NOSTALGIA
Open in Telegram
Ўзгача услуб, ўз вақтида шедевр бўлган афсонавий қўшиқлар. 18+ Since 23.12.2018 Aлоқа @nostalgiaadmin_bot Таклифлар ва хамкорлик Бошқа ижтимоий тармоқларда: https://vm.tiktok.com/ZSt8PmK4/
Show more1 741
Subscribers
-124 hours
-77 days
-2130 days
Posts Archive
1 741
Менга янгилик бўлди бу. Ростданам Шаҳзод Ғуломов юқори савияли бўлган экан барибир. Қойил.
Ўтган йили Шаҳриёр Усмон Азим билан ҳамкорликда 7-альбомини чиқарганда "ухх" дегандим. Радиус анча олдин мурожаат қилган экан классик адабиётга.
1 741
Repost from Орзудаги
1995 йилда режиссёр Фарид Давлетшин томонидан суратга олинган ушбу фильм ўзбек киносининг энг гўзал ва таъсирли драмаларидан бири бўлиб қолади.
Таниқли бастакор Анвар Эргашев фильмнинг мусиқавий безагини яратиш билан бирга, бош саундтрек учун куй басталайди. Қўшиқ матни эса истеъдодли шоир Иброҳим Жияновнинг қаламига мансуб бўлиб, у кейинчалик шоирнинг «Дунё гўзал» (1997 йил) шеърий тўпламидан ҳам жой олган.
Иброҳим Жияновнинг дардли, фалсафий мисралари ва бастакор шу билан бирга кучли дрижёр Анвар Эргашевнинг юракни тилувчи куйи Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг бетакрор овози билан бирлашганда ҳақиқий шедевр «Бахт ўзи нимадир» таронаси дунёга келган. Хонанда бу қўшиқни шунчаки ижро этмаган, балки уни ўз қалбидан, кечинмаларидан ўтказиб куйлаган. Кино мухлисларининг фикрича, фильм ва қўшиқ бир-бирини тўлдириб, тингловчини ҳам йиғлатади, ҳам яшашга, тақдир синовлари олдида синмасликка куч беради. Мана орадан ўттиз йилга яқин вақт ўтган бўлса-да, бу яхлит санъат асари ўз долзарблигини, сеҳрини ва қалблардаги оғриқли гўзаллигини асло йўқотгани йўқ.
«Юлдузингни бер, осмон» фильми ва ундаги «Бахт ўзи нимадир» қўшиғи шунчаки кино ва мусиқа эмас балки бир даврнинг, бутун бошли авлоднинг дарди ва қисматидир.
Фильмда шоу-бизнес олами, саҳна ортидаги асл ҳақиқатлар, машҳурликнинг оғир юки ва инсоний армонлар жуда ҳаётий тасвирланган. Бош роллардан бирини ижро этган Карим Мирходиевнинг маҳорати эса кино оламида алоҳида эътироф этилган. Танқидчилар ва санъаткорлар, хусусан, машҳур раққоса Бернора Қориева ҳам унинг образини кўриб, экранда «ҳақиқий, матонатли эркак характери» гавдаланганини таъкидлаган. Бугунги кунда ҳам киноихлосмандлар ушбу асарни ўзбек киносининг «олтин фонди»га мансуб энг юқори рейтингли дурдона деб билишади.
Бироқ, фильмнинг юраги бу шубҳасиз унинг мусиқасидир.
Менга қўшиқни Ўзбекистон давлат филармонияси "Сўғдиёна" халқ чолғулари камер оркестри билан ижро этилган талқини жуд ёқади. Сиз ҳам эшитиб кўринг шу оркестр садоларида Анвар Эргашевнинг имзоси яққол билинади.
Матн СИ ёрдамида ёзилмаган.
1 741
Насиба Абдуллаева, Ўзбекистон халқ артисти. Анвар Эргашев мусиқаси «Юлдузимни бер осмон» кинофильмидан «Бахт ўзи нимадир?» асари.
Дирижёр - Фируза Абдураҳимова, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор.
Ўзбекистон Давлат филармониясининг «Сўғдиёна» миллий чолғулар камера оркестри ижро этмоқда.
1 741
Халқнинг энг суюкли икки санъаткори – Рустам Ғоиповга «Ўзбекистон халқ артисти», Хуршид Расуловга эса «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонлари берилибди. Мутлақо муносиб!
1 741
2025 йилнинг май ойида 87 ёшли афсонавий хонанда Конни Фрэнсиснинг 1962 йилда ёзилган "Pretty Little Baby" қўшиғи ижтимоий тармоқларда кутилмаганда трендга айланиб кетди. Хонанданинг лейбл президенти Рон Робертс унга қўнғироқ қилиб, қўшиғи "вирал" (тез тарқалувчи) бўлиб кетганини айтганда, Конни момо "У нима дегани?" деб сўраган. У замонавий интернет оламидан, терминларидан мутлақо бехабар бўлган. Қизиғи шундаки, Конни Фрэнсис бу қўшиқни ёзганини ҳатто эслай олмаган. "Ростини айтсам, бу қўшиқни унутиб юборган эканман, уни қайта эшитиб кўрибгина эсладим", — деб тан олган.
Хонанда берган интервьюларида 63 йил олдин ёзилган қўшиғини янги авлод ва ҳатто боғча ёшидаги болалар ҳам севиб тинглаётгани ва сўзларини ёдлаб олганидан ниҳоятда таъсирланганини айтганди. Ростданам олтин зангламас деган нақлга мисол.
1 741
Инсон баъзан оддий ҳаётдан қочиб, ҳис-туйғулар, муҳаббат ва эркинликка тўла дунёни орзу қилади. Бу қўшиқ ана шу орзуларни жаннатсимон муҳит, романтика ва лаззатга тўла ҳаёт ҳақидаги хаёлларни ифодалайди.
Сизларга севгига тўла дам олиш кунларини тилайман)
1 741
Бугун Шерали Жўраев туғулган кун. Хофиз тирик бўлганда 79 ёшга кирар эди.
Аввал радиоларда қўшиқ бошланмасидан тўрт қатор гап айтиларди, шу ёқарди жуда.
