en
Feedback
🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби

🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби

Open in Telegram

Assalom aleykum 📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM 🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda! 📞 Bog‘lanish uchun: ☎️ +998 90 562 06 46 ☎️ +998 93 499 41 04

Show more
682
Subscribers
-224 hours
-97 days
+330 days
Posts Archive
Барча ота-оналар шу нарсага қаттиқ эътибор беринг!!! ❗️Ибн Сино бобомизнинг маслаҳати! ✅ КИМКИ, боласини 12 ёшгача урса, сукса, хурласа ва «одам булмайсан» деб камситса, келажакда у албатта «баттол» булади. БАТТОЛ НИМА?Баттол - мехрсизликдир. Келажакда у хўрланган, ота-онага қарамайдиган ва ғамхўрик килмайдиган инсон булади.

#ибрат Бир отанинг фарзандларига қилган насихатларидан: — Умрим хотимасига етганида қабристоннинг қайси жойига кўмилишим муҳим эмас. Қабристоннинг ҳудуди бўлса бас. — Қабримга битта кичкина белги қўйсанглар кифоя қилади. — Менинг ортимдан юртга дастурхон ёзганингиздан кўра Афзали имконингизга қараб кўпроқ бемор ва муҳтожларнинг хонадонига эхсон киргизиб юришни одат қилинглар. — Аллохнинг розилигини топиб мени руҳимни шод бўлсин, десанглар, бир-бирингизга оқибатингларни зиёда қилиб юринглар. Қалбларингиз беғубор бўлсин. Бир-бирингизга меҳрибон қилсин. — Энг мухими хонадонингларда аёл кишини илмли бўлишига катта аҳамият беринглар. Аёл кишида илм бўлса, албатта, фарзандларига илм берар экан. Ўзинглар хам гувоҳи бўлдинглар...

#хулоса_ўзингиздан 👩‍🏫 Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намой
#хулоса_ўзингиздан 👩‍🏫 Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намойиш ҳам қилиб берди. Доскага катта 1 рақамини ёзди ва деди: “Бу сизнинг тарбиянгиз, одамийлигингиз. Ҳаётда энг муҳим ҳислатлар шулар бўлади”. 1 рақамидан кейин 0 ёзди ва деди: “Бу еса сиз эришган ютуқлар, тарбия билан сизни ўн каррага юксалтиради”. Яна 0 – бу тажриба, қаранг инсон “100” га тенг бўлди. Шундай қилиб 0 ларни ёзаверди – таълим, муҳаббат, омад... ҳар битта қўшилган 0 одамни ҳар сафар 10 баробар юксалтираверди. Сўнгра устозим қатор бошида турган 1 рақамини ўчирди. Доскада кераксиз, маъноси йўқолган 0 лар қолди... Устозим деди: “Кўрдингизми, агар тарбиянгиз ва одамийлигингиз бўлмаса, қолган ҳислатларингиз сариқ чақага ҳам тенг емас! Фарзандларингизга айтиб беринг! Бир умр ёдида қолади!

👫ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ Бола тарбиясида «-ма» қўшимчасидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг: тегма — синдирасан, қилма — барибир қў
👫ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ Бола тарбиясида «-ма» қўшимчасидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг: тегма — синдирасан, қилма — барибир қўлингдан келмайди, чопма — йиқиласан. Ўз болангизни инкор этувчи ҳаракатларга ўргатманг. Яхшиси, бундай денг: «Пиёлани стол четидан нарироққа суриб қўй», «Секинроқ югур! Тиззаларингни авайла!», «Уриниб кўр! Агар қийинлик қилса, мени чақир» ва ҳоказо; Фарзандингизни бошқалар билан солиштираверманг. Уни ўзи билан таққосланг: «Кеча иккита сўзни ўқиб ёдлагандинг, бугун эса учтасини. Баракалла!»; Болажонингизнинг камчиликлари ҳақида бошқа бировга унинг ёнида гапирманг. Бола нима биландир банд бўлиб, ҳеч нарсани эшитмаяпти, деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз!

🎒Оналар бунга эътиборли бўлинг: Мактаб ўқувчилари учун китоб ва дафтарларнинг оғирлиги учун стандартлар: • 1-2-синф ўқувчилари учун — 1.5 кгдан ошмаслиги керак; • 3-4-синфлар учун — 2 кгдан ошмаслиги керак;

Мактаб директори айтади: "Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан хақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан хам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди: — Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма! Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди. Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни  ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ийжобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир. Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир". ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё

🔹Фарзандингиз тортинчоқми, демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз. 🔹Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими, демак сиз уни шижоатлантирмас  экансиз. 🔹Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими, демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз. 🔹Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими, демак сиз унга кўп бақирар экансиз. 🔹Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми, демак сиз уни  кам эркалайсиз экан. 🔹Фарзандингиз ўғирлик қилдими, демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз. 🔹Фарзандингиз бахилми, демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз. 🔹Фарзандингиз заифми, демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз. 🔹Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми, демак сиз уни мақтамай қўйгансиз. 🔹Фарзандингиз қўрқоқми, демак сиз уни ҳаддан зиёд  кўп ҳимоя қилар экансиз. 🔹Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими, демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан. 🔹Фарзандингиз ёлғон гапиряптими, демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан. 🔹Фарзандингиз гапиришда нўноқми, демак сиз у билан кам гаплашар экансиз. 🔹Фарзанд тарбиясида эътиборли бўлинг, у сизнинг келажагингиз!

Жуда таъсирли кадрлар! Унутманг сиз хам бир куни қарийсиз ва болаларингиз сиз қилган ишни қилишади...

​​Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми? Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди. Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз... Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди... Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти. Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин? Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди... Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади. Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади. Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан. Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади. Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди

Hayot bu - yomgʻirdek goʻyo... Muntazam yogʻadigan yomgʻir baʼzan tomchilaydi, baʼzan jala quyadi. Har kimning xayotida soyab
Hayot bu - yomgʻirdek goʻyo... Muntazam yogʻadigan yomgʻir baʼzan tomchilaydi, baʼzan jala quyadi. Har kimning xayotida soyabon tutadigan odami boʻladi. Ular yomonliklardan himoya qilib, qalblarga iliqlik olib kiradi. Sizning ham xayotingizda shunday odamingiz doimo bor boʻlsin. Atrofingizda qalbi halim, mehrga toʻla insonlar koʻpaysin. Yomgʻirli kunning barokati va duolar ijobati sizga hamrox boʻlsin. Xayrli tong yaxshilar 😊!

Қадимги Хитойликлар Хитой деворини бино қилишганда унинг баландлиги сабаб душман ўта олмайди деб ўйлашган. Аммо бор йўғи юз йилга бориб бормай Хитой уч марта ҳужумга учради. Душман армияси уч марта ҳам девордан ўтишга эҳтиёж сезмади. Улар деворда турган қўриқчиларга пора бериб эшик орқали киришди. Хитойликлар девор бино қилиш билан машғул бўлиб ҳақиқий қўриқчи инсон бино қилишни унутишган эди. Инсонни бино қилиш барча нарсанинг биносидан олдин туради. Бугун талабаларимиз ана шунга муҳтож. Шарқшунослардан бири айтади: "Агар бирор-бир халқни барбод қилмоқчи бўлсанг аввало оилани барбод қил, сўнгра таълимни барбод қил, сўнгра эса ўрнак инсонларни ёмонотлиқ қил. Оилани барбод қилиш учун унда онанинг ролини йўқот. Уни "уй бекаси" номидан хижолат бўладиган қилиб қўй. Таълимни барбод қилиш учун муаллимнинг жамиятдаги ўрнини йўқот. Токи талабалар уни ҳурмат қилишмасин. Ўрнак ва пешволарни барбод қилиш учун уламоларга таъна қил. Уларни беҳурмат қилишга ҳаракат қилки, кишилар уларга эргашмасин". Онгли оналар йўқолса, мухлис ўқитувчилар йўқолса, пешво ва ўрнак бўладиган кишилар обрўси тўкилса, янги авлодни ким эски қийматларимиз асосида тарбиялайди?!

14-январ Ватан ҳимоячилари куни 🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хи
+5
14-январ Ватан ҳимоячилари куни 🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган қадри баланд меҳрибон, ориятли, оқибатли Ўзбегим ўғлонларига муборак бўлсин! Тинчлигимиз абадий бўлсин!

УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР 😅 🧔🏻‍♂️ ОТА: • Умрининг охиригача мутлақ президент; • Ташқи ишлар вазири; • Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади); • Пул фабрикаси. 👩🏻 ОНА: • Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади); • Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради); • Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади). 👩🏻‍🦱 ОПА: • Сотти (онанинг ўнг қўли); • Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ). 👱🏻‍♀️ СИНГИЛ: • Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди); • Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради). 👨🏻 АКА: • Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади); • Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради). 👦🏻 УКА: • Олигарх (айтгани айтган, дегани деган); • Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.

Ota-onalarining ta’lim darajasi qanchalik yuqori bo‘lsa, bolaning til o‘rganish, o‘qish va fikr yuritish uchun mas’ul bo‘lgan
Ota-onalarining ta’lim darajasi qanchalik yuqori bo‘lsa, bolaning til o‘rganish, o‘qish va fikr yuritish uchun mas’ul bo‘lgan miya hududlari shu darajada katta bo‘ladi. Shunday ekan farzandlaringiz ilmli bo'lishini istasangiz, o'zingiz ko'proq ilm bilan band bo'ling, oila davrasida ilm majlislarini ko'paytiring, zero taqlidchan bolalarning ilk ilm manbai bu ota-onadir! Psixolog Feruza Yunusova

Гиперактив бола Ҳамма нарсага тегинишни яхши кўради. Кўпинча серҳаракат. Ҳаддан зиёд кўп югуради ёки тепага тирмашади. Қўл-оёғи тинимсиз ҳаракатда бўлади ёки ўтирган жойида ҳам жим туролмайди. Синфда ёки ўтириши лозим бўлган бошқа жойда ҳам тинч ўтиришга қийналади, дарров туриб кетишни хоҳлайди. Кўп гапиради, бошқаларнинг гапини бўлади. Осуда вақт ўтказиш ёки секи ўйнашга қийналади. Навбатини кута олмайди, бесабр бўлади. Бошқаларнинг гапини бўлади, кўпинча савол тугамай туриб жавобини айтади, ҳозиржавоб бўлади. Ҳамма нарсага тегиниб кўриш, текширишни хоҳлайди.  Баъзи болаларда ҳам диққат тарқоқлиги, ҳам гиперактивлик белгилари бирга намоён бўлиши мумкин. Диққат тарқоқлиги ва гиперактивлик муаммолари намоён бўлишининг бошланғич даври 3 ёш бўлса-да, ташхис одатда 7 ёш атрофида қўйилади. Бу – мактабнинг бошланғич синфида боланинг ўзини назорат қилиши кутилган давр ва хатти-ҳаракатларини назорат қилолмаслик борасида аниқ ташхис қўйиш учун айни вақтнинг танланиши тасодиф эмас. Нима қилиш керак? Ушбу барча белгиларда аҳамият қаратилиши лозим бўлган нуқта қуйидагича: ушбу белгилар уй вазифасини бажариш ёки фанларни ўзлаштиришда муаммолар юзага келиши, уларни фарқлай олишда сизда тушунча ҳосил бўлсин дея келтириб ўтилди. Ташхисни қўядиган ва бунга қандай муносабатда бўлиш, нималар қилиш кераклигини белгилаб берадиган ота-оналар эмас, балки шу соҳа мутахассислари ҳисобланади. Шундай экан, ота-она ёки ўқитувчи ўзича бу борада бирор ташхис қўйиб даволашга, бу ҳолатни бартараф қилишга уринмаслиги керак. Агар фарзандингизда ушбу белгиларнинг муҳим қисмини кузатаётган бўлсангиз албатта мутахассисга мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ. Ушбу аломатлар ўз-ўзидан ўтиб кетадиган ҳолат эмаслигини ёддан чиқарманг ва эътибордан четда қолдирманг.

Бола яхши ўқиши учун нималарга эътибор бериш керак? 📚 Психологларнинг таъкидлашича, бола ўқишни ёқтирмай қолишига асосан қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: 🔹 Аввало, боланинг талабларига жавоб бермайдиган мактаб, ўқитувчи ва контингент сабаб болада ўқишдан безиш юзага келади. 🔹 Болалар индивидуалдирлар. Шу сабаб мактабда ҳаммани бир хил қолипга солиниши натижасида уларда ўқишга бўлган иштиёқ "ўлади". 🔹 Хато қилишга тақиқ (Томас Эдисон лампочка ўйлаб топгунга қадар 999 марта адашган экан). Шу сабаб хато қилган болани қаттиқ уришиш ярамайди. 🔹 Болани танқид қилавериш – бу унинг ўзига бўлган ишончини сўндиради.

Энг яхши сармоя - бу фарзанд таълимига тикилган сармоядир! Мана нима учун... Мактабимиз укувчиларидан хам хали буюк инсонлар етишиб чикади деган умиддамиз😊

Koʻzingiz ochilib, yana har kungidek nafas olib turibsizmi? Demak, Allohning sizga berib turgan rizqi tugamagan. Bu imkoniyat
Koʻzingiz ochilib, yana har kungidek nafas olib turibsizmi? Demak, Allohning sizga berib turgan rizqi tugamagan. Bu imkoniyatdan foydalaning. Xayrli tong 😊

Eng qiyin kuningizda yoningizda boʻlganlarga eng yaxshi kunlaringizni tuhfa qiling. Chunki vafodorlik - insoniylikning ilk sh
Eng qiyin kuningizda yoningizda boʻlganlarga eng yaxshi kunlaringizni tuhfa qiling. Chunki vafodorlik - insoniylikning ilk shartidir! Xayrli tun 😊!