en
Feedback
Uzum marketdan chegirmali tovarlar

Uzum marketdan chegirmali tovarlar

Open in Telegram

Show more
Зикр аҳлидан сўрангNetwork:Зикр аҳлидан сўрангThe country is not specifiedThe category is not specified
228
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
МАКТАБДА ҚИЗИМГА ХЕЧ БЎМАГАНДА РЎМОЛГА РУХСАТ БЕРИЛМАЯПТИ @Savollar_kanal 9487-савол Ассалому алайкум! Мактбаларда яна қизларимизга рўмолга рухсат берилмаяпти. Маслахат беринг. Хўжайним бошида рўмолсиз мактабга чиқмайди деб айтяптила. Йўл кўрсатинг нима қилайлик? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бу масалада маслаҳатимиз Аллоҳнинг амрига бўйсунинг. Қизингиз балоғат ёшига етган бўлса, номаҳрамлардан авратини беркитиб юриши фарз. Шунга амал қилинг. Аллоҳга тақво қилинг, Ўзи чиройли ечим беради: «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир».Яъни ким Аллоҳ таолонинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтса, бу дунё ва у дунёнинг қийинчиликларидан чиқадиган йўлни Аллоҳ таолонинг Ўзи кўрсатиб қўяди. Тақводор шахснинг мушкулини доимо Аллоҳ таолонинг Ўзи енгил қилиб туради. Шу билан бирга, унга ўзи ўйлаб хаёлига ҳам келмаган томондан ризқи рўз етказиб беради. Одатда кишилар ризқи рўзим сероб бўлсин, деган мақсадда тақводан воз кечишади. Бу эса аксинча натижага олиб келади. Ушбу ояти кариманинг маъносидан келиб чиқадиган қоидага биноан, тақводорлик қийинчиликларнинг осонлашиши ва ризқнинг ўйламаган тарафдан келишига сабаб бўлади.Юқорида зикр этилган ишларда ҳийла-найранг кўп ишлатилади. Ҳийладан қўрқишнинг ўзи янги ҳийлага олиб боради. Шунинг учун Қуръони Карим мусулмонларни Аллоҳга таваккул қилишга ундаб, «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир», дейди.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Қуръондаги энг катта умидбахш оят, ушбу «ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳу махражан ва йарзуқҳу мин ҳайсу лаа яҳтасиб» деган эканлар.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пай­ғамбар алайҳиссалом: «Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди, умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёд қила олмайди», деганлар.«Ким Аллоҳга таваккул қилса, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир», жумласи тафсирига уламоларимиз қуйидаги ҳадисни келтирадилар. Пайғамбар алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъудга қилган насиҳатларида, жумладан: «...Ва билки, агар умматнинг барчаси йиғилиб сенга манфаат етказмоқчи бўлсалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар. Агар сенга зарар етказиш учун тўплансалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар», деганлар. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

082 - ЭР ВА ХОТИН. Эр мажбуриятлари «Ҳикматли дунё» (1-диск) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #Ҳикматли_дунё_1 @ShayhMuhammadSodiq ➡️ Каналга уланиш

Даладан бозорга мева-чева сотгани олиб келаётган деҳқоннинг йўлини тўсиб, молини алдаб оладиган чайқовчилар ҳақида. #Видео Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ @ShayhMuhammadSodiq Ўз яқинларингизга ҳам улашинг! ➡️ Каналга уланиш

03 - Васатиянинг маъноси ва таърифи «Васатия - ҳаёт йўли» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #Васатия | islom.uz @ShayhMuhammadSodiq ➡️ Каналга уланиш

082 - ЭР ВА ХОТИН. Эр одоблари «Ҳикматли дунё» (1-диск) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #Ҳикматли_дунё_1 @ShayhMuhammadSodiq ➡️ Каналга уланиш

Шукр нима ўзи? (тўлиқ видео) #Видео Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ @ShayhMuhammadSodiq Ўз яқинларингизга ҳам улашинг! ➡️ Каналга уланиш

02 - Васатияни қандай тушунамиз? «Васатия - ҳаёт йўли» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #Васатия | islom.uz @ShayhMuhammadSodiq ➡️ Каналга уланиш

081 - ЭР ВА ХОТИН. Бегонани уйга киритмаслик «Ҳикматли дунё» (1-диск) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #Ҳикматли_дунё_1 @ShayhMuhammadSodiq ➡️ Каналга уланиш

Жамоат билан масжидда ўқилган бомдод намозининг фазли #Видео Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ @ShayhMuhammadSodiq Ўз яқинларингизга ҳам улашинг! ➡️ Каналга уланиш

01 - Кириш «Васатия - ҳаёт йўли» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #Васатия | islom.uz @ShayhMuhammadSodiq ➡️ Каналга уланиш

АШУРО КУНИ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Эслатиб ўтамиз: 2021/1443 йил, муҳаррам ойининг 9-куни 18 август чоршанба кунига, 10-куни куни эса 19 август пайшанба кунига тўғри келмоқда. #Ашуро t.me/bintusodiq @ShayhMuhammadSodiq

Муҳаррам ойи рўзаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ @ShayhMuhammadSodiq

Бирор бир мазҳабга эргашиб итоат, ибодат қилиб юриш керакми? #Видео Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ @ShayhMuhammadSodiq Ўз яқинларингизга ҳам улашинг! ➡️ Каналга уланиш

ЎҚИТУВЧИЛАР РЎМОЛ ЎРАГАНЛАРНИ НЕГА ЁМОН КЎРАДИ @Savollar_kanal 9275-савол Ассалому алайкум! Мен мактаб ўқувчисиман бир устозимиз бор рўмолимизни кўп гапирадиган. Яъни руҳсат беришдамас гап уларнинг рўмол ўраган қизлар ҳақида тушунчалари яхши эмас. Шу яқин кунларда менга жуда қатиқ гапирдила рўмол ўраган қизларни кўряпман нималар қилиб юрганини деб, ваҳоланки мен ўзим ҳам рўмол ўрайман. Шу гапларига жаҳлим чиқди ва уйга бордим йиғладим ва Худога солдим сизни деб айтдим, лекин устозимга ҳама ҳам ундай эмаску дейишдан бошқа ҳеч нарса дея олмадим. Шунда эртаси куни ўзимга ўзим қайтариб ол яхши гап айтмадинг дедим лекин шу Худога солдим деган сўзимни қайтариб олишга кучим етмаяпти. Мен шу вазиятда нима қилай уларга гуноҳ ёзиладими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Ундай одамларга исломни севдиришга ҳаракат қилиш керак. Афсуски ҳозирги кунда ўзини мусулмон дейдиган баъзи бир эркак-аёллар Аллоҳни буюрган нарсаларини қилсангиз ғаши келади. Шайтон буюрганларини қилсангиз ёнингизга тушиб олиб ёшига ҳам қарамай жилпиллайди. Уларга Аллоҳдан тавфиқ сўрашдан бошқа ҳеч нарса демаймиз. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

БЕГОНА ЭРКАКЛАРНИ КЎЗИ ТУШСА ГУНОҲ БЎЛАДИМИ @Savollar_kanal 9244-савол Ассалому алайкум! Анча йиллар олдин бир танишимдан шу манода гап эшитгандим. Унга кўра, хижоб фарз бўлган лекин хижобсиз юрган аёл ёки қизга бир номахрам эркак қараганда унинг кўзи тушган хар бир тола сочи учун ўша аёл ёки қизга гунох ёзиладими? Шу маьнода хадис ёки ривоят борми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ ёзилада. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ، وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلَاتٌ مَائِلَاتٌ رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ، لَا يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ وَلَا يَجِدْنَ رِيحَهَا، وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар».Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзах аҳлининг икки тоифасини ва уларнинг нима учун шундай бахтсизликка дучор бўлганларини баён қилмоқдалар.Ўзлари кийим кийиб юрадилар-у, аслида яланғочдан фарқи йўқ. Кийими калталигидан кўкраклари, билаклари, баъзида оёқлари йўғон сонларигача очилиб туради. Шунингдек, кийими юпқалигидан кийим деб аталган нарсанинг остидаги жамики нарса бошқаларга кўриниб туради. Улар бу қилмишлари ила, ана шундай ишлари билан бошқа аёлларни ҳам йўлдан оздирадилар. Айниқса, ёш қизларни ўзларига эргаштириб, йўлдан оздирадилар.Шунингдек, кўча-кўйда, жамоатчилик жойларида мазкур шармандали ҳолатда юриб, эркакларни ҳам йўлдан оздирадилар. Шилқимликка, зинога чорлайдилар. Йўлдан озмаган бўлсалар, кийимли яланғоч бўлиб кўча-кўйда тентираб юрармидилар?!  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

Муносиб келин Бир йигит уйланиш ёшига етди. Онаси унга келин қидира бошлади. У ўғлига жуда кўп қизларни кўрсатди. Аммо ўғилга
Муносиб келин Бир йигит уйланиш ёшига етди. Онаси унга келин қидира бошлади. У ўғлига жуда кўп қизларни кўрсатди. Аммо ўғилга ҳеч бир қиз ёқмасди. Чунки, у очиқ-сочиқ кийинадиган қизга уйланишни хоҳларди. Ўраниб юрадиганларни эса "Рўдаполар" дерди. Шундай кунларнинг бирида она ва ўғил бирга тушлик қилаётган эдилар. Дастурхонга қўйилган нозу неъматлар орасида қоғозга ўралган ва ўралмаган қандлар ҳам бор эди. Йигит қоғозга ўралган қандни емоқчи бўлганида онаси эътироз билдирди: "Ўғлим, очиқлари турганда нега қоғоздагини очиб ейсан. Тайёр очиқ қандлар ҳам бор-ку! Шулардан бирини есанг бўлмайдими?" Давоми... 👇 https://islom.uz/maqola/17216 ⬇️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube