cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

Show more
Advertising posts
771
Subscribers
+124 hours
+77 days
-3330 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Media files
610Loading...
02
Ёмғирли ҳавода "ёмғир" ни тинглаб ором олинг Сехрли тун хамрохида! Севган калблар учун тарона! https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
610Loading...
03
Шифокор қиз қиссаси (қиссанинг 2-қисми) Сирли фалокат. Бу орада қуёш минг марта кўкка кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди. Aбдумўмин ўқишни битиргач, Тошкентда ишламокчи бўлди. Бунга Толиб бува рози бўлса хам, Мавлуда момо қарши чиқди. Мана, фарзандини уйлаганига етти йил бўляпти. Хали фарзанд кўришгани йўқ. Аввалига икки йил харбийда бўлди. Кейин беш йиллик ўқишни деб келини билан тузук-қуруқ бирга яшамади. Энди эса, ишлайман деб яна Тошкентда қоладиган бўлса, қачон фарзанд кўришади, қачон набирали бўламан мен, дея ўғлини Деновга қайтаришга урина бошлади. -Ахир, иш дегани шу ерда хам тиқилиб ётибди-ку! Шунга энди Тошконга бориш зарилми?-деди афтини буриштириб. -Моможон, мени ишга таклиф этишяпти, рад этсам яхши эмасда. Рухсат берақолинг, ўша ерда иш бошлай, кейинчалик ишимни Деновга кўчираман. -Хах болам-ма, мен нима дартда-ю, сен нима ташвишдасан-а? Менга набиралар керак, аввал оилангни мустахкамла, кейин иш бўлаверади. Халқимиз жуда болажон халқда! Нима бўлса хам, фарзандим фарзанд кўрсин деркан. Айтишларича, Фарзандсиз оила сувда қалтираб турган хасга ўхшаркан. Қачонки фарзандлар туғилиб, уйда бошлар сони кўпайса оила мустахкамланиб бораркан. Абдумўмин ва Феруза ахил яшашарди. Фарзандсизлик юракларининг бир четини қорайтириб турарди-ю, аммо хали вақти келиб бир этак бола кўришларига ишонишарди. Ха-а, орадан 8-9 йил ўтиб ўша вақт етиб келди. Аввалига Хамидабону дунёга келиб, оиланинг қувончига сабабчи бўлди. Хеч қанча ўтмай ўғил фарзанд Мухсинжон туғилди. Мавлуда момонинг неваралари кўпайган сари жиккаккина вужудига ёшлиги қайтиб, серхаракат бўлиб қолди. Тўғри, Мавлуда момонинг қиз фарзандлардан набиралари бор эди, аммо бу қиз Толиб буванинг вафот этган хотинидан туғилган бўлиб, қиз хам, набиралар хам Мавлуда момони ўз момолари ўрнида кўрмас, очиқчасига ундан ўзларини тортиб туришарди. Мавлуда момо Толиб бувага иккинчи хотин бўлиб теккани, унинг қизини ўз қизидек тарбияласа хам унутилмаганди. Мавлуда момонинг фарзандлари кўп яшамаган, фақатгина шу кенжатойи Абдумўмингина яшаб кетганди. Фарзандлари нобуд бўлганда момонинг юраги яримта бўлиб қолганди. Мана энди набиралар туғилган сари бу ярим юрак тўлиб, эски яралар бита бошлади. Лекин, тақдирнинг яна бир аччиқ қамчисини татиб кўришга тўғри келди. Толиб бува болалар туғилгач, оилани Тошкентга кўчириб борди. Хамида бону тўртинчи синфда ўқиб юрган кезлари эса оила бошига оғир мусибат тушди. Адвокатлик сохасида катта ютуқларга эришаётган Абдумўмин сирли равишда автохалокатга учради. -Мен ўшанда 4-синфда ўқирдиму, аммо мурғак қалбим билан оиламиз бошига тушган кулфатни англаб турардим,-деб эслайди Хамида.-Бобомнинг кўз ёшлари соқолларидан чакиллаб оқарди. Момом эса, телбадек ўзини қаёққа қўйишни билмас, гох мени қучиб йиғлайди, гох онамни. Унинг нималардир деб айтиб йиғлаётганини, ичидан мен тушунмаган инграш отилиб чиқаётганини кўриб-эшитиб турардим. Момом йиғлаб-йиғлаб оларди-да, кенжа укамга хомиладор юрган онамга тасалли хам бериб қўярди. Нақадар аянчли холат. Ўзлари ич-ичидан куйиб турса-ю, келинини, унинг хомиласини ўйлаб тасалли берса-я, ажабо! Онам негадир дод-фарёд солмас, бобом ва момом олдида ўзини тутиб турарди. Лекин, улар йўғида кўз ёшлари шашқатор оқар, Мухсинжон ва мени бағрига босиб юм-юм йиғлаб оларди. Толиб бува ўғлини Деновга дафн қилгандан сўнг, унинг автохалокати тафсилотларини суриштира бошлади. Суриштиришлар оқибатида эса, бу фалокат уюштирилган деган тўхтамга келди. Кимга борса, қаерга борса гап айланиб Абдумўминнинг устозига тақаларди. -Тавба,-ўйга толади отахон,-қайси тошни кўтарсам, ўғлимнинг устози чиқиб келяпти-я! Яхшики ўғлим терговчи ёки прокурор эмас, адвокат бўлиб ишлаган. Нахотки одамларни оқловчи адвокатниям душмани бўлса!? Азиз ўқувчим эшитганмикан Эйнштейннинг машхур назарияси хақида. Бу нисбийлик назарияси бўлиб, бутун коинотга тадбиқ қилиш мумкин. Яниким, ёмонлик
450Loading...
04
бўлмаса яхшиликни билмасдик. Ёки, тепалик йўқ экан, пастлик хам бўлмайди. Бу назарияга асосан, яхши адвокат қандай бўлишига бир назар солсак. Абдумўмин жиноятчи деб топилган фуқоронинг аслида жиноятчи эмаслигини кўп жойларда исботлаб, ўз махоратини намойиш этиб улгурганди. Демак, у асл жиноятчини топилишига замин яратган ва бунга эришган. Кимнидир оқлаш бошқа кимнидир қоралаш демакдир. Мана, қаранг қаердан келиб чиқяпти адвокатнинг душмани. Хамма фактларни бир бечорага қарши қўллаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлган қора кучлар Абдумўминнинг билими, малакаси туфайли ниятларига етолмай қолганлар. Қора курсига ўзлари ўтирганлар. Абдумўмин иш фаолиятида оқни оқ деди, қорани қора! Жабрдийда оддий фуқоро бўлса хам, охиригача курашиб оқлаб чиқди, гарчи нариги томонда казо-казолар турган бўлса хам. Толиб буванинг суриштирувлари охирига етмади. Калаваниг учини йўқотиб қўйди. Шундан сўнг ўғлининг вафотидан кейин туғилган қиз неварасига андармон бўлиб, хаёт ташвишларига қайтди. Энди у уч неварасини ўқитиши, едириб-ичириши керак эди. Отахон ёш келинига қараб юраги эзилар кампири орқали: -Келинингга айт, гулдек умрини хазон қилмасин. Фарзандларини бизга қолдириб, бошқа турмуш қилсин, оилали бўлсин!-деган гапларни етказди. Лекин, Феруза бу гапларни эшитишни хам истамасди. Умрини фарзандларига, қайнона-қайнотасига хизмат қилишга бағишлади. Ох, ўзбегим аёли, сени шу матонатинг олдида тоғлар хам бош эгажак! Мақтасак юзларин ой деймиз Кўзларин юлдузга тенглаймиз Ўхшашин осмондан излаймиз Ё ойдан тушганми аёллар? Орадан ойлар, йиллар қувалашиб ўтаверди. Хамидабону ёш бўлишига қарамай дадасининг китоб жавонидаги хамма китобларини ўқиб чиқарди. Бу китоблардан дунёни таниса, бобоси ва момосининг ўгитларидан Исломни таниб улғаярди. Бону 7-8 синфга кўчган кезлари ўгай аммаси уни Деновга олиб кетди. Бону бу бой хонадонга келишда, сумкасига китобларини хам солволганди. Хом ўйлаган экан, китоб ўқишга вақти бўлмасди. Кун бўйи уй юмушлари, аммасининг неварасини ўйнатиш билан вақти ўтар, тунга бориб чарчаб ухлаб қоларди. Қизчага худди хизматкордек муносабатта бўлишар, қорни тўйса бўлди, телевизор кўриш, китоб ўқиши шартмас деб хисоблашарди. Бир ойда Бонунинг ранглари қочиб, озиб-тўзиб кетди. Уйга кетаман деёлмас, ўгай аммасининг важохатидан қўрқарди. У бу хонадонда яна анча қоларди-ю, аммо бир воқеа сабаб бўлиб, уйига кетишига замин яралди. Бир куни аммасининг бизнесда айлантириб юрган катта миқдордаги пули йўқолиб қолди. Дониёр Ахмаджонов & Хамида Бону 28.05.2017 #шифокор
560Loading...
05
Media files
380Loading...
06
АЛЛОХ СИЗ БИЛАН... Ибодатлардан кундалик вазифангизни риоя қилишингиз ё бир оят бўлса ҳам тиловат қилишингиз ёки бирон зикрни талаффуз қилишингиз ўз хоҳишингиз билан бўляпти деб ўйлайсизми?! Аллоҳга қасамки, ундай эмас! Аллоҳ субанаҳу ва таоло сизни ғофиллар орасидан танлаб олиб, қалбингизга Ўзининг муҳаббатини жо қилди ва сизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилиб, ажр-мукофотлар билан сийлади. Агар қалбингиз Аллоҳнинг тоатига талпинаётган бўлса, билингки, Аллоҳ сизни сийлаш учун Ўзига чорламоқда. Шундай экан, Аллоҳга шошилинг! Шайх Усмон Хомийс ҳафизаҳуллоҳ . ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
380Loading...
07
#ibratli_hikoya Кадрингни Бил Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди: — Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди. Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг! Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди: Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман. Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб. Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди. Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди! Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади. Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди. Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди. Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан. Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел. Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди. Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди: Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан. Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди. Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан? ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
450Loading...
08
Аёл фақат емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойга муҳтож бўлмайди, балки у аччиқ изтиробларни ўрнини босадиган ширин сўзга, ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга, машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга ҳам муҳтождир. ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ @sinovlarihayot
350Loading...
09
Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ниятни қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қила олади. Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин. Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир. Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат... Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин. Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим". Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди: "Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!". Рўзаи рамазонда кўп яхши ниятлар қилинг... Нияти покларга жаннат ато қилсин! https://t.me/joinchat/exMxgvQGbmE4NzA6
310Loading...
10
Media files
300Loading...
11
ОДАМ ҒАНИМАТ... Бугун қадрига ет кетганда эмас, Охират манзилга етганда эмас, Одам ғаниматдир, хаёт бешафқат, Охирги сўзини айтганда эмас... ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ @sinovlarihayot
332Loading...
12
Media files
300Loading...
13
Она Oнам бор дебману яшаверибман,  Керилиб хандонлар отаверибман,  Муштипар беозор Онажонима...  Қалбизга бўйламай кетаверибман.  Онам бор дебману яйраверибман,  Қошида дардимдан сайраверибман.  Оқарган сочларин минглаб тўлдириб...  Яна ўз кунимга қайтаверибман!  Шунчалар хокисор бўлдизми Она,  Зор юрак қулфини очмадиз сира.  Лаблариз кулса хам ғамгин бу кўзлар,  Ёшлари оқдими бизлардан пана!  Бўйларим тоғ қилган ягона қаддим,  Хаётнинг зорига мадорим, сабрим,  Ёлғизим фариштам бахтим ҳам тахтим...  Сизсиз қулаябман тортганча жабрим!  Кўзларим юмаман сизни кўрай деб,  Юзингиз нуридан тўйиб ўпай деб,  Сизсиз олам совуқ меҳр ҳам совуқ...  Иссиқ иффоризга тўйиб олай деб!  Ўйларим бир онга тўхтаб айтмади,  Сиздан айрилишим кунлар айтмади,  Онажон телбангиз кўнолмайди хеч...  Бир алам қайтдию сабрим қайтмади!  Хануз изларингиз чизиб яшайман, Ховлимиз тўридан излаб яшайман  Борлигим ўзимни билмас Онажон...  Юрагим ёнару совиб яшайман!  ЙИЛЛАРДАН АРАЗЛАБ ТОНИБ КЕТДИМКУ...  ХОТИРА ҚАБРИДА ҚОЛИБ КЕТДИМКУ ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ @sinovlarihayot
390Loading...
14
«ИШЛАМАЙДИГАН» АЁЛ (ҳикоя қилишган) Яқинда қизимдан СМС олдим. - «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз? Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз… Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим». — « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман. Деёлмайман. Ишонмайди, лоф деб ўйлайди. Хаёл узоқларга олиб қочади… «Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди. Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади. Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади. Чунки ,онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди. Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди. Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай. Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди. Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди... Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди. Ички кийимлар қарийб сотиб олинмас, машинкада онангнинг ўзи тикарди... Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди. Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди... Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди. Биласан, уйимиздан меҳмон аримасди. Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди. Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди. Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай… Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди. Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди. Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди. Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди. Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди. «Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди. Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди. Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси. «Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди. Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди. Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар. Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган. «Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан. Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди! Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим! Қатор-қатор фарзандлар берди! Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди. Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади... Топганимга барака берди! Қатор-қатор тўйлар қилдим, бирин-кетин машиналар миндим. Бировнинг қўлига қараб қолмадим. Онанг билан шаҳарма-шаҳар, ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди. Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик, Худодан қўрқдик. Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр «уй бекаси» тамғаси остида яшаган Онангнинг хизматлари бор!**ЭЗГУ НИЯТ.
360Loading...
15
Media files
380Loading...
16
Media files
370Loading...
17
ЭЗГУ НИЯТ. Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ниятни қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қила олади. Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин. Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир. Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат... Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин. Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим". Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди: "Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!". Рўзаи рамазонда кўп яхши ниятлар қилинг... Нияти покларга жаннат ато қилсин! ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ @sinovlarihayot T.me/sinovlarihayot
400Loading...
18
Media files
380Loading...
19
Бисмиллахир рохманир рохим. Хамду саноларимиз Аллохга, Дуруду саловатларимиз Расулуллох саллоллоху алайхи вассалламга булсин. Ё Яккаю ёлгиз Аллохим бизларни гунохларимизни кечир, гафлатда колдик, ожизмиз. Шайтонни сузига кирдик, нафсимиз йулига юрдик. Роббим Сени олдингда айбдормиз, хатокормиз айбу нуксонларимизни кечир. Гунохларимизни авфу магфират кил. Аллохим Узингдан узга илох йук. Роббим Аллохим бошимизга келган балодан бизларни халос кил, синов бериб кузимизни очдинг. Яна бир имкон бер биз ожиз бандаларингга. Узинг Рохмансан, Узинг Рахимсан, Узинг Гаффорсан, Узинг Азизсан, Узинг Зул - Жалоли Вал Икромсан. Алхамдулиллахи Роббил Аъламин вал акибату лил муттакин вассолату вассаламу аъла хойри халкихи Мухаммадин ва аъла алихи ва сохбихи ажмаъин. Бирохматика я архамар рохимиийн. Амин. https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
460Loading...
20
Media files
521Loading...
21
Media files
1363Loading...
22
​​Нора бўйга етиб, чинакам соҳибжамол қизга айланди. Калта сочлари энди елкасини тўлдириб, ҳар тўлқин турганида, қизнинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб юборар эди. Жума кунлари ойиси хинага бўяганида сочи янада товланиб кетди. Она барча олтовлон қизи учун хинани маҳалланинг сатанг хотини Умм Сааддан сотиб олар эди. Бир куни оқшом чоғи Нора тасодифан ота-онасининг ўзаро суҳбатини эшитиб қолди-ю, тун бўйи ухлолмай чиқди. – Аввали Парвардигор. Солиҳнинг ундан нимаси ортиқ? Тенг тенги билан, тезак қопи билан. – Ўйлаб гапираяпсизми, отаси? Нима қилишимни ҳам билмайман, бошим қотган… Йўқ, келинг, шу ўртанча қизимиздан гаплашайлик. Ота-онаси кейин ҳам шу мавзуда кўп гаплашишди. Нора эса нуқул ойнага қараб ўйларди: “Ростдан мен бошқаларга ўхшамайманми? Наҳотки, бошқа одамлардай яшаш менга насиб қилмаган бўлса?” Гоҳ-гоҳ Нора ўкраб йиғлар, онаси ва сингиллари унинг йиғисини эшитиб, бошларини чайқар эдилар: – Шўрлик қиз! Нимани ҳам тушунарди! …Вақт ўтиб бораверди. Ногоҳ Норанинг отаси бетоб бўлиб, ётиб қолди ва савдогар Фаҳднинг дўконига ишга чиқа олмади. Бир куни эшик тақиллади ва эшикни очгани Нора борди. Эшикни тақиллатган қўшни маҳалланинг хушрўй йигити, Фаҳднинг ўғли Наиф эди. Хўжайиннинг ўғлини кўриб, Нора бир дам ўзини йўқотиб қўйди. Қизнинг гўзал тўлинойдек балқиб турган чеҳрасини кўриб, Наиф ҳам каловланиб қолди. Ниҳоят, у ўзини қўлга олиб, сўради: Нора югуриб ичкарига кириб кетди. Наиф унинг орқасидан ҳавас билан қараб қолди. Қизнинг мавжланиб, орқасини тўлдириб турган сочларидан ўпгиси келиб кетди… Қизнинг отаси Жасим тузалиб, дўконга келганда хўжайин уни жуда хушмуомалалик билан қаршилади ва деди: – Ўғлим қизингиз Норага уйланмоқчи. Бунга нима дейсиз? Жасим қулоқларига ишонмади, нима жавоб беришини билмай, лол эди. – Гапимни эшитдингизми? – Фаҳд Жасимни елкасига уриб қўйди: – Наиф қизингиз Норага уйланмоқчи. Ё қизингизни узатиш ниятингиз йўқми? Жасимнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. – Аммо, эй Наифнинг муҳтарам отаси… Эй Аллоҳ… Бу ёғи қандоқ бўлди? Сизлар кимсизлар-у, биз киммиз… Савдогар норози қиёфада хўмрайиб, лабларини қимтиди. – Нега ундай дейсиз? Сизни билмаймизми? Инсофли, диёнатли одамсиз. Сиз билан қариндош бўлсак ёмон бўлмайди. Таклифимдан суюнарсиз деб ўйлагандим. – Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин, – деди Жасим, – Мен-ку, жон-жон дердим… Аммо Нора… қизгинам ҳалигиндай… – Ота мияси айниган дегандай қўлини ҳавода маъноли ўйнатиб қўйди. – Ўз қизингизга туҳмат қилманг, – бирдан жиддийлашиб деди Фаҳд. – Норанинг тўрт мучаси соғ. Нега унинг бахтига тўсқинлик қиласиз? Жасим бошини эгди, қўлларини кўксига қўйиб, бир неча бор такрорлади: – Менинг қизим – сизнинг қизингиз. Илоё, қизимнинг бахтини берсин.  Маҳаллада янги хабар яшин тезлигида тарқалди. “Бой савдогарнинг сухсурдай ўғли Наиф жинни Норага уйланармиш. Шаҳзоданинг ишқи қурбақага тушибди! Маҳаллада чиройли қизлар кам эдими?” Нора эса бахтдан ял-ял ёнганча ҳаммага бирдек табассум билан қарарди… …Маҳалла қувонди. Шойи-барқутларга чулғанган Нора тўйга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг кўзлари қувончга тўлган. Тўлмай-чи? Ахир у маҳалладаги энг барно йигитга турмушга чиқаяпти. Шаҳарда бу йигитга ҳавас қилмаган қиз бормиди?.. Ўша қизлар энди Нора каби “жинни” бўлишни орзу қилмоқда эдилар. @ibratli_sozlar
1690Loading...
23
✒️"Жинни қиз" Бекорчи болакайлар Норани ақлдан озган деб ҳисоблашарди – аслида у ақлдан озган ҳам, жинни ҳам эмасди. “Қизлар маҳалласи”да уни шимол қизларидек оқбаданлиги, катта-катта тим-қора кўзлари туфайли энг чиройли қизча деб билишарди. Бу маҳаллада қизлар кўп туғилгани учун уни “Қизлар маҳалласи” деб аташган. Нора кўчада кўриниши билан болалар чапак чалиб, овозларининг борича “Нора жинни”, “Нора жинни” деб қичқира бошлашарди. Шунда шўрлик қиз ўзини тезроқ панага олишга шошилар, ичида эса у онаси маҳаллада қизининг ақлдан озгани тўғрисида гапириб берган кун ва соатни аямай қарғарди. Бу ҳодиса анча олдин, кўп ойлар олдин рўй берганди. Болаларнинг каттаси бўлгани учун Нора сабзавот ва бошқа озиқ-овқатларни сотиб олгани тез-тез дўконларга чиқиб турарди. Кўпинча бу нарсаларни маҳаллаларидаги ягона баққол Саййиддан сотиб оларди. Бу ўша сиз билган европача либосдаги олифта Саййид ҳар доим – эгнида шим ва кўйлак, бошида гардиши ҳаддан ташқари энли шляпада юрарди. Бир куни Нора катта бир балиқни қопга солиб, оғирлигидан кўтара олмай, ерда судраб келарди. Саййиднинг дўкончаси жойлашган кўчадан ўтгач, у катта дарвозага етиб келди, шу ерда бир эски қудуқ бор эди. Иккала қўли билан қопни ушлаб, орқаси билан юриб келаётганидан у қудуқни кўрмай унга думалаб тушди. Ҳозиргина келаётган одамнинг тўсатдан ғойиб бўлиб қолганини кўриб, кўча қоровулининг кайфи учди. Унинг қичқириғига одам тўпланди. Жудаям озғин бирини челакка ўтқазиб, қудуққа туширишди-да, Нора билан бирга тортиб чиқариб олишди. Қиз ҳушидан кетган эди-ю, аммо Аллоҳга шукр, ўлмай қолганди. Бошининг орқасини қудуқ деворига қаттиқ уриб олганди. Доктор кўриб, озгина мияси чайқалганини, ўзига келгач, унча-мунча ғалати қилиқлар қилиши мумкинлигини, аммо бундан ташвишланмаслик кераклигини айтди. Норани онаси эса дуч келганга қайғусини айтиб дардлашарди, ажабтовур қизим ақлдан озди деб зорлангани-зорланган эди. Бора-бора бу Норанинг ўзига таъсир қилиб, қовоғини солиб юрадиган, ҳеч кимга қўшилмайдиган одамови бўлиб қолди. Кўчага ҳам чиқмай қўйди. Дўконга эса сингиллари бориб келишарди. Бир неча ойлик “зиндонли” ҳаётдан сўнг Нора охири кўчага чиқишга азм қилди. У бўлиб ўтган воқеа ҳамманинг эсидан чиқиб кетган деб ўйларди. Қаёқда! Унга кўзи тушган ҳамон бир ажинадек қизалоқ дугоналарини чақира бошлади: “Ҳой, тез бу ёққа келинглар! Жинни чиқди!” Шундай деди-ю, бошқа қизлар чопа-чопа келиб, шарақлаб кула бошлашди, Норани қуршаб олишди ва бир маромда айланиб, қўшиқ айта бошлашди: Нора жинни, Нора жинни, Норанинг мияси йўқ. Бундай бўлишини кутмаган Нора аламдан чинқириб юборди. Қизчалар ундан қўрққандай ёлғондакам ҳар томонга қочишди ва бир-бирларига: – Эҳтиёт бўлинглар, жинни тағин тишлаб олмасин! – деб қичқиришди. Кўзлари жиққа ёш Нора чопиб уйга кирди-да, аламини онасидан олди: – Ҳаммасига сиз айбдорсиз. Сизни ёмон кўраман! Шундай дея у яна ичкарига қамалиб олди. Шу кундан бошлаб Норанинг тинч ҳаётига яна “кўз тегди”. Уни кўрган борки, масхара қилмай қўймасди. Ҳатто маҳалла доясининг меров ўғли Солиҳ ҳам Норани бурчакларда пойлаб турар, қиз уни кўриб қарғаб қочиб кетаётганда, орқасидан: “Нора жинни, Нора жинни”, деб қичқирарди. Аммо аста-секин Нора ўзини қўлга ола бошлади. Баъзан унга ўзини жинни қилиб кўрсатиш ўзига ёқар эди ҳам. Энди биров унинг жиғига тегадиган бўлса, бу ҳам ўчакишиб, оғзини катта очар ва тилини чиқариб кўрсатар, тим-қора кўзларини олайтириб, масхара қилганга қаттиқ тикилар эди, у бўлса қўрқиб: – “Ойижон, мени анови жиннидан қутқаринг!” – деб қочиб қолар эди. Рақибининг бунақа қўрқишларини кўриб, Нора ўзини дадилроқ ҳис этар эди. Маҳалладагилар энди Норани илгаригидай тинмай ғийбат қилишмасди. Ҳалиги бахтсиз ҳодисадан сўнг Норанинг отаси қудуқнинг атрофини ўраб қўйиш учун пул берди, ўз қўли билан унга қопқоқ ҳам ясади. Суюкли қизининг бошига тушган балога бошқа биров ҳам дучор бўлишини истамасди.
1430Loading...
24
.Мошина эшиги очилди. Эшик рўпарасида қамоқхона нозирларидан икки нафари туришарди. -- Битта битта машинадан тушамиз! Бир қатор саф тортамиз..... қўллар орқага.... -дея команда қилди улардан бири. Кейин Жаҳонгирни шериклари билан олиб борган нозирдан қўл бериб сўрашиб бўлгач сўради: -- Булар ким... ўша ўғрилармии? Ҳа деган жавобни олгач... уларни ёнига ёқин келиб..... айниқса Жаҳонгирни юзига томон тумшуғи билан суқулиб: -- Дўзахга хуш келибсизлар!- деди. Чунки Жаҳонгир уларнинг ичида энг ёши эдида. Бу қўрқитиш учун шунақа қилди деб ўйлашганди бошида ҳамма.... аслида эса бу ердаги қамохонани ўзини ёзилмаган қонунлари ҳам бор эди. Уларга бўй сўниш ҳар бир жиноятчининг бурчи эди. Уларни ўша нозирлардан бири югуртириб казармага бошлаб кетди. Ичкарига киргизиб уст бош беришди...кўрпа тўшак учун тоза чойшаб беришди. уст бошини шу хонада алиштириб бўлишгач, уларни уччаласини учта камерага бўлиб қамашди. Жаҳонгир кирган камерада яна уч киши бор экан. Аксига олгандай камерадошларининг ҳар уччаловиниям ёши каттароқ эканлиги кўриниб турарди. Оғзаки салом бериб энди бўш краватга жойлашмоқчи бўлганида, улардан бири: -- Шунчалик безбетмисан.... ёки зўрмисан?- деди. -- Йўқ. -жавоб берди Жаҳонгир. -- Кимдан сўраб жойлашаяпсан? Жаҳонгир жим турди... худди ўзини айбини тан олгандай. Тўғрида..... Шомил энг кўп муддатга кесилган жиноятчи... ҳам кўп йилдан бери шу ерда...... айблови иккита одамни ўлдирган. Жаҳонгирга ҳам шу тушунча бериб савол бера бошлади. -- Рўхсат сўраш керак.... қани бошидан бошла ўғривачча! - деди яна ўша Шомил. -- Рўхсат беринг бўш жойга жойлашай. -деди. -- Бу бошқа гап.... жойлаш!- деди Жаҳонгир энди жойлашмоқчи бўлганида, орқа томондан келиб тушган зарбадан, кўз олди қоронғулашиб ерга йиқилди. Ҳушини йўқотиб бироз ётди. Ўзига келганида камерадошлари ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди. Фақат биттаси бир четда қўлида китоби билан... жим ўқиб ўтирарди. Секин ўрнидан туриб жойини чойшабларини тўшаб ўрнига ётди. Мана энди унинг қамоқдаги ҳақиқий азобларга тўла ҳаёти бошланганини ўзи ҳам англаб етди. Бир ой давомида эрини бетоблиги билан овора бўлиб, ўғлини кўргани қамоқхонагаям боролмаган Сожида хола.... ўзини айбдордек сезарди. Ахир ўғлини аҳволи нима кечяпти... шуниям кўп ўйларди. Яхшиям Шарифбойни ўша адвокат дўсти бир неча маротаба кўргани борди. Лекин Отасини бетоб яъни микро инсулт олганини айтмади. Жаҳонгир ҳам аста секин қамоқхона ҳаётига кўника бошлади. Кўникмай ҳам иложи йўқ эдида. Камерадан хафтага бир ёки икки марта бирма бир олиб кетишар.... сўроқ қиладиган хонага олиб бориб уларни қийнашарди. Шундай кунлардан бир куни тунда Жаҳонгирни ҳам олиб кетишди. Қўлида кишан... олиб боришди сўроқ хонага. У ерда сўроқ эмас, битта битта қийнаш эди мақсади. Қўлидаги кишани билан бир соатлаб тепага осиб қўяр.... осганда қўлига оғирлик тушиб бармоқлари шишиб кетарди. Ҳеч ким ҳеч кимга бу нопок ишлар тўғрисида айтмасди. Чунки бу ишлар қамоқхонанинг ёзилмаган қоидалари эди. Адвокат дўсти бир икки марта апелацияга берди. Лекин ҳеч фойдаси бўлмади. Энди ўша ерда чидаб... қонунни бузмасдан интизомли бўлиб берилган муддатни ўтаб чиқишдан бошқа иложи йўқ эди. Қамоқхонада бир ойлар хумори тутиб қийналди ҳам. Лекин уни ўша ерда даволашди.... мажбурдан тузалди. Отаси Шарифбой эса, икки ой деганда бироз яхши бўлди. Оёғида сал пал оқсашни ҳисобга олмаганда. Ота Онаси энди ўғлини олдига қамоқхонага тез тез бориб турадиган бўлди. Шу орадан икки йил ҳам ўтиб кетди. Шарифбой ҳам анча босилиб қолганди. Зўрдан зўр чиқиб, уни фермер ерлариниям олиб қўйишганди. Фермасидаги қора моллариям камайиб фойда даромад келмай қолганди. Касаллик сабаб Шарифбой ўзини анча олдириб қўйганди. Энди озроқ бўлса ҳам ишларини юритиш ўғлига қараб қолганди...умиди ҳам ўғлида эди.
1190Loading...
25
Қамоқхонада Жаҳонгир энди бутунлай гиёҳвандликдан қутулиб яхши ҳулқли бўлишга улгуриб ҳам бўлганди. Тўрт девор ичида ўз хатоларини тушуна бошлади. Ўша даврларда кўчага гап бермас эди....энди бу ерда тунлари ич ичидан дод солиб ўкинарди. Лекин энди дўст душманни ажрата била бошлади. Қани ўша дўстлари.... Кеча дўстман деб юрган танишлари бир марта ҳам йўқлашмади. Дадасини зўр даврида унинг чўнтагида пули кўп бўлар... атрофида дўстлари ҳам тўп тўп юришарди. У қамалгач ҳаммасини оёғи йиғиштирилди... фойда бўлмагач ўша дўстлари ундан кечиб бўлишганди. Ҳаётни синовларида савоб қилмай яшаганидан кўп марта афсусланди. Энди бу қилган ишлари учун жаҳаннам оловида ёнаман деб куюнарди. Жаҳонгир энди аста секин ўз ақли одоби билан қамоқхонадаги шерикларини ҳурматига сазовор бўла бошлади. Уни аслида қалби тоза эди. Ёш ниҳолни қайси томонга эгсангиз шу томонга қараб ўсадику... унинг ёшлик ва ўсмирлик даври худди шундай ўтди. Шундан у гиёҳвандликка, қиморга ружу қўйди. Биринчи кунда камерага кирган пайт учта шеригидан биттаси бир четда жим китоб ўқиб ўтирарди. Айнан шу хонадоши кунлардан бир кун кутулмаганда уни ёнига чақирди. У ҳаёти ҳақида гапириб беришини ва бу ерга қандай тушиб қолганлигини сўради. Жаҳонгир бутун ҳаётини сўзлаб бера бошлади. Орада ўша пайтларда қилган баъзи аҳмоқликларини гапириб беришда суҳбатдошидан уялиб тўхтаб қолар.... кейин яна давом этарди. Иккаласи ўзиям куни бўйи суҳбатлашишди. У ҳам тўҳматдан қандай қамалиб қолганини гапириб берди. У инсон исломдан хабари бор экан. -- Ука.... шунча кўп гуноҳ ишлар қилибсан. Ота Онани ўкситишни ўзи катта гуноҳ... Аллоҳ ўзи кечиргувчи... товба қилиб кечирим сўрасанг албатта кечиради. -дея кўп насиҳат берди. Беш йил.... шериклари икки йил олдин озодликка чиқиб кетганди. Эртага ўзи ҳам озодликка чиқади. Ҳеч ишонгиси келмасди. Энди олдинги Жаҳонгир йўқ эди. Беш йил олдинги ўйинқаро, енгил ҳаётга ўрганган, ўғри, наркоман йигитни умуман акси бўлган инсонга ўзгарганди. Тонг отишини кутар.... шундай кутган пайтинг вақт ҳам жуда секин ўтаётгандек бўлаверади. Шу ердан чиқсам энди бундай хатони қилмайман. Аллоҳга товба қилиб, унинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшайман. Шу хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолибди. Тонг отиб ҳамма уйғонди... олам уйғонди деса ҳам бўлади. Чунки бугунги тонг бошқача тонг эди. -- Жаҳонгир Маматов..... чиқишга! Жаҳонгирни олиб кетишди. Нарсаларини олиб иккита нозир билан қамоқхонанинг чиқиш дарвозаси томон жўнашди. Унга худди беш йил олдин кирган дарвоза узоқдек туюлаверди. Чиқиш эшигини очиб... нозирлардан бири уни елкасига қоқиб: -- Дўстим.... бошқа бу жойларга йўлинг тушмасин... омад сенга.- деди ва ғийқиллатиб дарвозани ёпиб қўйди. Жаҳонгир ташқарига чиқар экан.... ҳавонин бошқа эканини ҳис этди. Топдингиз бу озодлик ҳавоси эди. Бироз елкасига нарсалари солинган сўмкасини кўтариб пиёда юргач, узоқроқда Ота Онаси ва адвокати турганини кўрди. Уни чиқишини кутиб туришган экан. Уларни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетди. Ишонасизми.... унинг кўзидан ўзи ҳоҳламаса ҳам ёшлар ёноқларига оқа бошлади. Бу хурсандчилик ёшлари эди. Мана азизлар..... бир ўзига тўқ оиладаги рўй берган ҳаётий воқеаларни сизга тасвирлаб бердим. Биз ўзбекчилигимизда шунақа оилалар кўп учрайди. Азиз Ота Оналар... пул бойлик бори яхши.... аммо фарзанд тарбиясида шу нарсаларни меъёри бўлгани яхши деб ўйлайман. Аксинча фарзандларимизни ёшлигидан иймонли қилиб тарбия қилайлик...... Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун сизга раҳмат азиз ўқувчим... Янги ҳикояларимда кўришгунча деб қоламан... ўзингизни эҳтиёт қилинг ✊ Крикдуши //Шухрат Сертолово. 30.10.2023. https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
1530Loading...
26
-- Яна йиғладингми Онаси...? -- Йўқ дадаси.... кўзимга кипригим қайрилиб биттаси кириб қолган экан, шунга кўзим ёшланди. - деди ҳатто эрини ҳам безовта қилмасдан. Шарифбой бу ҳолатни аллақачон сезганди.... лекин хотинини бу баҳоналарига индамай қўя қолди. Кейин мошинага чиқишиб уй томон жўнашди. Йўлда кетаверишда иккаласиям жим, бир бирларига гапирмасдан боришарди. Аммо иккаласини ҳам ич ичидан бир бирларига айтадиган гаплари кўп эди. Масалан Шарифбой...* Ўғлингга шунча шароит қилиб, имкониятлар яратиб берсаям ёмон йўлга кириб кетдия... одам бўлмайди бу.... ҳечам ёрдам бермайман, қамалса қамалаверсин.... қайтанга Ота Онани қадрини билиб, одам бўлиб чиқади қамоқдан.* дегиси келарди хотинига... ҳатто уни ҳам бироз айблаб бор заҳрини сочиб оларди. Кейин ўйлаб кўрса ўғлини бу аҳволга тушишига ўзи ҳам айбдор. Шунга жим кетарди. Сожида холачи.... эрини жахли чиқиб турганини билар шу учун ҳеч нима демасди. Бўлмаса * Сизга айтардима... кўп эркалатманг, кўп олдига тушманг деб.... тарбиясигаям вақт ажратмадингиз.... оилада айниқса ўғил бола учун Отани тарбияси кўпроқ керак. Тўғри иккаламиздаям айбимиз бор.... * дегиси келарди лекин айтолмасди. Шу уй хаёллар билан уйга етиб боришганини сезмай ҳам қолишибди. Мошинани уйни ёнидан қурилган гаражга киритиб қўйгач иккаласиям уйга киришди. Бугун кўнгилга қил ҳам сиғмасди... шу учун Шарифбой ишга ҳам бормади. -- Онаси битта чой қўй газга.... аччиққина қилиб дамлаб олиб келгин кейин. Бошим ёрулгудай бўлиб оғрияпти. - деди Шарифбой кўрпачага чўзилиб ёстиққа ёнбошлаб. -- Хўп бўлади дадаси.... Сожида хола тезгина чойнакни тўлдириб газни ёқиб чой қўйди. То қайнайман дегунча келиб эридан нега оғрияпти экан... қон босими тушиб ёки кўтарилиб кетмадимикин шуларни сўради. -- Билмадим шу ўйловдан бўлса керак... аччиқ аччиқ кўк чой ичсам қолади. - деди Шарифбой. Сожида хола аччиқ кўк чойни дамлаб келиб қайтарди.... Биринчи ўзига кейин эса эрига чойни пиёлага сузиб узатди. Онаизор бари бир чидолмади. -- Дадаси..... ўғлимизни у ердан чиқариб олиш керак..... ҳали ёш, агар қамалиб кетса қийналади. Илтимос дадаси.... бир иложини қилинг. -деди эрига. -- Эртага адвокат дўстим билан учрашаман... боя қўнғироқ қилдим.... учрашув жойини белгилаб келишиб олдик. Кўрамиз қани нима дер экан. Менга қолса муддати озроқ бўлса ўтириб чиққани яхши. Сен билан мени қадримни билармиди ўша ёқда қийналса. -деди. Сожида холани ичига баттар ғул ғула тушди. Ахир ёлғиз ўғли... ҳали ёш. Яна эридан илтимос қилди.... ёлвордии. Эри хўп дегандек бошини ирғаб қўйди. Онаизор яна ёмон тушлар кўриб алаҳсираб чиқди. Тушида ўғлини қийнашаётган эмиш милиция хонада. Ростини айтсам мен кўп маротаба гувоҳи бўлганман. Онам раҳматли менга бирор нарса бўлса ёки танг аҳволда қолсам дарров сезардилар. Она ўз юрагидан фарзандини юрагини чиқариб берадику ахир. Бу бежизга эмас дейман. Ҳақиқатдан ҳам навбатчи бироз ичган.... бўлимда жиноятчиларни қоронғу хонага олиб кириб, икки кишилашиб кўринмайдиган, кўкармайдиган жойига уриб тепа бошлашди. Уларни ичида албатта Жаҳонгир ҳам бор эди. Ўзларини қоронғуда танитишмайди.... овоз ҳам чиқаришмайди. Улар учун жонли халта эди. Тонг ҳам отди... қуёш ёздагидай ёндирмаса ҳам чарақлаб чиқа бошлади.... хўрознинг бемаҳал қичқириғидан сунг Шарифбой ҳам уйғонди. Сожида хола ҳар тонгдаги каби бомдод номозидан кейин ҳовлиларни супириш ва нонушта таёрлаш билан машғўл эди. Нонуштани иккаласи биргаликда танавул қилишди.... кейин Шарифбой ишга жўнади. Ўша куни адвокат дўсти билан учрашиб гаплашиб ҳам олди. Адвокат ўғлида иккита айблов борлигидан бироз хавотирланиб, борича айбсиз эканлигини исботлаб қамоғдан олиб қолишга ҳаракат қилишини айтди. Шу кунни ўзидан ҳужжатларни йиға бошлади. Суриштирув ишлари.... ҳар битта деталларга эътибор билан ҳаракат қиларди. Ахир дўстини ёлғиз ўғли... дўстига сўз берди. T.me/sinovlarihayot
950Loading...
27
Орадан бир ой ғизиллаб ўтиб кетди. Суриштирув ишлари, гувоҳлар йиғиш билан шу бир ой тез ўтиб кетди. Мана бугун суди бўладиган кун. Шу сафар лекин Шарифбой пул тиқмади. Фақат адвокатга сўраганини берди. Шу бир ой ичида Сожида холаям сиқилиб чарчаб қолди.... ахир ўйлов ёмонда, мана ман деган одамниям чарчатиб қўяди. Адвокат қанчалик ҳаракат қилмасин, Нодир айтган ўша Анвар ҳар йўл билан бўлса ҳам тўсқинлик қила бошлади. Бунга аввал ҳеч ким эътибор бермади. Кейинчалик Анварнинг кимлиги аниқланди. Эрталабдан уйғонишиб шаҳар суд биноси томон мошинада келишаётган Шарифбой ва Сожида хола ҳаяжонда эдилар. Қайси бир ота она ўғлини судига ҳаяжонсиз кела олади дейсиз. Ахир ўғлини ҳаёти ҳал бўлаяптику. Катта залга кузатувчилар... суд бўлаётган жиноятчилардан жабрланганлар.... суд бўлаётганларнинг яқин қариндошлари келишганди. Суди бўлаётган жиноятчиларни бирин кетин залга олиб келишди. Қўлларига кишан тақишган.... ўз жойларига яъни панжара ичига киритишиб ўтқазишди. Сожида хола ўғлини аҳволини кўриб йиғлаб юборди. Жаҳонгир жудаям озиб кетганди. Албаттада.... ахир у ер отасини уйимасда. Кейин судя чиқиб келди... бир томонда оқловчи, иккинчи томонда қораловчи адвокатлар ҳам аллақачон ўз ўрнини эгаллаб бўлишганди. Суд жараёни бошланди. Гувоҳлар... қоғозлар бирин кетин гапира бошлашди. Қораловчи ҳаттоки Жаҳонгирни олдинги жиноятини ҳам шуни ичига қўшиб қўзғаб қўйди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқлиги яна бир айблов бўлиб кетди. Анча тортишув ва муҳокамалар бўлди. Вақт ҳам кечки пайт бўлиб қолганда суд ўз қарорини ўқиди. Жаҳонгирга беш йил... шерикларига эса уч йилдан қамоқ жазоси беришди. Сожида хола суд залидан қамоқхонага олиб кетишаётган ўғлини қучиб бақириб йиғлада.... рости бу Онаизорни йиғисии.... Оналар йиғламасин деймизу... ўзимиз йиғлатамиз. Шарифбой ўша ерни ўзида мазаси қочиб йиқилиб қолди. Тез ёрдам келиб тезгина уни тўғри касалхонага олиб кетишди. Кейин аниқ бўлиоича инсулт бўлиб бир томони ишламай қолган экан. Энди эрини ҳам ўйлаб Сожида хола.... янаям қийин аҳволда қолди. Деярли бир ой касалхонада даволашди Шарифбойни. Пулни зўри билан бироз ўзига келди. Анварни ким эканлигини Сожида холага адвокат бир куни келиб айтиб қолди. -- Келинн.... Шарифбойни аҳволи анча яхши бўлиб қолибди...Аллоҳ шифосини берсин. Ҳалиям мени виждоним қийналаяпти ўғлингизни олиб қололмаганимга. Сизга бир нарсани айтиб қўймоқчиман. Дўстимга айтмадим.... буни кўтаролмаса керак. Жаҳонгирни авариядаги ишини дело очиб ёпгандикку. Ўшанда дўстим, Нодир милицияга кўп пул берганди қариндошларини оғзини ёп деб. Нодир пулни ҳамасини бермасдан, розилигини олиб кейин қолган қисмини беришга келишган экан. Шу қолган пулларни бермасдан ўзи еб кетибди. Кейин улар пайт пойлаб юрган экан. Жаҳонгирнинг бу иши уларга қўл келди. Анварни улар ёллашган. Билмайдики.... Шарифбой ҳамма пулларни Нодирга берган. Шу учун келин Нодирга ҳамма сирларни гапларни айтаверманглар. Ҳар қалай эҳтиёт бўлган яхши. -дея гапини тугатди адвокат. Ҳар хил одамлар борааа.... баъзида ўзингни соянгдан ҳам қўрқиб қоларкан инсон. Тузингри еб ака деб юрган инсон эдику бўлмаса Нодир. Жаҳонгирни қамоқдаги ҳаёти нима бўлди экан... ҳали эндигина йигирма баҳорни қаршилаган бола... кейинги ҳаёти нима бўлар экан.... буни ёлғиз Аллоҳдан бошқа олдиндан ҳеч ким билмасди..... Суд қарор чиқариб жиноятчиларга ҳукм ўқилган куниёқ..... Жаҳонгир ва унинг иккита шеригини қамоқхона маъмуриятининг хизмат машинасига ўтқазишиб.... зонага олиб келишди. Мошина.... каттакон темир дарвоза очилгач, бино ҳовлисига кирди. Деворлари баланд қилиб қурилган бу бино қамоқхона эди. Бу жойнинг ҳовлисидан бошлаб зах ҳиди анқиб турар.... биринчи кирган одамнинг димоғига урилиб бўғарди. T.me/sinovlarihayot
590Loading...
28
Тонг ёришиб отиб қолганди. Шарифбой ёмон туш кўриб ётган экан, сесканиб уйғониб кетди. Ёнига қараса хотини йўқ... Сожида хола аллақачон уйғониб бомдод номозини ўқиб, рўзғор ишлари билан машғул эди. Ёмон туш кўрсангиз ҳатто жуфтингизга ҳам айтманг... ўнг томонингизга қараб уч марта туф туфлаб қўйинг иримига деган гапга асосланиб шундай қилди ва ўрнидан турди. Юз қўлини ювгач ошхонага нонушта учун кирди. Сожида хола аллақачон эри ўрнидан уйғонган пайтиёқ нонуштага урнай бошлаганди. Дастурхон атрофига ўтириши билан Сожида хола: -- Ассалому алейкум дадаси.... яхши ухлаб уйғондингизми... -дея чойни олиб келиб қайтара бошлади. -- Воалейкум ассалом.... раҳмат ўзинг яхшимисан.... Нонушта қилиб туриб ўтиб кетган ота онасини яхши хотира билан эслашиб гаплашишди. -- Яхшиям сен борсан.... Аллоҳга шукр сендай ҳалол ва муслима аёл бергани учун. -дея Сожида холадан миннатдорлигини айтиб. Ўзи аслида хотинини кўнглини бироз кўтариш мақсадида айтганди бу сўзларни ҳам. Аммо ростданам Сожида хола тилла аёл эди. Лекин ҳозир Сожида холани қулоғига бу гаплар унчалик кирмасди... ҳамон ўғлини ўйлаб ич ичидан эзиларди. Аёл кишини ичида минг дарди бўлса ҳам юзида таббасуми билан билдирмасликка ҳаракат қилади дейишадику.... Сожида хола худди шунақа аёллар тоифасидан эди. Ҳеч бировни кўнглини оғритмаган оқила инсон эди. Дастурхон атрофида суҳбатлашиб нонушта қилиб ўтиришганда.... Шарифбойни телефони жиринглаб қолди. -- Алооо.... эшитаман ким бу? -- Ассалому алейкум Шариф ака.... зўрмисиз... келинойимлаям яхшими... мен Нодирман танидингизми? Нодир.... шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ёрдамчиси лавозимида ишлайди. Шарифбой билан анча йилдан бери таниш. Кўп ишларини ҳал қилиб берган. Эслайсизми... Жаҳонгир мошинасида бир кекса одамни уриб кетганди. Ўшандаям ўша одамни яқинларини оғзини ёпишда ўртага тушган инсон бўлади Нодир. -- Ҳа Нодирмисан.... сени рақаминг бошқа эди чамаси, тинчликми каллаи саҳардан қўнғироқ қиляпсан? -- Ака у рақамимни телефоним билан йўқотиб қўйдим. Ҳозир бир шеригимни телефонидан қўнғироқ қилаяпман. Ака ўғлингиз Жаҳонгир топилди. Ҳозир бизни бўлимимизда... иложи бўлса тез келинг шу ерда гаплашамиз қолганини!- деди. Шарифбой ич ичидан хурсанд бўлиб кетди. Ахир қайси бир ота бир хафтадан бери йўқолган ўғли топилса хурсанд бўлмайди дейсиз. Сожида холаниям хурсанд қилиш учун бу хуш хабарни айтди. Воххх... Сожида холани хурсандчилигини кўрсангиз эди..... бечора Аллоҳга миннатдорчилик билдириб дуолар қилиб қолди. Ҳатто кўзларидан ёш қалқиб чиқди.... ҳа ҳа бу хурсандчилик кўз ёшлари эди. Шарифбой тез ўша ерга боришини айтганда Сожида хола уйда ўтирармиди. Онаку ахир.... хотини ҳам бирга боришини айтиб тезгина устига жемфирларини кийиб янги рўмолини ўраб ҳам олди. Шарифбой мошинани юрғазиб иккаласи тўғри шаҳар ички ишлар бўлимига жўнашди. Йўлда аксига олганда бугун мошиналар ҳам тирбанд эди. То манзилга боргунича икки жойда авто ҳалокат бўлганини гувоҳи бўлишди. Ҳой барака топгур сал секинроқ ҳайда.... ўша шошаётган манзилингга бироз кечроқ борарсан. Бу нима аҳвол бир бирингни мошинангни дабдаласини чиқариб... дегинг келади ўша ҳайдовчиларга. Мана шаҳар ички ишлар бўлинмасига ҳам етиб келишди. Мошинани ҳеч кимга ҳалақит қилмайдиган жойга тўхтатиб, ўзлари эса ичкарига киришди. Кириши билан навбатчи нима мақсадда ва кимни олдига келдингиз деб ҳам сўраб ўтирмасдан Шарифбойни таниб майор Нодир Камоловни хонасига кузатиб қўйди. Хонага киргач Нодирни ўзи ўрнидан туриб ҳар иккаласи билан ҳам кўришиб сўрашиб стулга жойлашиб ўтиришларини таклиф қилди. Нодирни Сожида холаям яхши танийди. Чунки кўп бора уларнинг хонадонига Шарифбой таклиф қиларди ҳар бир мавридга. Иккови кўп ҳазиллашишарди. Ака укадек эди улар деярли. T.me/sinovlarihayot
770Loading...
29
Қамоқхонада Жаҳонгир энди бутунлай гиёҳвандликдан қутулиб яхши ҳулқли бўлишга улгуриб ҳам бўлганди. Тўрт девор ичида ўз хатоларини тушуна бошлади. Ўша даврларда кўчага гап бермас эди....энди бу ерда тунлари ич ичидан дод солиб ўкинарди. Лекин энди дўст душманни ажрата била бошлади. Қани ўша дўстлари.... Кеча дўстман деб юрган танишлари бир марта ҳам йўқлашмади. Дадасини зўр даврида унинг чўнтагида пули кўп бўлар... атрофида дўстлари ҳам тўп тўп юришарди. У қамалгач ҳаммасини оёғи йиғиштирилди... фойда бўлмагач ўша дўстлари ундан кечиб бўлишганди. Ҳаётни синовларида савоб қилмай яшаганидан кўп марта афсусланди. Энди бу қилган ишлари учун жаҳаннам оловида ёнаман деб куюнарди. Жаҳонгир энди аста секин ўз ақли одоби билан қамоқхонадаги шерикларини ҳурматига сазовор бўла бошлади. Уни аслида қалби тоза эди. Ёш ниҳолни қайси томонга эгсангиз шу томонга қараб ўсадику... унинг ёшлик ва ўсмирлик даври худди шундай ўтди. Шундан у гиёҳвандликка, қиморга ружу қўйди. Биринчи кунда камерага кирган пайт учта шеригидан биттаси бир четда жим китоб ўқиб ўтирарди. Айнан шу хонадоши кунлардан бир кун кутулмаганда уни ёнига чақирди. У ҳаёти ҳақида гапириб беришини ва бу ерга қандай тушиб қолганлигини сўради. Жаҳонгир бутун ҳаётини сўзлаб бера бошлади. Орада ўша пайтларда қилган баъзи аҳмоқликларини гапириб беришда суҳбатдошидан уялиб тўхтаб қолар.... кейин яна давом этарди. Иккаласи ўзиям куни бўйи суҳбатлашишди. У ҳам тўҳматдан қандай қамалиб қолганини гапириб берди. У инсон исломдан хабари бор экан. -- Ука.... шунча кўп гуноҳ ишлар қилибсан. Ота Онани ўкситишни ўзи катта гуноҳ... Аллоҳ ўзи кечиргувчи... товба қилиб кечирим сўрасанг албатта кечиради. -дея кўп насиҳат берди. Беш йил.... шериклари икки йил олдин озодликка чиқиб кетганди. Эртага ўзи ҳам озодликка чиқади. Ҳеч ишонгиси келмасди. Энди олдинги Жаҳонгир йўқ эди. Беш йил олдинги ўйинқаро, енгил ҳаётга ўрганган, ўғри, наркоман йигитни умуман акси бўлган инсонга ўзгарганди. Тонг отишини кутар.... шундай кутган пайтинг вақт ҳам жуда секин ўтаётгандек бўлаверади. Шу ердан чиқсам энди бундай хатони қилмайман. Аллоҳга товба қилиб, унинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшайман. Шу хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолибди. Тонг отиб ҳамма уйғонди... олам уйғонди деса ҳам бўлади. Чунки бугунги тонг бошқача тонг эди. -- Жаҳонгир Маматов..... чиқишга! Жаҳонгирни олиб кетишди. Нарсаларини олиб иккита нозир билан қамоқхонанинг чиқиш дарвозаси томон жўнашди. Унга худди беш йил олдин кирган дарвоза узоқдек туюлаверди. Чиқиш эшигини очиб... нозирлардан бири уни елкасига қоқиб: -- Дўстим.... бошқа бу жойларга йўлинг тушмасин... омад сенга.- деди ва ғийқиллатиб дарвозани ёпиб қўйди. Жаҳонгир ташқарига чиқар экан.... ҳавонин бошқа эканини ҳис этди. Топдингиз бу озодлик ҳавоси эди. Бироз елкасига нарсалари солинган сўмкасини кўтариб пиёда юргач, узоқроқда Ота Онаси ва адвокати турганини кўрди. Уни чиқишини кутиб туришган экан. Уларни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетди. Ишонасизми.... унинг кўзидан ўзи ҳоҳламаса ҳам ёшлар ёноқларига оқа бошлади. Бу хурсандчилик ёшлари эди. Мана азизлар..... бир ўзига тўқ оиладаги рўй берган ҳаётий воқеаларни сизга тасвирлаб бердим. Биз ўзбекчилигимизда шунақа оилалар кўп учрайди. Азиз Ота Оналар... пул бойлик бори яхши.... аммо фарзанд тарбиясида шу нарсаларни меъёри бўлгани яхши деб ўйлайман. Аксинча фарзандларимизни ёшлигидан иймонли қилиб тарбия қилайлик...... Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун сизга раҳмат азиз ўқувчим... Янги ҳикояларимда кўришгунча деб қоламан... ўзингизни эҳтиёт қилинг ✊ Крикдуши //Шухрат Сертолово. 30.10.2023. T.me/sinovlarihayot
600Loading...
30
Мошина эшиги очилди. Эшик рўпарасида қамоқхона нозирларидан икки нафари туришарди. -- Битта битта машинадан тушамиз! Бир қатор саф тортамиз..... қўллар орқага.... -дея команда қилди улардан бири. Кейин Жаҳонгирни шериклари билан олиб борган нозирдан қўл бериб сўрашиб бўлгач сўради: -- Булар ким... ўша ўғрилармии? Ҳа деган жавобни олгач... уларни ёнига ёқин келиб..... айниқса Жаҳонгирни юзига томон тумшуғи билан суқулиб: -- Дўзахга хуш келибсизлар!- деди. Чунки Жаҳонгир уларнинг ичида энг ёши эдида. Бу қўрқитиш учун шунақа қилди деб ўйлашганди бошида ҳамма.... аслида эса бу ердаги қамохонани ўзини ёзилмаган қонунлари ҳам бор эди. Уларга бўй сўниш ҳар бир жиноятчининг бурчи эди. Уларни ўша нозирлардан бири югуртириб казармага бошлаб кетди. Ичкарига киргизиб уст бош беришди...кўрпа тўшак учун тоза чойшаб беришди. уст бошини шу хонада алиштириб бўлишгач, уларни уччаласини учта камерага бўлиб қамашди. Жаҳонгир кирган камерада яна уч киши бор экан. Аксига олгандай камерадошларининг ҳар уччаловиниям ёши каттароқ эканлиги кўриниб турарди. Оғзаки салом бериб энди бўш краватга жойлашмоқчи бўлганида, улардан бири: -- Шунчалик безбетмисан.... ёки зўрмисан?- деди. -- Йўқ. -жавоб берди Жаҳонгир. -- Кимдан сўраб жойлашаяпсан? Жаҳонгир жим турди... худди ўзини айбини тан олгандай. Тўғрида..... Шомил энг кўп муддатга кесилган жиноятчи... ҳам кўп йилдан бери шу ерда...... айблови иккита одамни ўлдирган. Жаҳонгирга ҳам шу тушунча бериб савол бера бошлади. -- Рўхсат сўраш керак.... қани бошидан бошла ўғривачча! - деди яна ўша Шомил. -- Рўхсат беринг бўш жойга жойлашай. -деди. -- Бу бошқа гап.... жойлаш!- деди Жаҳонгир энди жойлашмоқчи бўлганида, орқа томондан келиб тушган зарбадан, кўз олди қоронғулашиб ерга йиқилди. Ҳушини йўқотиб бироз ётди. Ўзига келганида камерадошлари ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди. Фақат биттаси бир четда қўлида китоби билан... жим ўқиб ўтирарди. Секин ўрнидан туриб жойини чойшабларини тўшаб ўрнига ётди. Мана энди унинг қамоқдаги ҳақиқий азобларга тўла ҳаёти бошланганини ўзи ҳам англаб етди. Бир ой давомида эрини бетоблиги билан овора бўлиб, ўғлини кўргани қамоқхонагаям боролмаган Сожида хола.... ўзини айбдордек сезарди. Ахир ўғлини аҳволи нима кечяпти... шуниям кўп ўйларди. Яхшиям Шарифбойни ўша адвокат дўсти бир неча маротаба кўргани борди. Лекин Отасини бетоб яъни микро инсулт олганини айтмади. Жаҳонгир ҳам аста секин қамоқхона ҳаётига кўника бошлади. Кўникмай ҳам иложи йўқ эдида. Камерадан хафтага бир ёки икки марта бирма бир олиб кетишар.... сўроқ қиладиган хонага олиб бориб уларни қийнашарди. Шундай кунлардан бир куни тунда Жаҳонгирни ҳам олиб кетишди. Қўлида кишан... олиб боришди сўроқ хонага. У ерда сўроқ эмас, битта битта қийнаш эди мақсади. Қўлидаги кишани билан бир соатлаб тепага осиб қўяр.... осганда қўлига оғирлик тушиб бармоқлари шишиб кетарди. Ҳеч ким ҳеч кимга бу нопок ишлар тўғрисида айтмасди. Чунки бу ишлар қамоқхонанинг ёзилмаган қоидалари эди. T.me/sinovlarihayot Адвокат дўсти бир икки марта апелацияга берди. Лекин ҳеч фойдаси бўлмади. Энди ўша ерда чидаб... қонунни бузмасдан интизомли бўлиб берилган муддатни ўтаб чиқишдан бошқа иложи йўқ эди. Қамоқхонада бир ойлар хумори тутиб қийналди ҳам. Лекин уни ўша ерда даволашди.... мажбурдан тузалди. Отаси Шарифбой эса, икки ой деганда бироз яхши бўлди. Оёғида сал пал оқсашни ҳисобга олмаганда. Ота Онаси энди ўғлини олдига қамоқхонага тез тез бориб турадиган бўлди. Шу орадан икки йил ҳам ўтиб кетди. Шарифбой ҳам анча босилиб қолганди. Зўрдан зўр чиқиб, уни фермер ерлариниям олиб қўйишганди. Фермасидаги қора моллариям камайиб фойда даромад келмай қолганди. Касаллик сабаб Шарифбой ўзини анча олдириб қўйганди. Энди озроқ бўлса ҳам ишларини юритиш ўғлига қараб қолганди...умиди ҳам ўғлида эди.
920Loading...
31
. -- Шариф ака.... ўғлингиз кеча бир дўконни иккита шериги билан ўмараётганда ходимларимиз томонидан қўлга олинди. Бўлимга олиб келингач ҳатто гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилганлиги ҳам аниқланди. Мен ўзим қўшни вилоятга бир иш билан кетгандим.... кеч хабар топдим. Бўлмаса иккинчи айбловини ёпардим. Энди кеч... биласизку анави Анварни....ўша бу ишни текширяпти. Унга ҳеч кимни гапи ўтмайди, бошқармада уни тоғаси ишлайди. -- Ўғирликк... аҳмоқ болаяя.... нима етишмаётганди унга.... демак нима қиламиз? -- Сиз адвокат дўстингиз билан гаплашинг. Иккаламиз бирга ҳаракат қиламиз. Мен ҳам қўл қовуштириб ўтирмайман.... -деди. Уларни гапларини бир четда эшитиб ўтирган Сожида хола ич ичини кемириб жим сабр қилиб ўтирарди. Ҳа деганда гапга аралашиб кетадиган одати йўқ эди. Фақат охирида... -- Ука.... ўғлим қайси хонада... бориб кўрсак бўладими?- деб сўради йиғи аралаш. Нодир навбатчини чақириб улврни Жаҳонгир ва шериклари қамаб қўйилган панжарали хонага олиб бориб кўрсатишини тайинлади. Нодирни хонасидан чиқишиб зал бўйлаб панжарали хона томон йўл олишди. Кузни ҳавоси эмасми.... зал ҳам анча совуқ эди... энди жиноятчилар сақланадиган хонани тасаввур қилаверинг.... -- Қани навбатма навбат мошинага чиқинглар! Тунда уларни ушлашиб қўлларига кишан тақишиб мошинада бўлимга олиб келишганди. Ҳатто тинтув қилишганда чўнтакларидан совуқ қуроллар, ҳар хил қўлга тақиб муштлашадиган мосламаларни ҳам далилий ашё қилиб олишганди ҳам. Ҳамма нарса уларга эртага судда қарши далил бўлишини ҳеч ким ҳам хаёлига келтиришмаганди. Панжарали хонани эшигини навбатчи очди. Полда ўтиришган экан...эшик очилиши билан ҳар уччаласи ҳам бирданига ўрнидан туришди. Биттаси кўп тортганми ўзини билмас даражада кайфда экан. Жаҳонгир ота онасини кўриб панжара ёнига яқин келмасдан қилган ишидан уялиб ерга боқиб тураверди. -- Болажониммм яхшимисан.... - дея Сожида хола ўғлини ёнига чорлади. Жаҳонгирни ранглари оқариб кетган. Ё бир хафта кўрмаганигами Онаизорни кўзига озиб кетгардек кўринди. Шарифбой бироз она болани кузатиб турди. Хотини учун хурсанд бўлди. Анчадан бери хавотирда эди. Ўғлини бу ишидан кўнгли ранжида. -- Ўғлим..... маҳаллада Онанг билан иккаламиз бош кўтаролмай қолгандик. Ҳамма наркоманни Ота онаси дейишаётгандек... энди бу ҳунарингдан кейин нима дейишаркан.... эх болая.... сенга нима етмаётганди? Э сатқай ўғил кет.... Ота бўлмай мен ўлай. -дедию индамай ташқарига чиқиб кетди. Шарифбойни Жаҳонгир ўғлига туғилганидан бери биринчи қаттиқ гапирган гапи шу бўлди. Ташқарига чиқиб осмонга қараб бир хўрсиниб қўйди. Чунки у Аллоҳдан қўрқди.... ношукрлик қилдим кечир Аллоҳ дегандек бўлди. Чунки биринчи оиласидан тирноққа зор бўлди.... шу орадан иккинчисига уйланганида қанча Аллоҳга дуо қилиб бир фарзанд сўради. Аллоҳ берди... уни энди ўзи уддалаши керак эди. Эх хом сут эмган бандаа..... биз доим бошимизга шундай оғир кунлар келсагина Аллоҳни эслаб қоламиз... Замон ўзгарди деб қиламиз хато, Отаю Онани қақшатиб ҳатто. Биламиз дунёда туганмас муаммо, Вақт топиб дўстлар қилайлик савоб... Шарифбой хотини Сожида хола ичкаридан чиқгунича, мошинаси ёнига борди... адвокат дўсти билан ўғли масаласида гаплашиш учун қўнғироқ қилди. -- Алооо.... э дўстим ассалому алейкум яхшимисан? Уйдагилар хаммаси яхшими... -- Воалейкум ассалом дўстим.... бормисан... раҳмат Аллоҳга шукр.... ўзинг яхшимисан, келин, ўғлинг яхшими... тинчликми? -- Тинчлик эмасда.... бир хизмат бор сенга... учрашганда айтаман. -- Хўп бўлади.... ахир сени шунақа хизматингга ярамасам нимага дўст бўлиб юрибман... Дея иккалалари гаплашишди ва улар эртанги куннинг биринчи ярмида чойхонада учрашишга келишиб олишди. Бироздан сўнг Сожида хола ичкаридан чиқиб мошина томон кела бошлади. Она барибир Онада..... ўғлига куйиб йиғлаб ҳам олдия.... йўл йўлакай кўз ёшларини рўмолини учи билан артиб келарди. T.me/sinovlarihayot
730Loading...
32
Тонг ёришиб отиб қолганди. Шарифбой ёмон туш кўриб ётган экан, сесканиб уйғониб кетди. Ёнига қараса хотини йўқ... Сожида хола аллақачон уйғониб бомдод номозини ўқиб, рўзғор ишлари билан машғул эди. Ёмон туш кўрсангиз ҳатто жуфтингизга ҳам айтманг... ўнг томонингизга қараб уч марта туф туфлаб қўйинг иримига деган гапга асосланиб шундай қилди ва ўрнидан турди. Юз қўлини ювгач ошхонага нонушта учун кирди. Сожида хола аллақачон эри ўрнидан уйғонган пайтиёқ нонуштага урнай бошлаганди. Дастурхон атрофига ўтириши билан Сожида хола: -- Ассалому алейкум дадаси.... яхши ухлаб уйғондингизми... -дея чойни олиб келиб қайтара бошлади. -- Воалейкум ассалом.... раҳмат ўзинг яхшимисан.... Нонушта қилиб туриб ўтиб кетган ота онасини яхши хотира билан эслашиб гаплашишди. -- Яхшиям сен борсан.... Аллоҳга шукр сендай ҳалол ва муслима аёл бергани учун. -дея Сожида холадан миннатдорлигини айтиб. Ўзи аслида хотинини кўнглини бироз кўтариш мақсадида айтганди бу сўзларни ҳам. Аммо ростданам Сожида хола тилла аёл эди. Лекин ҳозир Сожида холани қулоғига бу гаплар унчалик кирмасди... ҳамон ўғлини ўйлаб ич ичидан эзиларди. Аёл кишини ичида минг дарди бўлса ҳам юзида таббасуми билан билдирмасликка ҳаракат қилади дейишадику.... Сожида хола худди шунақа аёллар тоифасидан эди. Ҳеч бировни кўнглини оғритмаган оқила инсон эди. Дастурхон атрофида суҳбатлашиб нонушта қилиб ўтиришганда.... Шарифбойни телефони жиринглаб қолди. -- Алооо.... эшитаман ким бу? -- Ассалому алейкум Шариф ака.... зўрмисиз... келинойимлаям яхшими... мен Нодирман танидингизми? Нодир.... шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ёрдамчиси лавозимида ишлайди. Шарифбой билан анча йилдан бери таниш. Кўп ишларини ҳал қилиб берган. Эслайсизми... Жаҳонгир мошинасида бир кекса одамни уриб кетганди. Ўшандаям ўша одамни яқинларини оғзини ёпишда ўртага тушган инсон бўлади Нодир. -- Ҳа Нодирмисан.... сени рақаминг бошқа эди чамаси, тинчликми каллаи саҳардан қўнғироқ қиляпсан? -- Ака у рақамимни телефоним билан йўқотиб қўйдим. Ҳозир бир шеригимни телефонидан қўнғироқ қилаяпман. Ака ўғлингиз Жаҳонгир топилди. Ҳозир бизни бўлимимизда... иложи бўлса тез келинг шу ерда гаплашамиз қолганини!- деди. Шарифбой ич ичидан хурсанд бўлиб кетди. Ахир қайси бир ота бир хафтадан бери йўқолган ўғли топилса хурсанд бўлмайди дейсиз. Сожида холаниям хурсанд қилиш учун бу хуш хабарни айтди. Воххх... Сожида холани хурсандчилигини кўрсангиз эди..... бечора Аллоҳга миннатдорчилик билдириб дуолар қилиб қолди. Ҳатто кўзларидан ёш қалқиб чиқди.... ҳа ҳа бу хурсандчилик кўз ёшлари эди. Шарифбой тез ўша ерга боришини айтганда Сожида хола уйда ўтирармиди. Онаку ахир.... хотини ҳам бирга боришини айтиб тезгина устига жемфирларини кийиб янги рўмолини ўраб ҳам олди. Шарифбой мошинани юрғазиб иккаласи тўғри шаҳар ички ишлар бўлимига жўнашди. Йўлда аксига олганда бугун мошиналар ҳам тирбанд эди. То манзилга боргунича икки жойда авто ҳалокат бўлганини гувоҳи бўлишди. Ҳой барака топгур сал секинроқ ҳайда.... ўша шошаётган манзилингга бироз кечроқ борарсан. Бу нима аҳвол бир бирингни мошинангни дабдаласини чиқариб... дегинг келади ўша ҳайдовчиларга. Мана шаҳар ички ишлар бўлинмасига ҳам етиб келишди. Мошинани ҳеч кимга ҳалақит қилмайдиган жойга тўхтатиб, ўзлари эса ичкарига киришди. Кириши билан навбатчи нима мақсадда ва кимни олдига келдингиз деб ҳам сўраб ўтирмасдан Шарифбойни таниб майор Нодир Камоловни хонасига кузатиб қўйди. Хонага киргач Нодирни ўзи ўрнидан туриб ҳар иккаласи билан ҳам кўришиб сўрашиб стулга жойлашиб ўтиришларини таклиф қилди. Нодирни Сожида холаям яхши танийди. Чунки кўп бора уларнинг хонадонига Шарифбой таклиф қиларди ҳар бир мавридга. Иккови кўп ҳазиллашишарди. Ака укадек эди улар деярли.
480Loading...
33
Қишлоқда миш мишлар кўпайган. Кимсан Шарифбойни яккаю ёлғиз ўғли наркоман. Ҳам дом дараксиз йўқолиб кетган... уни на ўлиги на тиригидан дарак бор. Сожида хола ўғлини дастидан андиша қилиб ҳатто ҳовлидан чиқмайдиям. Бундай пайтлари шундай қўшнилар бора ҳамма билади... гап олиш учун атай уйига бир нарсаларни баҳона қилиб келаверишади. Онизорни эса уятдан юзи қора бўлиб қоларди. Ахир у ҳам ҳамма қатори ҳавасдаги келинни тўй қилиб олишни ҳоҳлар.... келинни қўлидан бир пиёла чой ичгиси келар... қўшниларига келинни ёнида туриб келин салом қилдириш орзулари бор эдида. Қўшниларига инсоф берсин. Ҳаммаси ҳам унақа одамлар эмас... борда энди шунақалариям. Барака топгур доим бир дугонаси Сожида холани ёнига келиб турар..... далда бўлиб кўнглини кўтарарди. Шундай инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин. Кичикроқ дўкон ёнига келишди. Аввал сигарет чекишиб ён атрофни кўзатишди. Соат миллари ярим тундан ошган. Ҳамма ёқ сув сепгандек тинч.... ишни бемалол бошлайверса ҳам бўлади. Бу дўконни камерасиям ҳам йўқ экан. Ниқобларни кийишиб қулфни бузиб ичкарига киришди. Қимматбаҳо кийим кечаклар... тақинчоқлар.... аслларини сўмкага тиқа бошлади улардан бири. Жаҳонгир эса касса аппаратни секин шовқинсиз бузиб очди. Хуллас ҳаш паш дегунча учта сўмкаям тўлди. Ҳали дўкон ичидан чиқишмасдан ички ишлар ходимлари серенасини чалиб иккита мошинада келиб ҳар томондан қуршаб олишди. Дўконни олд томони ойнакор эмасми.... мошна чироқлари худди кундузидай ёритиб турарди. Уччаласиям сўмкаларини ташлаб қочиб кетиш йўлини излай бошлади. Дўконнинг орқа томондаги эшиги томон югуришди.... 😯 Катта бўлдим улғайдим бирор муаммо йўқ эди, Ота Онам даврида иликларим тўқ эди. Тонгда чиқиб кўчага қайтар эдим саҳарда, Дўстлар билан кезардим шовқин солиб шаҳарда. -- Йигитлар.... дўкон ҳар томонлама қуршовга олинган. Қаршилик кўрсатмасдан таслим бўлишингизни сўраймиз... акс ҳолда куч ишлатишимизга тўғри келади!- деди милиция ходимларидан бири овоз кучайтиргичда. Ўғрилар эса бундан бироз чўчишиб, тўғри орқа эшик томон югуришди. Оҳисталик билан шовқинсиз, дўконнинг орқа эшигини очишди. Ташқари қоп қоронғу зимистон... айни шу кунлари ҳали ой ҳам чиқмаган. Улар секин навбатма навбат ташқарига шовқинсиз чиқа бошлашди. Шу пайт кутилмаганда ҳар томондан машина чироқлари ёқилиб милиция ходимлари улар томон кела бошлашди. Бу ҳолат уччаласиниям шок ҳолатига тушуриб жойида михлаб қўйганди. Шарифбой ўйловда эди... ўғли дом дараксиз, на ўлиги бор на тириги. Маҳаллада бош кўтаролмай қолди. Олдинлари маҳалла оқсоқоллари қатори бирон бир маслаҳатли ишми, ташкилий ишларми фарқи йўқ уни ҳам чақиришарди. Энди эса чақирмай ҳам қўйишди. Тўйларгаям деярли чиқмай қўйди.... ўғлинг топилдими деган саволдан қочиб. Ўзику майли эркак киши. Хотини Сожида холага қараб сиқилиб кетяпти. Бечора ўйловдан бирон бир дард топиб олмаса бўлгани эди. Шу бир хафтани ичида анча озиб чарчаб қолди бечора. Сожида холани ўзиям ҳар хил гап сўзу ғийбатлардан қочиб ҳатто ҳовлидан чиқмай қўйди. Наркоманни Онаси... бу сўз Она учун энг оғир ботадиган ҳақоратли сўз. Яна шундай қўшнилар бор ҳамма билади... атай бир нарсаларни баҳона қилиб сўраб чиқишади гап олиш учун. Яхшиям сал нарироғда яшайдиган бўлсаям Сожида холани бир дугонаси бор ҳол аҳвол сўраб келиб туради. Сожида хола деб ёзишимни кўпчиликда савол туғилар.... ўғли энди йигирмага тўлган бўлса деб.... Шарифбойни биринчи хотинидан анча йил фарзанд бўлмади. Бир бирини севиб турмуш қуришганди. Кўп йил бирга яшашди. Бирибир фарзанд бўлмагач кексалар ажраштиришганди. Сожида холани ҳам биринчи турмуши ўхшамагач ажрашганди. Улардаям шу муаммо бўлган ажрашишга сабаб. Ёши каттароқ аёлу Шарифбойдан бир ёшми кичик. Раҳматли отасини дўстини қизи бўлгани учун Шарифбойни унга уйлантиришганди. Шу учун Сожида хола деб ёзаман ҳурматини жойига қўйиб ҳам ёшини ҳисобга олиб.
600Loading...
34
-- Шариф ака.... ўғлингиз кеча бир дўконни иккита шериги билан ўмараётганда ходимларимиз томонидан қўлга олинди. Бўлимга олиб келингач ҳатто гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилганлиги ҳам аниқланди. Мен ўзим қўшни вилоятга бир иш билан кетгандим.... кеч хабар топдим. Бўлмаса иккинчи айбловини ёпардим. Энди кеч... биласизку анави Анварни....ўша бу ишни текширяпти. Унга ҳеч кимни гапи ўтмайди, бошқармада уни тоғаси ишлайди. -- Ўғирликк... аҳмоқ болаяя.... нима етишмаётганди унга.... демак нима қиламиз? -- Сиз адвокат дўстингиз билан гаплашинг. Иккаламиз бирга ҳаракат қиламиз. Мен ҳам қўл қовуштириб ўтирмайман.... -деди. Уларни гапларини бир четда эшитиб ўтирган Сожида хола ич ичини кемириб жим сабр қилиб ўтирарди. Ҳа деганда гапга аралашиб кетадиган одати йўқ эди. Фақат охирида... -- Ука.... ўғлим қайси хонада... бориб кўрсак бўладими?- деб сўради йиғи аралаш. Нодир навбатчини чақириб улврни Жаҳонгир ва шериклари қамаб қўйилган панжарали хонага олиб бориб кўрсатишини тайинлади. Нодирни хонасидан чиқишиб зал бўйлаб панжарали хона томон йўл олишди. Кузни ҳавоси эмасми.... зал ҳам анча совуқ эди... энди жиноятчилар сақланадиган хонани тасаввур қилаверинг.... -- Қани навбатма навбат мошинага чиқинглар! Тунда уларни ушлашиб қўлларига кишан тақишиб мошинада бўлимга олиб келишганди. Ҳатто тинтув қилишганда чўнтакларидан совуқ қуроллар, ҳар хил қўлга тақиб муштлашадиган мосламаларни ҳам далилий ашё қилиб олишганди ҳам. Ҳамма нарса уларга эртага судда қарши далил бўлишини ҳеч ким ҳам хаёлига келтиришмаганди. Панжарали хонани эшигини навбатчи очди. Полда ўтиришган экан...эшик очилиши билан ҳар уччаласи ҳам бирданига ўрнидан туришди. Биттаси кўп тортганми ўзини билмас даражада кайфда экан. Жаҳонгир ота онасини кўриб панжара ёнига яқин келмасдан қилган ишидан уялиб ерга боқиб тураверди. -- Болажониммм яхшимисан.... - дея Сожида хола ўғлини ёнига чорлади. Жаҳонгирни ранглари оқариб кетган. Ё бир хафта кўрмаганигами Онаизорни кўзига озиб кетгардек кўринди. Шарифбой бироз она болани кузатиб турди. Хотини учун хурсанд бўлди. Анчадан бери хавотирда эди. Ўғлини бу ишидан кўнгли ранжида. -- Ўғлим..... маҳаллада Онанг билан иккаламиз бош кўтаролмай қолгандик. Ҳамма наркоманни Ота онаси дейишаётгандек... энди бу ҳунарингдан кейин нима дейишаркан.... эх болая.... сенга нима етмаётганди? Э сатқай ўғил кет.... Ота бўлмай мен ўлай. -дедию индамай ташқарига чиқиб кетди. Шарифбойни Жаҳонгир ўғлига туғилганидан бери биринчи қаттиқ гапирган гапи шу бўлди. Ташқарига чиқиб осмонга қараб бир хўрсиниб қўйди. Чунки у Аллоҳдан қўрқди.... ношукрлик қилдим кечир Аллоҳ дегандек бўлди. Чунки биринчи оиласидан тирноққа зор бўлди.... шу орадан иккинчисига уйланганида қанча Аллоҳга дуо қилиб бир фарзанд сўради. Аллоҳ берди... уни энди ўзи уддалаши керак эди. Эх хом сут эмган бандаа..... биз доим бошимизга шундай оғир кунлар келсагина Аллоҳни эслаб қоламиз... Замон ўзгарди деб қиламиз хато, Отаю Онани қақшатиб ҳатто. Биламиз дунёда туганмас муаммо, Вақт топиб дўстлар қилайлик савоб... Шарифбой хотини Сожида хола ичкаридан чиқгунича, мошинаси ёнига борди... адвокат дўсти билан ўғли масаласида гаплашиш учун қўнғироқ қилди. -- Алооо.... э дўстим ассалому алейкум яхшимисан? Уйдагилар хаммаси яхшими... -- Воалейкум ассалом дўстим.... бормисан... раҳмат Аллоҳга шукр.... ўзинг яхшимисан, келин, ўғлинг яхшими... тинчликми? -- Тинчлик эмасда.... бир хизмат бор сенга... учрашганда айтаман. -- Хўп бўлади.... ахир сени шунақа хизматингга ярамасам нимага дўст бўлиб юрибман... Дея иккалалари гаплашишди ва улар эртанги куннинг биринчи ярмида чойхонада учрашишга келишиб олишди. Бироздан сўнг Сожида хола ичкаридан чиқиб мошина томон кела бошлади. Она барибир Онада..... ўғлига куйиб йиғлаб ҳам олдия.... йўл йўлакай кўз ёшларини рўмолини учи билан артиб келарди.
530Loading...
35
-- Яна йиғладингми Онаси...? -- Йўқ дадаси.... кўзимга кипригим қайрилиб биттаси кириб қолган экан, шунга кўзим ёшланди. - деди ҳатто эрини ҳам безовта қилмасдан. Шарифбой бу ҳолатни аллақачон сезганди.... лекин хотинини бу баҳоналарига индамай қўя қолди. Кейин мошинага чиқишиб уй томон жўнашди. Йўлда кетаверишда иккаласиям жим, бир бирларига гапирмасдан боришарди. Аммо иккаласини ҳам ич ичидан бир бирларига айтадиган гаплари кўп эди. Масалан Шарифбой...* Ўғлингга шунча шароит қилиб, имкониятлар яратиб берсаям ёмон йўлга кириб кетдия... одам бўлмайди бу.... ҳечам ёрдам бермайман, қамалса қамалаверсин.... қайтанга Ота Онани қадрини билиб, одам бўлиб чиқади қамоқдан.* дегиси келарди хотинига... ҳатто уни ҳам бироз айблаб бор заҳрини сочиб оларди. Кейин ўйлаб кўрса ўғлини бу аҳволга тушишига ўзи ҳам айбдор. Шунга жим кетарди. Сожида холачи.... эрини жахли чиқиб турганини билар шу учун ҳеч нима демасди. Бўлмаса * Сизга айтардима... кўп эркалатманг, кўп олдига тушманг деб.... тарбиясигаям вақт ажратмадингиз.... оилада айниқса ўғил бола учун Отани тарбияси кўпроқ керак. Тўғри иккаламиздаям айбимиз бор.... * дегиси келарди лекин айтолмасди. Шу уй хаёллар билан уйга етиб боришганини сезмай ҳам қолишибди. Мошинани уйни ёнидан қурилган гаражга киритиб қўйгач иккаласиям уйга киришди. Бугун кўнгилга қил ҳам сиғмасди... шу учун Шарифбой ишга ҳам бормади. -- Онаси битта чой қўй газга.... аччиққина қилиб дамлаб олиб келгин кейин. Бошим ёрулгудай бўлиб оғрияпти. - деди Шарифбой кўрпачага чўзилиб ёстиққа ёнбошлаб. -- Хўп бўлади дадаси.... Сожида хола тезгина чойнакни тўлдириб газни ёқиб чой қўйди. То қайнайман дегунча келиб эридан нега оғрияпти экан... қон босими тушиб ёки кўтарилиб кетмадимикин шуларни сўради. -- Билмадим шу ўйловдан бўлса керак... аччиқ аччиқ кўк чой ичсам қолади. - деди Шарифбой. Сожида хола аччиқ кўк чойни дамлаб келиб қайтарди.... Биринчи ўзига кейин эса эрига чойни пиёлага сузиб узатди. Онаизор бари бир чидолмади. -- Дадаси..... ўғлимизни у ердан чиқариб олиш керак..... ҳали ёш, агар қамалиб кетса қийналади. Илтимос дадаси.... бир иложини қилинг. -деди эрига. -- Эртага адвокат дўстим билан учрашаман... боя қўнғироқ қилдим.... учрашув жойини белгилаб келишиб олдик. Кўрамиз қани нима дер экан. Менга қолса муддати озроқ бўлса ўтириб чиққани яхши. Сен билан мени қадримни билармиди ўша ёқда қийналса. -деди. Сожида холани ичига баттар ғул ғула тушди. Ахир ёлғиз ўғли... ҳали ёш. Яна эридан илтимос қилди.... ёлвордии. Эри хўп дегандек бошини ирғаб қўйди. Онаизор яна ёмон тушлар кўриб алаҳсираб чиқди. Тушида ўғлини қийнашаётган эмиш милиция хонада. Ростини айтсам мен кўп маротаба гувоҳи бўлганман. Онам раҳматли менга бирор нарса бўлса ёки танг аҳволда қолсам дарров сезардилар. Она ўз юрагидан фарзандини юрагини чиқариб берадику ахир. Бу бежизга эмас дейман. Ҳақиқатдан ҳам навбатчи бироз ичган.... бўлимда жиноятчиларни қоронғу хонага олиб кириб, икки кишилашиб кўринмайдиган, кўкармайдиган жойига уриб тепа бошлашди. Уларни ичида албатта Жаҳонгир ҳам бор эди. Ўзларини қоронғуда танитишмайди.... овоз ҳам чиқаришмайди. Улар учун жонли халта эди. Тонг ҳам отди... қуёш ёздагидай ёндирмаса ҳам чарақлаб чиқа бошлади.... хўрознинг бемаҳал қичқириғидан сунг Шарифбой ҳам уйғонди. Сожида хола ҳар тонгдаги каби бомдод номозидан кейин ҳовлиларни супириш ва нонушта таёрлаш билан машғўл эди. Нонуштани иккаласи биргаликда танавул қилишди.... кейин Шарифбой ишга жўнади. Ўша куни адвокат дўсти билан учрашиб гаплашиб ҳам олди. Адвокат ўғлида иккита айблов борлигидан бироз хавотирланиб, борича айбсиз эканлигини исботлаб қамоғдан олиб қолишга ҳаракат қилишини айтди. Шу кунни ўзидан ҳужжатларни йиға бошлади. Суриштирув ишлари.... ҳар битта деталларга эътибор билан ҳаракат қиларди. Ахир дўстини ёлғиз ўғли... дўстига сўз берди. T.me/sinovlarihayot
570Loading...
36
Кумуш онасига қаради. Бошини ҳиёл эгилтириб қараб турарди. - Лабингга нима бўлди. - А! Ҳа лабимгами? Ҳалиги... Бўядим. - Алдама. Бор ювиб келчи. - Ойи шартми шу? - Бор дедим. Соҳиба овозини кўтариб гапирди. Кумуш юзини ювиб келди. Ичида эса ойим гапирмасинлар дея тинмай худодан сўрарди. - Ювсанг ҳам кетмабди. Нима қилдинг? - Ҳалиги... Татуаж. - Билгандим. Сен ўзбошимча. Нима кераги бор эди. Ўзи шундоғам чиройлисанку. - Ойи ёмон бўлмаганку. - Ёмон бўлмаган. Лекин нима кераги бор эди. Баҳром биладими? - Йўқ билмайдилар. - Нега ундан сўрамадинг? Менданку сўрамадинг. Ҳеч йўқ унга айтиб қўй эди. - Ойиии ҳеч нима қилмади-ю. - Бўлди бор билганингни қил. Соҳиба ўзини хонасига кириб кетди. Қизини ўз бошимчалиги жахлини чиқараётган эди. Кумуш эса қилган ишидан ҳеч ҳам пушаймон эмасди. Бошқа ҳаёлларни ўйлаётганди. Эрта индин тўй бўладиган қиз бўлсам. Балоғатга етганман. Ойим нега бунақа қиладилар. Чиройли чиққан бўлса. Нимаси ёқмади ҳайронман. Эртаси кундан бошлаб Соҳиба аҳволи яхшилигини айтиб Кумушни ишга жўнатди. Кумуш ишга. Чиққан кунидан Баҳром уни кўргани бир қучоқ гул кўтариб келди. Кумуш деразадан кўриб қарсак чалиб юборди. - Вой буни чиройлилигини. Шундай деганча кўчагс отилди. Феруза уни ортидан ҳам ҳасад, ҳам ҳавас билан тикилиб қолди. У Кумушни жуда бахтиёр эканини ўзи ёқтирган йигит ҳам Кумушга насиб этганидан кўнгилда нимадир ҳис қилди. Бу аламми, ёки нафратми билолмади. Уларни кўрган одамни ҳаваси келмай қолмасди. Кумуш гулни ичкарига олиб кирдида ўзи кийина бошлади. Унгача эса салондаги қизлар, бири қўйиб бири гулни чиройлилигини айтар у билан селфи қилишарди. - Бўлди қизлар мен кетяпман. - Гулни қолдириб кет. Учрашувда ҳалақит беради. - Ҳалал бермайди. Кумуш шундай деганча гулни қўлига олиб Баҳром томон шошилди. - Кумуш тўйни келаси ойни ўн бешига қиладиган бўлдик. - Вой бунча тез. - Тезроқ сени буткул ўзимники қилсам дейман. - Шундоғам сизникиманку. - Мени севасанми? -..... - Кумуш қизарма. Менга жавоб бер. - Айтмиман. - Айтақол. - Эее. Бўлди бошқа мавзуда гаплашайлик. Улар жуда кўп жойларни айланишди. Уларга ҳали олдинда тақдир зўр совға тайёрлаб қўйганидан хабарлари йўқ эди. Ўша куни илк бора Баҳром Кумушга жуда яқин келиб юзидан ўпиб олди. Ўпичдан кейин Кумуш янада шолғом бўлди. - Бўлди уялма. Мен бегона эмасманку. - Кетақолайлик. - Шолғомим мени. Баҳром Кумушни қўлларидан ушалганча пиёдалар йўлакчасига чиқиб олди. - Уйга боришим керак. Ойим ҳали жуда яхши бўлганлари йўқ. - Хўп уйингга ташлаб қўяман унда. Баҳром такси тўхтатиб Кумушни уйига ташлаб қўйди. Кечда қўнғироқлашишганда икки кундан сўнг тарихий жойларни зиёрат қилишга келишиб олишди. Эртаси ишда Кумуш мижозни сочини кесиб бўлганди ҳамки унга бегона рақамдан қўнғироқ бўлди. - Сизни анализ натижалариз тайёр бўлган келиб олиб кетинг. Фақат ёлғиз келинг. Кумуш ичига ғулғула тушиб шифохонага шошилди. Шифокор қабулига кирганча минг ҳаёлларга борди. Салим аликдан сўнг доктор гапни узоқдан олиб келди. Кумуш у нима ҳақида гапирганини деярли тушунмади. -Одам иммунитет танқислиги синдроми ҳалигача давоси топилмаган касаллик. Аммо ўз вақтида даволаниб турилса узоқ умр кўриш мумкин. - Мен тушунмадим. Буни менга нима алоқаси бор? - Сизни қонизда шу касаллик яъни ОИТС аниқланган. -Нима? Давоми эртага 08:00 да T.me/sinovlarihayot
540Loading...
37
- Нима бўпти. Шундай бадавлат одам. Зарар қилмайди озгина ёрдам берса. - Ҳуллас нима ёрдам олдингиз? - Биласан қишлоқда турамиз. Бизам сут сотиб фойда қилайлик дедик. Кейин тўртта соғин сигир элтиб берди барака топгур. - Уффф дадааааа. Қанақа одамсиз? Нега мени обрўйимни ўйламайсиз? Мен сизга нима ёмонлик қилдим? - Битта-ю битта укангну уйлантир десам ўзингни ҳар тарафга олиб қочдинг. Мен нима қилишим керак эди? Ана Козимни уйладинг. Мурод сенга бегонами? У ҳам жигарингку. - Мен Муродни ўқитдим. Шу камми? Энди уни боқиб ҳам юрайми? Козимга келсак уни тўйи Карим акани ҳисобидан бўлди. Қолаверса у ҳали талаба ўқиши тугамади. - Мурод ҳам ўғлингдан кейин кирди. Тугади ўқиши. Сени ўғлинг яхши ўқимаганда қолиб кетган. - Дадаааа сабримни синаманг. Козим докторликка ўқийди. Тўрт йилда битирадиган таълим эмас бу. Инсон ҳаёти учун жавоб беради. Муродни касби одам ҳаётига жавобгарлик қилмайди. - Мени оми деб ҳар гапни гапиравер. - Ўзи нега келдингиз? - Сенга бир маслаҳат берай деб келдим. Ўша Каримни хотини йўқ, ўзи эса жуда бой экан. Ўзинг тегиб қўяқолсанг бўлмайдими? Ҳам болаларинг олдингда бўлади. Соҳибани миясида нимадир чатнаб кетди. Агат олдида турган одам отаси бўлмаганида бу одамни аниқ бир нима қилиб қўярди. Ўйламай гапирган гапини қаранг. Карим акани ўз акасидай кўрса, бу гапни ўйлаб ҳам бўлмайдику. - Дада илтимос кетинг. Ортиқ мени безовта қилманг. Майли мендан воз кечсангиз ҳам. Соҳиба югуриб кабинетига кириб кетди. Уни нафас олиши қийинлаша бошлади. Соҳибани ранги ўзгариб югуриб кирганини кўрган ёрдамчиси хонага шошилди. Хонада кўрган манзарасидан қўрқиб кетди. Соҳиба ерда оғзидан кўпик кетганча ётарди. Назокат қўли қалтираганча шошиб тез ёрдамни чақирди. Унгача эса Соҳибани юзини муздек сувда ювиб қизлар ёрдамида дам олиш хонасига олиб ўтишди. Деразаларни очиб қўйишди. Етиб келган тез ёрдам ҳодимлари Соҳибанинг қон босимини ўлчаб ҳулосани айтишди. - Жуда қаттиқ асабийлашганлар. Қон босимлари кўтарилган. Ҳозир укол қилдим анча пастлади. Эҳтиёт бўласиз. Эртага албатта невропатолог ҳузурига борсинлар. - Рахмат сизга доктор. Тез ёрдам ҳодимлари кетгандан кейин анча вақт ўтиб Соҳиба бироз ўзини тутиб ўтириб олди. - Устоз яхшимисиз? - Яхшиман. Менга телефонимни олиб бер. Назокат Соҳибага телефонини олиб бергач Соҳиба Козимга қўнғироқ қилди. Уни ҳалиям бош оғриғи-ю, кўнгил айниши безовта қилаётган эди. - Алло Козим. - Алло. Ойи яхшимисиз? - Болам ишхонамга келиб мени уйга олиб бор. Машинамни ҳайдай олмайман. Аҳволим яхшимас. - Ҳозир бораман ойижон. Козим келиб Соҳибани уйига олиб кетди. - Ойи бошқа жойга кўчириб кетаман сизни. Бунақада инсултни бошиздан ўтказишиз ҳеч гап эмас. Дадам бизни ёш ташлаб кетгандилар. Сиз ҳам бизни ташлаб кетмоқчимисиз? - Яхши гаплардан гапир. Ундан кўра бориб келинни олиб кел. - Ҳозир Кумушни чақирдим етиб келисин кейин бириб Меҳрангизни олиб келаман. Козим Соҳибага яна укол қилиб қўйди. Соҳиба ҳали ҳам туз татгани йўқ. Кўнгли айниши сира ўтиб кетмаяпти. Кумуш ҳам кўп куттирмади дарров етиб келди. - Ака ойимга нима бўлибди. - Ҳозирча буни қўя тур. Келинойингни олиб келай кейин айтиб бераман. Унгача эса ойимни саволга тутмай кўз қулоқ бўлиб тур. - Хўп ака. Яхши бориб келинг. Кумуш онасини ухлаб ётганидан фойдаланиб шўрва пишириб қўйди. Шўрвани тагини пасайтириб энди ойисини олдига ўтганди ҳамки Козим билан Меҳрангиз кириб келди. Ўша кеча Соҳибани кўнглига қараб анча пайт зериктирмай ўтиришди. Керакли дориларни ичгач Соҳиба уйқуга кетди. Ўғли ва келини Карим акани олдига қайтишди. ​​БАХТГАБИРҚАДАМ: Соҳиба соғлиги сабаб ишга чиқолмади. Уни қаттиқ бош оғриғи ҳам безовта қилаётган эди. Шифокорлар бирор бир санаторияга боришни ёки ишдан таътил олишни маслаҳат беришди. Шундан сўнг Соҳиба бир ҳафтача уйда дам оладиган бўлди. - Ойи санаторияга бориб келсангиз яхши бўларди. Балки Одина ҳоламни ҳам олиб борардиз. - Одина ҳола эмас энди сенга ойижон бўлади. - Ойи ҳали тилим ўргангани йўқда. T.me/sinovlarihayot - Ойижон дейишни ўрган, тўйга ҳам оз фурсат қолди. - Хўп. Соҳиба иш билан бўлиб эътибор қилмаган экан. Қизидаги ўзгаришни энди сезди. - Менга қара.
500Loading...
38
Менга бу воқеани киракаш «Дамас» машинаси хайдовчиси ҳикоя қилиб берди. - Сой бекатида йўловчиларни кутиб турган эдим. Бошдан-оёқ оппоқ кийинган бир аёл ёнимга яқинлашиб сўради. - Қорабурага бормоқчимисиз? - Ҳа ўша ёққа, - жавоб қ илдим унга. -Жилаверайлик, бўлмаса вақтим зиқроқ. Йўлдан одамлар чиқиб қолишар. - Тўрт кишига тўлайман десангиз жилавераман. - Майли агар йўлдан ҳеч ким чиқмаса тўлайман. Машинани ўт олдирдим. Аёл орқа уриндиққа жойлашиб олди. Оппоқ рўмолга ўраниб олгани учун юзини яхши кўриб бўлмади. Ҳарқалай оқ юзли, ўнг лунжида холи бор жувон эди. Машинани дала йўлдан ҳайдаб бораётганимда қоронғу тушай деб қолганди. Шу пайт бир тўп ҳашарчи қизлар қўл кўтариб қолишди. - Бизни Бутақорага ташлаб қўйинг, тоға. Ўн кишимиз. - Йўлимиз тескари экан, -жавоб қилдим уларга.-Қорабурага кетяпмиз. - Ундай бўлса ўша ёққа борадиган битта қизимиз бор, ола кетинглар. Бошига дуррани тангиб ўраган қиз ичкарига мўралаб, аёл кишини ўтирганига кўзи тушди-ю, унинг ёнбошига чиқиб ўтирди. Оқ рўмолли аёл худди мудраб бораётгандай бошини қуйи солиб ўтиргани учун янги чиққан йўловчига қайрилиб қараб ҳам қўймади. Ғира-шира қоронғи туша бошлаганда, Қорабурага кириб бордик. Йўловчи қиз қишлоққа кираверишда машинани тўхтатишимни сўради. У машинадан тушиши билан йул четида турган йигит унинг қаршисига юрди. -Э, ҳайрият келдингми? Сени интизор бўлиб кутиб тургандик. Қора тунли йигит кафтини кўксига қўйди-да, менга қуллуқ қилди. Машинани ўрнидан жилдираётиб, орқа ўриндиқдаги аёлга сўз қотдим: - Сиз қаерда тушасиз, опа? Йўловчи жавоб бермагач, орқага ўгирилдим-у, сочим тикка бўлай деди. Шаҳардан ўтирган аёл ўрнида ҳеч ким йўқ эди. Ҳам қўрқиб, ҳам таажжубланиб пастга тушдим. Қора тўнли йигит савол назари билан юзимга боқди. -Ҳа, ака? Синглим йўл кирани бермадими? - Берди. Шаҳардан битта йўловчи аёлни олиб келаётгандим, шу жойга келганда ғойиб бўлиб қолди. Биронтасини тушганини кўрмадизми? - Йўқ кўрмадим. Юз тузилиши қанақа эди? -Яхшироқ эътибор бермабман. Ҳарқалай оқ юзли, ўнг яноғида ҳоли борга ўхшаганди. - Худди бизни аямизку?!-таажжубда елка қисди қора тўнли йигит. –Онамиз оғир ётибдилар. Синглимиз билан рози –ризолик сўрашиб олай деб кўз тикиб ётгандилар. Шу пайт ҳовли ичкарисидан йиғи овози эшитилди. Қора тўнли йигитнинг кўзларига ёш қалқиди. - Демак, сизни онамизнинг руҳи бошлаб келибди-да. Узр ака, - дея уйи томон югуриб кетди. Шу жойда серрайиб туриб қолдим. «Қизим рози-ризолик сўрашга улгуриб қолсин деб» деб мени бу ерга она руҳи бошлаб келган экан-да...!!! ‌T.me/sinovlarihayot
620Loading...
39
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ 🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. ✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати T.me/sinovlarihayot
420Loading...
40
#​​БАХТГА_БИР_ҚАДАМ: 15-қисм Муаллиф Шамсинур Улар бахтли эдилар. Ширин ташвишлар билан вақтни ҳам қандай ўтганини сезмасдилар гўё. 🔹🔹🔹🔹 - Опа эсиз жойидами? Қандай қилиб яна ўша хотинбозни олдига қайтиб бораман деяпсиз? - Бошқа иложим йўқ. У мени эрим. - Хўп шунга нима бўпти? У сизга арзимайди. - Буни сен ҳал қилмайсан. Мени ҳаётимга аралашма. - Сиз эплолмаганиздан кейин аралашмай нима қилай? Икки қизни тортишиб ўтирганини устига дарвозани тарақлаб очилгани-ю Иқлиманинг йиғидан шишган юзи ва жаҳлдор Фарҳодни ғазабланган башараси кўринди. - Мен сизга ортиқ ишонмайман. Қайтар дунё бўлди. Ана кўринг аҳволини, қон йиғлаб ўтирибди. Шуни била туриб ҳам сизни виждонингиз қийналмайди. - Ўчир овозингни. Мен эмасдимд дедмим сенга у одамни. -Мен ўз эримни танимас даражада ахмоқ эмасман. - Ферузааа. Ҳой Ферууууз. - Лаббай ада. - Ойингни олиб кир. Эси кирди- чиқди бўлиб қолибди. - Қизларим, эй худо олиникглар бу хотинбозни. Беҳудага Назорани эри ҳам шу ишни қилмади. "Қайнотам номаъқулни нонини еган"дан кейин менга нима бўпти шартта ўзига битта ҳуштор топиб олганда. -Жим бўл. Ўзингни кўрсатма . Мен юрманамми,. Юрмайманми ўзим биламан. Сен аралашма. Кумуш Баҳром билан "Бахт уйи" га келиб ариза топширди. У ердан шифокор қабулидан ўтиш ҳақидаги қоғозни олишгач, шифокор қабулига бориш учун йўлга отланишди. Шифохонада одам гавжум. Бировни биров билан иши йўқ. Феруза айтган аёл Маҳфуза опани топишгач ундан ёрдам беришини сўрашди. - Кумуш сизмисиз? - Ҳа мен бўламан. - Феруза қўнғироқ қилиб айтганди. Ўзи ҳам бирор нимадан безовта бўлса хоҳалаган шифокорига навбациз олиб кираман. - Бизга ҳам шундай қилсангиз жуда яхши бўларди. Икковимизни ҳам ишимиз бор. Навбат кутиб сарсон бўлмасдик. - Хўп мен аввал сизларни мана бу жойларга керакли маълумотларизни ёзиб олай. Биринчи навбатда қон топширамиз. Қолганидан кейин аста секинлик билан ўтиб оламиз. Маҳфуза уларни бирма- бир турли соҳа шифокорларига олиб кирди. Кумушда озгина шамоллаш борлиги кузатилди. Баҳромда эса кўз билан боғлиқ муаммо бор экан. - Ана ёшлар бу ердаги ишларингиз ҳам битди. Баъзи бир анализ натижаларини эса ўзимиз қўнғироқ қилиб айтамиз. - Рахмат сизга опажон. Кумуш Баҳром бер деб узатган пулни рахмат айтиш баҳонасида Мавжуда опани чўнтагига солиб қўйди. Улар шифохонадан чиқишгач Кумуш савол берди. - Баҳром ака ўзи шундоғам ҳар биттасини чўнтагига пул солиб чиқдингиз. Яна пул бериб нима қиласиз? - Ҳалиям ақлинг етмайди-а? - Бу нима деганингиз? - Бекордан бекорга биз билан юридими? Бунақалар ишини устаси, текинга мушук офтобга чиқармиди? - Юринг қорним очди. Кумуш мавзуни ўзгартирди. - Юрақол. Никоҳ қайдномасини олсак уни ҳам нишонлаймиз. - Хўп келишдик. Иқлима опа эрига нафрат билан қарадида уйга отилиб кирди. - Менга ундай қараманглар. Ойинг жинни бўлган. Кимдан шубҳаланса ўшани менга ўйнаш қилади. - Ада ўзизни қийнаманг. Биз ҳақиқатни яхши биламиз. Назора Ферузани енгидан гапирма дегандек тортиб қўйди. Опасини тортганига эътибор бермай Феруза сўзлашда давом этди. - Ана кўрдизми ойимни аҳволларини? Энди айтингчи ҳалиям эриз билан ярашиш фикридан қайтмадизми? Ана шу дамда Ферузага Кумуш қўнғироқ қилиб қолганди. Кумушни саволига жавоб бериб телефонни ўчирганди. Фарҳод қизининг гапларини эшитиб турсада айбни ўзидан қидирмасди. У ўзини ҳақ деб ҳисобларди. Назора ортиқ чидаб тура олмади йиғлаганча уйига отилди. Ортидан Феруза ҳам кириб кетди. Фарҳод эса қўлига телефонини олиб таниш рақамга қўнғироқ қилди. - Алло. Бугунги гал ҳисобмас. Ошга пашша тушди. Индин ёки ундан кейин кўришамиз. Бу сафар аввалгидек сени уйингга бораман. Кўчада овқатланиш бизга тўгъри келмас экан. Гўшак ортидан нозли овоз нимадирлар дегач, Фарҳод телефонни ўчирди. Ҳозир уйга кирса яна асаби бузилади. Яхшиси "точка"ларини бориб назорат қилиб келади. ​​БАХТГАБИРҚАДАМ: 🔘🔘🔘🔘 Соҳиба отаси олдига келганида нега тўй вақтида жимиб қолганини яхшигина англаб етди. T.me/sinovlarihayot - Сиз Карим акани қаердан танийсиз? - Уни ўзи олдимга борди. Мен эса ундан арзимас ёрдам беришини сўрадим. - Ё Аллоҳ. Нима дедиз? Нега бундай қиласиз?
440Loading...
Ёмғирли ҳавода "ёмғир" ни тинглаб ором олинг Сехрли тун хамрохида! Севган калблар учун тарона! https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Show all...
Шифокор қиз қиссаси (қиссанинг 2-қисми) Сирли фалокат. Бу орада қуёш минг марта кўкка кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди. Aбдумўмин ўқишни битиргач, Тошкентда ишламокчи бўлди. Бунга Толиб бува рози бўлса хам, Мавлуда момо қарши чиқди. Мана, фарзандини уйлаганига етти йил бўляпти. Хали фарзанд кўришгани йўқ. Аввалига икки йил харбийда бўлди. Кейин беш йиллик ўқишни деб келини билан тузук-қуруқ бирга яшамади. Энди эса, ишлайман деб яна Тошкентда қоладиган бўлса, қачон фарзанд кўришади, қачон набирали бўламан мен, дея ўғлини Деновга қайтаришга урина бошлади. -Ахир, иш дегани шу ерда хам тиқилиб ётибди-ку! Шунга энди Тошконга бориш зарилми?-деди афтини буриштириб. -Моможон, мени ишга таклиф этишяпти, рад этсам яхши эмасда. Рухсат берақолинг, ўша ерда иш бошлай, кейинчалик ишимни Деновга кўчираман. -Хах болам-ма, мен нима дартда-ю, сен нима ташвишдасан-а? Менга набиралар керак, аввал оилангни мустахкамла, кейин иш бўлаверади. Халқимиз жуда болажон халқда! Нима бўлса хам, фарзандим фарзанд кўрсин деркан. Айтишларича, Фарзандсиз оила сувда қалтираб турган хасга ўхшаркан. Қачонки фарзандлар туғилиб, уйда бошлар сони кўпайса оила мустахкамланиб бораркан. Абдумўмин ва Феруза ахил яшашарди. Фарзандсизлик юракларининг бир четини қорайтириб турарди-ю, аммо хали вақти келиб бир этак бола кўришларига ишонишарди. Ха-а, орадан 8-9 йил ўтиб ўша вақт етиб келди. Аввалига Хамидабону дунёга келиб, оиланинг қувончига сабабчи бўлди. Хеч қанча ўтмай ўғил фарзанд Мухсинжон туғилди. Мавлуда момонинг неваралари кўпайган сари жиккаккина вужудига ёшлиги қайтиб, серхаракат бўлиб қолди. Тўғри, Мавлуда момонинг қиз фарзандлардан набиралари бор эди, аммо бу қиз Толиб буванинг вафот этган хотинидан туғилган бўлиб, қиз хам, набиралар хам Мавлуда момони ўз момолари ўрнида кўрмас, очиқчасига ундан ўзларини тортиб туришарди. Мавлуда момо Толиб бувага иккинчи хотин бўлиб теккани, унинг қизини ўз қизидек тарбияласа хам унутилмаганди. Мавлуда момонинг фарзандлари кўп яшамаган, фақатгина шу кенжатойи Абдумўмингина яшаб кетганди. Фарзандлари нобуд бўлганда момонинг юраги яримта бўлиб қолганди. Мана энди набиралар туғилган сари бу ярим юрак тўлиб, эски яралар бита бошлади. Лекин, тақдирнинг яна бир аччиқ қамчисини татиб кўришга тўғри келди. Толиб бува болалар туғилгач, оилани Тошкентга кўчириб борди. Хамида бону тўртинчи синфда ўқиб юрган кезлари эса оила бошига оғир мусибат тушди. Адвокатлик сохасида катта ютуқларга эришаётган Абдумўмин сирли равишда автохалокатга учради. -Мен ўшанда 4-синфда ўқирдиму, аммо мурғак қалбим билан оиламиз бошига тушган кулфатни англаб турардим,-деб эслайди Хамида.-Бобомнинг кўз ёшлари соқолларидан чакиллаб оқарди. Момом эса, телбадек ўзини қаёққа қўйишни билмас, гох мени қучиб йиғлайди, гох онамни. Унинг нималардир деб айтиб йиғлаётганини, ичидан мен тушунмаган инграш отилиб чиқаётганини кўриб-эшитиб турардим. Момом йиғлаб-йиғлаб оларди-да, кенжа укамга хомиладор юрган онамга тасалли хам бериб қўярди. Нақадар аянчли холат. Ўзлари ич-ичидан куйиб турса-ю, келинини, унинг хомиласини ўйлаб тасалли берса-я, ажабо! Онам негадир дод-фарёд солмас, бобом ва момом олдида ўзини тутиб турарди. Лекин, улар йўғида кўз ёшлари шашқатор оқар, Мухсинжон ва мени бағрига босиб юм-юм йиғлаб оларди. Толиб бува ўғлини Деновга дафн қилгандан сўнг, унинг автохалокати тафсилотларини суриштира бошлади. Суриштиришлар оқибатида эса, бу фалокат уюштирилган деган тўхтамга келди. Кимга борса, қаерга борса гап айланиб Абдумўминнинг устозига тақаларди. -Тавба,-ўйга толади отахон,-қайси тошни кўтарсам, ўғлимнинг устози чиқиб келяпти-я! Яхшики ўғлим терговчи ёки прокурор эмас, адвокат бўлиб ишлаган. Нахотки одамларни оқловчи адвокатниям душмани бўлса!? Азиз ўқувчим эшитганмикан Эйнштейннинг машхур назарияси хақида. Бу нисбийлик назарияси бўлиб, бутун коинотга тадбиқ қилиш мумкин. Яниким, ёмонлик
Show all...
👍 1
бўлмаса яхшиликни билмасдик. Ёки, тепалик йўқ экан, пастлик хам бўлмайди. Бу назарияга асосан, яхши адвокат қандай бўлишига бир назар солсак. Абдумўмин жиноятчи деб топилган фуқоронинг аслида жиноятчи эмаслигини кўп жойларда исботлаб, ўз махоратини намойиш этиб улгурганди. Демак, у асл жиноятчини топилишига замин яратган ва бунга эришган. Кимнидир оқлаш бошқа кимнидир қоралаш демакдир. Мана, қаранг қаердан келиб чиқяпти адвокатнинг душмани. Хамма фактларни бир бечорага қарши қўллаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлган қора кучлар Абдумўминнинг билими, малакаси туфайли ниятларига етолмай қолганлар. Қора курсига ўзлари ўтирганлар. Абдумўмин иш фаолиятида оқни оқ деди, қорани қора! Жабрдийда оддий фуқоро бўлса хам, охиригача курашиб оқлаб чиқди, гарчи нариги томонда казо-казолар турган бўлса хам. Толиб буванинг суриштирувлари охирига етмади. Калаваниг учини йўқотиб қўйди. Шундан сўнг ўғлининг вафотидан кейин туғилган қиз неварасига андармон бўлиб, хаёт ташвишларига қайтди. Энди у уч неварасини ўқитиши, едириб-ичириши керак эди. Отахон ёш келинига қараб юраги эзилар кампири орқали: -Келинингга айт, гулдек умрини хазон қилмасин. Фарзандларини бизга қолдириб, бошқа турмуш қилсин, оилали бўлсин!-деган гапларни етказди. Лекин, Феруза бу гапларни эшитишни хам истамасди. Умрини фарзандларига, қайнона-қайнотасига хизмат қилишга бағишлади. Ох, ўзбегим аёли, сени шу матонатинг олдида тоғлар хам бош эгажак! Мақтасак юзларин ой деймиз Кўзларин юлдузга тенглаймиз Ўхшашин осмондан излаймиз Ё ойдан тушганми аёллар? Орадан ойлар, йиллар қувалашиб ўтаверди. Хамидабону ёш бўлишига қарамай дадасининг китоб жавонидаги хамма китобларини ўқиб чиқарди. Бу китоблардан дунёни таниса, бобоси ва момосининг ўгитларидан Исломни таниб улғаярди. Бону 7-8 синфга кўчган кезлари ўгай аммаси уни Деновга олиб кетди. Бону бу бой хонадонга келишда, сумкасига китобларини хам солволганди. Хом ўйлаган экан, китоб ўқишга вақти бўлмасди. Кун бўйи уй юмушлари, аммасининг неварасини ўйнатиш билан вақти ўтар, тунга бориб чарчаб ухлаб қоларди. Қизчага худди хизматкордек муносабатта бўлишар, қорни тўйса бўлди, телевизор кўриш, китоб ўқиши шартмас деб хисоблашарди. Бир ойда Бонунинг ранглари қочиб, озиб-тўзиб кетди. Уйга кетаман деёлмас, ўгай аммасининг важохатидан қўрқарди. У бу хонадонда яна анча қоларди-ю, аммо бир воқеа сабаб бўлиб, уйига кетишига замин яралди. Бир куни аммасининг бизнесда айлантириб юрган катта миқдордаги пули йўқолиб қолди. Дониёр Ахмаджонов & Хамида Бону 28.05.2017 #шифокор
Show all...
👍 1
АЛЛОХ СИЗ БИЛАН... Ибодатлардан кундалик вазифангизни риоя қилишингиз ё бир оят бўлса ҳам тиловат қилишингиз ёки бирон зикрни талаффуз қилишингиз ўз хоҳишингиз билан бўляпти деб ўйлайсизми?! Аллоҳга қасамки, ундай эмас! Аллоҳ субанаҳу ва таоло сизни ғофиллар орасидан танлаб олиб, қалбингизга Ўзининг муҳаббатини жо қилди ва сизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилиб, ажр-мукофотлар билан сийлади. Агар қалбингиз Аллоҳнинг тоатига талпинаётган бўлса, билингки, Аллоҳ сизни сийлаш учун Ўзига чорламоқда. Шундай экан, Аллоҳга шошилинг! Шайх Усмон Хомийс ҳафизаҳуллоҳ . ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
Show all...
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

#ibratli_hikoya Кадрингни Бил Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди: — Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди. Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг! Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди: Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман. Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб. Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди. Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди! Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади. Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди. Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди. Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан. Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел. Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди. Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди: Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан. Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди. Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан? ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
Show all...
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

Photo unavailableShow in Telegram
Аёл фақат емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойга муҳтож бўлмайди, балки у аччиқ изтиробларни ўрнини босадиган ширин сўзга, ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга, машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга ҳам муҳтождир. ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ @sinovlarihayot
Show all...
Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ниятни қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қила олади. Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин. Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир. Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат... Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин. Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим". Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди: "Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!". Рўзаи рамазонда кўп яхши ниятлар қилинг... Нияти покларга жаннат ато қилсин! https://t.me/joinchat/exMxgvQGbmE4NzA6
Show all...
🍃🌹Хаёт синовлари гурухи🍃🌹

✍️Хаёт синовлари биз кутмаган канал. Биз доимо хаёт синовларида биргамиз.. ✍️Доимо биз билан булинг.. ✍️Сиз билан доимо биргамиз азизларим..