cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

O'zbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasi (Творческий Союз художников Узбекистана)

Официальный канал о новостях Творческого союза художников Узбекистана Тел: 71 256-0591, 71 256-0547

Show more
Tajikistan5 497The language is not specifiedArt & Design7 567
Advertising posts
327
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Халқаро илмий анжуман 19 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг анжуманлар залида "Камолиддин Беҳзод ижоди - жаҳон олимлари нигоҳида" мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтади. Халқаро илмий анжуман доирасида институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан тайёрланган "Камолиддин Беҳзод издошлари" номли ижодий ишлар кўргазмаси ҳам очилади. Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Мироншоҳ кўчаси, 123-уй
Show all...
"Камолиддин Беҳзод ижоди - жаҳон олимлари нигоҳида" мавзусидаги халқаро илмий анжуман Дастури
Show all...
Repost from markaz16
⚡️ 19 октябрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 🕙 15:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси. ✅ Мавзу: "IX Тошкент халқаро Замонавий санъат биенналесини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари". 📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг. 👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз. 📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Show all...
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган “IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси” ДАСТУРИ (2022 йил 24-28 октябрь, Тошкент шаҳри) 19 октябрь, чоршанба 15:00 - “IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси”нинг матбуот анжумани (Ўзбекистон Миллий матбуот марказида) Биринчи кун 24 октябрь, душанба (Тошкент) 10.00 - Марказий кўргазмалар залида иштирокчиларни рўйхатга олиш. 11.00 - Марказий кўргазмалар залида IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналесининг очилиш маросими. 14.00 – Польшалик рассомлар кўргазмаси. (Марказий кўргазмалар залида). 15.00 – Ўзбекистон ва хорижий фоторассомлари кўргазмаси. (Тошкент фотосуратлар уйида). 16.00 – Буюк Британиялик рассом Юнус Сафардиёр томонидан ёш рассомлар учун маҳорат дарси. (Марказий кўргазмалар залида). Иккинчи кун 25 октябрь, сешанба (Тошкент) 11.00 – Марказий Осиё рассомлари кўргазмасининг очилиши, Ўзбекистон замонавий санъат рассомларининг «5+1» гуруҳи кўргазмаси, Қорақалпоғистон рассомлари кўргазмаси. (Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида). 14.00 - Россиялик куратор Кирилл Гаврилиннинг "Келажак санъати. Санъат ва фан" (“Искусство будущего. Искусство и наука”) мавзуидаги мавзуидаги маърузаси. (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида). 16.00 – Малайзия ва Хитой рассомларининг кўргазмаси (Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида). Учинчи кун 26 октябрь, чоршанба (Тошкент) 10.00 – Санъатшунос олимлар иштирокида “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро илмий-амалий конференциясининг очилиши (Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида). 14.00 – Ёш рассомлар кўргазмасининг очилиши. (Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвон саройида). 16.00 - Россиялик куратор Александр Бургановнинг иштирокида “Зачем теперь нужно искусство?” номли маърузаси. (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида). Тўртинчи кун 27 октябрь, пайшанба (Самарқанд) 08.00 – 17.00 – Биеннале иштирокчилари Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишади. Бешинчи кун 28 октябрь, жума (Тошкент) 10.00 – Беларуслик рассом М.Пиатрульнинг “Беларусь замонавий ҳайкалтарошлик санъати” мавзуидаги маърузаси. (Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси анжуманлар залида). 11.00 – Россиялик рассом ва куратор Александра Дружининанинг “Россия замонавий санъати жаҳон концептуал санъати кесимида” мавзуидаги маърузаси. (Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси анжуманлар залида) 14.00 – Италиялик куратор Аллеандро Каррер “Италия замонавий санъати” мавзуида маъруза қилади. (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида). 16.30 – Марказий кўргазмалар залида IХ Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналесининг тантанали ёпилиш маросими 🔹Зарур ҳолларда Ўзбекистон Бадиий академияси мазкур дастурга ўзгартиришлар киритиши мумкин. 🔹Тошкент шаҳрида Биеннале тадбирлари ўтказиладиган кўргазма заллари: - Ўзбекистон Бадиий академияси галереяси. Манзил: С.Азимов, 35-уй. Тел. 71. 233-95-86 -Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали. Манзил: Ш.Рашидов кўчаси, 40. Тел. 71.256-54-46 -Тошкент Фотосуратлар уйи Манзил: Истиқбол кўчаси, 4. Тел. 71.233-80-51 -Икуо Хирояма номидаги Халқаро маданият карвон саройи. Манзил: Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 37 А. Тел. 71.256-35-56 -Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи. Манзил: Ш.Рашидов кўчаси, 40. Тел. 71. 256-28-32 -Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси. Манзил: Буюк Турон кўчаси, 2 Тел. 71. 209-80-15
Show all...