en
Feedback
Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

Open in Telegram

“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.

Show more
7 288
Subscribers
No data24 hours
-777 days
-51830 days
Posts Archive
📆 23/09/2025й      Сешанба / Вторник ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг          04:45 ✅  Қуёш        06:15 ⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      05:30 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              16:30 📌 Шом            18:15 📌 Ҳуфтон        19:55 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻  https://t.me/obod_uz

Қуйидаги кимсалар билан асло бирга юрма! Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алий айтади: Отам менга шундай насиҳат қилди: – Қуйидаги беш тоифа кимса билан суҳбатдош бўлма, бирга юрма, йўлдош бўлма. – Фидоингиз бўлайин, отажон, улар кимлар? – Фосиқ кимса билан бирга юрма, у сени бир луқма ёки ундан-да камроққа сотиб юборади. – Эй отажон, ундан-да камроқ деганингиз нимаси? – Фосиқ бир луқма илинжида сени сотади-ю, лекин унга ҳам етиша олмайди. – Эй отажон, иккинчиси ким? – Бахил кимса билан бирга юрма. Бахил энг муҳтож пайтингда молини сендан қизғанади. – Эй отажон, учинчиси ким? – Ёлғончи кимса билан бирга юрма. Ёлғончи сенга узоқни яқин, яқинни узоқ қилиб кўрсатувчи саробга ўхшайди. – Эй отажон, тўртинчиси ким? – Нодон билан бирга юрма. Чунки нодон сенга фойда бераман деб зиён етказади. – Эй отажон, бешинчиси ким? – Силаи раҳмни узувчи кимса билан бирга юрма. Мен Аллоҳнинг китобида уч жойда унинг лаънатланганини кўрдим!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таолодан афв ва офият сўранг. Чунки сиздан ҳеч бирингизга иймондан кейи
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таолодан афв ва офият сўранг. Чунки сиздан ҳеч бирингизга иймондан кейин офиятчалик яхши нарса берилмаган». @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM

Бахтнинг еттинчи аломати – душман бўлишга қодирлик. Инсоннинг бош душмани шайтон. «Эй мўминлар, тўла ҳолда Исломга кирингиз! (Яъни, Исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз!) Шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир» Бақара, 208-оят. Ҳар қандай шароитда шайтонга қаршилик қилишга куч топа олсангиз, сиз чинакам бахтли, Исломни тўла ҳолда қабул қилишга тайёр муминсиз. Шоир деди: Йўлиқурман шундай кишига албат, Билурман у адув, ичда адоват. Ҳадя қилгум унга битта табассум, Қалби салим бўлиб ёнимга қайтсин, Ўлсин ичидаги кийна, адоват. “Унвонул баён”дан. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM

Бахтнинг олтинчи аломати – дўст бўлишга қодирлик. Бу осон эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани дўсти учун яхши кўрмагунча мўмин бўлолмайди» – деганлар. «Саҳиҳул Бухорий», муттафақун алайҳ. Қаранг, дўстлик иймоннинг қўшимча бир шарти қилиняпти. Дўстликка ўзида қувват топган инсон дўстликнинг юқоридаги шартини зиммасига олишга рози инсондир. Бу шартни бажарган дўстларнинг дунё ва Охиратда бахтиёр эканига далиллар кўп. Бундай дўстликни Оллоҳ яхши кўришига ушбу қудсий ҳадис ҳужжат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улуғ ва қудратли Парвардигори номидан ривоят қилади: «Менинг йўлимда дўстлашганларга муҳаббатим ҳақ бўлди, Менинг йўлимда бир-бирини зиёратлашганларга муҳаббатим ҳақ бўлди, Менинг йўлимда бир-бирига эҳсон қилишганларга муҳаббатим ҳақ бўлди, Менинг йўлимда бир-бири билан боғланганларга муҳаббатим ҳақ бўлди» Имом Аҳмад ривояти. Яна бир қудсий ҳадис: «Оллоҳ таоло Қиёмат кунида айтади: «Улуғлигим ҳаққи дўстлашганлар қани? Бугун – Менинг соямдан бошқа соя йўқ кунда уларни соялантираман» Имом Муслим ривояти. «Дўст висолин тилар бўлсанг, ошиқ бўл ва агар ўзлугунг била бўла олмасанг, ошиқлари теграсига ўгрул. Ул ўт шуъласи агар санга ҳавасдур, бир шарар сенинг сори юзланса басдур» «Маҳбубул қулуб», 27-танбеҳ. “Унвонул баён”дан. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM

#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отларининг номи: 1. Яъсуб 2. Луҳайф 3. Муртажиз 4. Сакб 5. Лизоз 6. Вард Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг номи: Қасво. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳачирларининг номи: Дулдул. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакларинининг номи: Яъфур. Абдулқаюм Комил таржимаси. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM

Бахтнинг бешинчи аломати – яхшилик билан эсланиш. Яхшилик билан эсланиш икки ҳолатда – инсон тириклигида ёки дунёдан ўтиб кетганидан сўнг бўлиши мумкин. Сиз йўғингизда сизни яхши сўзлар билан эслашса, билингки, қайсидир яхши амалларингиз бунга сабаб бўляпти. Диёнатингиз, Оллоҳ сизга ато этган табиатингиз ё бир бурч туфайли ёки майли, жамиятда эгаллаган мартабангиз воситасида бўлса ҳам сизни эслаганларга қачондир ёрдамингиз теккан. Қилган яхшилигингиз уларни сизни эслашга ундаяпти. Агар акси бўлганда сизни ғийбат қилишарди. Ҳаётлигингизда орқангиздан сизни яхшилик билан эслашса, бу бахт-ку! Бундан ҳам каттароқ бахт инсоннинг ўтиб кетганидан сўнг яхшилик билан эсланиши! Бундай саодатни топиш йўлини Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўргатиб кетганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расули акрамнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Инсон вафот этиши билан унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса бундан мустасно: садақаи жория ёки фойда бериб турадиган илм ё ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд» Саҳиҳул Муслим. Бу дунёдаги эвазини ўйламасдан Оллоҳ учун қилган хоҳ моддий, хоҳ маънавий садақангиз, одамларга манфаати етиб турадиган ҳолда қолдирган илмингиз, ҳаққингизга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзандингиз худди тириклигингизда қилган солиҳ амалингиз каби бу дунёдан ўтиб кетганингиздан кейин ҳам сизни эслатиб, балки узилмасдан савоби ўзингизга бориб турса, бундан ортиқ бахт борми?! “Унвонул баён”дан. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM

«Бисмиллоҳ»нинг фазилати Бир аёл ҳар бир қилган ишини, ҳар бир айтган сўзини «бисмиллаҳ» билан бошлар эди. Бу эса аёлнинг мунофиқ эрининг ғашига тегарди. Бир куни эри уни хижолат қилишни кўнглига тугди-да, аёлига ҳамён бериб, уни эҳтиёт қилиб олиб қўйишни тайинлади. Аёл ҳамённи олиб, «Бисмиллаҳ» деб, бир жойга беркитиб қўйди. Эри эса ҳамён беркитилган жойни кўриб олиб, хотинига кўрсатмай ҳамённи олиб, ичидаги нарсаларни қудуққа ташлаб юборди. Эртаси куни у аёлидан ҳамённи топиб беришни талаб қилди. Аёл ҳамённи қўйган жойига келиб, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб, ўша жойдан ҳамённи олмоқчи бўлди. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ҳамённи жойига қайтаришни амр қилди. Аёл ҳамённи олиш учун қўлини узатиб, уни ўз жойидан топди. Ҳангу манг бўлиб қолган эр Аллоҳ таолога тавба қилди. “Солиҳлар гулшани”дан.

Мўмина аёл эрини хайрли ишларга ундайди Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди. – Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим. – Худди шундай! – деди баззоз. – Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?! – Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз. "Солиҳлар суҳбати"дан.

😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲 🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑 Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) э
😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲 🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑 Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг... Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир. Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан». Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир. Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир. 🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма# Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир! @OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

📆 19/09/2025й      Жума / Пятница ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг          04:40 ✅  Қуёш        06:10 ⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      05:25 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              16:35 📌 Шом            18:20 📌 Ҳуфтон        20:00 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻  https://t.me/obod_uz

#Ҳикмат Яҳё ибн Муоз айтади: Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилиб, Унинг амрига бўйсунмаган кимса ёлғончидир.
#Ҳикмат Яҳё ибн Муоз айтади: Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилиб, Унинг амрига бўйсунмаган кимса ёлғончидир.

Бахтнинг учинчи аломати – умрнинг узоқлиги. Мўмин инсон умрининг вақтларини ғанимат билади, ҳаётини тоат ва зикрда ўтказади, ҳамиша тадаббур, тафаккур билан машғул бўлади, шу тарзда Оллоҳга, Охиратга бўлган иймонини кучайтиради. Албатта бундай муминнинг узоқ умр кўриб, солиҳ амалларни кўпроқ қилиши ва шу йўл билан умрига барака ато этилиши ҳақиқат. Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади, бир аъробий Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан: «Эй Оллоҳнинг расули, одамларнинг яхшиси ким?» – деб сўради. Шунда Расули акрам: «Умри узун бўлиб, амали гўзал бўлган одам» – деб жавоб бердилар. Термизий, Аҳмад ва Табароний ривояти. Яна бир ривоятда: «Умри узун ва амали яхши инсон қандаям яхши!» – деганлар. Ҳадис матнида келган طوبى сўзининг луғавий маъноси «қандаям яхши» мазмунидаги эътирофни англатади. Бу эътироф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилидан бўлаётгани бахт эмасми?! Камига, агар бу сўзнинг жаннатдаги дарахт номи эканини эътиборга олсак, мўмин учун жаннатдан улуғроқ бахт бўлиши мумкинми?! Бахтнинг тўртинчи аломати – қўлнинг узун бўлиши, яъни ўзига тўқ бўлиш. Мол-давлатингиз тўлиб-тошган, қўлингиз хоҳлаган жойга чўзсангиз етадиган даражада узун... Албатта бу бахт, агар шунча бойликнинг ёнида яна шунча шукронаси ҳам бўлса! Қўлнинг узун бўлиши – ҳар қандай ҳолатда Оллоҳдан ўзгасига муҳтож бўлмасликдир. Аслида, бойликнинг моҳияти мана шу: бировга муҳтож бўлмасангиз, сиз ҳақиқий бойсиз. Ким айтади бу бойликка эга кишини хор деб, бундан улуғроқ азизлик борми?! Абу Зар розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамасликка кафолат берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман». Саҳиҳул Бухорий. Ҳа, жаннатий бўлиш осон эмас ёки «мен ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман», дейдиган мард борми дунёда..? (давоми бор) “Унвонул баён”дан.

КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят). * * * Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан олдинги солиҳларнинг одатлари эди. Кечалари бедор бўлиш Парвардигорингизга яқинлаштиради. Гуноҳларнинг мағфиратига сабаб бўлади ва ёмонликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти). * * * Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «"Тунги намоздан ҳам гўзал нафл ибодатни билмайман". Ундан сўрашди: "Нима учун таҳажжуд намозини ўқувчи кишиларнинг юзлари гўзал бўлади?" У зот жавоб берди: "Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ таоло уларга Ўз нуридан инъом этади"».

Расулуллоҳга муҳаббат Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга аҳлим ва молимдан кўра суюклисиз. Мен сизни кўп эслайман, то олдингизга келиб, сизни кўрмагунимча соғинч босилмайди. Мен сизнинг ва ўзимнинг вафотимни ўйладим ва билдимки, сиз жаннатга кирсангиз, набийлар билан юксак мақомларга кўтариласиз. Мен жаннатга кирсам, сизни кўролмай қолар эканман”, деди. Шунда Аллоҳ таоло оят нозил қилди: “Ким Аллоҳга ва Расулига итоат қилса, бас ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!” (Нисо сураси 69-оят). Бошқа бир ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида бир киши бўлар эди, у зотга қараб турар, кўзини юммас эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Сенга нима бўлди?” дедилар. У: “Отам, онам сизга фидо бўлсин, сизга термулиб, ҳаловат топяпман. Агар қиёмат бўлса, Аллоҳ Ўз фазли билан сизнинг даражангизни юқори қилади”, деди. Аллоҳ таоло мазкур оятни нозил қилди», дейилган.

Донишмандлардан бошқа бири айтди: «Бахт-саодат етти нарсададир: кўринишнинг гўзаллиги, жисмнинг соғломлиги, умрнинг узоқлиги, қўлнинг узун бўлиши, яхшилик билан эсланиш, дўст бўлишга ҳам, душман бўлишга ҳам қодирлик». Изоҳ. Оят ва ҳадисдан бошқа барча сўзлар нисбийдир, жумладан, донишмандларнинг сўзлари ҳам. Яъни, Оллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзганинг сўзини мутлақ эмас, нимагадир нисбатан ҳақ деб ҳисоблаймиз ва биз ҳақ деб билган ўша нарсани кимдир бошқа жиҳатдан ўрганиб, бу қараш тўғри эмас, деб санаса, у ҳам ўзича ҳақдир. Шу мантиққа кўра донишманднинг юқоридаги сўзларини имконимиз даражасида шарҳлашга ҳаракат қиламиз. Демак инсон бу дунёда бахтли бўлиб, Охиратда саодат топиши учун етти нарса жамланиши керак. Аввалгиси – кўринишнинг гўзаллиги, яъни инсон аъзолари (кўз, қош, бурун, қулоқ, қўл, оёқ ва ҳоказолар)нинг турли ўлчовлар (узунлик-қисқалик, кенглик-торлик, баландлик-пастлик, яссилик-бўртмалик, ранг ва ҳоказолар) да ўзаро мутаносиб бўлиши. Албатта, бу таърифимиз нисбий. Негаки, гўзаллик тушунчасини фақат ташқи мувофиқликлар билан ўлчасак, моҳиятдан бир қадар узоқлашамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Албатта Оллоҳ сизларнинг жисмларингиз ва суратларингизга эмас, балки қалбларингиз ва амалларингизга назар солади». Имом Муслим ривояти. Оллоҳнинг назари тушадиган жой том маънода гўзал бўлади, янада тўғрироғи, гўзалликнинг манбаига айланади. Демак кўринишнинг чиройли бўлиши аъзоларнинг мутаносиблигидан ҳам кўра кўпроқ бутун аъзоларни нурлантириб турадиган, Оллоҳнинг назаргоҳи бўлган қалбга боғлиқ. Қалбнинг илоҳий эътиборга муносиб бўлиши эса бизнинг наздимизда хунук саналган ҳар қандай ташқи кўринишни ёқимли, гўзал кўринишга айлантириб қўйиши мумкин. Мана шу эътибордан келиб чиқсак, ҳақиқатан ҳам кўринишнинг гўзал бўлиши – кўриниш эгасининг бахтлилигидан далолатдир. Бахтнинг иккинчи аломати – жисмнинг соғломлиги. Албатта, жисмоний соғломлик ҳам бир бахт. Айниқса, ёш улуғроқ бўлса. Чунки ёши улуғлигига қарамасдан соғлигини барқарор сақлай олган инсон хаста бўлишдан аввал соғлигини ғанимат билиш ҳикматига амал қилган инсон бўлади. Ўз ҳаёти мисолида битта ҳадисни тирилтиришдан улкан бахт борми бу дунёда?! (давоми бор) “Унвонул баён”дан.

Гул юзли таҳажжуд ўқувчилар Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Ибодатлар ичида ярим тунда ўқиладиган намоздан зўрини топа олмадим», дедилар. «Нима учун таҳажжуд ўқийдиганларнинг юзи нурли, истараси иссиқ бўлади?» деб сўрашган эди, шундай дедилар: «Чунки улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қоладилар, шунда Раҳмон уларни Ўзининг нуридан баҳраманд қилади». Изоҳ: Нафл ибодатлар орасида энг пухтаси, савоби энг кўпроғи таҳажжуддир, чунки унда риё қилиш қийин. Ярим кечаси туриб, Робби билан холи қолиб таҳажжуд ўқишнинг самараси нафақат амал дафтарида, балки инсоннинг юзида ҳам акс этади, бундай зотларнинг юзлари нурли бўлиб қолади.

Ҳар бир инсон наздида дўстлик ва яхшилик фойда берувчидир. Изоҳ. Оллоҳдан ўзга ҳар бир нарса ёрдамга муҳтож, жумладан, инсон ҳам. Борлиқнинг ҳаёт тарзи ўзаро ёрдамлар силсиласи билан чирмаб ташланган. Оллоҳ яратган табиатнинг мавжудлик қонуни шундан иборат. Борлиқнинг бир бўлаги сифатида биз инсонлар истасак, истамасак шу қонунга бўйсунамиз. Мана шу умумий итоат сабабли дунё ўз меҳваридан чиқиб кетмасдан, тартиб билан бир текис айланиб турибди. Лекин нутқ ва ақл неъмати билан сийланган инсонга, хоҳишига кўра, бир ишни қилиб, бошқасини қилмаслик ихтиёри ҳам берилган. Аслида барча мушкилликлар мана шу ҳудудда юзага чиқади. Хоҳланг, дўстлик аҳдига риоя қилиб, дўстлар сонини биттага оширинг, хоҳланг душманларингизни кўпайтиринг, ихтиёр сизда. Лекин билингки, дўстлик албатта фойда берувчидир. Масалан, кимдир орқангиздан таъна-маломат тошларини отди, шаънингиз ҳимояга муҳтож. Шунда дўстингиз бу тошларга бошини тутди, сиз йўқ пайтда сизга кўмак учун шошилди, балки ёрдамга энг муҳтож пайтингизда қўлини чўзди – шаънингизни ҳимоя қилди. Демак ўртадаги дўстлик энг зарур пайтда, энг зарур ўринда таъсирини кўрсатди, ёрдамга келди, фойда берди. Ёнингизда кўнглингизни овлаб, кучингизга куч қўшди, азиз бўлдингиз. Йўғингизда ўрнингизни тўлдириб, шаънингизга қалқон бўлди, топталмадингиз. Ҳа, бу ҳали дўстликнинг шу дунёдаги фойдаси, Охиратдаги ажри эса чандон-чандон зиёда! “Унвонул баён”дан.

📆 16/09/2025й      Сешанба / Вторник ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг          04:35 ✅  Қуёш        06:05 ⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      05:20 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              16:40 📌 Шом            18:30 📌 Ҳуфтон        20:10 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻  https://t.me/obod_uz

#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи: 1. Азб 2. Расуб 3. Михзам 4. Қалъий 5. Маъсур 6. Ҳатф 7. Баттор 8. Қузайб   • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.   • Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.   • Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.   • Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага   • Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар. Абдулқаюм Комил таржимаси.