cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Шовот туман ШОҲ-ОБОД жоме масжиди

Show more
Advertising posts
1 795
Subscribers
No data24 hours
-167 days
-5330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Zamaxshariy.uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги жамоаси, Гурлан тумани бош имом-хатиби Мирзажон домла Бекметовнинг акалари Зарипбой аканинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳум Зарипбой акани Ўз мағфиратига олсин, Иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин. Жаноза намози эртага 5 май куни соат 11:00 да Урганч шаҳар Наврўз маҳалласи Қурувчилар кўчаси (Ҳоким кўчаси)даги уйида ўқилади. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Show all...
😢 1
Шайтоннинг Таржимаи Холи . . . 1- Исми: Иблис! 2- Шахри: Ғофилларнинг қалблари! - Қариндошлари: Бут-санамлар! 3- Доимий макони: Жаханнам, Нақадар ёмон жой! 4- Даражаси: Биринчи даражали фосиқ! 5- Мамлакати: Аллохнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар! 6- Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик! 7- Дастмояси: Бекорчи орзу- истаклар, хом- хаёллар! 8- Мажлиси: Бозорлар! 9- Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар! 10- Кўрсатадиган нарсаси: Сароб! 11- Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир! 12- Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик! 13- Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар! 14- Яхши кўрадиганлари: Аллохнинг зикридан ғафлатда юрганлар! 15- Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор! 16- Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка)! 17 - Уйи: Хожатхона, хаммом! 18- Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин! 19- Зохир бўлган вақти: Одам алайхиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун! 20- Шериклари: Мунофиқлар! Ризқ манбаи: Харом мол-дунё! 21- Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат хамда гунохлар содир этиладиган жойлар! 22- Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар! 23- Буйруқлари: Фахшга буюради! 24- Диёнати: Куфр! 25- Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири! 26- Хизмат муддати: Қиёмат кунигача! 27- Сафар қиладиган жойи: Жаханнам йўли! 28- Тижоратдан оладиган фойдалари: Бехуда кетган, шамолга совурилган вақтлар! 29- Қизиқишлари: Адаштириш, залолат! 30- Сафардаги хамрохи: Хақиқатдан кўз юмувчи, хақни гапиришдан сукут қилувчи! 31- Орзуси: Хамманинг куфрга кетиши! 32- Минадиган улови: Ёлғон! 33- Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гунохи! 34- Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сихоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши)! 35- Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик! 36- Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен” сўзи! 37- Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти! 38- Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин! 39- Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади! 40- Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш! 41- Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир! 42- Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар! 43- У учун энг дахшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари! 44- Энг кўп ёмон кўрган одами: Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам! 45- Яна ёмон кўрадиган одами: Аллохни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар! 46- Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубхали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим! 47- Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эхтиёжини ва камбағаллигини хеч кимга билдирмайдиган, ўз холидан шикоят қилмайдиган фақир! 48- Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой! 49- Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда! 50- Боғланадиган вақти: Рамазон ойи! https://t.me/joinchat/AAAAAFF4-Bb2CMZeFXyQkg
Show all...
👍 5👏 2
#105 (بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِیمِ أَلَمۡ تَرَ كَیۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصۡحَـٰبِ ٱلۡفِیلِ ۝ أَلَمۡ یَجۡعَلۡ كَیۡدَهُمۡ فِی تَضۡلِیلࣲ ۝ وَأَرۡسَلَ عَلَیۡهِمۡ طَیۡرًا أَبَابِیلَ ۝ تَرۡمِیهِم بِحِجَارَةࣲ مِّن سِجِّیلࣲ ۝ فَجَعَلَهُمۡ كَعَصۡفࣲ مَّأۡكُولِۭ) [Fil surasi 1 - 5] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. 1. Алам таро кайфа фаъала роббука биасҳабил фил. 2. Алам яжъал кайдаҳум фи тазлил. 3. Ва арсала ъалайҳим тайрон абабил. 4. Тормиҳим биҳижаротим мин сижжил. 5. Фажаъалуҳум каъасфим маъкул. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. 1. Роббинг фийл соҳибларини нима қилганини билмадингми? 2. Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими? 3. Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими? 4. Лойдан пиширилган тошларни отадиган. 5. Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими? Ошик Калблар Учун 💙🕊✨ 💞💞💞💞💞💞💞💞💞 ┄┄┅┅✿🍃❀🌺 🌺❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊
Show all...
👍 4👏 1
➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗ 📆 2024 йил 04 Май 📆 1445 йил 25 Шаввол кунига 📍 Шовот шаҳри учун намоз вақтлари: ➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ➗➗➗➗🔔➗➗➗➗    ⌛️ Бомдод  -  05:10    ⌛️ Пешин   -  13:35    ⌛️ Аср     -  18:10    ⌛️ Шом     -  20:10    ⌛️ Хуфтон - 21-40   ➗➗➗➗➗➗➗➗➗   ☀️ Кундузи     +32   🌕 Кечаси      +13°   🌞 Қуёш чиқиши - 05:51   🌝 Қуёш ботиши - 20:01   ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ 💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮 https://t.me/Shox_Obod
Show all...
👍 6👏 1
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ... «Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг. ▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади. ▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман. ✳️ Мен Парвардигорман, Мени танинглар. ✳️ Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар. ✳️ Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар. ✳️ Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар. ✳️ Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар. ✳️ Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар. ✳️ Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар. ✳️ Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар. ✳️ Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг». "Қирқ ҳадиси қудсий"дан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Show all...
MUSAFFO.UZ

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

👍 6
#Видео #сурат #намоз 🎙Расм осилган хонада намоз ўқиш мумкинми? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Show all...
👏 1
#Тафаккур 📖 ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ҲАШОРАТЛАР 1. Чивин
"Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди", (“Бақара” сураси, 26-оят).
2. Бит
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", (“Аъроф” сураси, 133-оят).
3. Чигиртка
"Гўё ёйилган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар!" (“Қамар” сураси, 7-оят).
4. Пашша
"Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто бир дона пашшани ярата олмаслар", (“Ҳаж” сураси, 73-оят).
5. Асалари
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди", (“Наҳл” сураси, 68-оят).
6. Ўргимчак
"Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди", (“Анкабут” сураси, 41-оят).
7. Чумоли
"То улар чумолилар водийсига етган вақтларида", (“Намл” сураси, 18-оят).
8. Капалак
"У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган капалаклар каби бўлиб қолурлар!" (“Ал Қориъа” сураси, 4-оят).
🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✈️ https://t.me/Mirarabuz 👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг telegram |✅ facebook |📹 youtube 🌐 mirarab.uz |🌐 instagram
Show all...
👍 2
#Ҳадис Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Йўлдан азият берувчи нарсанинг олиб ташлашингиз ҳам – садақадир” Имом Бухорий ривоятлари Йўлларни ифлос қилмаслик, унга чиқиндилар, пўчоқлар, ичимлик суви идишлари ва шуларга ўхшаш нарсаларни ташламаслик – динимизнинг талабидир. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/musaffouzb
Show all...
👍 8 3🙏 1
Банданинг Аллоҳга энг яқин бўлган нуқтаси🌿 © Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 🌹🍃
Show all...
😢 2👏 1
“Амир ал-муъминун” титули қайси халифадан бошлаб қўлланила бошландиAnonymous voting
  • Абу Бакр розияллоҳу анҳу
  • Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
  • Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
  • Энди билиб оламан
0 votes
😢 1