Ehtido
Open in Telegram
Ehtimol foydali : 📚 Hayot falsafasi 🖋 Hikmatli so'zlar 🖋 Sheriat olami 🖋 https://tirikchilik.uz/ehtido
Show more581
Subscribers
+124 hours
-27 days
-330 days
Posts Archive
581
Аллоҳим, тилим Сенга нима деб илтижо қилишни билмаса, Сен дилимдагиларни-да эшитиб турибсан, ўтинаман, ўшаларни ҳам қабул қил!
©️
IkromSharif581
#ЎЛГАНИНГДАН_СЎНГ
Вақт ўтиб...
Ўлсанг ўзгасига никоҳланур ёр,
Ўғил-қизинг эса бўлганча айёр-
Меросинг бўлмоққа турарлар тайёр,
Сенга нима қолур ўлганингдан сўнг?
Эгаллаб яшаган боғ ва уянгни,
Бошқа бир соҳиби мингай туянгни.
Қабрда сўрамас биров кунянгни,
Сенга нима қолур ўлганингдан сўнг?
Кундуз офтоб, тунда чиқавергай моҳ,
Дўстлар йиғлаб, ёвлар йиғлаб эслар гоҳ.
Хон бўлсанг тожингни тақар бошқа шох,
Сенга нима қолур ўлганингдан сўнг?
Боққан тулпорингни қаттиқ эгарлаб,
Ётлар чорвангнида олур эгаллаб.
Найинг ўзга чалур сен теккизган лаб,
Сенга нима қолур ўлганингдан сўнг?
Қондошлар сензиз хам қишлайверади,
Хақ берган ризқини тишлайверади.
Ош еган чойхонанг ишлайверади,
Сенга нима қолур ўлганингдан сўнг?
Оёғингни ўпган итинг хам тайин,
Топгай ўзи учун янги хўжайин.
Бошини силайди ўзга қўл майин,
Сенга нима қолур ўлганингдан сўнг?
Уч кун...майли уч ой онанг солур дод,
Тўртинчи ой келгач яшайверар шод.
Бу бир-аксиома, шарт эмас исбот,
Сенга нима қолур ўлганингдан сўнг?
✍Абдураҳмон Мешаян
@ehtidoo
581
…Одамлар шодон яшаган ҳолларида ҳам ўз-ўзларидан безор бўлиб кетишади. Улар ўзлари кўниккан шарт-шароитларидан, муқаддас билган эътиқодидан, яхши-ёмон аъмолларидан, қолаверса меҳр-муҳаббатидан эвазига бирор нарса кутишади.
“Ҳаёт - шунчаки йўл. Одимлашдан лаззат ол!”
© Элчин Сафарли
«Қайтганимда уйда бўл»
@ehtidoo
581
…Одамлар шодон яшаган ҳолларида ҳам ўз-ўзларидан безор бўлиб кетишади. Улар ўзлари кўниккан шарт-шароитларидан, муқаддас билган эътиқодидан, яхши-ёмон аъмолларидан, қолаверса меҳр-муҳаббатидан эвазига бирор нарса кутишади.
“Ҳаёт - шунчаки йўл. Одимлашдан лаззат ол!”
✍Элчин Сафарли
«Қайтганимда уйда бўл»
@еhtidoo
581
#ИЖОД
• БИЛАСИЗМИ?
• Телефонни олганимизда «Алло!» деймиз.
• Бу жумла халқаро истеъмолга айланиб улгурган.
• Алло калимасини барча миллат ўз луғатида бир хил маънода ишлатади.
• Ушбу калима қаердан келган?!
• Алло аслида Ҳелло!
• Телефонни ижод қилган шахс Граҳам Белл илк тажрибасида ўз севгилиси Маргарит Ҳеллонинг исмини айтиб чақиради ва шу исм кейинчалик ҳар бир телефонга жавоб берувчининг слоганига айланади.
• Шуни айтишса керакда, ҳар қандай буюк шахснинг ортида аёл бор, деб! 😎🧕🏻
• Сиз нима дейсиз?!
• Алло! 😎
• Расмда Граҳам Белл ва севгилиси Маргарит Ҳелло!
@ehtidoo
581
✍Мактаб олдин дарс бериб кейин имтиҳон қилса, ҳаёт олдин имтиҳон қилиб кейин дарс беради...
581
✍YO‘L
Men-ku o‘z yo‘limda ketmoqdaman jim,
Sen mening yo‘limga o‘tib olgansan.
Nogahon urilsak, menga qo‘yib ayb,
Ikkala qo‘limdan tutib olgansan.
O‘zing bidillaysan menga bermay so‘z,
Senga qarsak chalar jami muttaham.
Sen kabi yo‘lsizlar dastidan, afsus,
Qo‘rqibroq yuraman o‘z yo‘limda ham.
©Xayrulla Hamidov
@ehtidoo
