cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹

Оила тарбияси, ХАММАБОП канал! Хадислар кизикарли мутолаа, мультфильм кино, аудио ва видео, кушик ва клиплар, монолог шеър жамланмаси, БАРЧАСИ БИЗДА! Мурожат учун @Noza03, @XattBot @Qaynonalar_maslaxati @otinoyilar @allabola @islom_shifosi

Show more
Advertising posts
8 983
Subscribers
-724 hours
-1307 days
-37630 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Яхши ота-она бўлмоқчимисиз? ➖Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ➖Алдаманг. "Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш у сизга ишониши ва талабларингизни осон бажариши учун муҳим. ➖Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш, ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда. ➖Ҳар нарсани ман қилаверманг. У мумкин эмас, бу мумкин эмас, "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. ➖Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Хунук гапирма!" дея олмайсиз. ➖Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. ©️Husni_Xulqim Биз билан бирга булинг
1165Loading...
02
🥰Опа сингиллар, дугоналарга ният қилиб юбориб қўйинг 😍Барчамизга насиб этсин! Биз билан бирга булинг
1056Loading...
03
#Жума_муборак ✨Баҳор ойининг СЎНГГИ ЖУМАСИ муборак бўлсин! Келаси Баҳор ойларидаги Жума кунларига ҳам соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин🤲 Биз билан бирга булинг
1009Loading...
04
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌼 Жума учун ғусл қилиш. 🌼 Хушбўй нарсалар суртиш. 🌼 Чиройли кийимлар кийиш. 🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. 🌹Яқинларга ҳам улашинг♻️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Islomi - каналига aъзо бўлинг!
873Loading...
05
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙 • Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! • Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇 ㅤㅤㅤㅤ ⚘🕊ОНА ДУО қўрғони🕊⚘ https://t.me/+tQnfxg8fk18xYzhk
793Loading...
06
🎊 БУГУН 31-май ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊✨🌙 🌹💝🌹Айтмоқ  истаб  сизга  гапларим. Тентирайман  паришон  халак. Икки  дунё  орасин  очган. Азиз дўстим  ЖУМА МУБОРАК... 🌹💝🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг. Шайдо бўлсин мингларча  малак... Кўзларингиз иймонга бойдир. Азиз дўстим ЖУМА  МУБОРАК. ..... 🌹💝🌹Сочларига  оқ тушган Онам. Отам  учун  сўрайман  тилак.. Акам ~  укам Опа ~ сингиллар . Азиз дўстим  ЖУМА  МУБОРАК. .... ✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!💫 👨‍👨‍👧‍👦 @BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!
10417Loading...
07
Оналар дабдабаю ҳашамдан, оталар кайфу сафою телевизордан, болалар эса телефондан ортишмаяпти... Бир пайтлари дунёни илмию жасорати билан лол қолдирган аждодлардан нимага бугун бу қадар лоқайд ва қўрқоқ авлод чиқаётганининг сабаби ҳам айни шундадир, балки...
7929Loading...
08
Тунги мутоала Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди: — Лаббай, устоз? — Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва: — Қани, нари тур, — деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди. — Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради устози. — Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди. — Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми? — Йўқ, ҳеч нима демадим. — Бир оғиз ҳам гапирмадингми? — Йўқ. — Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт. Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди. Устози: — Гапирдингми? — деб сўради. — Йўқ. — Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел! Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди. Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради: — Бирор нарса дедингми, Иброҳим? — Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди, — деди. Исмоил ҳазратлари: — Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг! — Бу энди қандоқ бўлди?! — Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, — дедилар. Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар: — Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, — дейишди. — Ҳа, — деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса: "Нима қилиб қўйдинг?" деганида отининг тепкисидан омон қолармиди... Хайрли Тун Азизларим тонгда гоибона дийдорлашгунча Аллохга осонатсизлар
1 12017Loading...
09
Мусулмоннинг энг гўзал хулқларидан бири бу одамларга табассум қилиш, очиқ чеҳрали бўлишдир. Бу амал гарчи кичик кўринса-да, одамлар ўртасида ўзаро муҳаббатни кучайтиради. Турли низоларни олдини олади, бошқаларга хам яхши кайфият улашади. Аслида табассум қилиш учун шароит, ортиқча куч-қувват талаб қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хам доимо саҳобаларга очиқ чехра билан муносабатда бўлганлар, Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу шундай дейди:  “Мен Аллоҳнинг Расулидан кўра очиқ чеҳрали кишини кўрмадим” (Термизий ривояти). 🌱 Ҳатто уламолар бу амални эҳсон қилиш даражасида эканини таъкидлаб, унга ажр берилади дейишган. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадисни келтиришган. Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:  “Биродаринг юзига қараб табассум қилишинг сенинг хайру эҳсонингдир” дейилган (Термизий ривояти). Келинглар, биз ҳам доимо табассум қилишни одат қилайлик. 🌱 Хайрли кеч қадиргим.. 🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹
1 28312Loading...
10
❗️Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. “112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади. Биз билан бирга булинг
1 1294Loading...
11
Шунчаки яшаманг! Яхшилик тарқатиб яшанг! Эзгулик улашиб яшанг! Бахтга тўлиб яшанг! 🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺
1 05512Loading...
12
Майсалар 🌺😉😂❤️❤️🌺🌸 Нодирбек Муминов 🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺
9651Loading...
13
Сотувчилардан шедевр 😅 «Эрига, қайнонасига ёқмаса қайтариб олинмайди!»
1 00513Loading...
14
Атрофингдагилар қачон ўзгаради??? Сизда қайси бири? 😉 Телеграм,инстаграм,тик ток историсизга жойланг, бу янги материал😁 шу томонлама ўзгарганлар орамизда тиқилиб ётибди😅 буни ҳали билиб оласиз😊😊
9523Loading...
15
Умримда бир кун сенсиз ўтказсам ўша куним ва ўша соатим учун афсусдаман. Мавлоно Румий
9697Loading...
16
❤️Avvalgidek emas... Hayot ham... Manzillar ham... Qalblar ham... Hislar ham... Ko'zlar ham... So'zlar ham... Men ham... Siz ham ... Biz ham..
1 0075Loading...
17
ЭРКАКЛАРГА ГАПИМ БОР...
98814Loading...
18
Media files
99610Loading...
19
🧑‍🍳Qizlajonla❗❗❗ Qarang, nima topib keldim??? - 🥗Trenddagi salatlar - 🎂Mazzali shirinliklar - 🍜Ajoyib taomlarni 💰BEPULga oʻrganishni istaysizmi? Yuring, ketdik, ❣️@oddiyretseptlar❣️ kanaliga! 🖲️Hoziroq obuna boʻlmasangiz, maʼlumot tez orada oʻchib ketadi.
1 2291Loading...
20
🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида, Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ. Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда, Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ. 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари, Энг ғариб мискинга қилгандек икром, Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари, Сиз алик олсангиз мен берсам салом. 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Жаннат боғларида боладек кулсам, Йиғласам боладек бахтдан энтикиб. Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб. 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Деворим туташса деворингизга, Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам. Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин, Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам. 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар, Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло, Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар, Кўзимни бир лаҳза олмасам асло. 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп, Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб. Ҳар куни сиз учун бирор идишда Қаймоқми, асалми борсам кўтариб. 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Қанийди, эшикка қўйилган қулдек, Жилмасам бир қадам остонангиздан. Икки соҳилларни тутган кўприкдек Йўл тушса уйимга кошонангиздан. 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 Қанийди, қанийди жаннат боғида, Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ. Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ... 🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿🌼🌿 ┄┅┅•🌸••⊰✨🌺✨⊱••🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг! ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
2 51359Loading...
21
Дадалар хак,ида чиройли таърифлар Додажоним Дунё тургунча туринг илохим Биз билан бирга булинг
1 76864Loading...
22
Эрнинг пулини рози-ризочилик билан олиш учун лайфхак😁 Аёллар уйда тозаликни яхши кўришади. Айниқса эрнинг чўнтагини тозалаш бошқача бўлса керак, а😂 Биз билан бирга булинг
1 89765Loading...
23
Media files
1 4313Loading...
24
#ҲАДИСЛАР_ГУЛШАНИ 🖊 35 ҚИСМ Мухаббатхон хожи она БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИИМ 🌙 351 ҳадис 🌙 Аллоҳ таоло сени қўлингда бир кишини ҳидоятга солмоғи қуёш нури тушадиган ёруғ дунёдан яхшироқдир. 🌙 352 ҳадис 🌙 Истамбул албатта фатҳ этилади. Уни фатҳ этган Амир қандай ҳам яхши, унинг лашкари ҳам қандай яхши. * Фатҳ исломга кириш дегани. 🌙 353 ҳадис 🌙 Мусибатда юзини тирнаган, ёқа йиртган, дод солиб йиғловчи хотинларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. 🌙 354 ҳадис 🌙 Пора олганга, пора берганга ва ўртада турганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. 🌙 355 ҳадис 🌙 Эркак кийимини кийган хотинга ва хотин кийимини кийган эркакка Аллоҳнинг лаънати бўлсин. 🌙 356 ҳадис 🌙 Соч уловчи ва улатувчи хотинларга, хол қўйувчи ва қўйдирувчи хотинга, қош терувчи ва тердирувчи хотинга, тишларининг ораларини очдирувчи, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи хотинларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. 🌙 357 ҳадис 🌙 Қабр устига намоз ўқигани жой қилиб олган ва у ерда шам ёққан одамларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. 🌙 358 ҳадис 🌙 Юзга чандиқ чизган одамга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. 🌙 359 ҳадис 🌙 Ота-онасига лаънат айтган болага ва Аллоҳдан бошқага атаб ҳайвон сўйган одамга ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлсин. 🌙 360 ҳадис 🌙 Жон бераётган кишиларингиз олдида "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини эшиттириб айтиб туринглар. Давоми бор... 📖"Ахлоқ ва одобга оид ҳадис намуналари" китобидан кўчирилди Абдулазиз Мансур Ҳамидулла Ҳикматуллаев ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
1 53711Loading...
25
Media files
1 3591Loading...
26
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ! Шукрона хисси хаммамизга насиб этсин. Хайрли тонг нафаси эзгуликлар билан уфуриб турсин ! Амийн ! 💫 Яна бир мунаввар тонг берган Аллох, Инсонга куч кувват жон берган Аллох. Омадин бахтини мўл берган Аллох, Ўзингга минг бора шукрона айтай. Уйғондим соғ омон қудратинг ила, Тилимда зикру Қуръонинг ила. Бош қўяй саждангга дуолар ила, Ўзингга минг бора шукрона айтай. Яратган кенг дунё мўъзижаларин, Ўн саккиз минг олам турфа онларин. Инсонлар яшар экан ушбу сонларин, Ўзингга минг бора шукрона айтай. Тонгни кутиб тонгга етмаганлар бор, Жойига михланиб қанчалар бедор. Хаста бўлган диллар мунчалар афгор, Ўзингга шукрона айлайин Аллох. Яшаб ўтаяпмиз панохинг билан, Ўзингни қудратинг неъматинг билан. Ва яна хамиша шукронанг билан, Ўзингга шукрона айлайин Аллох Биз билан бирга булинг
3 02182Loading...
27
. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин,  азизлар! Ҳамиша кўнглингиз тонг каби ёруғ ҳисларга тўлиқ бўлсин,  тонг насими ажинларингизни ёзсин,  таҳажжудларга уланган фажр намози юзингизга нур берсин! Тўрт мучангиз,  Аллоҳ таоло берган қадрли аъзоларингиз касаллик кўрмасин,  ибодатларга сизни шай тутиб ҳизматингизда ҳориб-чарчашмасин! Кун бўйи сизга аъло кайфият тилаб қоламан.
3 925171Loading...
28
Кайфиятни кутарамиз оламиз 😂😂😂
2 77394Loading...
29
🥀 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..? Ғазабланмайдилар... Аразламайдилар... Ранжимайдилар... Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар... Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар... Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар... Ва сукут қиладилар... Сукутда сўзлайдилар... Умида Азиз 🍂🌷🍂🌷🍂🌷🍂🌷
1 75730Loading...
30
Чиройли нарсаларни чиройлилар ку́ради ... Гу́зал туйгуларни гу́зал инсонлар хис килади ... Сиз у́ша гу́зал ва чиройли Инсонсиз ...🥰🥰 Нега денг ? Чунки , Сиз биз билансиз! 😊 Чиройлиларим борингизга шукр ...
1 80391Loading...
31
Тонг ёришгани қандай яхши! Атрофни кўрасан! Табиат уйғонганини, қушлар сайраётганини, кимнингдир эркалаб чақираетганини эшитишнинг, косадаги иссиқ сутнинг таъмини сезишинг, иссиққина нон тафти меҳр билан ёзиладиган дастурхонгга борингни қўйиб чой ичишинг- нақадар гўзал! Ҳаётнинг ўн беши ёруғ дегани шудирда! Келинг, эрталабдан файласуфлик қилмайда, завқли тонгингизга битта ширингина чой қўшай, ичамизми? Асал қўшайми, муҳаббат гуллариданми? 🌷💞🍃🌷💞🍃🌷💞🍃🌷
1 62415Loading...
32
🍃🌸Aссалому алайкум. Мунаввар тонг муборак бўлсин. Мехрибонларим •┈┈┈┈••┈┈┈┈••┈┈┈┈••┈┈┈┈• 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘️Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! 🌸➖➖➖🌸➖➖➖ Тонг отиб кўзимизни очиб билдикки, кўзимиз нури равшан, ўрнимиздан туриб юра олдикми, демак танимиз бут. Осмонга юзланиб кўрдикки булут сузмоқда. Аллоҳнинг биз учун ато этган бу неъматларига хамд айтмаймизми? Яратганнинг инояти ила бошланган янги кунингиз барчага ўз хайрларини ёғдирсин Қадрдон. Ассалому алайкум рахматуллоху ва баракотух. 🕊ОНА ДУО қўрғони🕊 https://t.me/+tQnfxg8fk18xYzhk
2 796116Loading...
33
Сизу бизга бугунги тонгни насиб этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!🤲 Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!🤲 Аллоҳим қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, Жисмига соғлик , Топганига барака ато қилсин! Сафардагиларни йўли бехатар бўлсин. Меҳр оқибат орамиздан кўтарилмасин. Амин!🤲 Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳир рахмонир рохим 🕊⚘Ассалому алайкум рахматуллохи ва боракатуху азизларим
4 079129Loading...
34
Кўриб кўзга ёш келади! Хар бир ота она учун керакли видео лавха бўлибди. Биз билан бирга булинг
3 46188Loading...
35
Ана шарманда эссиз рўмол эссиз шу шайтонлар туфайли қораланаётган хақиқий муслималар. 🤨🤦‍♂😔
2 02440Loading...
36
Media files
1 74719Loading...
37
😍Siz ham uyda o’tirib, kamida manday natijaga chiqishni xohlaysizmi❓️ 😍Pulsizlik, bir xil hayot joningizga tegdimi❓ Unda mani kurslarimga yozilib, kerakli sohalarni o'rganing😍 Treydirlik, kuratorlik, online biznes qilish va saytlardan pul topishni o'rganamiz💸 Bu NL, Ersag, Xbet, Franshiza va h.k emas❌ Hayotingizni o'zgartirishga tayyormisiz⁉️ Daromadga chiqquningizcha yordam beraman, hoziroq manga yozing👇🏻
1 8730Loading...
38
#Дадасини_қизи Қизи бор дадалар ҳар доим ғолиб 😁😍 Биз билан бирга булинг
1 69925Loading...
39
#ибрат Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда? • Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди; • Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди; • Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар; • Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди; • Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти; • Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди; • Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам; • Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз; • Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда. Биз билан бирга булинг
1 72725Loading...
40
СИНФДОШ Сочингизга қўнибдими оқ, Эслайсизми сунги қўнғироқ. Йўлингизга бахт бўлсин йўлдош, Омонмисиз азиз синфдош. Гўзал эди ёшлик чоғлари, Қувончлар-у ширин ғамлари. Болаликнинг бахтли дамлари, Омонмисиз азиз синфдош Қаранг йиллар дарёдек оқар, Тоъленгизга бахт кулиб боқар. Шўх болалик жуда ҳам ёқар, Ёдимдадир мактаб, синфдош. Фарзандлар ҳам улғайди мана, Кўришайлик тўй- у тантана. Соғинамиз биз сизни яна, Омонмисиз азиз синфдош. Парталарда қалам сўзласин, Болаликдан салом йўлласин. Сизни доим Худо қўлласин, Омадингиз берсин синфдош. Омад кулиб сийласин сизни, Бахтин кўринг ҳар ўғил қизни. Унутмайлик бир биримизни, Омон бўлинг азиз синфдош. Биз билан бирга булинг
1 95458Loading...
Photo unavailable
Яхши ота-она бўлмоқчимисиз?Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ➖Алдаманг. "Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш у сизга ишониши ва талабларингизни осон бажариши учун муҳим. ➖Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш, ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда. ➖Ҳар нарсани ман қилаверманг. У мумкин эмас, бу мумкин эмас, "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. ➖Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Хунук гапирма!" дея олмайсиз. ➖Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. ©️Husni_Xulqim Биз билан бирга булинг
Show all...
👍 1
00:06
Video unavailable
🥰Опа сингиллар, дугоналарга ният қилиб юбориб қўйинг 😍Барчамизга насиб этсин! Биз билан бирга булинг
Show all...
🥰 1
00:13
Video unavailable
#Жума_муборак ✨Баҳор ойининг СЎНГГИ ЖУМАСИ муборак бўлсин! Келаси Баҳор ойларидаги Жума кунларига ҳам соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин🤲 Биз билан бирга булинг
Show all...
Photo unavailable
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌼 Жума учун ғусл қилиш. 🌼 Хушбўй нарсалар суртиш. 🌼 Чиройли кийимлар кийиш. 🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. 🌹Яқинларга ҳам улашинг♻️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Islomi - каналига aъзо бўлинг!
Show all...
Photo unavailable
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙 • Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! • Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇 ㅤㅤㅤㅤ ⚘🕊ОНА ДУО қўрғони🕊⚘ https://t.me/+tQnfxg8fk18xYzhk
Show all...
👍 1
00:45
Video unavailable
🎊 БУГУН 31-май ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊✨🌙 🌹💝🌹Айтмоқ  истаб  сизга  гапларим. Тентирайман  паришон  халак. Икки  дунё  орасин  очган. Азиз дўстим  ЖУМА МУБОРАК... 🌹💝🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг. Шайдо бўлсин мингларча  малак... Кўзларингиз иймонга бойдир. Азиз дўстим ЖУМА  МУБОРАК. ..... 🌹💝🌹Сочларига  оқ тушган Онам. Отам  учун  сўрайман  тилак.. Акам ~  укам Опа ~ сингиллар . Азиз дўстим  ЖУМА  МУБОРАК. .... ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!💫 👨‍👨‍👧‍👦 @BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!
Show all...
Photo unavailable
Оналар дабдабаю ҳашамдан, оталар кайфу сафою телевизордан, болалар эса телефондан ортишмаяпти... Бир пайтлари дунёни илмию жасорати билан лол қолдирган аждодлардан нимага бугун бу қадар лоқайд ва қўрқоқ авлод чиқаётганининг сабаби ҳам айни шундадир, балки...
Show all...
👍 5👏 1😢 1
Тунги мутоала Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди: — Лаббай, устоз? — Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва: — Қани, нари тур, — деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди. — Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради устози. — Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди. — Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми? — Йўқ, ҳеч нима демадим. — Бир оғиз ҳам гапирмадингми? — Йўқ. — Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт. Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди. Устози: — Гапирдингми? — деб сўради. — Йўқ. — Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел! Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди. Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради: — Бирор нарса дедингми, Иброҳим? — Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди, — деди. Исмоил ҳазратлари: — Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг! — Бу энди қандоқ бўлди?! — Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, — дедилар. Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар: — Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, — дейишди. — Ҳа, — деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса: "Нима қилиб қўйдинг?" деганида отининг тепкисидан омон қолармиди... Хайрли Тун Азизларим тонгда гоибона дийдорлашгунча Аллохга осонатсизлар
Show all...
👍 6 1
00:26
Video unavailable
Мусулмоннинг энг гўзал хулқларидан бири бу одамларга табассум қилиш, очиқ чеҳрали бўлишдир. Бу амал гарчи кичик кўринса-да, одамлар ўртасида ўзаро муҳаббатни кучайтиради. Турли низоларни олдини олади, бошқаларга хам яхши кайфият улашади. Аслида табассум қилиш учун шароит, ортиқча куч-қувват талаб қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хам доимо саҳобаларга очиқ чехра билан муносабатда бўлганлар, Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу шундай дейди:  “Мен Аллоҳнинг Расулидан кўра очиқ чеҳрали кишини кўрмадим” (Термизий ривояти). 🌱 Ҳатто уламолар бу амални эҳсон қилиш даражасида эканини таъкидлаб, унга ажр берилади дейишган. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадисни келтиришган. Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:  “Биродаринг юзига қараб табассум қилишинг сенинг хайру эҳсонингдир” дейилган (Термизий ривояти). Келинглар, биз ҳам доимо табассум қилишни одат қилайлик. 🌱 Хайрли кеч қадиргим.. 🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹
Show all...
👍 5 2