en
Feedback
Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

Open in Telegram

“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.

Show more
7 288
Subscribers
No data24 hours
-777 days
-51830 days
Posts Archive
ИБРАТ Имом Заҳабий ўзининг "Сиярул аълом ан-нубало" китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни ёзади: "Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳузурига ваъз айтиш учун олиб киришди. У султоннинг ҳузурига киргач, унинг изнисиз ўтирди ва рухсатсиз гапира бошлади. Султон бундан ғазабланди ва ўзининг бир ходимини уни туртишга уришга амр қилди. Ходим Абу Тийбга бир мушт туширди. Атрофдагилар султонга Абу Тийбнинг олим ва фақиҳлигини айтишди. Султон ундан узр сўраб, унга пул беришларини айтди. Аммо Абу Тийб пулни қабул қилмади. Султон унга: – Эй шайх! Султоннинг ўзига яраша қудрати, нуфузи ва ҳурмати бўлади. Султон сиёсатга муҳтож. Сен мана шу чегарани бузиб ўтдинг. Энди мендан рози бўл! – деди. Абу Тийб: – Аллоҳ орамиздаги воқеани кузатиб турибди. Сиз мени ваъз учун, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини тинглаш учун, хушу учун чақиртирдингиз. Сиёсий қонунларни жорий қилиш учун чақиртирмадингиз! – деди. Султон Маҳмуд Ғазнавий хижолат бўлди. Ўрнидан туриб олимнинг бошидан ўпиб кечирим сўради!

Жориянинг журъати Маймун ибн Миҳрон раҳимаҳуллоҳга жорияси шўрва олиб келаётиб қоқилди ва шўрвани унинг устига тўкиб юборди. Маймун раҳимаҳуллоҳ уни койимоқчи бўлганида, жория: – Хожам, Аллоҳнинг “...ғазабларини ютадиган(лар)...” оятига амал қилинг, – деди. Маймун дарҳол тўхтади ва: – Амал қилдим, – деди. Жория: – Энди давомидаги “одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир”, жумласига амал қилинг, – деди. Майман яна: – Бўлди, сени Аллоҳнинг розилиги йўлида озод қилдим, энди ҳурсан! – деди (Имом Байҳақий “Шуабул имон”). * * * Оятнинг тўлиғи: «Улар (мазкур тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар» (Оли Имрон сураси, 134-оят).

Донишманд зотлардан бири айтди: «Ишончли киши суюкли, амин киши дўстликка лойиқдир». Изоҳ. Бу ҳикматда «мавсуқ» (ишончли) киши ва «амин» (омонатдор) кишига ўзгаларнинг муносабати қандай бўлиши айтиляпти. Ҳар икки сўзнинг маъноси ўзаро яқин бўлгани учун бу сифат эгаларига муносабатда ҳам ўзаро яқинлик маъноси акс этяпти. Яъни, «мавмуқ» – суюкли, ардоқли; «билмаваддати қамин» – дўстликка лойиқ. Дўстлик ишонч устига барпо бўлади. Ишонч муҳаббатни тақозо қилади, ишончдан муҳаббат туғилади. Ишончли кишининг суюкли, амин кишининг дўстликка лойиқ бўлиши шундан, бошқача бўлиши мумкин эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни қавми суюб, ҳатто пайғамбарликларидан илгари ҳам «амин» деб танишган, омонатга хиёнат қилмайдиган ишончли дўст деб билишган. Ваҳий келиб, ёлғиз Оллоҳга даъватни бошлашлари билан Расули акрамнинг Оллоҳнинг элчиси эканига иймон келтирмаган қавм у зотнинг «амин»лигини унутишди, ишончлари дарз кетди ва дўстлар душманга айланди... “Унвонул баён”дан.

#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олтита аммалари бор эди: 1. Сафийя розияллоҳу анҳо 2. Умму Ҳаким 3. Отика 4. Барро 5. Арво 6. Умайма Улардан фақат бир аммалари иймон келтирди: Ҳазрати Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг оналари Ҳазрати Сафийя розияллоҳу анҳо. Абдулқаюм Комил таржимаси.

😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲 🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑 Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) э
😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲 🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑 Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг... Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир. Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан». Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир. Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир. 🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма# Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир! @OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

📆 12/09/2025й      **Жума / Пятница** ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг          04:35 ✅  Қуёш        06:05 ⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      05:20 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              16:45 📌 Шом            18:35 📌 Ҳуфтон        20:15 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻  https://t.me/obod_uz

Гулдироқ овози ман этилган Биринчи бўлиб гулдироқ товуш чиқарган махлуқ шайтон эди. Айтишларича, у уч марта гулдироқ товуш чиқарган. Биринчи марта осмонлар мулкидан қувилиб, унга лаънат ёғдирилганда. Иккинчиси эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилаётганларида, учинчиси, Фотиҳа сураси нозил бўлганда. Гулдироқ товуш ғазабланганда, норози бўлганда чиқариладиган овоздир. Шунинг учун бундай овознинг гуноҳи катта ҳисобланиб, унга катта аҳамият берилган. Ким бу ишларни мусибат пайтларида қилса, гўё Аллоҳ таолога ғазаб қилган ҳисобланади. Аллоҳ таолога ғазаб қилиш эса мунофиқликнинг белгисидир.

Қосим айтади: Абдуллоҳ ибн Аббосдан сўрадилар: – Кўп амал қилиб, гуноҳларга ҳам тушиб қоладиган киши афзалми ёки қаттиқ амал ҳам қилмайдиган, гуноҳга ҳам ботмайдиган киши афзалми? – Мен учун (гуноҳлардан) саломат қолмоқ суюклироқ, – деб жавоб берди саҳоба.

Ризқлар тақсимланадиган соат Ойша розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади. Набий алайҳиссалом: “Барвақт туриб ризқларингизни талаб қилинглар. Куннинг аввали барака ва нажот вақтидир”, деганлар (Имом Баззор ва Имом Табароний ривояти). Фотима бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: “Мен субҳ вақтида ухлаб ётган эдим. Шунда Расулуллоҳ менинг олдимдан ўтиб қолдилар ва уйғотиб: "Эй қизим, тур Раббингнинг ризқ (тақсимлашига) шоҳид бўл ва зинҳор ғофиллардан бўлма!” Дарҳақиқат, Аллоҳ тонг отгандан қуёш чиққунгача бўлган вақт мобайнида одамларнинг ризқларини тақсимлайди (Имом Байҳақий). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барчаларимизни барвақт туриб, ризқ талаб қилишга ундаб, тонг пайтида ғафлат ҳолидан чиқариш мақсадида ҳаққимизга хайр ва барака сўраб дуо қилганлар.

#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн битта амакилари бор эди: 1. Ҳорис 2. Абу Толиб 3. Зубайр 4. Ҳамза розияллоҳу анҳу 5. Абу Лаҳаб 6. Қусам 7. Ғайдоқ 8. Муқаввим 9. Зирор 10. Аббос розияллоҳу анҳу 11. Муғийра Улардан фақат икки амакилари иймон келтирди: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу. Абдулқаюм Комил таржимаси.

«Нимага эришган бўлсам, ҳамд айтишим ва шукр қилишим натижасидир». Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ

#Мавлид_ойи «Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир». Жон Давенпорт

#иқтибос Пасткашдан умидвор бўлган киши бамисоли саҳрода балиқ тутмоқчи бўлган одамга ўхшайди.
#иқтибос Пасткашдан умидвор бўлган киши бамисоли саҳрода балиқ тутмоқчи бўлган одамга ўхшайди.

Бу кийимни эҳтиёт қил! Ибн Самъоний айтади: «Бир кампир Найсабур масжидини қураётган раис Абу Али Маниъийнинг ҳузурига ярим динор турадиган кийим кўтариб келди. «Масжид қураётганингни эшитиб, мен ҳам озгина нафақа қилиб, ҳисса қўшгим келди», деди кампир раисга қараб. Раис хазинабонни чақириб, минг динор келтиришини буюрди. Кампир олиб келган кийимни минг динорга сотиб олди. Хазинабон кийимни олгач, раис унга қараб: «Мана бу минг динор – кампирнинг номидан масжид қурилиши учун эҳсон. Бу кийимни эса менинг кафанлигим учун сақлаб қўй, Аллоҳ таолога шу кийимда йўлиқаман», деди». “Солиҳлар гулшани”дан.

Аҳнаф ибн Қайс айтади: Уч тоифа инсон уч тоифадан қутулмайди. Карим тубандан, яхши ёмондан ва оқил нодондан омонлик топмайди. Одамларга ёқмайдиган ишларни қилсанг, улар сен ҳақингда билмаган нарсаларини гапирадилар. Мурувват, бу сир сақламоқ ва ёмонликдан йироқ юрмоқдир. Комил инсоннинг қусурлари саналади. Одобнинг боши тилдир! Амалсиз сўзда, ибратсиз назарда, саховатсиз мол-давлатда, вафосиз дўстда, тақвосиз фақиҳликда, ниятсиз садақада, соғлиқсиз, омонликсиз ҳаётда хайр йўқ.

📆 09/09/2025й      **Сешанба/Вторник** ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг          04:30 ✅  Қуёш        06:00 ⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      05:15 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              16:50 📌 Шом            18:40 📌 Ҳуфтон        20:20 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻  https://t.me/obod_uz

Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Одамлар риёзат чекиш деганда оч қолиб, нафл рўза тутишни тушуна бошладилар. Ҳолбуки, динимиз буюрган миқдорда таом ейиш фойдалироқ ва кучлироқдир. Бир одамнинг олдига лаззатли таомлар қўйилиб, иштаҳа билан ҳаммасини егиси келиб турганида, динимиз буюрган миқдорда ейиш кучли риёзатдир». “Маноқиби Аҳмадийя”.

#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта куёвлари бор эди: 1. Ҳазрати Абул Ос розияллоҳу анҳу. 2. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу. 3. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. Изоҳ: Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳонинг вафотларидан кейин Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг никоҳлари ҳам Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ила бўлди. Абдулқаюм Комил таржимаси.

#иқтибос Ҳасадгўй ҳеч қандай сабабсиз ҳам ёмон кўраверади.
#иқтибос Ҳасадгўй ҳеч қандай сабабсиз ҳам ёмон кўраверади.

Набавий таълим Коинот Султони соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг уйида эканликларида, Бани омирлик бир киши изн сўраш қоидасига риоя қилмай: “Кирайинми?” – дейди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом ходимларига: “Бунинг олдига чиқиб, унга изн сўрашни ўргат ва: “Ассалому алайкум, кирсам бўладими, дегин”, – деб айт", дейдилар. Буни ҳалиги киши ҳам эшитади ва худди шундай дейди. Набий алайҳиссалом унга изн берадилар ва у киради. Имом Абу Довуд ривояти.