en
Feedback
BLG | ADVOKATLIK FIRMASI

BLG | ADVOKATLIK FIRMASI

Open in Telegram

“BUSINESS LAWYERS GROUP” адвокатлик фирмаси. Murojaat uchun: https://t.me/Advokat_murojaat_bot

Show more
1 020
Subscribers
No data24 hours
-77 days
-3330 days
Posts Archive
Шахс суднинг қарорисиз неча соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас?
Anonymous voting

Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш
📌Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Процессуал Кодексининг 133-моддасига кўра давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. ✅Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин. 🔰Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-бандига асосан ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим. Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot

#биласизми ❕Ота-оналар фарзандларига яхши таълим-тарбия бермаганликлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Конститутсиянинг
#биласизми
Ота-оналар фарзандларига яхши таълим-тарбия бермаганликлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Конститутсиянинг 77-моддасига кўра "Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар." 🔹МЖТК нинг 47-моддасида эса Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — 💰БҲМ нинг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган. Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot

Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс бўйича етказилган зарарнинг миқдори қуйидаги кўрсаткичлар орқали аниқланади:
🔹Оз миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдор. 🔹Кўп бўлмаган миқдор -базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор. 🔹Анча миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор. 🔹Кўп миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор. 🔹Жуда кўп миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор. 📋Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-196-сон Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 340 000 сўм этиб белгиланган. @blglawfirm

Кимлар Педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин емас Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига кўра: 📌қонуний
Кимлар Педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин емас
Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига кўра: 📌қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; 📌қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; 📌педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; 📌психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. 📌Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади. Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot

#биласизми Майнинг фаолияти билан шуғулланиш учун қандай талаб ва шартлар мавжуд?
«Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғининг 12-бандига кўра: Қуйидагилар майнингни амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади: а) майнингни амалга ошириш учун қуёш фотоэлектр станцияси орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланиш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; б) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган алоҳида жойнинг мавжудлиги; в) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш; г) майнингни фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда амалга ошириш; д) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидалари ҳамда техник хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда, электр энергияси таъминоти тизимининг техник созлигини таъминлаш; е) майнинг ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда амалга оширилган тақдирда, истеъмол қилинадиган электр энергияси алоҳида ҳисобланишини таъминлаш мақсадида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) уланиш имкониятига эга бўлган, рўйхатдан ўтказилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобининг мавжудлиги; ж) яширин майнинг, аноним крипто-активлар майнингини ҳамда муқаддам муомалада бўлган крипто-активларни муомалага киритишни амалга оширмаслик; з) майнинг тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органнинг талабига мувофиқ бепул тақдим қилиш; и) майнингни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш. @blglawfirm

❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади
“Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. 👉 @blglawfirm

Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Процессуал Кодексининг 133-моддасига кўра давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-бандига асосан ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим. Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot

“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун депутатлар томонидан қабул қилинди. Қонунда якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998-йил 1-июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998-йил 1-июлдан 2018-йил 1-майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган. Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилади. 👉 @blglawfirm

#дори_воситалари Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: 🔹фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини; 🔹таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини; 🔹Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини; 🔹Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини. 👉 @blglawfirm

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм; 🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм; 🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм; 🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм; 🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм; 🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм; 🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм; 🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм; 🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм. 👉 @blglawfirm

Инвестиция визаси Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари" тартиби Саволингизни @BLG_advokatlari_bot га юборинг. 👉 @blglawfirm

Энди Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин Президент Тоқаев ўзаро саёҳат шартлари тўғрисидаги қонунни имзолади. Қозоғистонликлар ҳам худди шу муддатга Ўзбекистонда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин. 👉 @blglawfirm

Банк омонати (депозити) шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 24 прим 2-бандига асосан банк омонати (депозити) шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим. Бунда шартнома масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланилган ҳолда тузилганда, уни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда офертани акцептлаш орқали ҳам расмийлаштириш мумкин. Низомнинг 24 прим 3-бандига асосан банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати (депозити) шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз шаклда келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади. Низомнинг 24 прим 4-бандига биноан банк омонатчига унинг пул маблағлари омонатга қабул қилинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатни ёзма шаклда ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон тарзда тасдиқлаб бериши лозим. Саволингизни @BLG_advokatlari_bot га юборинг. 👉 @blglawfirm

Сизга бир йил олдинги ҳуқуқбузарлигингиз учун жарима қўллай олишмайди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига кўра маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ашёларни божхона муносабатларини тартибга соладиган қонунчилик асосида мусодара қилиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди. Масалан, сиз 2022 йил 2 ноябрь куни ҳуқуқбузарлик содир этгансиз, лекин сизга 2023 йил 3 ноябрь куни яъни орадан бир йил ўтиб жарима қўллаш ҳақида қарор чиқарилди. Бундай ҳолатда сиз ҳеч иккиланмасдан ушбу асос билан жарима тўлашдан бош торитишингиз мумкин. Саволингизни @BLG_advokatlari_bot га юборинг. 👉 @blglawfirm

Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими гиёҳванд модда савдосига аралашгани учун қамоққа олинди Дастлабки суриштирувларда жиноят қидирув бўлими ходими гиёҳванд моддани шериги билан сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ходим ва унинг шериги қамоққа олинган. 👉 @blglawfirm

Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик — базавий ҳис
Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Асос: МЖТК 199-модда.
@blglawfirm

Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик — базавий ҳис
Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Асос: МЖТК 199-модда.
@blglawfirm

АДОЛАТ Ўн тўрт ёшимда очликка чидай олмай, бир бурда нон ўғирлаб едим. Мени тутиб, олти ой қамоқ жазосига буюришди ва ўша олти ой текинга ош-нон беришди. Бу дунёнинг "адолати" ана шундай. Виктор Гюго 👉 @blglawfirm

Банклар иш ўрни яратган тадбиркорга кредит фоизини тушириб беради Банк филиаллари тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф қилинди. Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради. Ҳоким ёрдамчилари эса ишсизларни тадбиркорни талаби асосида ўқитади. 👉 @blglawfirm