cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bosh prokuratura

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 [email protected] 👉www.prokuratura.uz 👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596 👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Show more
Advertising posts
31 790
Subscribers
+2024 hours
+257 days
-4530 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Media files
5 39313Loading...
02
Бугун, 5 июль куни Бош прокуратурада республика идоралараро Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош прокуратура, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди. Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 28 июль куни Фарғона вилояти ҳудудларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 23-сонли топшириқлар баёни ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича республика идораларининг масъулиятини кескин ошириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, реал жиноят ўчоқларида мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди. Тадбир сўнггида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Республика идоралараро кенгаш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
5 96726Loading...
03
Media files
5 12213Loading...
04
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишга қаратилган ўқув машғулотлари давом этмоқда. Машғулотлар давомида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишда “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш, бу борада мутасадди идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари тингловчиларга батафсил тушунтириб берилди. Сўнгра, иштирокичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик Жамиятида “АСКУЭ” ва “АСКУГ” автоматлаштирилган тизимлари ва марказ фаолияти яқиндан таништирилиб, соҳадаги рақамлаштирига қаратилган сўнгги ислоҳотлар билан таништирилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
3 72610Loading...
05
Андижон вилояти прокуратураси томонидан Булоқбоши туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 35 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида ечимини топган бўлса, 20 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
3 4586Loading...
06
Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 4-5 июль кунлари Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда хорижий эксперт Рыжикова Светлана иштирокида 250 дан ортиқ прокуратура органларининг ходимлари учун “Таълим муассасаларида бола ҳуқуқлари ҳамда уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш масалалари” мавзусида онлайн семинар ўтказилди. Ўқув семинарида вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича фаолият юритиб келаётган ходимлар, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари, тармоқ ходимлари ҳамда туман-шаҳар прокурорларининг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари қатнашди. Семинар давомида прокурор ходимлар болага нисбатан содир этиладиган зўравонлик тушунчаси ва турлари, таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари ва илғор хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаси, зўравонлик ҳолатларига жавоб беришнинг халқаро стандартлаштирилган тартиблари ва соҳага оид бошқа масалалар билан батафсил танишишди. Шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича прокуратура органлари томонидан жойлардаги таълим муассасалари ходимлари билан маърифий учрашувлар ўтказиш бўйича тегишли йўналишлар ҳамда амалий ва услубий қўлланмалар тақдим этилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
3 1853Loading...
07
Media files
3 0314Loading...
08
Media files
3 2083Loading...
09
Давлат раҳбари томонидан фармацевтика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини янада жадаллаштириш юзасидан жорий йилнинг 23 май куни берилган топшириққа асосан, Бош прокуратура томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Иштихон тумани ҳокими Ф.Рўзиевлар томонидан Хитой Халқ Республикасининг “Xuzhou Eisai sanitary Materials Co.LTD” ва “Jiangsu Youcheng Construction Engineering Co.LTD” компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда хорижий инвесторлар томонидан Самарқанд вилоятида фармацевтика маҳсулотлари, шу жумладан қиймати 13,2 млн. доллар бўлган бир марталик ишлатиладиган тиббий буюмлар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳани тез фурсатларда бошланиши, бу борада хорижий инвесторларнинг ер майдони, энергия ресурслари ва бошқа коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишларини ташкиллаштириш борасида масъул идора раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. Бу борада ўрганишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
3 8573Loading...
10
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Каттақўрғон шаҳри 2-сектор штабида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 35 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси жойида ечимини топган бўлса, 5 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
3 0755Loading...
11
Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ва бошқа жамоатчилик фаоллари иштирок этишди. Йиғилишда, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев сўзга чиқиб, Жиззах вилояти прокурори этиб адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов тайинланганлигини маълум қилди. Шундан сўнг, Бош прокурор иштирокидаги йиғилиш вилоят прокуратурасининг мажлислар залига кўчди. Йиғилишда, вилоят прокуратурасининг барча тезкор прокурор-тергов ходимлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармалари бошлиқлари ва ҳарбий прокурор иштирок этишди. Унда, Бош прокурор сўзга чиқиб, вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, камчиликлар, келгусидаги долзарб вазифаларга тўхталиб, вилоят прокурори ва ўринбосарларига ҳамда бошқа масъул ходимларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
3 91719Loading...
12
Media files
3 92414Loading...
Бугун, 5 июль куни Бош прокуратурада республика идоралараро Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош прокуратура, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди. Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 28 июль куни Фарғона вилояти ҳудудларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 23-сонли топшириқлар баёни ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича республика идораларининг масъулиятини кескин ошириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, реал жиноят ўчоқларида мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди. Тадбир сўнггида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Республика идоралараро кенгаш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишга қаратилган ўқув машғулотлари давом этмоқда. Машғулотлар давомида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишда “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш, бу борада мутасадди идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари тингловчиларга батафсил тушунтириб берилди. Сўнгра, иштирокичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик Жамиятида “АСКУЭ” ва “АСКУГ” автоматлаштирилган тизимлари ва марказ фаолияти яқиндан таништирилиб, соҳадаги рақамлаштирига қаратилган сўнгги ислоҳотлар билан таништирилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
01:35
Video unavailableShow in Telegram
Андижон вилояти прокуратураси томонидан Булоқбоши туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 35 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида ечимини топган бўлса, 20 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
andijon.mp43.67 MB
Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 4-5 июль кунлари Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда хорижий эксперт Рыжикова Светлана иштирокида 250 дан ортиқ прокуратура органларининг ходимлари учун “Таълим муассасаларида бола ҳуқуқлари ҳамда уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш масалалари” мавзусида онлайн семинар ўтказилди. Ўқув семинарида вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича фаолият юритиб келаётган ходимлар, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари, тармоқ ходимлари ҳамда туман-шаҳар прокурорларининг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари қатнашди. Семинар давомида прокурор ходимлар болага нисбатан содир этиладиган зўравонлик тушунчаси ва турлари, таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари ва илғор хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаси, зўравонлик ҳолатларига жавоб беришнинг халқаро стандартлаштирилган тартиблари ва соҳага оид бошқа масалалар билан батафсил танишишди. Шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича прокуратура органлари томонидан жойлардаги таълим муассасалари ходимлари билан маърифий учрашувлар ўтказиш бўйича тегишли йўналишлар ҳамда амалий ва услубий қўлланмалар тақдим этилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Давлат раҳбари томонидан фармацевтика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини янада жадаллаштириш юзасидан жорий йилнинг 23 май куни берилган топшириққа асосан, Бош прокуратура томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Иштихон тумани ҳокими Ф.Рўзиевлар томонидан Хитой Халқ Республикасининг “Xuzhou Eisai sanitary Materials Co.LTD” ва “Jiangsu Youcheng Construction Engineering Co.LTD” компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда хорижий инвесторлар томонидан Самарқанд вилоятида фармацевтика маҳсулотлари, шу жумладан қиймати 13,2 млн. доллар бўлган бир марталик ишлатиладиган тиббий буюмлар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳани тез фурсатларда бошланиши, бу борада хорижий инвесторларнинг ер майдони, энергия ресурслари ва бошқа коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишларини ташкиллаштириш борасида масъул идора раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. Бу борада ўрганишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
01:20
Video unavailableShow in Telegram
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Каттақўрғон шаҳри 2-сектор штабида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 35 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси жойида ечимини топган бўлса, 5 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
samarqand.mp43.42 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.