cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Medosfera

Медицинские новости, просто новости о происходящем в мире, погода,аудио и видео материалы по различным мед.предметам и всё самое интересное. Будьте с нами и приглашайте других. Мы рады вам. Admin: @Shavkatovich_02 @zizi2015

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
262
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🌱Буйрак тош касаллиги, нефролтиаз🌱 📖Таъриф Буйрак ва сийдик йўлларида тош ҳосил бўлиши билан кечадиган касаллик. Бир ёки икки томонлама бўлади. Болаларга нисбатан катталар орасида кўпроқ учрайди. 🏷Сабаблари; ➖организмда витаминлар етишмаслиги ➖камқонлик ➖оқсиллар танқислиги, ➖меъда-ичак касалликлари, ➖пиелонефрит, ➖буйракдан сийдик оқими қийинлик билан ўтадиган бошқа касалликлар оқибатида моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. 🔥Ирсий омилларнинг ҳам аҳамияти бор. 🏷Белгилари; ➖белнинг ўнг ёки чап тарафида қаттиқ санчиқ пайдо бўлади ➖оғриқ жинсий аъзоларга, соннинг олд юзасига тарқалади. ➖санчиқ бир неча минутдан бир неча соатгача давом этади. Баъзан оғриқ суст бўлиб, жисмоний иш қилганда, сакраганда, транспорт силкитганида кузатидади. 👨🏻‍⚕Даволаш Врач-Уролог кўригига ташриф буюринг! САВОЛИНГИЗ БЎЛСА, ИЗОХЛАРДА( комментария) ЁЗИНГ❗️ 👨🏻‍⚕Medosfera 👈Аъзо бўлинг!
Show all...
🌱 Варикоз 🌱 📖Таъриф Оёқлар тери ости яъни юза веналарининг кенгайиши, клапанларнинг яроқсизлиги ва веноз қон оқишининг бузилиши сабабли келиб чиқади.  🏷Белгилари; 📍Веналар кенгайиши пайдо бўлгунига қадар кечки пайтларга бориб... ➖беморнинг оёқлари шишади, ➖оғрийди ➖киши ўзини чарчагандай ҳис қилади. ➖томир юлдузчалари (телеангиоэктазиялар) – унча катта бўлмаган томирчалар тўрлари пайдо бўлиши мумкин. ⚠️Асосий белгилари... ▫️ тери орасидан шишган, сер тугун, кўриниб турган веналар бўлиб, тери сиртига ирғиб чиқади. ❗️Энг хавфли асоратлари: ➖ўткир тромбофлебит; ➖варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши ➖трофик яралар. 👨🏻‍⚕Даволаш 🌿Халқ табобати... 12 та каштанни қоқ иккига бўлинади ва 3 л қайнаган сув қуйилади, 200 гр шакар қўшилади ва совугач, пичоқ учида хамиртуруш ташланади. 10 кун тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади ва кунига 3–4 маҳал бир стакандан, овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 3–4 ой. 👨🏻‍⚕Medosfera 👈 Аъзо бўлинг!
Show all...
🔥Бўғимлар оғриғини халқона давоси...🔥 🔖Рецепт: 🍀униб чиққан картошкадан ниҳолларни кесиб олинг (яшил эмас, оқ ранглисини, ерга экишдан олдин). ☘банка идишга уруғларни солинг ва ароқни(спиртли ичимлик) толдириб қуйинг. 2 ҳафта қоронғи ва илиқ холатдаги жойда сақланг. Сўнг ушбу дамлама ёрдамида оғриган бўғимларга компресслар қилинг ёки оғриётган бўғимларга суртинг, кейин жун мато ёрдамида тушдан кейин оғриган бўғимингизга 2 соатга бойлаб қўйинг. ❗️Кечаси ҳам худди шундай компрессни қилишни унутманг. 👨🏻‍⚕Medosfera ® 👈Аъзо бўлинг!
Show all...
☠Саратон(рак) ривожланишига қаршилик кўрсатадигон топ-3 махсулот... 🧄Саримсоқ пиёз Саримсоқ нафақат саратонга қарши курашади, балки саратон ривожланишига қарши махсус иммунитет хам хосил қилади. 🌽Дуккакли махсулотлар Ловия оқсилнинг ажойиб манбаи хисобланади ва саратонга қарши курашиш хусусиятларига хам эга. 🌿Қўзиқоринлар Қўзиқоринлар бутун организм учун фойдали моддалар омборидир, шу жумладан улар саратон касаллигига қарши курашда ҳам жуда самарали. 👨🏻‍⚕Medosfera® 👈 Аъзо бўлинг!
Show all...
САВОЛ❓ Ўт қопимни олдириб ташладим. Қандай овқатлар йийишим мумкин, қандайлари мумкин эмас? Пархез қилиш қийин бўлаяпти? Бу одат қачонгача давом этади? ЖАВОБ✅ Кун давомида оз-оздан 5-6 махал овқатланинг. Ошқозонда тўлиқлик ҳисси пайдо бўлишидан сақланинг 🚫Мумкин эмас: аччиқ, нордон, кўп ёғли, консерваланган, қовурилган ва ширин таомлар. ❌Тавсия этилмайди: ГЎШТ - қовурилган бифштекс, колбаса, мол гўшти. СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ - ёғли йогуртлар, ёғли пишлоқлар, ёғли сметана, оғир қаймоқ ва уларга асосланган кремлар, музқаймоқ; ИЧИМЛИКЛАР - кучли қаҳва, чой, энергетик ичимликлар; ✅Мумкин; ДОНЛИ МАХСУЛОТЛАР: ловия, ясмиқ, арпа, жўхори уни, картошка, униб чиққан ва хом уруғлар, гуруч, макарон; САБЗАВОТЛАР ва МEВВАЛАР: гулкарам, брокколи, помидор, авакадо, кўк, малина; ГЎШТ ва БАЛИҚ: товуқ, курка, қизил икра. ОВҚАТ пишириш учун ёғ: зайтун, ҳиндистон ёнғоғи. Бу пархезга, деряли умрингизни охиригача амал қилган холда хаёт кечирасиз! 👨🏻‍⚕Medosfera ® 👈 Аъзо бўлинг!
Show all...
🌱Неврастения🌱 📖Таъриф; Нерв тизимининг узоқ вақт ўта толиқиши, яъни руҳий изтироб натижасида келиб чиқадиган касаллик, неврозларнинг бир тури хисобланади. 🏷Сабаблари; ➖интоксикация (кўпинча алкоголдан) ➖инфекция ➖ўта толикиш ➖тўйиб овқатланмаслик ➖бош мия шикастланиши ➖тез-тез асабга тегадиган ва дармонни қуритадиган вазиятлар. 🍃Белгилари; Бемор... ➖салбий таъсиротларга осон берилувчан ➖серзарда ➖жаҳлдор ➖мадори курийди ➖ётганида тез ухлаб қолиб, салгина шовқинга уйғониб кетади. ⚠️Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи фаолиятининг бузилиши туфайли олий нерв фаолиятида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг муносабатлари бузилиб, аввал биринчиси, кейинроқ иккинчиси устунлик қилади. 👨🏻‍⚕Даволаш Неврастенияда меҳнат қилиш ва дам олишни тўғри уюштириш, спорт билан шуғулланиш, сайр қилиш, витаминли овқатлар истеъмол қилиш, оилада, ишда тинч ва хотиржам бўлиш беморнинг тезда соғайиб кетишига олиб келади. Неврапотологга хам кўриниш керак бўлади! 👨🏻‍⚕MEDOSFERA 👈 Аъзо бўлинг!
Show all...
🌿Жигарингиз фаолияти бузилишининг асосий 4 сабаблари... 1️⃣ Спиртли ичимликлар ичиш. Бу энг кўп тарқалган сабабдир. 2️⃣ Ҳавони тозалаш воситаларидан фойдаланиш( освежитель). Улардаги кимёвий моддалар жигарингизга жиддий зарар етказади. Шунинг учун, уйда бу воситаларни қўллашда эхтиёт бўлинг, маска тақишни унитманг! 3️⃣ Анализ топширмасдан юришингиз. Хар бир инсон йилига бир марта гепатит C вирусига анализ топшириши керак. Сабаби гепатит С дастлабки босқичларида симптом бермаган холда жигарни фунциясини бузишни бошайди! 4⃣ Хар хил таъсири кучи юқори бўлган дори воситаларини кўп ичиш(мисол учун, парацетамол, ацикловир ва кўплаб антибиотиклар). Каналимизга дўстларингизни хам таклиф этинг, ўз соғлиқларига бефарқ бўлишмасин! 👨🏻‍⚕MEDOSFERA 👈 Аъзо бўлинг!
Show all...
🅜🅔🅓🅞🅢🅕🅔🅡🅐

Медицинские новости, просто новости о происходящем в мире, погода,аудио и видео материалы по различным мед.предметам и всё самое интересное. Будьте с нами и приглашайте других. Мы рады вам. По вопросам и объявлениям обращаться к @zizi2015.

🌱Псориаз (темиратки)🌱 📖Таъриф; Юқмайдиган сурункали тери касаллиги. 🏷Келиб чиқишининг сабаблари; ▫️Моддалар алмашинуви (хусусан, ёғ ва карбонсув алмашинуви), нерв ва эндокрин тизим фаолиятининг бузилиши; ▫️Тонзиллит ▫️Гайморит ▫️Холецистит ва бошқа касалликлар оқибатида келиб чиқиши мумкин. 🍃Белгилари; Кўпинча, бошнинг сочли қисми, тизза, тирсак ва қўл-оёқ юзасида пайдо бўлади. Дастлаб терида майда, пушти ёки қизғиш тугунчалар ҳосил бўлади. Тугунчалар аста-секин катталашиб, бир-бирига қўшилиб кетади. Касаллик зўрайганда псориаз тошмалари баданни бутунлай эгаллаб олади (псориатик эритродермия); 📌Касаллик, одатда, куз ва қиш ойларида қўзғаб, ёзда бироз енгиллашади (ремиссия). ❌Мумкин эмас; ➖Асабилашиш; ➖Спиртли ва газли ичимликлар ичиш; ➖Пархезни бузиш. 👨🏻‍⚕Даволаш; Псориаз янги касаллик. Хозирча бунинг аниқ давоси йўқ. Лекн, касаллик ривожланишини тўхтатиб туриш мумкин. Дерматологга кўрининг! 🩺Тавсия қиламиз: Витамин А, Е , В; Сутли махсулотлар. 👨🏻‍⚕MEDOSFERA 👈 Аъзо бўлинг!
Show all...
🅜🅔🅓🅞🅢🅕🅔🅡🅐

Медицинские новости, просто новости о происходящем в мире, погода,аудио и видео материалы по различным мед.предметам и всё самое интересное. Будьте с нами и приглашайте других. Мы рады вам. По вопросам и объявлениям обращаться к @zizi2015.

🌱Артрит🌱 📖Таъриф; Бўгимларнинг яллиғланиши. Бунда бир (моноартрит) ёки бир неча бўғим (полиартрит) зарарланади. 🏷Сабаблар; ➖Хар-хил инфекциялар; ➖Моддалар алмашинувининг бузилиши; ➖Лат ейиш; ➖Сурункали касалликлар... ➖Интоксикация (заҳарланиш), совқотиш. Бу айтилган барча сабабларда иммунитет заифлашганини хисобига артрит келиб чиқади. 🍃Белгилар; ➖ бўғимлар оғрийди ➖қизариб шишади ➖шакли ўзгаради ва ҳаракати чекланади; ➖яллиғланган бўғим соҳасида суюқлик (экссудат) йиғилади ➖ ҳарорати кўтарилади. 👨🏻‍⚕Даволаш Касаллик энди бошланаётганда даво қилинса, бемор тезда соғайиб кетади. 🌱Артроз🌱– бўғимнинг дистрофик сурункали касаллиги. АРТОЗ ВА АРТРИТ ФАРҚИ🔥 Артозда кўп холларда(90%) фақат бўғимларнинг шикастланиши кузатилади. Артритда эса, яллиғланиш жараёни кучли бўлагнлиги сабабли, нафақат бўғимлар, балки ички орган ва бутун организм азият чекади❗️ 👨🏻‍⚕MEDOSFERA ®👈 Аъзо бўлинг!
Show all...
Kanalimizda kim kõpAnonymous voting
  • Yigitlar 👦
  • Qizlar 👧
0 votes