405
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
405
"...Агар фарзандингиз солиҳ бўлса, олтмишдан кейинги умр ҳам роҳат-фароғатда ўтади, аксинча бўлса, ҳаммаси – бир пул. Ота-она ўтиб кетган, ака-ука ҳам қўлтиқтаёқ бўлолмайди. Қариганингизни билдирмай, ими-жимида суяйдиган, жонингизга ора кирадиган фарзанд экан. Шу ёшга етгунича заҳматлар чекиб, бетиним меҳнат қилган инсон фарзандлари туфайли озгина ҳузур топса, бутун умр роҳат-фароғатда яшагандек бўлади. Олтмишгача хоҳлаганидек яшаб, мартаба, давлат топса-ю, қувватдан қолган пайти хор бўлиб қолса, бу дунёга келиб нима кўрдим, дейди..."
☝🏻 "Yosh kuch" журнали бисотидан
405
"...Агар фарзандингиз солиҳ бўлса, олтмишдан кейинги умр ҳам роҳат-фароғатда ўтади, аксинча бўлса, ҳаммаси – бир пул. Ота-она ўтиб кетган, ака-ука ҳам қўлтиқтаёқ бўлолмайди. Қариганингизни билдирмай, ими-жимида суяйдиган, жонингизга ора кирадиган фарзанд экан. Шу ёшга етгунича заҳматлар чекиб, бетиним меҳнат қилган инсон фарзандлари туфайли озгина ҳузур топса, бутун умр роҳат-фароғатда яшагандек бўлади. Олтмишгача хоҳлаганидек яшаб, мартаба, давлат топса-ю, қувватдан қолган пайти хор бўлиб қолса, бу дунёга келиб нима кўрдим, дейди..."
☝🏻 "Yosh kuch" журнали бисотидан.
❤️❤️❤️ Яйраб ўқийман, оилавий кутубхонамнинг мулки бўлиб қолсин десангиз, (почта орқали) обунага шошилинг! Обуна индекси: 823. Сотувда йўқ!
Қўшимча маълумот учун:
👉🏻 @yoshkuchbest
👉🏻 +998 93 2206706
Уланинг, ютқазмайсиз!
👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥
405
"Йигирма беш ёшгача, унча-мунча айбу-нуқсонлар бебошликка йўйилавериши мумкин. Аммо у ёғига... Ҳаётнинг жиддий ва асосий даври бошланади. Рисоладагидек оила қуриш, фарзанд кўриб, ўзи тилаганидек тарбиялаш, уйли-жойли қилиш баробарида давлат ишини эплаш, маҳалла-кўйни ўрнига қўйиш, иззат-икром топиш... Шу азоб-уқубатлардан гард юқтирмай ўтиб, эсон-омон олтмишга кириб олсангиз, бу том маънода қаҳрамонлик экан. Негаки, умрнинг энг қийин даврини олтмишгача яшаб бўласиз: ундан кейин йўқотиладиган нарсанинг ўзи йўқ – соғлиқ ҳам, қувват ҳам сарфланиб бўлган. Бунгача фарзандларнинг ҳам бўлари бўлади: ё у ёқли, ё бу ёқли. Энди сиз бировнинг мушугини "пишт" деёлмайсиз, бировнинг ҳам сизнинг мушугингиз билан иши йўқ... Бу ёғига етмиш, саксонга кириш қийин эмас".
📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻
👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥
Уланинг, ютқазмайсиз!
405
"...Уйга пул сиғмай кетган пайтлар бўлган. Тўй-ҳашамга борсам, қўшиқларимдан ишқибозларнинг кўнгли яшнаб кетиб чўнтагимга пул солади. Аслини олганда, бу ўғрилиқ пул эмас, ҳалол, одамлар рози бўлиб, кўнгилдан чиқариб беряпти. Лекин ўша пуллар ҳам менга бахт келтирмаган... Жонимдан ўтиб кетган пайтлари, қанийди, мен ҳам манави қўшнимга ўхшаб эрталаб папкамни кўтариб чиқиб кетсам-у, кечқурун олтида ишни тугатиб уйга қайтсам, болаларим билан битта нонни бўлишиб еб ўтирсам, дердим. Икки кунда бир қора қозоним жизиллаб турса… оч қолмасдим-ку, ахир".
📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻
👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥
Уланинг, ютқазмайсиз!
405
"Биз бола вақтимиз ота-она нима деса, ўша гап қонун эди. Ҳозирги болалар мутлақо бошқача. Ота-оналарини ўз раъйи билан ҳисоблашишга мажбур қилишяпти. Бизнинг хоҳиш-истагимиз катталар учун аҳамиятсиз эди. Нима учун? Турмуш тарзи бошқача эди-да! Бир мисол. Уйда нон ёпиларди, аслида, шу нондан бўлак ейдиган нарсанинг ўзи йўқ. Мен ҳали гўдак маҳалим одамлар кунжара еб қўйиб, кўчаларда қотиб қолар экан... У даврнинг болалари қийинчилик кўриб, меҳнат билан ўсгани учунми, эсли эди. Ҳозирги болаларнинг пешонаси ярқироқ – егани олдида, емагани кетида, замон ҳар жиҳатдан такомиллашиб кетган. Ўқийман, одам бўламан деса, ҳамма шароит муҳайё. Лекин... Қадриятлар мезони ўзгариб кетгандек".
📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻
👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥
Уланинг, ютқазмайсиз!
405
"...Уруш, йўқчилик, қийинчилик кўргани учунми, одамлар бир-бирига меҳр-оқибатли эди... Бир аммамиз бўларди. Қариб қолган, қўли ҳам қалтираброқ турарди. Бир куни шу кампир қўлида коса билан кириб қолди. Онам раҳматли уни кўрибоқ: «Вой шўрим, Тўқоч опоғбувим ун сўраб келяпти, уйимда уним йўқ эди-я, қандоқ қилиб йўқ дейман», деб ўзини ҳовлининг этагига урди. Кампир секин келиб, кўрпача четига омонатгина ўтирди. Қўлидаги косанинг лаби учиб кетган, деярли ярми йўқ эди. Нуриддин, болам, онанг қани, деди. Нима дейишимни билолмай, тентираб, ҳу ўша томонга кетди, шекилли, дедим. Кампир ҳовли этагига қараб жиндай ўтирди-да, ҳа, майли, дея хўрсиниб чиқиб кетди. У аҳволни сезгандай эди. Орқасидан онам келди. Олиб чиқиб берай десам, ун йўқ, уят бўлди… аттанг... кимдан сўради экан боёқиш, дея алламаҳалгача изтироб чекди".
📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻
👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥
Уланинг, ютқазмайсиз!
405
"Yosh kuch" журнали бисотидан
"...Отамнинг отасини Ҳамроқулбой дейишарди – у вақтлари ери бор одамни бой деяверишган. Отам оддий деҳқон бўлса ҳам, ишнинг кўзини билгани учун ён-атрофдагиларга нисбатан дурустроқ кун кўрарди. Қаерда қолоқ ер бўлса, у кишини бригадир қилиб тайинлаб қўйишарди – миришкор эди. Трактор олиб келиб ер ҳайдатарди. Кечга томон ош дамлатиб, далага чиқарарди – тракторчининг қорнини тўйғазиш керак. Ошнинг ичида гўшти борми-йўқми, биров эътиборга олмас эди. Номи "ош"-да..."
📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻
👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥
Уланинг, ютқазмайсиз!
405
Инсон жамият қадрламай қўйган хислатларни ўзида сақлаб қолиш учун кучли иродага эга бўлиши лозим.
Андре Моруа,
"Оила давраси"
405
Мен машҳур бўлмаган, омма доирасидан ташқарида тутилган, ҳаракат қилсак, катта ўзгаришларга сабаб бўлгувчи ва аслида жуда ҳам муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилишни афзал биламан.
Ноам Чомски,
"Ташвиқот ва омма онги"
405
30-iyun kuni barcha hududlarda avtobuslar hamda poytaxtda metro yoshlarga bepul xizmat koʻrsatadi
30-iyun — Yoshlar kuni munosabati bilan 14 yoshdan 30 yoshgacha boʻlganlar avtobuslar va metrodan bepul foydalanishlari va joylardagi bayramga bagʻishlangan tadbirlarda ishtirok etishlari mumkin.
405
Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими — демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда «бизнеcменлар» ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади.
Харс Йенсен (1904-1971), немис физиги,
Нобель мукофоти совриндори;
Швеция социал-демократик ишчи партияси раисининг сиёсий маслаҳатчиси.
Юқоридаги сўзларни 1932 йили нуфузли йиғинда айтган.
405
Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими — демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда «бизнеcменлар» ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади.
Харс Йенсен (1904-1971), немис физиги,
Нобель мукофоти совриндори;
Швеция социал-демократик ишчи партияси раисининг сиёсий маслаҳатчиси.
Юқоридаги сўзларни 1932 йили нуфузли йиғинда айтган.
405
...Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва заиф эдим.
Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди: тарсаки ё бир доллар жарима.
Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта, ошиқча доллари йўқ, ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Жазо муқаррар эди.
Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли бузилиб, мени устоз калтагидан қутқариб қолиш учун бир доллар берди.
Эртасига ўша долларни беришга кўзим қиймай, тишимни-тишимга қўйиб устознинг калтагига чидадим. Бу менинг пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларим эди...
Марк Твен
(1835-1910; АҚШ)
405
Агар мен одамлардан нимани хоҳлашларини сўраб-суриштириб, шунга қараб иш қилганимда эди, улар ҳали-ҳануз от-араваларда юрган бўларди.
Генри Форд
405
Repost from Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
🎼Mana, Maqom bolalari!
Mana, bolalarimiz maqomi!
Ofarin, qorako'zlar!
🇺🇿Olg'a, O'zbekiston!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
405
Истиқбол учун кураш
Абдулҳамид Чўлпон
Бизнинг кенг ва улуғ тарихимиз шу қадар оз ва кам текширилган, ковланганким, шу кунда бўлуб турған жуда кўп воқеаларнинг ўхшашини ўткан замонлардан кечкан ҳаётимиздан топмоқчи бўлсак, шошиб қоласан.
Бир воқеанинг ўткан замонда ўхшаши бўлуб-бўлмаслиғи ул воқеанинг аҳамиятини ўлчашда кўб катта вазифа юклар.
«Қизил байроқ»нинг сўнг сонларидан бирида Оврупоға ўқумоқ мақсадида бир ўзбек қизининг кетмакка ҳозирланганлиғи ёзилғандир.
Ўзбек қизи ҳануз янги усул мактабларга ҳали ёлчиб кира олғани йўқ. Ҳатто ўзбекнинг ўзида пардаси, хоҳиши-да кишани бўлмаған эркак болалари ҳам юқори мактабларининг муҳташам саҳналарида кўплашиб юра олғани йўқ. Ҳали ўзбек қизи ота-онанинг тилсиз қўғурчоғи бўлишдан қутула олғани йўқ.
Биз сўнг вақтларда ўзбек ёшларининг узоқ элларга, ёт юртларга кетиб билим ортдирмоқ учун жуда қизиб борғанлиқларини кўруб севинмакдамиз. Ҳар бири ўз бошича тиришмасдан бошларини бир бораға тўплаб, «кўмак»лашиш йўли билан ишлаб турғанликларини билиб турамиз.
Локин бу ҳол ўткандаги воқеаларнинг такрор этилмагидан иборатдир. Йироқ замонлардан бошлаб то яқин кунларга қадар ўзбек йигитлари (муллабаччалар) Бухороға, Ҳиндистонға, Миср, Арабистонларға қадар бориб ўқуғанлар эди. Бухоро мадрасалари ўзбек – туркистонлик ёш муллабаччалар билан тўлар эди. Туркистоннинг Сирдарёси ва Фарғонаси учун ул вақтларда Бухоро ҳам ҳозирғи Япония ва Амриқо қадар узоқ эди. Ҳозир Амриқо билан Японияға қадар ётиб, ўлтуруб эсон-омон кетмак мумкин. Илгари вақтларда Самарқанд билан Бухоро ораси ҳам ҳозирғи даври олам қилишдан оғир эди. Шундай бўлса-да, Бухоро, Туркистон муллабаччаларини сонлари жуда кўб бўлған мадрасаларига сиғдира олмасдан, масжидларигача тарқатмоққа мажбур бўлур эди. Арабистоннинг дўзах ҳавосида бедовлари каби ёлғиз ҳурмайиб ётқан ўзбек Туркистон йигитлари хийла кўб йўлиқар эди.
Кечирган кунларимиздаги ул ҳаракатларимизнинг натижаси тўғрисида гапирмак истамайман. Тарихдаги бир воқеа ва шу кунда қайтадан такрор этилмакда бўлған бир воқеа бўлғанлиғи учун эска олибғина ўтмакчи бўламан.
Бу ҳаракат ҳозир такрор этилмакдадир. Кечикиб, кейин қолиб бўлса-да кучлик суратда бошланиб келмакдадир. Бу ҳаракатга тўғридан-тўғри аралаша олмағанларнинг вазифаси восита билан бўлса-да кўмак бермоқдир.
Бу ҳол бизнинг келгусимиз учун катта умидлар берганлигини унутмайлик.
Чор ҳукумати вақтида Ички Русия мусулмонларини чўқинтирмоқ ишида Рустами зол (Рустам зол) бўлған, бизнинг маълум Остроумўф* тўрамизнинг устоди саналған машҳур Ильминский* чўқинтириш сиёсатининг бири бўлған машҳур Победоносуфга* ёзған хатида ерлик халқ орасидан бизнинг учун фойдалик ва ҳеч бўлмағанда зарарсиз кишилар ўрусча тилни тутулиб, уялиб гапиратурған, ўрусча ёзғанда бирмунча хато билан ёзатурған, бизнинг губернатўримиздан эмас, ҳатто устол бошлиғи (мирзо)миздан ҳам қўрқатурған кишилардир деган эди.
Мунга қарши биз рус тили билан эмас, ҳатто Оврупо маданий миллатларининг тили ва билими билан жавоб берсак одам қатори яшамоққа албатта ҳақ қозонадирмиз.
Энди бу эзгу ҳаракатга тарихимизда кўра олмағанимиз – бу нарса қўшулса, яъни ўзбекнинг эркин йигитлари эмас, тутқун қизлари ҳам Ильминский васиятига қарши исён бошласа, ўзи учун энг олий бўлған элидан, ота-онасидан кечиб неча минг чақирим ерга кетсалар, одам қатори яшаш ҳаққини туртки емасдан, урулмасдан, сўкилмасдан кўб кўруш ҳуқуқини ортиғи билан қозона оламиз.
Эски турмуш ўлим тўшагида. Йигитларимизнинг чин билимга қараб бу интилишлари эски турмушни бир оз аввал ерга кўмгусидир.
Ўзбек хотун-қизлари ҳуқуқ ва эрк учун кураш бошламоқда. Ўзбек қизининг Ғарбга, Ғарбнинг чин билиш, чин маданиятига қараб юруши унинг ҳақ-ҳуқуқини бутун элнинг ҳақ-ҳуқуқи билан бирга тез ва тез фурсатда қўлға келтиргусидир.
1922
