Олиб кетди Японга. Уч ой ўтиб орадан Гул-гул яшнаб қайтдилар. Шифо берган тангрига Шукроналар айтдилар. Сўрасангиз охирин “Нима бўлди, не этди?” Бир кун кўрдим акани Миниб ўтди “Ласетти”. Ўша янга омондир, Яшайди шу замонда. Ёнингизда, сиз ёқда, Ёки бизлар томонда. Эй акалар, демангиз: “Бу шунчаки ҳикоят”. Ўйлаб кўринг, сизда ҳам Борми шундай шижоат. Акаларнинг қалбига Меҳр доим ёр бўлсин. Сингилларнинг бахтига Мард янгалар бор бўлсин!!! ❤️❤️❤️
921Loading...
14
Media files
1 10439Loading...
15
Media files
5123Loading...
16
Media files
10Loading...
17
Ёмонга чиқарманг ёлғиз аёлни.. Қисматнинг зарбаси дилин ўйганда Асло ёлғиз қўйманг,  ҳаргиз аёлни Баьзан таслим бўлса, ҳар не ўйинда Ёмонга чиқарманг,  ёлғиз аёлни.. Номини булғалаб бир ожизани Бузуққа бураверманг, ҳадеб ҳаёлни Бечора оҳ уриб қаерга борсин Ёмонга чиқарманг,  ёлғиз  аёлни. Тўрт фасл у учун доим бўлар қор Қалбида музлиг-у, юзида баҳор Баьзан кўзларига дунё бўлар тор Ёмонга чиқарманг,  ёлғиз  аёлни. Калтакнинг ёмони бошида синса Қоядек бардоши тўкилиб турса Армоннинг нишлари кўксига ботса Ёмонга чиқарманг, ёлғиз аёлни... Бир ҳовуч меҳрингиз, ёритсин тафтин Чўкса ғам денгизга, қўлидан тортинг Қўлингиздан келса, кўз ёшин артинг Ёмонга чиқарманг ёлғиз аёлни. Унинг ҳам кўксига шамоллар тегсин Ёлғизликнинг хуни,  тунлари қурсин Бошига тушмаган қаердан билсин Ёмонга чиқарманг  ёлғиз аёлни.. Бўйнига туҳматни тақинчоқ қилманг Қўғирчоқ  ўрнида ўйинчоқ қилманг Бир ўйнаб кўнглини мақтончоқ бўлманг Ёмонга чиқарманг,  ёлғиз аёлни... Бошин қўяй деса йўқ унга бағир Томоқдан ўтгани заққум-у таҳир Шундоғам эзилиб кетдику ахир Ёмонга чиқарманг ёлғиз аёлни..
10Loading...
18
Қизларингизга Аллоҳдан фақат солиҳ куёв сўрайвермай, уларга солиҳа қайнона ҳам сўранг. Чунки қайнона жуда катта олий мактаб ва у даргоҳни олий баҳоларга битириш ҳамма келинга ҳам насиб бўлавермайди. Оилада ўғиллар дадага эмас, онага ўхшайди. Ўғил Онанинг ҳулқини такрорлайди. Эсланг; Фотима онамиз Росулуллоҳ алайҳиссаломга, Фотима онамизни ўғил фарзандлари оналари Фотима розияллоҳу анҳога ўхшагани сабабли Росулуллоҳ алайҳиссалом мени наслим Фотима орқали давом этти деганлар. Шундай экан қиз узатишда қайноналарни ҳам сўраб-суриштирмоқ шарт. Солиҳа онанинг ўғли ҳам солиҳ бўлиши аниқ. Солиҳа қайнонанинг мактабида таълим олган келин эса xаётда ҳа деганда қоқилавермайди. Ахир “Қайноналик келин қарқара келин, қайнонасиз келин масқара келин”деб бежизга айтилмаган. Аёл кишининг ақли ўттиз ёшдан кейин камолотга қадам ташлайди. Ўттиз ёшгача эса ақли ноқис, жоҳил бўлиб қолаверади. Сиз ўн саккиз ёшида ўзга уйга узатган қизингизни яна ўн йил қайнона тарбия қилиб, хаётнинг паст-баландларини танитиб, баъзи жойлардан ҳатлаб, баъзи жойлардан пастлаб ўтиш кераклигини ўргатиши, илмга йўналтириб, намозларини эслатиши, уни сабр билан жаннатга йўналтириши, набираларини ислом билан суягини қотириши учун қайнона-солиҳа, ўқимишли, тушунчали, Аллоҳни таниган, кўпни кўрган бўлса айни муддао. Ахир қизингиз эридан кўра  қайнонаси билан кўпроқ вақт ўтгазади. Эътибор берилса келинларнинг ҳулқи, тутими қайнонасиники тортиб кетади. Шундай экан қизингизни икки дунёдаги бахтида қайноналарнинг ўрни катта. Қизлар борган жойида ўн йил меҳнатига қўшиб “Ҳоп бўлади, Билмай қилдим, Хато қилдим узр, Сиз мендан кўпроқ, Яхшироқ биласиз” ни аямай, қайнонасига ҳудди онасидей суйганда ҳам, койиганда ҳам меҳрини бераверса ўша ерда томир отиб, униб-ўсади. Йўқса  эрни ота-онадан совутиб, алоҳида яшаш пайида ўзини ўзи энг олий мактабдан, эрни ота-она ҳизматидан келадиган ажрдан, ота-она розилигидан, фарзандларини эса гўзал тарбиядан маҳрум қилади ҳолос…
69415Loading...
19
Media files
2131Loading...
20
Media files
1834Loading...
21
Бугунги куним учун Алхамдулиллах.. Алхамдулиллах... Алхамдулиллах...🤲🤲🤲
3932Loading...
22
"Сизни хафа қилган инсонларга ҳам салом беряпсизми, бу виждонингизнинг садақасидир"  Инсон гўзаллигининг ярми — унинг тилидир. Шундай экан, гапларингизни чиройли қилинг!
20Loading...
23
Ҳаётда саодатни жуда кичик нарсалар яратади. Бир яхшилик, Бир табассум, Ширин термулиш, Эзгу ният. Аслида, бахтли онлар шу кичик нарсаларнинг ҳузурига борилган лаҳзалардан иборат! 😊
10Loading...
24
Чорласайдинг, Келмасмидим, ёр, Сенинг учун ўлмасмидим, ёр, Дунёни терс бурмасмидим, ёр?! Оромим ёр, ободим ёр, офтобим ёр... Ёмғир кулса, Эсламадингми, Қуёш сўнса, эсламадингми?!. Тош ёрилса, эсламадингми, Оромим ёр, ободим ёр, офтобим ёр... Фарида  АФРЎЗ
10Loading...
25
#Супер_тилак Шу хафта охирида уйингиз мана шу қоғозлар билан тўлиб кетсин. Ҳар куни йиғиштиролмай чарчаб кетинг...😊 Кимга шуни раво кўрсангиз яхши ниятда ўзига юбориб қўйинг.
1 784116Loading...
26
Media files
11Loading...
27
Media files
48317Loading...
28
❤️❤️ИНСОН КАЛБИ ❤️❤️ АЖОЙИБ НАРСА. Унда х,амманинг ўрни бор... Ва х,еч ким х,еч қачон Бировнинг ўрнини тўлдира олмайди.🌹 Кунингиз аъло кайфият ила гузал утсин Калби гузал Диндошлар... 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
10Loading...
29
Media files
3330Loading...
30
Ҳаётингизга кириб келувчиларни ҳар доим ҳам назорат қила олмаслигингиз мумкин. Лекин уларни қайси эшикдан кузатиб қўйиш ёки қайси ойнадан улоқтиришни ҳар доим ўзингиз ҳал қиласиз!
2132Loading...
31
❤️🌹🍃 Dunyodagi chiroyli boqqan ko'zlar , bu mehr bilan boqqan ko'zlardir...
921Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Агар сиз, ўз қалбингизда хотиржамлик ва сокинлик топмасангиз…уни овора бўлиб бошқа жойдан қидирманг... Ҳаётда севишни ўрганинг. Меҳр улашишни билинг. Одамларга яхшилик қилинг. Сизга ёмонлик қилганларни кечиринг. Ҳар ишда шошилмай қарор қабул қилинг. Энг муҳими: керагингиз йуқ жойдан кетишни билинг. Иззатингиз борида, улар ҳайдамасларидан ва баҳона қидирмасларидан аввалроқ...✍❤️❤️
Show all...
👍 1
ришга журъати етмаётганини сезган Собиржон: – Жобирова, ростини айтинг, ўша тунда соат иккидан тонггача уйдамидингиз ёки қаергадир чиқдингизми? – деди. – Уйда эмасдим, узр... – Қаерда эдингиз? – Мен... – деб Гулҳаё йиғлаб юборди, кейин ёшларини артиб, – ўша ерга борган эдим, узр... – деди. – Аниқроқ қилиб гапиринг, Турдиевнинг уйига борган эдим, демоқчимисиз? – деди Собиржон. – Ҳа. Фарҳод ёзишдан тўхтаб, Гулҳаёга ачиниш би- лан қаради. У «хайрият, жиноят очилди, лекин шу нимжонгина аёл иккита одамни қандай ўл- дирди экан? Бечора, жаҳл устида ўлдириб қўйиб, энди пушаймон қиляпти. Шу иккита ароқхўрни ўлдириб нима қиларди, энди ёш умри қамоқдаўтади. Умримда биринчи марта қотилга раҳмим келяпти...» деб ўйлаб яна ёзишда давом этди. – Демак, сиз собиқ эрингиз ва унинг жазмани ўлдирилган вақтда ўша ерда эканингизни тан олдингиз, тўғрими? – Т-тўғри... – Сиз уларни ўлдириш учун олдиндан тайёр- гарлик кўриб, нимадир кўтариб борганмидин- гиз? – Ҳа... – Қўлингизда нима олиб боргансиз? – Болта... – Сиз Турдиевнинг бошига болта билан уриб ўлдирганингизни тан оласизми? Жамиловани қандай ўлдирдингиз? Ҳаммасини айтиб беринг! – Ҳа, ҳаммасини айтиб бераман. Ниманидир айтишни эсимдан чиқарсам, воқеа қандай бўл- ганини тушунмай қолишларингиз мумкин, узр, – деди Гулҳаё терговчига қараб. Энди ундаги ик- киланишдан асар ҳам қолмаган, бор ҳақиқатни гапиришга шайланиб ўтирарди. – Хўш, қотилликни битта ўзингиз амалга ошир- дингизми ёки кимлардир ёрдам бердими? Ҳам- масини бир бошдан гапириб берасизми ё савол- га жавоб берасизми? – Агар қарши бўлмасанглар, бир бошидан га- пириб берсам. Фақат гапим чўзилиб кетса ҳам, бўлманглар, илтимос. – Вақтимиз бемалол, сиз ростини айтишингиз лозим. Чунки бу – айбингизни маълум даражада енгиллаштиради. – Мен рост гапиришга одатланганман, узр, ха- вотирланманг, ёлғон ишлатмайман.V БОБ Гулҳаё Жаъфарнинг уйида кечган ҳаётини худди бошқа бир оламда яшагандек ҳис қилар- ди. У олам жуда жирканч бўлиб, меҳр-оқибат, уят-андиша, ор-номус каби одамийлик туйғула- ридан йироқ эди. Бу ерда бир-бирини алдаш, ўзидан кучсизни хўрлаш, дўппослаш, ҳақорат- лаш, ўзидан кучлига ялиниш, пул учун ҳамма нарсадан кечиб юбориш, адолатсизлик ҳукмрон- лик қиларди. Гулҳаё разолат оламида қанча яшаган бўлса, у шунча пайт бу оламга кўника олмай азобланди. У онасининг «Қизим, аёл киши борган жойида тошдек қотиши керак, уларни қандай бўлсалар, шундайликларича қабул қилгин, деган гапла- рини ерда қолдирмасликка ҳамда фарзандлари учун бу ҳаётга кўникишга бор кучи билан ури- нар, лекин уддасидан чиқолмай қийналарди. Гулҳаё ўзининг шундай балоларга гирифтор бўлишида ҳеч кимни айбламасди, бунда фақат ўзини айбдор деб биларди. «Мени ҳеч ким маж- бурлаб эрга бермади. Ўшанда мен ўн тўққиз ёшга кириб, вояга етган, ақлим жойида, инсти- тутнинг иккинчи курсини тугатган, аълочи тала- ба эдим. Менга фақат ота-онам томонидан тур- мушга чиқиш ҳақида таклиф бўлди, холос... Мен аҳмоқ таклифни рад этиш ота-онанинг юзини ерга қаратиш, деб билибман. Онамни айблашга мутлақо ҳаққим йўқ, чунки у уйдан кўчага чиқмаган, бундан қирқ йил олдин мактабни тугатганича қолиб кетган аёл, фақат рўзғор ишларининг устаси. Дадам эса деярли ҳеч нима демадилар, агар мен кескин қаршилик билдирсам, улар ҳам мен томонда бўлишлари аниқ эди. Акамнинг менга раҳми келгани кўриниб турарди. Хуллас, ҳаммасига ўзим айбдорман...» Гулҳаё ана шу фикрда тўхтаганди. Жаъфар тўй куни бўкиб ичиб, ҳатто Гулҳаёга бир оғиз сўз айтолмай тарашадек қотиб ухлаб қолди. Жаъфар уйлангунча кайфда юришга ўр- ганиб бўлган эди. У ичмаган пайтлари оғзида носи ёки сигаретаси бўларди. У ичиб олса, маст- лигидан жанжал кўтарар, ичмаганида ичгиси келиб тўполон қиларди. Хуллас, уйда ҳамиша уруш-жанжал бўлиши унинг учун одатий ҳол
Show all...
эди. Балки бу Жаъфар раҳматли ота-онасининг аллақаерларда ичиб келиб, бақириб-чақириб уришганларини, бир-бирини ҳақоратлаганлари- ни кўравериб кўзи пишиб қолганидандир, деб ўйларди Гулҳаё. Айниқса, уларнинг вафотидан сўнг Жаъфарнинг қандайлиги яққол кўриниб қолди. У ишлаган пайтлари маошини ичкиликка сарфлагани, кўпинча ишсиз юргани боис, ҳа- миша иқтисодий етишмовчиликда яшардилар. Гулҳаё ота-онасидан мунтазам ёрдам олишга мажбур эди. У шундай яшашга ҳам рози, фақат болаларнинг ёнида дўппосламаса, дерди. У эри ичмаган пайтларида: – Дадаси, узр, кеча кўп ичиб юборибсиз, роса шовқин кўтардингиз, болалар қўрқиб ўтакала- ри ёрилди. Сиздан илтимос, шу зормандани ич- манг, хўпми? – деб юмшоқлик билан тушунти- ришга уринарди. Жаъфар ҳам бунга кўниб: – Тўғри айтасан, ташлашим керак, – деб қўярди. Лекин у яна ичиб келар, хотинини дўппослар, кайфи тарқаганида:Дадаси, кўряпсизми? – деб мўматалоқ бўлиб кетган ерларини кўрсатиб, – нима қилдингиз? Ахир болаларнинг кўзи олдида калтакладингиз, – деб йиғларди Гулҳаё. – Ҳа, энди жанжал бўлмайдиган уй бўладими. Бир бўп қопти-да. Бошқа такрорланмайди. Сен озгина пул бериб тур. – Нима, яна пул сўраяпсизми? Барибир таш- лай олмайсиз. Сиз даволанишингиз керак. – Нима дединг, мени алкашга чиқаряпсанми? – Узр, хақиқатни тан олишингиз керак, илти- мос қиламан, шифокорга учранг. Мен болалар- ни ўйлаб шундай деяпман, дадаси... Гулҳаё сўзини тугатмасидан унинг юзига тар- саки тушди. У бу гап эрига ёқмай, охири жан- жал билан тугашини билса ҳам, тез-тез такрор- лашга мажбур бўларди. Жаъфар қайнотаси ва қайнонасининг оиласига аралашишини қатъ- иян ман қилиб қўйганди, фақат пулларини қа- бул қиларди. Хотинининг ор-номус туфайли ҳеч қаерга арз қилмаслигига ишонган Жаъфар уни ҳар хил баҳоналар билан истаганча дўппослар, ҳақоратларди. Гулҳаё нима қилишини билмай қийналарди. Агар бу азоблардан қутулиш учун болалари- ни олиб уйга кетса, фарзандлари отасиз тирик етим бўлишади. Улар билан бу ерда қолса, бо- лалар отасидан фақат шафқатсизлик, сўкиниш, ҳақоратлашни ўрганишади. Бу эса фарзандлари учун ёмон ўрнак, холос. Қандай йўл тутса тўғри бўлади? Иккинчи январ кечаси Жаъфар ичиб уйга келди. У кириши билан: – Бор, пул олиб чиқ! – деди эшикни очган Гулҳаёга.Пул қолмаган, маошимни энди оламан. – Мен дўстларимга ҳозир пул олиб чиқаман, деганман. Тезроқ пул чиқар! – деб бақирди Жаъ- фар. – Пул йўқ деяпман-ку, қаердан оламан, да- даси? – Бор, қўшниларникидан қарз сўра! – Шу маҳалда-я? Жаъфарнинг бақиришидан уйғониб кетган болалар хоналаридан чиқиб титраб туришарди. – Тез бўл, калтак емай десанг, пул топ! – Илтимос, дадаси, уйга киринг, аччиқ чой дамлаб бераман, дамингизни олинг, – дейиши билан Жаъфар Гулҳаёни дўппослай бошлади. – Дада, ойимга тегманг. Мен сизни ёмон кўра- ман, сиз ёмонсиз! – деб йиғлаб унинг курткаси- дан тортқилаган беш яшар ўғлини Жаъфар ита- риб юборди. Бола юзтубан йиқилди. Икки яшар қизалоқ қичқириб йиғларди. – Дадаси, болалар қўрқиб кетишди. Шунчалар бешафқатмисиз, эй Худо, бу қандай кўргилик! – деб нола қиларди Гулҳаё. Жаъфар анча пайт сўкиниб уйдан пул излаб, ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб изғиб юрди. Иккала бола қўрққанларидан онасидан паноҳ из- лаб, пинжига тиқилганича ўтирардилар. Гулҳаё эрининг кўзлари қонга тўлиб бақиришидан унинг бир балони бошламоқчи эканини сезиб, уйга қўнғироқ қилсаммикан, деб ўйлади. Ахир деярли ҳар куним шундай-ку, бундан баттарла- рига ҳам чидаганман, уларни безовта қилмасли- гим керак, балки тинчиб қолар, деган хаёлда бо- лаларини қучоқлаганича ўтираверди. Жаъфаризлаган нарсасини тополмаганидан сўнг жаза- вага тушиб бақира бошлади. – Йўқол, чиқ уйдан, бор қўшнилардан қарзга пул олиб кел! – деб Жаъфар Гулҳаёни қўлидан тортиб, ташқарига итарди.
Show all...
😢 1
бўлганидан кейин ҳам у сизни безовта қилдими? – Йўқ... – У сиз ҳақингизда кимгадир нималардир деб, шаънингизга доғ туширадиган гаплар айтгани- ни эшитганмисиз? – Йўқ. – Сизнинг Турдиевнинг ўз уйини бегона би- ровга, тўғрироғи, у билан яқин муносабатда бўл- ган марҳума Жамилова Сокинанинг ўғлига ме- рос қилиб қолдириш ҳақида ҳужжатлаштирга- нидан хабарингиз бормиди? – Йўқ. – Агар бундан хабар топганингизда Турдиев- дан хафа бўлиб, уни болалари билан кўришиши- га қаршилик қилармидингиз?Йўқ, чунки у шундоғам болаларини кўргани келмади, узр. – Сизда Турдиевнинг бирга яшаган вақтин- гизда етказган жабрлари, унинг бегона аёл би- лан юриб, унинг боласига ғамхўрлик қилаётгани учун ундан қасд олиш ҳисси пайдо бўлганми? – Узр, йўқ, мен фақат ундан қутулганимга ен- гил тортганман. – Айтинг-чи, сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тунда қаерда эдингиз? – Уйда. – Туни билан уйда бўлдингизми ёки икки-уч соатга уйни тарк этиб қаергадир бордингизми? – Мен уйда эдим, ҳеч қаерга бормаганман, узр. – Жобирова, ҳар гапда узр сўрашингиз шарт эмас. Фақат саволларга жавоб беришингиз керак. – Узр, майли. Собиржон ердан кўзини олмай, тортиниб аранг гапираётган Гулҳаёнинг «узр» сўзини қўшмасдан гапира олмаслигини билиб, ортиқ бунга эътибор бермай қўйди ва терговни давом эттирди. – Мен гапингиз ёлғонлигини исботлаш учун оилавий шифокорингиз Шафоат Қурбонова кўр- сатмасининг айрим сатрларини ўқиб бераман, – деб Собиржон бир варақ қоғозни қўлига олиб ўқий бошлади. «Муниса опанинг алаҳсираб, иситмалаб ёти- шидан Гулҳаё қаттиқ қайғуриб, унинг атрофи- дан кетмади. Иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тахминан соат иккилардан кейин у кўринмай қолди. Мен бир нимани топиб бериш учун Фаррухдан Гулҳаёни чақириб келишини сўрадим. У синглисининг хонасида йўқ эканини айтиб, хотинини уйғотиб чиқди. Менга кераклинарсаларни келинлари Нилуфархон бериб тур- ди. ...Муниса опанинг кўзини очмай ётишидан қўрққан Солиҳ ака ва Фаррух унинг ёнидан жил- мадилар. Тонг ёришиб қолганида Солиҳ ака мен- дан Гулҳаёнинг мазаси қочиб қолибди, хонасига бориб бир кўриб қўйинг, деб илтимос қилдилар. Мен борсам Гулҳаёнинг аъзои бадани қалтирар, у устки кийимида, енгил курткасида кўрпага бурканганича ётарди...» – Собиржон кўрсатма- ни ўқишдан тўхтаб, Гулҳаёга назар ташлади. У терлаб кетган, ерга тикилганича рўмолчаси би- лан юзи, пешанасини артарди. – Хўш, бунга нима дейсиз? – деди Собиржон. – Мен... узр, мен тобим қочиб хонамда ётиб қолгандим... – Буни кимгадир айтганмидингиз? – Ҳеч кимга айтмаганман. – Жобирова, сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тунги соат иккидан тонгга- ча қаерда бўлганингизни бизга айтиб беришин- гиз керак, – деди Собиржон қатъий қилиб. Гулҳаё индамай ерга тикилганича ўтирарди. У секин: – Мен уйда эдим, – деди. Собиржон ўрнидан туриб, дераза олдига кел- ди ва туфлисига тикилганича букчайиб ўтирган Гулҳаёга қараб: – Айтинг-чи, Жобирова, сиз ҳамиша устки ки- йимда, яъни курткада ухлайсизми? – деб сўради. – Йўқ... – Айнан ўша тунда нега устки кийимларингиз билан ётганингизни изоҳлаб беринг! Гулҳаё жим эди.Сиз жим ўтирсам, бошқа саволга ўтишади, деб ўйламанг. Айнан мана шу саволга жавобин- гиз жуда муҳим, чунки шу вақт орасида иккита одам ўлдирилган. Бири сизнинг собиқ эрингиз Турдиев Жаъфар, иккинчиси у билан яқин му- носабатда бўлган Жамилова Сокина. Ўзингиз сезаётган бўлсангиз керак, саволга фақат тўғри жавоб берсангизгина, бу савол бошқа такрор- ланмайди. Агар қутулиб кетаман деган ниятда нотўғри жавоб берсангиз, ўзингизга янада қи- йин бўлиб, сизга нисбатан гумонимиз баттар ор- тади. Гулҳаё бошини кўтариб, Собиржонга қаради. У бир нима демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади, бироқ яна фикридан қайтиб ерга қаради. Унинг гапи-
Show all...
👍 1
Болалар қалтирашиб: – Ойижон, ойижон! – деб онасининг ортидан югурдилар. Жаъфар уларни ялангоёқ қорга чи- қиб кетганларига мутлақо эътибор бермай: – Бор, ҳаммаларинг йўқол, кўзимга кўринма- ларинг! – деб қутуриб бақирарди. Қаҳратон совуқда дийдираб турган болала- ри касал бўлиб қолишидан қўрқиб, аввал эрига эшикни очишини сўраб ялинган Гулҳаё чорасиз қолгач, жон ҳолатда уларни кўтариб, қўшнини- кига югурди... У ана шу воқеадан сўнг болаларни отасиз тар- биялаганим афзалроқ деган қатъий қарорга кел- ди. Ота-онасининг бағрида Гулҳаё ҳам, болалари ҳам ҳеч нимага зориқмай яшардилар. Жаъфар болаларини эсидан чиқариб юборгандек эди. У икки йил ичида бирор марта фарзандларини йўқлаб келмади. VI БОБ Давоми бор.
Show all...
👏 1
ЗУЛАЙХО МАШАРИПОВА ҚАСОС ХИССИ 10 қисм Дедиктив қисса Собиржон Фаррухнинг гапларини эшитиб: – Сиз Жаъфарни ўлдириш ниятида бориб, унга қўлимни ҳам урмай ортимга қайтдим, де- моқчимисиз? – деди. – Ҳа, худди шундай. Мен ҳозир сизларга воқеа қандай бўлган бўлса, шундайлигича сўзлаб бер- дим. Бу ўғил бола гап, ҳеч қандай ёлғони йўқ. – Бу воқеа қачон бўлганди? – Ўттиз биринчи мартдан биринчи апрелга ўтар кечаси, тунга соат бир-иккилар орасида. Эртаси куни ўзимни босиб олганимдан кейинЖаъфарнинг нотариусдаги гапларини ота-онамга айтдим. – Иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар ке- часи тунда қаерда эдингиз? – Уйда эдим. Ўша кечаси онамнинг мазалари қочиб, иситмалаб қолдилар, туни билан улардан хавотирланиб, ҳеч қайсимиз ухламадик. – Доктор келдими? – Ҳа, қўшнимиз врач, Шафоат опа оилавий шифокоримиз. У киши туни билан ойимнинг ёнидан жилмадилар. – Синглингиз Гулҳаё ҳам шу ердамиди? – У ҳам шу ерда эди, ҳа... – Ишончингиз комилми? – Албатта, дадам Шафоат кеннойидан Гулҳаё- нинг ҳам тоби қочгани учун кириб кўриб қўйи- шини илтимос қилгандилар. – Соат тунги бир-иккиларда синглингиз қаер- далигини аниқ айтоласизми? – Мен ойимдан хавотир олганим учун, очиғи, Гулига эътибор бермагандим. У уйда бўлади-да, бошқа қаерга ҳам борарди. – Майли, ҳозирча сизга бошқа саволимиз йўқ, кетаверишингиз мумкин. Ўзингиз сезган бўл- сангиз керак, сизлар оилангиз билан ҳаммангиз Турдиев Жаъфар ва Жамилова Сокинанинг ўли- мида шубҳа остидаги одамлар, гумондорлар ҳи- собланасиз. Шунинг учун бизнинг рухсатимиз- сиз шаҳардан ташқарига чиқишга ҳаққингиз йўқ. Бу тўғрида огоҳлантирилганингизни билди- риб имзо чекинг, – деб Собиржон Фаррухга бир варақ қоғоз узатди. Фаррух ўрнидан тураркан, Собиржонга юз- ланди.Сизга бир илтимосим бор эди... Фарҳод пиқ этиб кулиб юборди. Собиржон унга қараб қўйиб: – Хўш, нима демоқчисиз? – деб сўради. Фаррух Фарҳоднинг бемаврид кулганига ажаб- ланиб назар ташлади, кейин яна Собиржонга қаради. – Агар иложи бўлса, менинг Жаъфарники- га борганимни оиламиздагиларга, умуман ҳеч кимга айтмаслигингизни сўрайман. Очиғи, сиз- ларга ўғил бола гапни айтсам, у ерга борганим – катта хатоим. Бу билан оиламиз шаънига доғ туширдим. Эшитсалар дадам ҳеч қачон кечир- масалар керак, деб қўрқаман. Шунинг учун ўти- ниб сўрайман, агар мумкин бўлса... – Мен «хўп» деб ваъда беролмайман. Бу нарса терговнинг бориши билан боғлиқ. Агар сизлар ҳаммангиз терговда фақат ростини гапираётган бўлсанглар, ким билади, балки айтмасман... Фаррух чиқиб кетди. Фарҳод ўрнидан туриб: – Мен сизга нима дегандим, эсингиздами? Ҳам- маси келишиб олган, деганим тўғри эканми? Энди сиз ҳам ишондингизми, Собиржон ака? Нима, булар бизни калака қиляптими ёки шун- чалик гўл деб ўйлашяптими? Ҳаммаси безрайиб туриб, тўтиқушга ўхшаб бир гапни такрорлаши- ни-чи. Улар ҳаммаси биргалашиб бориб, икки одамни ўлдирганларини яширмоқчи бўлишяпти. Одамга алам қиладигани, содда муғамбирлар ўзларини қўй оғзидан чўп олмайдиган кишилар- дек кўрсатиб, усталик билан қотилликларини хаспўшламоқчи бўлишлари. Собиржон деразадан кўчага тикилганича қош- ларини чимириб хаёлга толган эди.IV БОБ Терговчилар марҳумнинг собиқ хотини Жо- бирова Гулҳаёни сўроқ қилишдан тергов учун муҳим ҳисобланган кўп нарса кутаётгандилар. Собиржон эшикни тақиллатиб кирган Муниса опага салом берди. – Мен Гулҳаё билан келган эдим, – деди у ол- дин Собиржонга, кейин Фарҳодга қараб. – Майли, қизингиз кирсин, сиз уни ташқари- да кутиб ўтиришингизга тўғри келади, – деди Собиржон. – Хўп. Гулҳаё, киравер, қизим, – деди у эшик- ка қараб. Гулҳаё кириб терговчи кўрсатган стулга ўтир- ди. Собиржон савол берар, Гулҳаё маъюс жавоб бе- рар, Фарҳод компьютердан кўзини узмай ёзарди. – Марҳум Турдиев билан никоҳларингиз бекор
Show all...
👍 1
00:49
Video unavailableShow in Telegram
👍 7