cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Show more
Advertising posts
3 475
Subscribers
+524 hours
+107 days
-3530 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
​​​​​​​​О ​Ғ А М (Бугун элимизнинг суюкли санъаткори, марҳум Охунжон Мадалиев таваллуд топган кун) Миллионларни мафтун этган наво эди қўшиғингиз, Малҳам эди, оғриқ қалбга даво эди қўшиғингиз, Қадим, кўҳна муҳаббатдан маъво эди қўшиғингиз, Ўлмай туриб ўз номини афсоналар қилган оғам! Куйлаб ўтди, созга қўшиб юрагининг меҳри бирла, Қалб битигин ўқий олди, заковату-зеҳни бирла, Саҳналарда хониш қилиб, овозининг сеҳри бирла, Атрофига минг кўнгилни парвоналар қилган оғам! Баҳор мадҳи битилганда ранжимади сиздан куз ҳам, Воажабо, нолангизда рақс этарди ҳатто сўз ҳам, Сиз баҳона Осиёда машҳур бўлди Туркман қиз ҳам, Ўтда ёқиб не санамни девоналар қилган оғам! Барноларга, Шаҳлоларга, Зеболарга айтди алёр, Наволарин ноласида кўз ёш тўкур «Ёлғиз аёл», Ошиқларни ҳайрон этиб, «кўнглимда ёр», «қўйнимда ёр», Ҳаққа хониш қилиб ёрин иймоналар қилган оғам! Куйларингиз жаранг сочар, тинмай ҳамон тўй-базмда, Таърифингиз тушмас асло ҳам насрда, ҳам назмда, Суяр сизни эъзоз этиб, Самарқанду, Хоразмда, Қайга борса ҳар кўнгилни Фарғоналар қилган оғам! Шеър ёқмаса ранжимангиз Ўлмасбекнинг қоғозидан, Улғайганмиз биз ҳам асли, малҳам топиб навосидан, Гар соғинсак излагаймиз Қиличбекнинг овозидан, Чин маънода санъат сўзин дурдоналар қилган оғам! Ўлмай туриб, ўз номини афсоналар қилган оғам! ✍Ўлмасбек Самарқандий @Samarqandiy77
60219Loading...
02
#Tonggi_tarona Бугун ардоқли санъаткор Охунжон Мадалиев ҳаёт бўлганида 61 ёшга тўлган бўларди! 🎼 "КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ ОНАЖОН " @Samarqandiy77
90138Loading...
03
Ассалом қадрдон, уйғондингизми, Ё кўзга тушдими, майнинг қуёши? Мендек тонгни кутиб тўлғондингизми, Сизда ҳам ҳисларнинг йўқми қиёси? Яна жой олдими орзулар тўлиб, Кўнгил деб аталмиш кошонангиздан. Бугун яна тақдир меҳрибон бўлиб, Ўпиб уйғотдими, пешонангиздан? Ассалому алайкум! Янги кун, янги тонг муборак бўлсин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
91831Loading...
04
Тонг тафтини сезмоқ учун, Тун заҳмини ютмоқ керак, Ёруғ тонгга етмоқ учун, Қаро тундан ўтмоқ керак! Аллоҳга омонатсиз, қадрдоним! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• t.me/Samarqandiy77
93129Loading...
05
Яна ўрик пишиғига етдик. Етказганига шукур! @Samarqandiy77
8328Loading...
06
​​​​​​СИЙРАТ Менинг менлигимда адолат йўқдир, Ишонманг, сўзимда далолат йўқдир. Битгувчи шеърларим кўнглимнинг иши, Билинг, бармоғимда маҳорат йўқдир. Тилим бамисоли жиловланган от, Дилим дилгирликка ўчланар, ҳайҳот, Юрагимда яшар бори эътиқод, Ва ле туйғуларда таҳорат йўқдир. Бошда Сулаймонга монанд савлат бор, Танимда Маҳмуддан мисол ғайрат бор, Жонимда жаҳондан катта давлат бор, Руҳимда шаҳар бор, иморат йўқдир. Кетолмасман ишқдан кўнглимни олиб, Мағлубман суйилиб, ошиқман ғолиб, Гарчанд, айтилсада минг куйга солиб, Муҳаббат шеърида нақорат йўқдир. Дунёсига устун бўлмаслигим рост, Асрларга кетган йўлмаслигим рост, Исмим айтилганда Ўлмаслигим рост, Афсуски, исмимга кафолат йўқдир. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
8736Loading...
07
ОЗОДА Атроф озодадир, диллар озода, Дилларга элтгувчи йўллар озода. Сиз билан гўзалдир табиат асли, Чечаклар, новдалар, гуллар озода. Беғубор қалбларда топилмайди доғ, Сизгадир эҳтиром, сизгадир ардоқ, Гарчи, меҳнат ила кафтингиз қадоқ, Ва лекин, шу қадоқ қўллар озода. Йўқ сизда тавозеъ, йўқ сизда кибор, Асли борлигингиз ўзи эътибор, Сиз босган изларда саришталик бор, Қадамингиз етган уйлар озода. Биз сизни яхши кўрамиз сариштажонлар! Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий. https://t.me/Samarqandiy77
9368Loading...
08
​​БАҲС Дунё яралган чоғи, Жуфт яралган неки бор. Аллоҳ ўзи оламни, Айламишдир шаҳсувор. Жуфт этди, ўзи азал, Одам бирла Ҳаввони. Бу икки ҳилқатнинг ҳеч, Йўқдир, асло ёмони. Мен кучлиман дер эркак, Не қудратдир бу хаёл. Борига минг қаноат, Ожизаман дер, аёл. Асли, барчасин Аллох, Идрок этгувчи ўзи. Кимни кучли, кимнидир, Ожиз этгувчи ўзи! Ёлғон эмас, дунёда, Хақиқатнинг хорлиги. Эркаклардан кучлироқ, Аёлларнинг борлиги! Мудом ойнинг жамоли, Этак билан ёпилгай. Аёллардан ожизроқ, Эркаклар ҳам топилгай. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
95114Loading...
09
Ота, елкамга чиқ Ҳажга борамиз! @Samarqandiy77
86712Loading...
10
Ассалому алайкум! Азиз ИЖОД ГУЛШАНИ мухлислари, каналимиз, группамиз аъзолари ҳамда шеърият аҳли! Азизларим сиз учун ажойиб чат дастурини тақдим қилмоқчимиз. Дастуримиз меҳмони кимлиги билан албатта қизиқишингиз табиий. Унда марҳамат!    ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Бугун ижодий кечамизда кўплаб шеърият мухлисларининг қалбидан бетакрор ижоди билан жой эгаллаган  Халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ҳалима Худойбердиева кўкрак нишони соҳибаси, "Дурдонаи ШАРҚ" журналида тожик ва халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи, Ўнлаб баёз иштирокчиси, Зуллисонайн ижодкор, таржимон шоира  #ХОЛИДА_ИСМОИЛ азиз меҳмонимиз бўладилар. "Юрагимдан йиғлайди армон", "Бахтнинг сониялари"  ҳамда "Шошаётган шамоллар" номли шеърий тўпламлари чоп этилган. ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ! Ижодий кеча 19-май Кеч соат 21:00 бўлиб ўтади. Ижодий кечани гўзал овоз соҳибаси УМИДА ЖЎРАЕВА  олиб борадилар. Дастур ташкилотчиси Зулфия Султон. Бизнинг манзил. ИЖОД ГУЛШАНИ ГУРУҲИ. Ҳурмат ва эҳтиром ила ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ. https://t.me/dil_ijodgulshani
9762Loading...
11
#Хира_Хотиралар Ватанимиз тарихига қора доғ бўлиб тушган "қизил ўтмиш" ни эслашни истамайман. Бироқ, ҳар не бўлганда ҳам ўша кунлар ҳаёт китобимнинг ортда қолган кир саҳифаларидир. Биз болалигимизда бугунги сана - 19 майни горн ва барабанлар билан байрам қилардик. Кейин эса, бўйнимизга мана шу қизил бўйинбоғни тақиб қўйишарди. Бугун бу воқеалар ўтмишга айланди. Бугун ёшларимизнинг бўйнини боғлаб қўядиган тузум йўқ. Бугун улар эркин ва мустақилдирлар! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 0084Loading...
12
Мендан шеър сўрашар... мингта муаммо, Ўтиб кетар қанча илҳомий дамлар. Баъзида унутиб қўяман, аммо, Мени унутмайди оддий одамлар... @Samarqandiy77
1 0725Loading...
13
Мингдан ошган сенинг ёшинг, Сўйлар дониш шу қарошинг, Донғи кетган Чақар ошинг, Жонгинамга мадор Нарпай! @Samarqandiy77
9767Loading...
14
​​Бугун Наманган шаҳрида "Гуллар фестивали" бошланди! НАМАНГАНДА Имони бут, йўл яқин муқаддас меҳробгача, Қадри осмон бўй чузур, мунаввар офтобгача, Чаманзордир чор тараф, Нориндан то Попгача, Осиёнинг энг гўзал гулзори Наманганда. “На малак, на фаришта” ул одамдин пайдони, Ишқ элининг элчиси, муҳаббатнинг мардони, Шеъриятда телбаю, “Дард аҳлининг султони”, Девонаий Машрабнинг оҳ – зори Наманганда. Мулла Қирғиз, Шайх Исҳоқ, ҳоки Чустий тулғотур, Мулла Бозор, Зиркмозор, Ахсикенти жим ётур, “Индамаслар олами”н сайр этиб, қалб уйғотур, Не буюк алломалар мозори Наманганда. Олма, анор кони бор, зироатнинг учоғи, Тўрт фасл ҳам фаровон, неъматга бой қучоғи, Дунёни лол этган шул – сопи зар Чуст пичоғи, Тарихи зўр миллатнинг бозори Наманганда. Малаклари ҳурлиқо, ишвасида еб қўяр, Бир ширин шева бирлан тилларига зеб қўяр, Ҳижронида куйдириб, “келуттиман” деб қўяр, Ул бевафо санамнинг озори Наманганда. Чаманзордир чор тараф, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Осиёнинг энг гўзал гулзори Наманганда. Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
3 20666Loading...
15
​​​​ЎҚУВЧИЛАРИМГА Болалик дамлари бирам бокира, Энди бу кунлар ҳам ширин хотира. Дилни дилга беринг, келинг яқинроқ, Жўшқинроқ чалинсин, сўнгги қўнғироқ! Ҳаёт дафтарида очиб турфа ранг, Ўн бир йиллик умр жилмаяр, қаранг, Жаранглари етсин, солиб зўр титроқ, Мавжлироқ чалинсин сўнгги қўнғироқ! Устозлар илмидан рози бўлинг, сиз, Ё арбоб, ё ҳоким, қози бўлинг сиз. Илм қалбингизда сўнмас бир чироқ, Ўтлироқ чалинсин сўнгги қўнғироқ! Кимнидир севдингиз, яширманг майли, Болаларча ишқ ҳам умрнинг зайли. Ватанни севмоқдан йўқдир улуғроқ, Кучлироқ чалинсин, сўнгги қўнғироқ! Табригим - шеър бўлиб чиққан сўзимдай, Бағримга босаман ўғлим, қизимдай. Кўзларимда ёшу, қалбимда фироқ, Ажиброқ чалинсин сўнгги қўнғироқ! Унутманг, ҳамдарду, ҳамрозларингиз Сизларни севгувчи устозларингиз. Соғинсам, бир йўқланг, кетманг кўп йироқ, Бизни айирмасин сўнгги қўнғироқ! Болалик дамлари бирам бокира, Энди бу кунлар ҳам ширин хотира. Ўлмасбек Самарқандий @Samarqandiy77
1 58339Loading...
16
Сиздан кўнглим совиб кетди... @Samarqandiy77
1 55227Loading...
17
​​Ўлмасбек Самарқандийнинг “Осон деб ўйламанг эркак зотига” деб номланган шеърига пародия. (Маҳалла раислари тилидан) Осон деб ўйламанг раис зотига, У тинмай уйма-уй юриши мумкин. Эр-хотин жанжалин тинчитиш учун, Тунда уйқусидан туриши мумкин. Осон деб ўйламанг раис зотига, Хонада кўкрагин кериши мумкин. Лек зиқна, хасисга бошини эгиб, Чиқинди пулини териши мумкин. Сувнинг назоратчи ходими келмас, Ортидан ялиниб юради домком. Сўнг ўзи тергилаб, йиғиб сув пулин, Уйига етказиб беради раис. Солиқчи йигитга кўз қири тушса, Буюк бир шаманни кўргандек бўлар. Демак оғир юкдан қутулади у, Демак бугун солиқ режаси тўлар. Шаман бир кўриниб йўқолар кўздан, Миллионлаб солиқни йиғади раис. Солиқчи ўн миллион мукофот олса, Аламдан ўзини бўғади раис. Осон деб ўйламанг раис зотига, Болалар пулининг эгаси бошқа. Нафақа олмаган аёллар келиб, Ёнғоқлар чақишар чиқишиб бошга. Осон деб ўйламанг раис зотига, Халқим деб жонидан кечиши мумкин. Ногоҳ миниб қолса жаҳл отига, Тинчланиш учун у ичиши мумкин. Айтсам тугамайди ғурбатлар сира, Уйингиз қувончга тўлсин раислар. Қийинчилик ўтар, аммо унгача, Бошингиз темирдан бўлсин раислар! Мақсуд МИРЗАЕВ. Нарпай тумани. @Samarqandiy77
13 535221Loading...
18
🎤 Тонгги тарона 🎼 "НАРПАЙ МАДҲИ" 🎬 Хуршид Гадоев ва Жасур Мавлонов ижросида. Менга қадрдон бўлган Нарпай ҳамиша навқирон бўлсин! ✅@Samarqandiy77
10Loading...
19
​​Бугун музейлар куни! МУЗЕЙ Турфа туйғуларга тўла музейни, Тамошо қилмоққа бордим атайлаб. Ҳар бир экспонат нозик дид билан, Териб қўйилибди жуда авайлаб. "Фазилатлар зали", " Нуқсонлар зали", Одамга лиқ тўла, мушкулдир юрмоқ. Азалдан қизиқ-да инсон зотига, Ўзида йўқ бўлган нарсани кўрмоқ. Оқибат остига катта ҳарф билан, "НОЁБ БИР ТОПИЛМА!" дея ёзилган. Виждон деб аталган экспонатга, "Қўл теккизманг!" деган ёзув осилган. Нигоҳлар синчковдир, термулар ўйчан, Ҳис ва туйғуларга кўп ҳам берилмай. Қаранг, бир бурчакда тумонат одам, Меҳрни томоша қилар эринмай. Ўғирлаб кетилган экспонатнинг, Ўрни бўш турибди, чекиб таассуф. Бир варақ қоғозга ёзилган шундай: "Бу ерда муҳаббат бор эди афсус!". "Антиқа зали" ни кезаман шошмай, Бироқ йўлаклари жуда тор экан. Кўриб ҳайратимни яширолмадим, Мен борган музейда "номус" бор экан! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 37211Loading...
20
Media files
3 17091Loading...
21
​​​​​Ғимир-ғимир, ташвишлар тинди, Бўй кўрсатди осмондаги моҳ. Биз бугунни яшадик, энди, Умр берсин эртага Аллоҳ! Уйқу истар ҳориган кўзлар, Чарчоқ руҳим оромин излар, Етгай яна дийдорга юзлар, Умр берса эртага Аллоҳ! Турмуш дея тугулган муштлар, Улгурмаган, битмаган ишлар, Кўп бугундан қолган юмушлар, Умр берса эртага Аллоҳ! Шукронам бор, ҳар лаҳза, онда, Жилва сочар бир умид жонда, Янги шеърим ўқийсиз тонгда, Умр берса эртага Аллоҳ! Этсин бизга янги кун ҳадя, Сизга бўлсин қалбим бадия, Хабар ёзай «Ассалом» дея, Умр берсин, эртага Аллоҳ! Ўлмасбек Самарқандий. Тунингиз осуда ўтсин ! ХАЙРЛИ ТУН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! @Samarqandiy77
2 17121Loading...
22
​​#Табрик ​​ҚАДРДОН УКАМ КОМИЛЖОНГА! Бу ҳаёт йўлларида ўнгирлар кўп, жарлар кўп, Шудгорларда қуйруқлару, сўқмоқларда зарлар кўп, Дўстларингиз баробар одамсифат харлар кўп, Сиз ҳаёт йўлларида бардам бўлинг Комилжон! Айтсам, бисёр аслида, сирингизга ошиқлар, Гўркираб ҳосил берган ерингизга ошиқлар, Мудом содиқ бўлолмас, меҳрингизга ошиқлар, Сиз ижод уммонида ўктам бўлинг Комилжон! Кўнгил бирла кўшк солиб, олинг қалблар гардини, Сизда кўрсин бошқалар юракнинг чин мардини, Меҳрга зорлар айтур юракдаги дардини, Сиз дардуманд дилларга малҳам бўлинг Комилжон! Кўзни қамаштирмасин ёлғон дунё қўрғони, Бирам тотли бўлгайдир, асил дўстнинг ёвғони, Билинг, ҳеч тугамайди ёмонларнинг ёлғони, Сиз яхшилар ёнида ҳар дам бўлинг Комилжон! Шукур, Аллоҳим сизга ойдай ёруғ юз берди, Умрингизни чаманзор этгувчи бир из берди, Қўлингизга қалам ва дилингизга СЎЗ берди, Бу умр карвонида илдам бўлинг, Комилжон! Ҳақ сўзни ёзинг доим, кетманг кўнгилдан йироқ, Рост Сўзни ёзинг мудом, ёлғон сўз бу ялтироқ, Сўз бобида бўлингиз сиз Ўлмасдан яхшироқ, Шоир бўлмасангиз ҳам одам бўлинг Комилжон! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Самимият ила: Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 0366Loading...
23
​​Асло кўнглингизга тушмасин бир гард, Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг. Бироз қийнаса ҳам танингизни дард, Мен касал эмасман, соғман, деб айтинг. Яхшилар сўзини ёмонга йўйманг, Ташвишлар олдида қайғурманг, куйманг, Қадрингизга арзон баҳолар қўйманг, Қирда юрсангиз ҳам тоғман, деб айтинг. Ҳаётнинг завқини тотинг, улгуринг, Нафратни изламанг, муҳаббат кўринг, Майли қирққа киринг, элликка киринг, Ёримнинг ишқида доғман, деб айтинг. Майли ярим йўлда синсин тақангиз, Кир бўлса парво ҳам қилманг ёқангиз, Гарчи тугаса ҳам сўнгги чақангиз, Шаънингиз улуғлаб шоҳман, деб айтинг. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
2 01055Loading...
24
Тоғлар... @Samarqandiy77
1 1597Loading...
25
Бугун ардоқли шоира Ҳалима Худойбердиева ҳаёт бўлганларида 77 ёшга тўлган бўлардилар! Ўзбекдан бир армон ўтди, Гул ортилган карвон ўтди. Кўксига тиғ уриб ёзган, Ҳалимаий даврон ўтди. Изтиробли иймон ўтди, Иймон куйган замон ўтди. Ҳар бир сўзи одил бўлган, Ҳалимаий даврон ўтди. Дунёдан бир меҳмон ўтди, Ризқи жуда арзон ўтди. Ёниқ сўзли, куюк дилли, Ҳалимаий даврон ўтди. Дардга тўла достон ўтди, Ғамдан қаро осмон ўтди. Аламлардан сўз очолмай, Ҳалимаий даврон ўтди. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 88433Loading...
26
​​​​АҲВОЛ Imо дан ҳол сўрар, wаtsap дан аҳвол, Yotube дан сочар меҳрини мўл-кўл. Наҳот, бу кўнгилнинг топгани завол, Оқибат ўзгариб кетгани буткул?! Қалбимни ром этмас, ўргимчак ижод, Савдоий сукунат ўрайди теграм. Ҳиссиётлар бирла ҳисоблашар чат. Туйғулар туғёни тўла tеlegrаm. Беҳисоб тўрлардан бино бўлди кўшк, Йўқлик йўлаклари юракка инди. Эл аро эркланди, электрон ишқ, Twit лашиб турар ошиқлар энди. Ким-кимга ўлжаю, ким-кимга емиш, Бугун олам ипи алдоқчиларда. Оғзига келганин аямай демиш, Орият қолмади tik-tok чиларда. Илҳом чашмасига излабон мадад, Файзсиз боғлар аро оралар шоир. Кўнглида неки бор, тўкиб беадад, Fаcеbооk дафтарин қоралар шоир. Бугун осмон қолиб, instagram да, «Чарақлаб нур сочур» юлдузлар, ҳайҳот! Дунё не ташвишда, ким нима ғамда, Оламнинг сурати шу бўлса, наҳот?! Мен қўркиб кетяпман, ростдир, ҳойнаҳой, Энди ҳиссиз яшаб, туйғусиз сўлсак. Наҳот, дунёмизга айланса бу жой, Шу ерда туғилиб, шу ерда ўлсак... Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 11722Loading...
27
Омонмисан синфдош, Бормисан соғ-саломат?! 25 май яқинлашаяпти, синфдошларингизни бир эслаб қўйинг! ✍️ Ўлмасбек Самарқандий. 🎧 Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 17266Loading...
28
​​​​Т А Ъ Т И Л Салом, қалайсиз устоз, Омонмисиз, бормисиз! Яна озгина қолди, Таътилга тайёрмисиз? Таътил маззада, ростдан, Унут бўлар ҳамма иш. Аммо, муаллимларга, Таътилда ҳам минг ташвиш. Дарслар хаёлингизни, Бир четида тургайдир. Ўттиз бола шовқини, Тушингизга киргайдир. Ўйлайсиз, тинчмикан деб, Синфимдаги болалар. Соғиниб ҳам қўясиз, Тортиб секин нолалар. Ўйлайсиз ҳар бирини, "Давроним шўхроқ эди... , Лобар қизим тушмагур, Бироз" ўйинқароқ" эди..." Уларни ўйлайвериб, Татимайди ҳолва ҳам. Ахир сизга ёзилгай, Таътилдаги ғалва ҳам! Таътилда тоғлар томон, Тушармикан йўлингиз. Ё рўзғор ташвишлари, Боғлайдими қўлингиз? "Таътилда бир тоғларга, Айланиб келсам..." дейсиз. Ҳар йил шу гап, сиз қачон, Кўнгил ғамини ейсиз? Уй, томорқа, молу-ҳол, Куч етмайди тортгани. Бола-чақага кетар, Кредитдан ортгани. Мингта ташвиш, мингта дард, Қайноқ ёзнинг фаслида. Отпусной пул уч кунда, Тугаб бўлар, аслида. Охирги пулингизни, Асраб бола-чақага. Зоминни ҳам бир кўрмай, Чиқасиз нафақага. Ҳаёт ташвишларидан, Олмоққа ўч топасиз. Нафақадан кейин ҳам, Ишлашга куч топасиз. Майли таътил ҳам тугаб, Янги ҳаёт бошланар. "Кундалик ком" аталган, Эски баёт бошланар. Не бўлса ҳам, кетмайсиз, Кўнглингизнинг юртидан. Сиз улуғлик топгайсиз, Устозликнинг ортидан. Сиз зиёсиз, сиз нурсиз, Сиз дунёга илмсиз! Устоз шоир айтгандек, Сиз "Оддий муаллим" сиз! Ўлмасбек Самарқандий. Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси. @Samarqandiy77
6 007163Loading...
29
​​​​УМР Кеча - ортингизда қолган яқин йўл, Кеча - унутилган ташвиш, алам, дард, Кеча - тарих эди сиёҳлари ҳўл, Кеча - ҳаммасига қўл силтаган мард. Бугун - умрингизда бошқа зарварақ, Бугун - ҳаётингиз бошланар янги. Бугун - қалбингизда ажиб бир фараҳ, Бугун - дилингизда туйғулар жангги. Эрта - уйғонолсак бошлангувчи кун, Эрта - бу ранглари номаълум бир нур, Эрта - дастрўмолга тугулган тугун, Эрта - етганларнинг куни бошланур. Индин - қўл етмаган шохдаги мева, Индин - тақвимларда ёзилмаган кун. Индин - таржимаси номаълум шева, Индин -  узун дарё, кўприги бир кун. Кеча - ҳаммасидан ризолик бахти, Бугун - барчасидан умидвор кўнгил. Эрта - яратганнинг туҳфаси, аҳди, Индин - адирларга чўзилган ўнгир. Ўлмасбек Самарқандий t.me/Samarqandiy77 @Samarqandiy77
10Loading...
30
​​​​​​​​ТАБАССУМ ҚИЛИНГ! ​​​​Табассум қилинг, ҳар дам, Қувинг дилдан аламни. Шодумонлик шукуҳи, Босиб кетсин оламни! Битмаган қанча ишлар, Бошқа кунга қолди-да. Таслим булар ташвишлар, Бир жилмайиш олдида. Кулинг, рақс этсин чунон, Юздаги минг чизиқча. Сизни ҳар кун кулдирсин, Такдир деган қизиқчи! Қаранг, атроф лиммо-лим, Ғамдан абгор одамга. Дунё бирам гўзалдир, Кулгуси бор одамга. Кулинг, ҳаётнинг узи, Йиғлатмоққа улгурар. Кўзёшингиз артгайдир,  Лабдан учган кулгулар! Дунё беш кун биродар, Қувонч- умрнинг нақши. Йиғлаб кетгандан кўра, Жилмайиб ўлган яхши! Кулгу-пардоз юз учун, Сурманг буёқ дам ба дам. Бир табассум билан сиз, Чиройлисиз ҳаммадан. Умр дард эмас фақат, Умр - сиз битган нома. Изласангиз ҳаётнинг, Ҳар кунида ҳангома! Шодлик, қувонч, табассум, Асло канда бўлмасин. Фақат кулгуларингиз, Захарханда бўлмасин! Қўймасин, ҳеч шодланиб, Хандасига кулишдан. Фақат Худо асрасин, Бандасига кулишдан! Сизга Аллоҳдан инъом, Янги кун бир суюнчи! Шеъримни ўқиб бўлгач,  Битта кулиб қўйингчи! Ассалому алайкум! Бугунги кунингиз табассум билан ўтсин, қадрдоним! Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
1 62328Loading...
31
"Устоз бўлмаса" Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, 16 умумтаълим мактаби ўқувчиси Ширина Эсонова ижросида. @Samarqandiy77
1 41212Loading...
32
Media files
1140Loading...
33
Табриклайман қизим! Мен сенга ишонгандим! 😍 @Samarqandiy77
1 3947Loading...
34
​​​​Замон зайли шундоқ, боқар тенг-тенгга, Дунё ҳотам эрур, ҳиммати кенгга, Молу давлатингиз керакмас менга, Меҳр бериб туринг, озгина. Ҳали бахт мурватин бураганим йўқ, Дунёнинг хаққини тўлаганим йўқ, Мен сиздан чой-чақа сўраганим йўқ, Меҳр бериб туринг, озгина. Майли, қабул этинг буни фарз дея, Ва ё юрагимдан чиққан арз дея, Бир кун қайтараман, майли қарз дея, Меҳр бериб туринг, озгина. Куйдим, дунё деган бозор дастидан, Қизғанманг, мендайин хору-ҳастадан, Тополмайин келдим, ҳеч бир растадан, Меҳр бериб туринг, озгина. Мен гадо эмасман, тўхтанг, итарманг, Йўқлаб келдим сизни, ғавғо кўтарманг, Бечора кўнглимни қуруқ қайтарманг, Меҳр бериб туринг, озгина. О ҳаёт, раҳм этгил йўлларимни оч, Бошимга нур сочсин, ул шамсу-сирож, Қорним тўқ, устим бут, қалбим яланғоч, Меҳр бериб туринг, озгина. Кўринг, кўзларимда дарднинг мунги бор, Манзилимнинг на сул, ва на ўнги бор, Ўтиниб сўрайман, Сиздан сўнгги бор, Меҳр бериб туринг, озгина. Бечора кўнглимни қуруқ қайтарманг. . . Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 41922Loading...
35
​​​​15 май - Халқаро оила куни Муҳабатдан тот олгайдир кўнгил ҳисси, Умримизга бўй таратгай ишқнинг иси, Севмоқ керак бўлганларнинг биринчиси - Аллоҳимиз! Ҳар яқининг муносибдир лутф этгали, Санайверсак эҳтиромдан битмас гали, Қадр қилмоқ бўлганларнинг энг аввали - Отамиздир! Асралмаса, ўчгай шу он умр чўғи, Жонни асраш, шонни асраш вақт йўриғи, Асраш керак бўлганларнинг энг улуғи - Онамиздир! Жонинг куяр дўстинг учун, дард бошида, Куйинасан азоб кўриб бардошида, Куймоқ керак бўлганларнинг энг бошида - Боламиздир! Меҳр азал саналгайдир дил нидоси, Меҳринг учун мунтазирлар йўқ адоси, Меҳр бермоқ бўлганларнинг ибтидоси - Ёримиздир! Номус дея аталгайдир жон манзили, Кечмоқ мумкин узилганда ор занжири, Жонни тикмоқ бўлганларнинг энг арзири, Опамиздир, синглимиздир! Суянч излаб толиқамиз кузак фасли, Нураб адо бўлганида дўстлик қасри, Суянмоққа энг ишончли устун асли - Акамиздир, укамиздир! Севмоқ керак бўлганларнинг биринчиси - Аллоҳимиз! Меҳр бермоқ бўлганларнинг ибтидоси - Оиламиздир! ©Ўлмасбек Самарқандий t.me/Samarqandiy77
4 00779Loading...
36
Бир вилоятни тарғиб қилиш ва ўша юртни иммиджини танитиш учун у ҳақда баланпарвоз гаплар шарт эмас... Шунчаки, чиройли қўшиқ айтиш кифоя! Наимжон Облоқуловнинг ушбу қўшиғи навоийликларнинг қалбини забт этди! @Samarqandiy77
1 95027Loading...
37
Исириқ @Samarqandiy77
1 8766Loading...
38
​​ТАҚДИРЖОН Умрим ботқоқ. Шу ботқоққа ботиб йиғлай, Тўрт томонга юрагимни отиб йиғлай, Сен истасанг, оёғингга ётиб йиғлай, Мени ёлгиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Сен оппоқсан, юраги доғ, кир ўзим, Сен буюксан, тубанликда Ер ўзим, Бу дунёда қўрқаяпман бир ўзим, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Базмларнинг чўғи ўчди, ўчоқда, Ёрим эмас, армон ухлар қучоқда, Дўсти-ёрим юз ўгирган шу чоқда, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Жахлингни жаҳд эт майлига, жонда тур, Тонгим бўлиб отмасанг хам, шомда тур, Азобласанг, қийнасанг ҳам, ёнда тур, Мени ёлғиз ташлаб кетма Тақдиржон! Ёнимда тур, ё тўкисим, ё кам бўл, Хато умрим ишларига ҳакам бўл, Бошим сила, опам бўлгин, акам бўл, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Юраккинанг аҳволимни билмайдими, Ё билса ҳам, назарига илмайдими, Кўзларимга боқиб раҳминг келмайдими, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Бу дунёда қўрқаяпман, бир ўзим. . . Ўлмасбек Самарқандий.
1 59315Loading...
39
​​ДУШАНБА Руҳимизда ғалат бедовлик, Ақлимизда ҳукми анқовлик, Якшанбадан юққан ялқовлик, Душанба оғир кун... Олам - олам ташвиш ёқаси, Ким учундир бор баракаси, Олти куннинг ўгай акаси, Душанба оғир кун... Уф тортамиз гоҳи пинҳона, Сиғмай шундай кенг бу жаҳона, Ялқовлардан қолган баҳона, Душанба оғир кун... Руҳга синггар битта сўзимиз, Қўл ботиру, қўрқоқ ўзимиз, Уни оғир қилган ўзимиз, Душанба оддий кун... Душанба яхши кун! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Кунингиз яхши ўтсин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 71319Loading...
40
Дунё шунақа Йигитга чин дўст керак, аёлга чин муҳаббат, Орзу ҳавас ўткинчи, ёнма-ён юрар нафрат. Умидингни сўндирма, тақдир йўллари синов, Хато қилма адашма, дунё ўзи бешафқат! Ҳар қадамда нокаслар, юрсанг айбингни пойлар, Марддан кўп учрар номард, юзингга чаплар лойлар. Оёғинг тойганда кўр, ким дўстинг, ким душманинг, Ҳолинг не деб сўрмаслар, ҳатто минг қўйли бойлар! Қанийди нафсин тегса, гуноҳ ҳам қилмас эрди, Дунё бир кам яралган, ростни ҳам ёлғон дерди. Қилмишингга бор жавоб, кўрувчи ҳам билгувчи, Ҳаддидан ошса инсон, Оллоҳ жазо бергувчи! Ёдингдан чиқарма дўст, тўғри сўзла тўғри боқ, Манзилга етмасингдан, топилар қанча тузоқ. Ўзингга бергин савол, дилинг хира қилмасин, Қийнамасин бир куни ахир жавобсиз сўроқ! О. С. Қўзиев
2 57235Loading...
​​​​​​​​О ​Ғ А М (Бугун элимизнинг суюкли санъаткори, марҳум Охунжон Мадалиев таваллуд топган кун) Миллионларни мафтун этган наво эди қўшиғингиз, Малҳам эди, оғриқ қалбга даво эди қўшиғингиз, Қадим, кўҳна муҳаббатдан маъво эди қўшиғингиз, Ўлмай туриб ўз номини афсоналар қилган оғам! Куйлаб ўтди, созга қўшиб юрагининг меҳри бирла, Қалб битигин ўқий олди, заковату-зеҳни бирла, Саҳналарда хониш қилиб, овозининг сеҳри бирла, Атрофига минг кўнгилни парвоналар қилган оғам! Баҳор мадҳи битилганда ранжимади сиздан куз ҳам, Воажабо, нолангизда рақс этарди ҳатто сўз ҳам, Сиз баҳона Осиёда машҳур бўлди Туркман қиз ҳам, Ўтда ёқиб не санамни девоналар қилган оғам! Барноларга, Шаҳлоларга, Зеболарга айтди алёр, Наволарин ноласида кўз ёш тўкур «Ёлғиз аёл», Ошиқларни ҳайрон этиб, «кўнглимда ёр», «қўйнимда ёр», Ҳаққа хониш қилиб ёрин иймоналар қилган оғам! Куйларингиз жаранг сочар, тинмай ҳамон тўй-базмда, Таърифингиз тушмас асло ҳам насрда, ҳам назмда, Суяр сизни эъзоз этиб, Самарқанду, Хоразмда, Қайга борса ҳар кўнгилни Фарғоналар қилган оғам! Шеър ёқмаса ранжимангиз Ўлмасбекнинг қоғозидан, Улғайганмиз биз ҳам асли, малҳам топиб навосидан, Гар соғинсак излагаймиз Қиличбекнинг овозидан, Чин маънода санъат сўзин дурдоналар қилган оғам! Ўлмай туриб, ўз номини афсоналар қилган оғам! ✍Ўлмасбек Самарқандий @Samarqandiy77
Show all...

👍 16 2😢 1
👍
Открыть комментарии
03:59
Video unavailableShow in Telegram
#Tonggi_tarona Бугун ардоқли санъаткор Охунжон Мадалиев ҳаёт бўлганида 61 ёшга тўлган бўларди! 🎼 "КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ ОНАЖОН " @Samarqandiy77
Show all...
😢 12👍 5👏 2 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалом қадрдон, уйғондингизми, Ё кўзга тушдими, майнинг қуёши? Мендек тонгни кутиб тўлғондингизми, Сизда ҳам ҳисларнинг йўқми қиёси? Яна жой олдими орзулар тўлиб, Кўнгил деб аталмиш кошонангиздан. Бугун яна тақдир меҳрибон бўлиб, Ўпиб уйғотдими, пешонангиздан? Ассалому алайкум! Янги кун, янги тонг муборак бўлсин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Show all...
2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тонг тафтини сезмоқ учун, Тун заҳмини ютмоқ керак, Ёруғ тонгга етмоқ учун, Қаро тундан ўтмоқ керак! Аллоҳга омонатсиз, қадрдоним! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• t.me/Samarqandiy77
Show all...
👍 12🥰 6 1
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Яна ўрик пишиғига етдик. Етказганига шукур! @Samarqandiy77
Show all...
🥰 11👍 5 3🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
​​​​​​СИЙРАТ Менинг менлигимда адолат йўқдир, Ишонманг, сўзимда далолат йўқдир. Битгувчи шеърларим кўнглимнинг иши, Билинг, бармоғимда маҳорат йўқдир. Тилим бамисоли жиловланган от, Дилим дилгирликка ўчланар, ҳайҳот, Юрагимда яшар бори эътиқод, Ва ле туйғуларда таҳорат йўқдир. Бошда Сулаймонга монанд савлат бор, Танимда Маҳмуддан мисол ғайрат бор, Жонимда жаҳондан катта давлат бор, Руҳимда шаҳар бор, иморат йўқдир. Кетолмасман ишқдан кўнглимни олиб, Мағлубман суйилиб, ошиқман ғолиб, Гарчанд, айтилсада минг куйга солиб, Муҳаббат шеърида нақорат йўқдир. Дунёсига устун бўлмаслигим рост, Асрларга кетган йўлмаслигим рост, Исмим айтилганда Ўлмаслигим рост, Афсуски, исмимга кафолат йўқдир. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Show all...
👍 26🔥 7 2 2👏 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
ОЗОДА Атроф озодадир, диллар озода, Дилларга элтгувчи йўллар озода. Сиз билан гўзалдир табиат асли, Чечаклар, новдалар, гуллар озода. Беғубор қалбларда топилмайди доғ, Сизгадир эҳтиром, сизгадир ардоқ, Гарчи, меҳнат ила кафтингиз қадоқ, Ва лекин, шу қадоқ қўллар озода. Йўқ сизда тавозеъ, йўқ сизда кибор, Асли борлигингиз ўзи эътибор, Сиз босган изларда саришталик бор, Қадамингиз етган уйлар озода. Биз сизни яхши кўрамиз сариштажонлар! Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий. https://t.me/Samarqandiy77
Show all...
👍 11🔥 2 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
​​БАҲС Дунё яралган чоғи, Жуфт яралган неки бор. Аллоҳ ўзи оламни, Айламишдир шаҳсувор. Жуфт этди, ўзи азал, Одам бирла Ҳаввони. Бу икки ҳилқатнинг ҳеч, Йўқдир, асло ёмони. Мен кучлиман дер эркак, Не қудратдир бу хаёл. Борига минг қаноат, Ожизаман дер, аёл. Асли, барчасин Аллох, Идрок этгувчи ўзи. Кимни кучли, кимнидир, Ожиз этгувчи ўзи! Ёлғон эмас, дунёда, Хақиқатнинг хорлиги. Эркаклардан кучлироқ, Аёлларнинг борлиги! Мудом ойнинг жамоли, Этак билан ёпилгай. Аёллардан ожизроқ, Эркаклар ҳам топилгай. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Show all...
👍 17 1 1🔥 1👌 1
01:38
Video unavailableShow in Telegram
Ота, елкамга чиқ Ҳажга борамиз! @Samarqandiy77
Show all...
👍 24❤‍🔥 1

👍 11🔥 4 1