Obod_uz | Илмий ва маърифий канал
Open in Telegram
“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.
Show more7 288
Subscribers
No data24 hours
-777 days
-51830 days
Posts Archive
#Мавлид_2025й
🕌“Обод” жоме масжиди
✅ Мавлид шукуҳи
@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Бироз тафаккур
Абдуллоҳ ибн Умар ва бошқа солиҳ инсонлар муздек сув ичсалар жаҳаннам аҳлининг ёлворишларини эслаб йиғлардилар. Жаҳаннам аҳлининг ёлвориб сўраган нарсаси совуқ сув бўлар экан:
«Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ёки Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан тўкинглар!» деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ (ушбу неъматларни) кофирларга ҳаром қилгандир!» дедилар». (Аъроф сураси, 50-оят.)
"Солиҳлар суҳбати"дан.
#Мавлид_ойи
Нубувват хонадонига ўхшасин ҳар бир уй
Набий алайҳиссаломнинг уйлари чинакам мусулмон хонадони учун олий намунадир. Зотан, Аллоҳ таоло Каломи мажидида мармаҳат қилган: «(Эй иймон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
Кимнинг уйи ҳар жиҳатдан Расулуллоҳнинг уйларига ўхшаса, демак, хонадон соҳиби ҳам Пайғамбаримизга яқиндир. Шундай экан, Аллоҳ таолога кўп ҳамд айтсин. Кимда бундан бошқа ҳолат кузатилса, у фақат ўзини маломат қилсин. Агар хонадонида ўзининг ва оила аъзоларининг аҳволидан қаноатланмайдиган нохуш манзара кузатилса, бунга фақат унинг ўзи айбдордир.
Жоҳилга итоат қилма, саломат бўласан, оқилга итоат қил, ўлжали бўласан.
Изоҳ. Жоҳил сизни эшитмасдан туриб жавобга шошилади, сизни тушунмасдан олдин баҳсга киришади, билмаган нарсаси билан ҳукм қилади, ҳеч бир фойдасиз гапиради, нолойиқ жойга сарфлаб, сарфлаш керак бўлган ўринда хасислик қилади, эгасидан бошқага сирни очади, ноўрин ғазабланади, дўст билан душманни ажратмасдан дўстини йўқотади, душманини орттиради, фақат ўзини мутлоқ ҳақ деб билади, ўз хатолари учун ўзгани маломат қилади, узундан-узоқ орзу-ҳаваслар билан тавба умидида бўлади, амал қилмасдан амалнинг савобини кўзлайди. Энди айтинг, бундай кимсага итоат қилган киши саломат қолиши мумкинми?!
Оқил киши тажриба ва фойдали илм билан зийнатланади, ҳақни гапиради ёки сукут сақлайди, аҳдига вафо қилади, амали иймонига гувоҳ бўлади, холислик унинг яшаш тарзи, риё унинг табиатига ёт, у алдамайди ҳам, алданмайди ҳам, ҳаромдан қочади, шукр ва қаноат унинг доимий ҳамроҳи, қадами мудом розиликда, муваффақият билан муваффақиятсизлик унинг учун баробар, балки ҳамиша сергак ва ҳушёр! Бундай инсонга итоат қилган киши адашадими? Зинҳор ундай эмас! Бу муборак итоат! Унда барака бор, барака бор жойда кони фойда бор.
“Унвонул баён”дан.
Ҳар йили мавлиди шариф маросими юртимиз масжидларида кенг миқёсда нишонлаб келинади.
Бу йил ҳам ушбу анъанага мувофиқ, эртага, 05 сентябрь куни «Обод» жомеъ масжидида мавлиди шариф маросими ўтказилади.
Барчани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиб, у зотга кўплаб салавоту дурудлар айтиб, Қуръони Карим тиловатидан баҳраманд бўлишга чорлаймиз.
Марҳабо, мавлид! Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, ё Расулаллоҳ!
📆 05/09/2025й
Жума / Пятница
⏰ #Андижон_вақти_билан
✅ Тонг 04:25
✅ Қуёш 05:55
⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари
📌 Бомдод 05:10
📌 Пешин 13:00
📌 Аср 16:55
📌 Шом 18:45
📌 Ҳуфтон 20:25
♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
👉🏻 https://t.me/obod_uz
Repost from Obod_uz | Илмий ва маърифий канал
😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲
🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑
Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...
Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.
Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».
Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.
Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.
🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди».
Имом Аҳмад ривояти.
Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг қизларидан бири бундай ҳикоя қилади: «Отам раҳматли масжиднинг томига чиқиб, тарновлардан бирини созлаётганди. Йўлдан ўтиб кетаётган бир одам ажабланиб: “Эй шайх, нега бундай қиляпсиз?” деб сўради.
Шунда улуғ муфассир: “Эртага истисқо (ёмғир сўраш) намозини ўқиймиз!” дея жавоб берди». Яъни, биз эртага жамоат билан ёмғир сўраб дуо қиламиз, ёмғир ёғади. Тарновлардан сув равон тушиши учун созлаб қўйяпман, демоқчи бўлган.
#Таъзия
Ҳамдардлик билдирамиз
Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир.
Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятдаги барча имом-хатиблар жамоаси Андижон тумани "Нажмиддин қори Отабоев" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домла Содиқовнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги.
Масжидга киришдаги зикрлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Агар сизлардан бирингиз масжидга кирса: "Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик" ("Аллоҳим, менга раҳмат эшикларингни оч"), десин. Агар (масжиддан) чиқса: "Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик" (Аллоҳим, мен Сенинг фазлингдан сўрайман"), десин».
Имом Муслим ривояти.
"Эшик", албатта, очилади
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
«Дуо қилувчи киши дуоси ижобат бўлгунга қадар сабр қилиши керак. Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқириб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб, у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди.
Масжиддан қайтаётиб қарасам, бола бироз йиғлаганидан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолибди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди”.
Шу гапларни айта туриб Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: “Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта, Аллоҳ унга эшикни очаркан!” дедилар.
КИТОБЛАР ЎҒЛИ
Камолиддин Абу Бакр ибн Муҳаммад Асют (Миср жанубидаги шаҳар, айрим манбаларда Суют деб ҳам аталади)да қозилик қилган. Қоҳирага келгач, “Шайхуния” мадрасасида дарс берган ва муфтийлик лавозимида ишлаган.
Бир куни Камолиддин Абу Бакр шахсий кутубхонасида мириқиб мутолаа қилаётганида ҳомиладор хотинидан бир асарни узатиб юборишини сўрайди. китобга чўзилган аёлни тўлғоқ тутиб, кўзи ёрийди. Кутубхонада дунёга келган чақалоқ шу ҳодиса сабабли “Ибнул кутуб”, “Китоблар ўғли” номи билан танилади.
Бу киши Қуръон илмларини такомилига етказишда беназир хизмат қилган, кўплаб асарлари билан Ислом умматининг илм хазинаси бойишига салмоқли ҳисса қўшган олим Ҳофиз Жалолиддин Абул Фазл Абдурраҳмон ибн Камолиддин Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Собиқиддин Суютийдир.
Аҳли жаннатлар бирор ҳолатда ҳам ҳасрат қилмайдилар
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, жаннатда паст даражали одам ўзидан юқорироқ даражадаги одамни кўриб ҳасрат қилмайди. Балки ҳар одам ўз ҳолидан шод ва хурсанд бўлади. Шунда мен: «Ҳазрат, унда даражаларнинг бир-биридан ортиқ камлигининг нима фойдаси бор?» деб сўрадим. Айтдиларки, унинг (даражаларнинг бир-биридан ортиқ камлигининг) таъсири ақл ва эътиқод жиҳатидан бўлади, табиат жиҳатидан бўлмайди. Яъни, паст даражали киши ақли ва эътиқоди билан олий даражали кишини ўзидан ортиқ эканини англаб етса ҳам, табиати бу ҳолатдан ҳасрат, ранжу алам чекмайди. Бунинг мисоли шунга ўхшайдики, масалан мен яхшилаб пиширилган мош ва нўхатни қовурмадан ҳам ортиқ кўраман ва рағбат билан ейман. Лекин ақлан олганда, қовурма яхшироқ эканини биламан. (Мош ва нўхатни табиатан яхши кўраман, холос).
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.
📆 02/09/2025й
Сешанба / Вторник
⏰ #Андижон_вақти_билан
✅ Тонг 04:20
✅ Қуёш 05:50
⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари
📌 Бомдод 05:05
📌 Пешин 13:00
📌 Аср 17:00
📌 Шом 18:50
📌 Ҳуфтон 20:30
♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
👉🏻 https://t.me/obod_uz
#Tabrik
🇺🇿 ИСТИҚЛОЛ ТАБРИГИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Қўрғоннинг энг кучлиси – дин, неъматнинг энг ёқимлиси тинчликдир.
Изоҳ. Дин дунё ва Охиратда саодатга элтадиган йўлдир. Инсон фарзанди қайси замон ва маконда яшаб ўтган ёки яшаётган бўлмасин, бу илоҳий йўлга қадам босган кунидан бошлаб ўзгараётганини, тўғрироғи, қувватланаётганини, кучли бир умиддан ўзига ишончи ортаётганини сезган ва ҳозир ҳам бу туйғу бир хил ҳис қилинишига шубҳа йўқ. Сабаби, замонлар ўтаверади, авлодлар алмашаверади ва замонлар-у авлодларнинг сифати қанчалик турланмасин, дин ўзининг ҳақлик сифати билан бир хил тураверади. Шунинг учун муқаддас Китобимиз Қуръони каримда «дин» сўзининг кўплик шаклида ишлатилганини топмаймиз. «Албатта Оллоҳ наздидаги (мақбул) дин Исломдир» Оли-имрон, 19-оят.
Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Оллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у Охиратда зиён кўргувчилардандир» Оли-имрон, 85-оят.
Ислом тавҳидга, яъни Оллоҳни бир билишга чорловчи диндир. Одам алайҳиссаломдан то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача ўтган барча пайғамбарлар Оллоҳни бир билишга даъват этганлар: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, ёлғиз Мен бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» Анбиё, 25-оят.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мен дунё ва Охиратда Ийсо ибн Марямга одамларнинг энг яқиниман (яъни, Ийсо алайҳиссалом билан Муҳаммад алайҳиссалом ўрталарида бошқа пайғамбар йўқлигига ишора қилиняпти). Пайғамбарлар нубувват ришталари билан боғланган биродарлардир. Уларнинг оналари бошқа-бошқа бўлгани билан дини бирдир» Бухорий ривояти.
Дин деб аталмиш бу қўрғоннинг мустаҳкамлиги шундандир. Шунинг учун ҳам инсон бу қўрғон остида ўзини ҳамиша хотиржам ва тинч сезади. Энди унга ҳар шарпадан ҳуркиб, шохдан-шохга қўниш табиати бегона. Чунки у ўзининг қуш эмас, инсон бўлиб яратилганини англади, қолаверса, боши узра ишончли қўрғони бор.
“Унвонул баён”дан.
Каъб розияллоҳу анҳу айтади: Кимдир кичкина бир гуноҳга қўл уради-да, сўнг қилмишидан пушаймон бўлмайди, истиғфор айтмайди, Аллоҳга қайтмайди, натижада унинг кичкина иши Робби ҳузурида улкан ҳисобланиб, мисли тоғдек бўлиб кетади. Кимдир гуноҳи кабирага қўл уради, кейин тавбалар қилади, қилган ишининг оғирлигини билади, натижада унинг гуноҳи Робби ҳузурида кичрайиб, кечириб юборилади!
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи»
Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:
1. Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.
2. Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)
3. Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:
1. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.
2. Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳо.
3. Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.
4. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.
Абдулқайюм Комил таржимаси
Шукур қилмоқ одамларни рози этмоқдан осонроқдир
Убайдуллоҳ ибн Абу Нуҳ айтади: Бир киши мендан сўради: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ёқмайдиган қанча ишларни қилдинг, Аллоҳ эса сенга яхшиликлар қилди, саноғини биласанми?
– Уларнинг сон-саноғи йўқ.
– Роббим, деб илтижо қилганингда сени бирон маротаба ёрдамсиз ташлаб қўйдими?
– Йўқ. Аллоҳга қасамки, У ҳамиша менга яхшиликлар қилди, мадад берди!
– Сўраган бирон нарсангни бермаганми?
– Аллоҳ менга бирон нарсани рад этибдими?! Ахир қачон сўрасам, албатта берган-ку. Қачон ёрдам сўрасам, Аллоҳнинг ёрдамига эришганман.
– Агар бирон киши сенга юқоридаги нарсаларнинг биронтасини қилса, сен унга қандай жавоб қайтарган бўлардинг?
– Мен унинг мукофотини бера олмасдим.
– Сенинг шукрингга Роббингдан-да ҳақлироқ ким бор?! Аллоҳга қасамки, Аллоҳга шукур қилмоқ одамларни рози этмоқдан осонроқдир.
