Sof_aqida.uz I Расмий канал
Open in Telegram
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Show more807
Subscribers
-124 hours
-107 days
-2130 days
Posts Archive
Fiqh bu — mazhabdir
🎙 Shayx Saloh Abulhoj Hafizahulloh
T.me/muslimaatuz
Шайтон ғийбатчиниг тилига асал суртади
Мавлоно Алиюл қори жоме масжиди имом хатиби:
Абдулбосит Ҳамдамов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мақола
#Ихтилоф
Исломда қўшничилик одоблари
Жамоа бўлиб яшаш, қўни-қўшничилик ва бир-бирларидаги хақларини баён қилишда, ислом динининг мақсад ва ғояси шуки, мусулмонлар, шунингдек ер юзидаги барча халқларни ўзаро тинч-тотув, осойишта, бир-бирларини иззат-ҳурмат қилган ҳолда яшашга ундашдир. Бу борада Қуръони каримда жуда кўп оятлар келтирилган. Жумладан, “Нисо” сурасининг 36-оятида “…Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яхшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию, бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.
Абу Шурайҳ Хузоъийдан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин», дедилар». Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.
Бу ҳамда шунга ўхшаш жойларда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймонни зикр қилиш ушбу ишларга тарғиб нақадар аҳамиятли эканини таъкидлаш учундир. Аллоҳга бўлган иймон кишиларни доимо У Зотга муҳаббат ила итоат қилишга чорлайди. Охиратга бўлган иймон эса савоб ва гуноҳларимизни эслаб туришнинг асосидир. Кимнинг охиратга иймони бўлса, яхшилик қилади ва ёмонликдан қайтади. Демак, Аллоҳга ва охиратга иймон қўшнига яхшилик қилишни, ҳатто ундан етган озорларга сабр қилишни тақозо этади.
Наманган тумани “Мулла Гузар Халифа” жоме масжид имом-хатиби Олимов Алихон
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Тинчликни саклаш барчамизни бурчимиз
Тинчлик бу барча халқларнинг, шунингдек ўзбек халқининг ҳам азалий орзуси бўлиб келган. Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой олган энг олий қадрият ҳисобланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом саҳобалар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, саҳобалардан бирлари: “Ё, Расулуллоҳ, биз Аллоҳ таъолодан дуо қилиб сўраганимизда кўпроқ нимани сўрайлик,”- деганларида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳ таъолодан офият (тинчлик, хотиржамлик)ни сўранглар,”- деб марҳамат қилганлар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу сўзлари ҳам инсоният учун бу неъматлар нечоғлик муҳим эканлигига далолат қилади. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ўзи яшаб турган Ватани, унинг зилол сувлари, ҳавоси, ноз-неъматлари ва бошқа барча шароитларига шукур қилиб, уни зиёда бўлишини сўраб дуо қилиши — инсонийлик бурчидир.
✅ Давомини ўқиш
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Видео
Мазҳабсизлик – динсизликка йўл (1-қисм)
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари ҳамда Қарши шаҳар "Қум қишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммади домла ҚОРАЕВ.
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 nasafziyo.uz |📚@nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/Ezgu_maqsadsari
Repost from nasafziyo.uz | Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
06.10.2022 йил ҳолатида
🕋⏲ Бомдод 06:00;
🕋⏲ Пешин 13:00;
🕋⏲ Аср 16:30;
🕋⏲ Шом 18:15;
🕋⏲ Хуфтон 19:45.
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐
Telegram 👈
Instagram 📷
Facebook ⬅️
Youtube 📽
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
❗️ҚИМОРДAН ПУЛ ТОПAДИГAНЛAР ЭШИТИНГ!
Элёрбек Мамадалиев
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Долзарб_мавзу
▪️ Ҳижрат нима?
▫️ Луқмон Исоев, ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Саид Ато жоме масжиди имом-хатиби
🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
"ЖИХОД" ТУШУНЧАСИНИ СОХТАЛАШТИРАЁГАНЛАРДАН ОГОХ БУЛАЙЛИК!
Аслида жиҳод сўзи ҳарбий маънони англатмайди. Унинг луғавий маъноси куч сарфлаш, имкониятларни ишга солиш, машаққат чекиш дегани. Истилоҳда эса "жиҳод" жуда кенг қамровли ва ғоят теран мазмунга эга бўлган олийжаноб ғоядир.
Жиҳод тушунчаси мусулмон кишининг бутун ҳаётини қамраб олади ва у динга тўлалигича амал қилиш, нафс ва шайтонга қарши курашиб, тақво малакасини ҳосил қилиш, ҳидоят ва тўғри йўл узра собитқадам бўлиш, Ислом пайғамбари олиб келган олийжаноб хулқлар билан хулқланиш, Аллоҳ ва Расули қайтарган ҳаром ва мункар ишлардан тийилиш, яхшиликни ёйиш, илм ва маърифат таратиш, маърифатга интилиш ва бошқа исломий гўзал одоблар билан одобланиш каби покиза ва олий тушунчадир.
✅ Давомини ўқиш
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Мазҳабга эргашиш саодат йўли | Улуғбек Бухорий
YouTube: 👉 https://youtu.be/lHE0OZ6I8yU
—
t.me/UlugbekBuxoriy
#Мақолалар #Долзарб_мавзу
▪️ ЖАҲОЛАТНИ ЕНГИШНИНГ БИРДАН БИР МАНБАИ – БИЛИМ Мотуридийлик таълимотида билиш назарияси (2-қисм)
▫️ Билиш (маърифат) воситалари Тақлид, илҳом ҳамда маъсум имом маърифат воситаси бўла олмас экан, унда ўша – восита нима?! Мотуридийнинг фикрича маърифатнинг уч воситаси бор ва мана шу воситалар ёрдами инсон нарса-ҳодисалар ҳақида билим ҳосил қилади…М.Нсриев,“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири, ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32971
🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
ЖИХОД ТУШУНЧАСИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРДАН ОГОХ БЎЛИНГ
Сайдуллоҳ Ғаниев,
Уйчи туман Ислом нури" жоме масжиди имом хатиби
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мақола
#Ихтилоф
Макка фатхидан сўнг “ҳижрат” йўқ
Муқаддас динимизда мусулмонлар аввалига Хабашистонга , кейинчалик Мухаммад алайҳиссалом бошчилигида Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлари маълум. Ва мана шу кейингиси динимиздаги улуғ ходиса сифатида қамарий йил хисобининг бошланиш санаси сифатида танланган. Агар биз мазкур хижратларда мусулмонлар ўз яшаб турган ерларидан бошқа юртларга кетишга жонлари, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида хижрат содир бўлган.
Хижрат икки турга бўлинади. Биринчиси юртни тарк этиш ва иккинчиси гунохларни тарк этишдир.
Ибн Масъуд ривоят қилган хадисда айтилади: “....Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Макка фатхидан сўнг ҳижрат йўқ......” дедилар” (Имом Бухорий ривояти.)
Мазкур хадисни ўзидан олдин келган барча хижрат тўғрисидаги хадисларни бекор яъни насх қилувчи эканлигини уламоларимиз таъкидлаганлар. Бундан маълум бўлишича юртни тарк этиш бекор қилинди. Яна бир хадисда: “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: “Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида хижрат қилган кишидир” деганлар” (Имом Бухорий ривояти.) Уламолар хадисни шарғлаб ундаги “хижрат” дан мурод “тарк қилишдир” деганлар. Мана шу турдаги ҳижрат бугун ҳам мавжудлиги хадисдан маълум бўлмоқда.
Бугунги кунда ақийдапарастлар ҳижратмасаласида Қуръонннинг “Нисо” сураси 97- оятини далил қилади: “Ўзига зулм қилувчи холда жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?”-дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, хижрат қилсангиз бўлмасмиди?” дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир у қандай ҳам ёмон жой!”.
Вахоланки, уламолар мазкур оят аввал исломни қабул қилиб, Маккада яшаб келган бўлсада, Бадр жангида Маккаликлар сафида туриб, мусулмонларга қарши жангда иштирок этганлар хақида нозил бўлганлигини таъкидлайдилар.
Шунингдек уламоларнинг фикрига кўра, юқоридаги оят зажр, яъни қўрқитиш маъносидаги матн бўлиб, бундай матнлардан хулоса қилиш учун асл хукмларга қайтилади. Яъни асл хукм бўйича мусулмонлар хеч қачон дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳдан ривоят қилинган хадисда айтилади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом хузурларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган холда ташлаб, хижрат қилиш учун сизнинг хузурингизга келдим,- деди. У зот алайҳиссалом эса “Ота-онанг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин, -деб жавоб бердилар.”
Юқоридаги далиллардан мусулмонлар учун барча шароитлар яратилган. Ислом динининг бешта аркони эмин-эркин бажариб келинмоқда. Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни бирдамликда хаёт кечиришини бардавом айласин.
К. Хамрақулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Норин тумани вакили
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Имом Аъшарий ва Мотурудий роҳимаҳуллоҳлар Салафи солиҳлар йўлида собитдирлар.
Билсинки ҳар икки нафар Имом Абул Ҳасан ал Аъшарий ва Абу Мансур ал Мотурудий роҳимаҳуллоҳ - Ислом динидан бу икки зот мукофотлансин. Ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларнинг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Росулуллоҳни саҳобаларини юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотни ҳар бирлари бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларни, йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар.
Муртазо аз Забидий Иттиҳоф ас садот ал муттақин. 2 жилд - Б 7. қаралсин.
Маъруфхон Алоходжаев таржимаси
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Repost from Ahli Sunna | Rasmiy
Имом Аъшарий ва Мотурудий роҳимаҳуллоҳлар Салафи солиҳлар йўлида собитдирлар.
Билсинки ҳар икки нафар Имом Абул Ҳасан ал Аъшарий ва Абу Мансур ал Мотурудий роҳимаҳуллоҳ - Ислом динидан бу икки зот мукофотлансин. Ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларнинг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Росулуллоҳни саҳобаларини юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотни ҳар бирлари бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларни, йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар.
Муртазо аз Забидий Иттиҳоф ас садот ал муттақин. 2 жилд - Б 7. қаралсин.
Маъруфхон Алоходжаев таржимаси
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Repost from nasafziyo.uz | Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
03.10.2022 йил ҳолатида
🕋⏲ Бомдод 05:55;
🕋⏲ Пешин 13:00;
🕋⏲ Аср 16:35;
🕋⏲ Шом 18:20;
🕋⏲ Хуфтон 19:50.
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐
Telegram 👈
Instagram 📷
Facebook ⬅️
Youtube 📽
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Долзарб_мавзу
▪️Илми йўқ инсонлар мужтаҳидларга эргашиши лозим
▫️Соатмурод домла Примов,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири
HD: 👉 https://youtu.be/IqLF4vmsHuA
👉 t.me/oliymahad
Бозорларда бўлаётган харом амаллар
Мавлоно Алиюл қори жоме масжиди имом хатиби Абдулбосит Ҳамдамов
Улашинг↙️
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/Sof_aqida_uz
https://t.me/Ezgu_maqsadsari
СОХТА САЛАФИЙЛАР, АҲЛИ СУНАН УЛАМОЛАРИНИ АҲЛИ БИДЪАТГА ЧИҚАРДИЛАР
Ибни Ҳажар, Имом Нававий, Кашку ва Имом Шаъровий каби аҳли сунна олимларини аҳли бидъатга чиқардилар.
Ибни Ҳажар ва Шаъровий раҳматуллоҳ алайҳ, узларни фатволарида махкам турганлиги учун, аҳлу суннадан ва жамоъатдан чиқардилар.
Қаралсин: Усайминни «Лиқоул бабул мафтуҳ» китобини 1 жилд 17 бетида келтирилган.
Изоҳ: Хозирги сохта салафийлар, Улуғ аҳли сунна олимларини, аҳли илмларни, улуғларни қўрқмасдан фалоний дейишлари устозларидан мерос экан. Аллоҳ барчамизни Аҳли илмларга муҳаббатлик, ва шу муҳаббат сабаб зурриётларимиздан ҳам олимларни чиқишлигини давомий қилсин.
Муҳаммад Аюб Фахриддинов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Ихтилофчиларнинг иш услуби
Мусулмонлар орасида турли ихтилофларни қўзғаётган бемазҳабларнинг фаолиятлари ҳам ўзига хос. Одатда, ихтилофни қўзиган шахс одамларга кўринмайди. Балки ўз одамини юбориб, «фалончига мана бу саволни бер, у ундай деса, сен бундай дегин» қабилида гап ўргатади. Ҳалиги одам унинг айтганини қилиб, мусулмонлар ичида ихтилоф қўзғайди. Бу ҳолат бир эмас, бир неча кишидан, бир неча марта такрорлангандан кейин, ихтилоф тарқалиб, ўз кучини кўрсата бошлайди. Баъзи одамлар, биз нотўғри иш қилаётган эканмиз деб, ихтилофчига ергашади. Бошқалари шубҳага тушади. Учинчиси: «Шу пайтгача қилган ибодатимиз нима бўлди?» дейди ва ҳоказо. Охири, одамлар орасида катта нохушлик содир бўлади.
Бу пайтда ихтилофчиларнинг «мулла»си ўзининг югурдакларига яна бошқа бир ихтилофни ўргатиб, уларни кишилар ичига юборишга тайёрлаётган бўлади. Югурдаклар эса, ўзларига айтилган, ихтилоф қўзғаш учун тўқилган сафсатани тўтиқушдек такрорлашга ошиқаётган бўладилар. Аммо аста-секин уларнинг сирлари фош бўлиб, башаралари кўпчилик ичида намоён бўлмоқда.
Муҳтарам имом домлаларимиздан бирлари масжидда намозхонларга бир масалани баён қилибди. У кишининг олдига бир одам келиб: «Сиз хато қилдингиз, аслида бундай бўлади», дебди. Домла: «Бу гапни қаердан олдингиз?» деса, «китобда бор», дебди. Имом домла: «Ўша китобни олиб келинг, ўқиб кўрайлик», дебди. Ҳалиги одам китобни олиб келиб, мазкур масала ёзилган жойини қўли билан кўрсатибди. Домла ўқиб кўрсалар, «Бу масалада мана бу гапни айтганлар ҳам бор», деб ихтилофчининг гапи ёзилган ва давомида: «Аммо бу гапнинг тўғриси бундай», деб домланинг гапи ёзилган экан. Домла: «Мана, мен айтган гап тўғри экан-ку», деб кўрсатсалар, ихтилофчи: «Мен ўқишни билмайман», дер эмиш. Араб тилини билмайдиган одам ўша тилдаги китобни кўтариб олиб, олим одам билан тортишгани келибди!
Кейинчалик, маълум бўлишича, ихтилофчиларнинг «мулла»ларига ҳам кўрсатмалар чет элдаги хўжайинларидан келар экан. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, дунё мусулмонлари орасида ихтилоф қўзғаш ишлари халқаро марказдан бошқариб борилмоқда. Эндиликда ихтилофчи бемазҳабларнинг «мулла»ларига марказдан факс, электрон почтада ёки интернет орқали кўрсатмалар келмоқда. Улар мазкур кўрсатмаларни таржима қилиб, югурдакларни кўтариб олиб, мўмин-мусулмонлар ичида ихтилоф уруғини сочмоқдалар. Ушбу сатрларда зикр қилинаётган ихтилофлар нафақат Ўзбекистон, Ўрта Осиё ёки МДҲ давлатларида, балки бутун дунёда мусулмонларнинг бошини қотирмоқда. Биз «ихтилофчилар» ва «Бемазҳаблар» деб атаётган мухолифларимиз кимлар?
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. “Ихтилофлар сабаблар ечимлар" китобидан.Улашинг↙️ https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/Sof_aqida_uz https://t.me/Ezgu_maqsadsari
