cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши котибияти расмий канали Мурожаатлар учун: 73-372-05-00

Show more
Advertising posts
277
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Грант танлови эълон қилинади Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда Жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 2-танловни эълон қилади: 1. Коррупцияга қарши курашиш жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, уларни соҳага оид ўзгаришлардан хабардор қилиб бориш. 2. Худудларда ишсиз ёшларни аниқлаш, хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги Фармони ижроси юзасидан Фарғона вилоятида ички туризмни янада ривожлантириш диққатга сазовор жойларни, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, келгуси авлодни хабардор қилиш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. 4. Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш. Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори - 70 млн. сўмгача. Ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 31 майдан 1 июлгача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади. Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат), Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси, 105-уйдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади. Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 607-75-00. Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда танловнинг бошқа шартлари билан батафсил танишинг 👉 https://ferghana.uz/site/view/news/11383838 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Show all...
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг 2024-йил 16-май куни 67-сессияси ўтказилган. Сессиянинг “Қувасой шаҳрида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги кун тартибидаги масаласи юзасидан Сой бўйи МФЙ ҳудуди депутати томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган электр таъминотидаги носозликлар танқид қилинган. Мазкур носозликларни белгиланган муддатда бартараф этиш мақсадида шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан Сой бўйи МФЙ даги ТП юкини енгиллаштириш мақсадида қўшимча янги ТП ўрнатилди. Аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш ишларини амалга ошираётгани учун шаҳар электр таъминоти корхонасига миннатдорчилик билдирамиз.
Show all...
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг 2024-йил 16-май куни 67-сессияси ўтказилган. Сессиянинг “Қувасой шаҳрида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги кун тартибидаги масала юзасидан Пастки Валик МФЙ ҳудуди депутати томонидан аҳоли этътирозларига сабаб бўлаётган электр таъминотидаги носозликлар танқид қилинган. Мазкур носозликларни белгиланган муддатда бартараф этиш мақсадида шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан ТП-392 юкини енгиллаштириш мақсадида янги ўрнатилган ТП га линия тортиш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш ишлари амалга ошираётгани учун шаҳар электр таъминоти корхонасига миннатдорчилик билдирамиз.
Show all...
👍 2
#Депутат_ташаббуси Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг 16-Исфайрамсой округидан сайланган депутат Мехмонов Мўйсинжон Дадажонович ташаббуси билан Исфайрамсой МФЙ ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига амал қилиш, маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, фуқароларнинг жиноятчиликдан жабрланишларини олдини олиш мақсадида муҳалла ҳудудидаги ички ва ташқи кўчалар ҳамда аҳоли гавжум нуқталарга кузатув камералари ўрнатилди. Мазкур ташаббус учун Исфайрамсой МФЙ еттилиги ҳамда аҳоли томонидан миннатдорчилик билдирилди. Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши расмий канали Telegram | Youtube | Facebook
Show all...
Жорий йилнинг 22-апрел куни Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши Намуна МФЙ округи депутати А.Назиров томонидан шаҳар электр таъминоти корхонасига Намуна МФЙ ҳудудидаги аҳолининг ортиб бориши натижасида электр таъминотида кучсизланишларни олдини олиш учун 3 КТП ўрнатиш, аҳоли мурожаатларини ижобий хал этиш юзасидан депутат сўрови юборилган. Мазкур сўровга асосан шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан Намуна МФЙ га 2 дона КТП 180 ли трансформатор ўрнатилиб, 10 дона бетон қопламали таянч устунлари олиб келинди. Билдирилган муносабат ва камчиликларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар учун шаҳар электр таъминоти корхонаси маъмуриятига миннатдорчилик билдирамиз. Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши
Show all...
👍 2
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдаги олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди Бугун Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок эти. Сессия ишида шаҳарни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар эшитилди. Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда шаҳардаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Сессия йиғилишида электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан ушбу ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Йиғилишга юқоридаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат қилган фуқаролар таклиф этилиб, уларга маҳаллаларида амалга ошириладиган ишларнинг режа-жадваллари тушунтирилди. Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда олдинда турган вазифалар келишиб олинди. Quvasoy.uz|✅Telegram| Facebook | 📹YouTube |🌐Instagram| 🕊 Twitter
Show all...
👍 1
Go to the archive of posts
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.