cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Milliy gvardiya Surxondaryo viloyati

Milliy gvardiya rasmiy veb sayti www.Milliygvardiya.uz Qo‘riqlash bosh boshqarmasi veb sayti www.qbb.uz Murojaat uchun telefon: +998762212261

Show more
Advertising posts
1 166
Subscribers
-124 hours
-37 days
-730 days
Posts Archive
Ҳудудларда чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Термиз тумани ФВБ ходимлари томонидан чўмилиш тақиқланган ҳудудларда чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, чўмилишни тақиқловчи тарғибот материаллари ўрнатилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда рейд тадбирлар олиб борилиб, у ерда чўмилаётга болалар билан тақиқланган ҳудудларда чўмилишнинг аянчли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар, фарзандларингизни чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилишига рухсат берманг!
Show all...
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, нафақага чиқган ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинмоқда.
Show all...
🌙 Республикамиз бўйлаб ҳайит намозини ўқиш учун эрта тонгдан эзгу-ниятлар билан мачитларга ташриф буюрган мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларини хавфсизлиги ҳамда уларнинг байрамона кайфияти, шунингдек, тадбир мобайнида жамоат тартибининг сақланиши Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар томонидан тўлиқ таъминланди. Оила даврасида, байрамона кайфиятда ушбу муборак айёмни нишонлаётган барча юртдошларимизни Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! Мақсадлари улуғ, нияти пок халқимизнинг хонадонларига осойишталик, файзу барака, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилаймиз! Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover | TikTok
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табригиПоздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
Хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида аппарат офицерлари ҳамда шаҳар-туман Қўриқлаш бўлимлари ходимлари иштирокида соҳада хизмат интизоми мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Термиз ҳарбий прокурори адлия полковниги Ш.Мирзаев, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи полковник А.Ҳўжамуротовлар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, йўл транспорт ҳодисалари хусусида  алоҳида тўхталиб ўтилди. Бўлинмаларда салбий ҳолатларни  олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда ишлаш ва суҳбатлар ўтказиб, мавжуд муаммоларини ўрганиш зарурлиги таъкидланди. Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоб ва тушунчалар берилди.
Show all...
Ёзги таътил даврида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими Термиз тумани инспектор-психологлари ташаббуси билан тумандаги ёшлар ва "Ёш гвардиячилар" синфлари ўқувчилари учун Термиз шаҳридаги музей ва тарихий жойларга саёҳат ташкил этилди. https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo
Show all...
Ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилмоқда Ёзги таътил даврида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни миллий спорт турларига жалб этиш мақсадида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги 23-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ташкил этилди. Унда уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб ўқувчиларига камондан отиш ҳамда от спорти турлари бўйича мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилди. Ёшлар амалий тарзда ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, дастлабки кўникмаларини шакллантирдилар.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#биласизми 🏠 Уй ва хонадонингизни Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати қўриқловига топшириш учун: 📞 1131 қисқа рақами орқали, 🌐 www.qbb.uz расмий веб-сайти орқали, 🌐 my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, 🚀 qbbuz_murojaat_bot телеграм боти орқали ариза қолдиришингиз мумкин. —————— 🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
02:04
Video unavailableShow in Telegram
6.mp425.14 MB
02:04
Video unavailableShow in Telegram
Axborot 24 | Qo`l jangi bo`yicha O`zbekiston kubogi #9june #uzbekiston24
Show all...
6.mp425.14 MB
02:04
Video unavailableShow in Telegram
Axborot 24 | Qo`l jangi bo`yicha O`zbekiston kubogi #9june #uzbekiston24
Show all...
6.mp425.14 MB
02:04
Video unavailableShow in Telegram
Axborot 24 | Qo`l jangi bo`yicha O`zbekiston kubogi #9june #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Show all...
6.mp425.14 MB
Волейбол бўйича умумтаълим мактаблари ўртасида биринчилик мусобақаси бўлиб ўтди Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳудудларда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштирилмоқда. Жумладан, куни кеча Термиз тумани Болалар билан ишлаш бўлими инспектор-психологлари томонидан спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақада тумандаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун беллашдилар. 8 та жамоа қатнашган мусобақада фахрли 1-ўринни тумандаги 3-сонли умумтаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 2-сонли умумтаълим мактаби ёшлари, 3-ўринни эса 16-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаби жамоасига насиб этди. Ғолибларга диплом, медаль, эсдалик совғалари ҳамда мусобақа кубоги топширилди.
Show all...